🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 23 hours ago
Адвокат мижозга ишда қандай хавф-хатарлар борлиги ва уларнинг эҳтимолий натижалари ҳақида аниқ маълумот бериши керак.
Бу мижознинг қабул қиладиган қарорлари учун асос бўлиб хизмат қилади.
Tergovchi tomonidan sizga taklif qilingan advokat xizmatidan foydalanmang!
Odatda, tergovchi tomonidan taklif qilingan advokat sizni manfaatingiz va tergovchi manfaatlari to’qnashganda sizni emas, tergovchi manfaatiga yon bosadi.
Shundoq ham sizni ayblashga harakat qiladigan tergovchiga yordamchi-advokatni haq(pul) to’lab yo’llash uchun kamida odam ahmoq bo’lish kerak. Yoki noto’g’rimi?
Endi savol: shundan keyin ham tergovchi taklif qilgan advokatga ishonasizmi?https://t.me/DOSTON_LAW_AB
Терговчи "Сизга адвокат керак эмас, ўзим сизга ёрдам қиламан" деса, билингки, Сиз катта эҳтимол билан хавф остидасиз.
Нега бундай демоқчиман?! Чунки аслида Сизга ёрдам бермоқчи бўлган терговчи адвокат иштрокида сўров қилиш тергов ҳаракатини ўтказишни маъқул кўради. Бироқ ўз ишининг устаси бўлмаган баъзи терговчилар қонунчиликдан хабардор профессионал адвокат иштрокида тергов ҳаракатларини ўтказишдан кўра сўров қилинувчини "вербовка" қилиб, адвокатсиз ўз ишини "ҳамрдан қил суғиргандек" осон битирмоқчи бўлади. Ва тергов ҳаракати ўтказиш жараёнида кўзлаган натижасига эришади.
Шунинг учун Сиз дастлабки тергов ҳаракатларига гувоҳ, гумон қилинувчи, айбланувчи, хаттоки, жабрланувчи сифатида ишга жалб қилинсангиз ва Терговчи "Сизга адвокат керак эмас, ўзим сизга ёрдам бераман" деса, дарҳол терговчига рад жавобини билдириб, адвокат иштрокида тергов ҳаракати ўтказишни талаб қилинг.
Ўз тақдирингизга беэътибор бўлманг.
Профессор-ўқитувчиларнинг ойлик иш ҳақининг миқдорини нодавлат (хусусий) олий таълим муассаси (ОТМ) мустақил белгилаши мумкинми?
Ҳақиқатдан ҳам, ушбу саволнинг саҳиҳ (ишочнли) жавобини топиш жуда муҳим ҳисобланди. Чунки кўплаб нодавлат ОТМ юристлари ва бухгалтерлари ушбу масалада нотўғри амалиёт қўллаётган экан.
Уларнинг фикрича, нодавлат ОТМлари маъсулияти чекланган жамият шаклида ташкил этилган бўлиб, улар ўз молиявий имкониятларидан келиб чиқиб, ходимларига ойлик иш ҳақи миқдорини эркин белгилаши керак.
Менимча, ундай эмас. Келинг қонунчиликка мувофиқ таҳлил қиламиз:
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2008 йилдаги "Республика олий таълим муассасалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлашнинг такомиллаштирилган тизимини тасдиқлаш тўғрисида" 164-сон қарори мавжуд бўлиб, ушбу қарорда Республика ОТМларнинг профессор-ўқитувчиларининг базавий ойлик иш ҳақилари белгилаган. Шунингдек, ушбу Қарорнинг 4-иловаси 11-бандига кўра, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисидаги Фармонлари билан боғлиқ тарзда базавий лавозим маошлари ўзгарган тақдирда, Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги (ҳозирги Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги) ҳамда Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги (ҳозирги Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги)нинг педагог ва раҳбар ходимларнинг базавий лавозим маошларини ошириш ҳақидаги қўшма қарори қабул қилинади деб белгиланган.
Шунга асосан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг иш ҳақи миқдорларини ошириш тўғрисидаги Фармони билан базавий лавозим маошлари ўзгарганда, икки вазирлик қўшма қарори билан профессор-ўқитувчиларнинг янги базавий ойлик иш ҳақи миқдорлари тасдиқланиб, Республика ОТМларига ижро ва маълумот учун юборилади.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.08.2024 йилдаги ПФ-108-сон Фармони билан иш ҳақи, пенсиялар ва нафақалар миқдорини оширилиши муносабати билан икки варирликнинг 2024 йил 27 сентябрдаги 35-қ/қ/17-қ/қ-сон қўшма қарори билан Республика ОТМ профессор-ўқитувчиларининг янги базавий ойлик иш ҳақи белигланди.
Юқорида қайд қилинган ВМҚ-164-сон қарорда ҳам, икки варирликнинг 2024 йил 27 сентябрдаги 35-қ/қ/17-қ/қ-сон қўшма қарорида ҳам Республика ОТМ профессор-ўқитувчиларнинг базавий ойлик иш ҳақини белгилаш назарда тутилади. Яъни бу ерда фақатгина давлат ОТМ проф-ўқитувчиларининг базавий ойлик иш ҳақи назарда тутилмаганлиги сабабли Респубилкадаги (давлат ва нодавлат) ОТМлар ушбу ҳужжатни ижросини таъминлаши шарт.
Иш берувчи ва ходим (профессор-ўқитувчи) меҳнат шартномасида ойлик иш ҳақини базавий ойлик иш ҳақидан кам кўрсатиши мумкин. Ахир тарафлар бу масалада келишувга эришмоқдаку деган важ келтирмоқчи бўлсангиз ҳам қонунчиликка зид бўлиб қолади. Кейинчалик низо келиб чиққанда ёки меҳнат инспекторлари томонидан ўрганилганда ушбу келишув қонунчилик талабларини бузиш деб топилиб, иш берувчининг жавобгарлигини келтириб чиқариши мумкин.
Чунки Меҳнат кодексининг 8-моддасига кўра, ҳеч бир ички ҳужжат, иш берувчининг якка тартибдаги ҳуқуқий ҳужжати ходимнинг ҳуқуқий ҳолатини норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга нисбатан ёмонлаштириши мумкин эмас. Агар ёмонлаштирувчи шартлар мавжуд бўлса, ушбу шартлар ўз ўзидан ҳақиқий эмас деб топилади.
Шуни алоҳида такидлаш лозимки, ушбу базавий ойлик иш ҳақи минимал миқдорни белгилайди, агар иш берувчи хоҳласа, белгиланган базавий миқдордан кўпроқ ойлик иш ҳақи тўлаши мумкин. Чунки Меҳнат кодексининг 246-моддасига кўра, меҳнатга ҳақ тўлаш миқдори бирор-бир энг кўп миқдор билан чекланмайди.
Ушбу мақолани нодавлат ОТМларда ишлайдиган юрист, бухгалтер ва кадрлар бўлими ходимларига юбориб қўйишни унитманг.
Канални кузатиш учун👇:
Ҳар йили 50 минг нафар ўзини ўзи банд қилган фуқароларни босқичма-босқич кичик бизнес субъектларига айтлантириладими ёки сон ортидан қувишми?
Бугун "Камбағалликни қисқартириш ва бандлик соҳасида давлат сиёсатини такомиллаштириш ва самарадорликни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-347 сонли қарори қабул қилинибди.
Мазкур қарорнинг 6-бандида Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигига ҳар йили 50 минг нафар ўзини ўзи банд қилган фуқароларни босқичма-босқич кичик бизнес субъектларига айтлантириш чораларини кўриш бўйича вазифа юклатилган.
Аслида «Тадбиркорлик фаолияти эркинлигининг кафолатлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига қарадиган бўлса, тадбиркорлик фаолияти (тадбиркорлик) тадбиркорлик фаолияти субъектлари томонидан қонунчиликка мувофиқ амалга ошириладиган, ўзи таваккал қилиб ва ўз мулкий жавобгарлиги остида даромад (фойда) олишга қаратилган ташаббускорлик фаолиятидир.
Содда қилиб тушунтирганда, Қонун тадбиркорлик фаолияти билан шуғилланмоқчи бўлган шахснинг ўзи ташаббус билан чиқиб, тадбиркорлик фаолиятини бошлаши лозим демоқда.
Шунга кўра, ўзини ўзи банд қилган шахс хоҳласа, кичик бизнес субъекти сифатида ўз фаолиятини амалга ошириши мумкин, хоҳламаса йўқ.
Энди савол туғилади: ҳар йили 50 минг нафар ўзини ўзи банд қилган фуқаролар кичик бизнес субъекти сифатида ўз фаолиятларини олиб боришни хоҳламаса, Вазирлик мазкур Қарорнинг 6-бандида белгиланган вазифани қандай қилиб бажариши мумкин?
Ушбу савол бўйича 3 хил жавоб бериш мумкин:
Биринчиси — Вазирлик томонидан ушбу вазифа бажарилмайди.
Иккинчиси — Вазирлик ушбу вазифани бажариш учун ўзини ўзи банд қилган фуқароларга кичик бизнес субъектлари сифатида фаолият юритиш бўйича "мажбурий-ихтиёрий" бўлган "таклиф" билан чиқади.
Учинчиси — сохта ўз ўзини банд қилган шахслар яратилиб, уларни кичик бизнес субъектларига ўтказиш бошланди.
Агар ўзини ўзи банд қилган фуқароларни "мажбурий ихтиёрий" равишда кичик бизнес субъекти бўлишга ўтказишса, йиғим ҳамда солиқлар туфайли кўплаб фуқаролар азият чекиши мумкин.
Шу каби беўхшов таклифлар натижасида на кўзланган мақсадга эришилади, на жамият фойда кўради.
Аксинча, қош қўяман деб, кўз чиқарилади.
Хулоса қилиш ўзингиздан!
Канални кузатиш учун👇:
Ўтган йили Қуръонни ёқиб, 3,5 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган Никита Журавел давлатга хиёнатда айбланди.
Тергов маълумотларига кўра, у Украина Қуролли кучлари хавфсизлик кучларини ҳамкорликка таклиф қилган.
2023 йил март ойида Журавел Украина ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимларидан бирига Россия Қуролли Кучлари ҳарбий техникаси ва ҳарбий самолётларини олиб кетаётган поезднинг видеоёзувини юборди.
Жиноий иш кўриб чиқиш учун судга ўтказилган.
Ўзбекистонда интеллектуал мулк ҳимояси кучайтрилмоқда.
2024 йил 10 сентябрда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан "Интеллектуал мулк объектларини ҳуқуқий ҳимоя қилиш тизимини янада такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш тўғрисида"ги қонун имзоланди. Ушбу қонун интеллектуал мулк соҳасидаги бир қатор муҳим ўзгаришларни назарда тутади.
Тўлиқ мақола билан қуйидаги линк орқали танишишингиз мумкин.
https://telegra.ph/%D0%8Ezbekistonda-intellektual-mulk-%D2%B3imoyasi-kuchajtrilmo%D2%9Bda-09-24
Қонун амалиёт олдида "ип эша олмаслиги" ҳамда судъяларнинг "мустақиллиги" ҳақида бир икки мулоҳазалар...
Ўзим юриспруденция соҳасида иш бошлаганимга 5 йилдан ошди. Ўтган 5 йилдан ортиқ муддат давомида турли лавозимларда турли соҳалар бўйича ўз тажрибамни ортирдим.
2021 йилдан бери юридик таълим берувчи олий таълим муассасида ишлаб келаман. Биз бу ерда талабаларга соҳа бўйича назарий билимлар билан бирга қонунчилик ҳужжатларини талқин қилиш ҳамда уларни амалиётда тўғри қўллаш ҳақида таълим бериб келамиз.
Бироқ амалиёт билан ҳамнафас бўлиш мақсадида адвокатлик фаолиятимни бошлаганимдан кейин талабаларга берилаётган билимлар шунчаки назорат имтиҳонларидан ўтишга ёрдам бериш учунгина экан деган хулосага келдим.
Сабаби — таасуфки, аксарият ҳолатларда соҳадаги ишлар амалиёт бўйича ҳал қилинади, қонун талабларидан келиб чиқиб эмас.
Фаолиятим давомида суд ва ҲМҚО органлари томонидан жуда кўп ҳолатларда қонунчиликка роия қилмаслик ҳолатларини учратаман.
Хаттоки, ушбу ташкилотларнинг маъсул ходимларига қонун талаблари бўйича нотўғри қилаяпсиз, деган эътироз билдирсангиз, "амалиёт бошқа, назария бошқа" деб ўз хатти-ҳаракатларини оқлашга ҳаракат қилади.
Ҳа, барака топгурлар, унда тўрт йил нега соҳага оид қонунчиликни ўргандинг дегани одам йўқ.
Тўрт йил умримизни таълим муассасида беҳуда ўтказмасдан тўғридан тўғри ишламоқчи бўлган ташкилотга бориб, амалиёт ўтаб ишлайверайлик. Тўғрисида!!! Бундай бўладиган бўлса, қонунлар ва уларни ўрганиб (ўргатиб) нима қиламиз?!
Шу билан бирга, Конституциядан тортиб кодексларда судларимиз мустақил дейилган.
Бироқ судъяларнинг ҲМҚО органларининг жахлини чиқаришдан қўрқиб улар айтгандек қилиб қарор чиқариб беришини қандай қилиб мустақиллик деб аташ мумкин.
Қўрқсанг судъя бўлиб ишлама, нима қиласан "қоғирчоқ" судъя бўлиб деган савол бериш керак бундай судъялар ўзига ўзи.
Сенга адолат ўрнатиш учун ушбу лавозим берилган, кимнидир қоши-қавоғига қараб иш қилиш учун ёки шахсий бойлик ортиш учун эмас.
Сал-пал бўлса ҳам, қарор қабул қилишда қонунларга асосланайлик, ҳурматлик айрим судъя ва ҲМҚО орган ходимлари.
Зеро, адвокатлар ва фуқаролар Сизлардан ёрдам эмас, фақат қонунийлик ва адолатни тиклаб беришингизни кутади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 days, 14 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 days, 23 hours ago