Why Pay for Entertainment? Access Thousands of Free Downloads Now!

Davlatova Saodat Anthropologiya, Etnologiya va millatlararo munosabatlar

Description
We recommend to visit

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

📃Elon berish bepul (maksimum 1k)

🧑🏻‍💻E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
💡 https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy💡
📃 Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated 8 months, 1 week ago

TOSHKENT UY BOZOR | расмий каналининг TOSHKENT TUMAN UY BOZOR филлиал канали !

Реклама бериш учун:
👉 @Asilbek_yoqubjonov га ёзинг

📞 Тел: +998902006512

👉 @sotilgan_uylar_royhati

📄1002058-сонли гувохнома асосида фаолият олиб борамиз !

Last updated 2 days, 4 hours ago

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👨‍💻 Уй-жой эълонлари бериш учун: @Andijon_Uylari_agenti га мурожаат қилинглар

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

Last updated 3 weeks, 5 days ago

1 month ago

Муҳаммадсолеҳхӯҷа Тошкандӣ. "Таърихи ҷадидайи Тошканд" Табдил.

1 month ago

Ғарб олимлари Аллен Ж. Франк ва Петер Б. Голден “ўзбек атамаси Туркистон кенгликларида Олтин Ўрда хони Ўзбекхондан анча олдин пайдо бўлган деб таъкидлашган ва тўғридир. Аслида “ўзбек” бу лақаб, атамадир исм эмас ва бу атамани айнан Ўғуз сўзидан ясалгани кундек равшанку? Ўғуз лақабли Алп Эр Тўнға “Ўғуз Ябғу давлати” Ябғу унвонига сазовор бўлган қудратли турк ўғуз ҳукмдоридир. Унинг хукмронлиги Орол бўйлари, Сирдарёнинг ўрта оқими ерларидан бошланади, яъни Қорахонлилар ҳудудидан то Хазор турклари ва Булғористонга қадар чўзилган эди. Жанубда эса Хазор денгизининг соҳилидаги Журжон шахридан бошлаб Фарёб ва Исфиржобгача Ўғуз ерлари эди. Турк Ўғуз Ябғусининг ҳудудлари ғарбда Хазорлар ва Булғор турклари, шарқда қарлуқлар, шимолда Қипчоқлар ва жанубда Ўрта Осиё ва ислом олами турклари билан ўралган эди вассалом! Мана Ўзбакиянинг географик ва этник сегаралари қаер бўлган ва қанчалик қадимдир! А.Ю.Якубовскийлар каби рус олимларининг Ўзбек номини Ўзбекхон билан боғлаши ғирт сафсатадан бошқа нарса эмас. Балки Ўзбекхонга ҳам бу лақаб, Буюк Алп Эр ТЎнға бободан меросдир. Ўзбекхонни тарбиясига олган Хўжа Аҳмад Яссавий ва Зангиотамиз ўнга исм танлашда айнан “ўзбек” исмини танлашида катта маъно бор. Токи Алп Эр Тўнға илк яккахудоликни қабул этган Турк хоқонидир. Ўзбек хон ҳам Ўғуз каби бўлсин, мўғул туркларни ҳидоятга бошласин деган фикрга таяниб бу исм берилган бўлиши эҳтимолдан ҳоли эмас.
Аслини олганда маълумки ўзбек миллати бошқа ҳар хил қўшилмалардан ташқари, асосан учта катта туркий халқлар компонентларидан ташкил топган. Биринчиси қарлуқ (чигил турк барлос ҳам шунга киради) компоненти, иккинчиси қипчоқ (булар қадимдан ўзбек (ўз) номи билан аталиб келаган ва учинчиси ўғуз (Хоразмлик, Урганжий деган номлар билан аталган) компонентидир. Ўзбек миллатининг компонентлари тюрколог-тилшунос олимларнинг ишларида қайта-қайта эътироф этилиб келинган. Аслида бу мунозара Шайбонийхоннинг 16 асрнинг бошларида бутун Ўрта Осиёни, жумладан ҳозирги Ўзбекситон террриториясини забт қилиб олиши билан боғлиқ равишда давом этиб келмоқда. Чунки Шайбонихоннинг қўшини таркибида қатнашган қавмларнинг асосий қисми ўзбеклар(қипчоқ ўзбеклари) эди. Уларнинг қадимдан Сирдаё бўйларида ўзларининг Ўзбакия ёки Дашти Қипчоқ деб аталган кучли давлати бўлганини ткпада кўрсатдим. Тарихни кавлаб кўрадиган бўлсак, хатто октябр инқилобига қадар Дашти Қипчоқ Ўзбакия деб аталганини баъзи тарихчилар таъкидлаганлар. Инқилобдан сўнг ўзюек номи Ўзбекистондаги ҳозирги ўзбек миллатини ташкил қилувчи барча туркий қавмларнинг умумий номига айлангандан сўнг, аввалги “ўзбек” номи билан аталиб келган қавм, яъни “қипчоқ – ўзбеклар” энди Ўзбек сўзи тушиб қолиб, қайтадан қадимги “қипчоқ” номи билан атала бошлади. Дашти Қипчоқда барпо этилган Ўзбекхон олтин Ўрдаси тарихига энди қозоғистон даъвогарлик қилмоқда. Шунинг учун Ўзбек атамаси Ўғузхон тарихи билан бошланади десак муболаға бўлмайди. ( Fb учун қисқартирилди, давоми бор)
Латофат Абдримова тарихчи – шарқшунос.

1 month ago

Энг аввало шуни айтиб ўтиш керакки, “Ўзбек” сўзининг луғавий маъноси “ўзи бек”, “ўзимизнинг бек”, “ўзи бек”, “Ўзига мустақил – ўзи хон” деган маъноларни англатади, бу фикрни таниқли олим Бўрибой Ахмедов ва бошқа тарихчиларимиз ҳам қайд этишган. Халқ орасида ҳам бу сўз асосан шу маънода қўлланилади. Лекин баъзи бир манбаларда ўзбек сўзи “енгилмас – қайсар”, “шер”(арслон), хатто худолик маъноларини англатаган деган фикр бор. Лекин улар илмий адабиётда етарли даражада исбот қилинмаган. Кўриниб турибдики, “ўзбек” сўзининг луғавий маъноси деярлик даражада чалкашлик ва эътирозларга сабаб бўлган эмас. Фақат “ўзбек” сўзининг айрим тарихий даврларда “ўзбек” деб аталиши ходисаси учрайдики, бу ўринда “ўзбек” сўзининг луғавий маъноси ўзгаргани йўқ. Балки унга шарқона ўзига хос стилистик нақислик бериб айтилган ва ҳатто ўша “бахт” ёки “худоларга яқинлашувчи” деган маъно нозиклиги ҳам маълум даражада сингдириб юборилган. Масалан Навоий хазратларини “ўзбаким” деб ғурур ва меҳр билан тилга олишини эслаб кўринг. Ўрни келганда шуни ҳам айтиш керакки, баъзи бир ғаразгўй чаламуллалар сўнгги вақтларда ўзбек халқи номига отила бошлаган туҳмат тошларидан илҳомланиб, “ўзбек” сўзининг “ўзбек” шаклида қўлланилишини узларича салбий бўёқда тушуниб, ҳар хил баданд-паст гапларни тарқатишга харакат қилганлар. Уларнинг асосий мақсади ўзбек миллатини иккига бўлиб кўрсатиш ва уларнинг орасига ўзаро нифоқ уруғини сепишдан иборат эди. Бу ҳол ўз моҳияти эътибори билан илмий маданий жиҳатдан ҳам одамийлик жиҳатдан ҳам яроқсиз бўлиб, ғаразгўйликдан бошқа нарса эмас. Шунинг учун ҳам у алоҳида мунозара объекти бўлишга арзимайди.
“Ўзбек” сўзи билан боғлиқ бўлган асосий чалкашликлар бу сўзнинг келиб чиқишини, қачондан бошлаб халқ этнос маъносини англатилганлигини ва Ўрта Осиёда қачондан бери қўлланилганлигини тушунтириш соҳасида саволлар кўпроқ учрайди. Аниқроқв қилиб айтганда, баъзи бир тарихий адабиётларда ҳозиргача “ўзбек” номи билан танилиб келган қавмларни гўё Ўрта Осиё ва ҳусусан Ўзбекистон ҳудудида яшаб келмаган ва маданиятнинг яратилишига ҳисса қўшган эмас, деган гаплар учрамоқда. Тарихга ана шундай нотўғри қарашлар натижасида, айниқса сўнгги вақтларда ўзбекларга нисбатан ўзини ғаразгўй тутувчи кишилар гўё ўзбекларнинг Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида яратилган машҳур ёдгорликларга ҳеч қандай алоқаси йўқ эмиш(Ялангтўш Баҳодир номи билан боғлиқ бахслар) деган таъмагирлик билан тарқатмоқдалар. Яна яқиндагина рус пропогандачиларидан бир нечтаси ана шундай асоссиз даъвони сурбетларча такрорлади, аммо афсуски, тарихчи олимларимиз томонидан ханузгача етарли даражада зарба берилгани йўқ? Шу туфайли бундай бачкана гаплар ҳозирги вақтда бурчак-бурчакларда ора-чора давом этиб келмоқда. Доимо зарба бера олиш учун тарихимизни ўрганувчилар контингентини тезда оширишимиз керак. Тарихимизни тарғиб қилувчи программалар ишлаб чиқилиши зарур ва буни айнан “ўзбек”лар қилиши лозим. Токи “ўзбек” туркий дунёнинг бош бўғинидир!

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago

ЛАҚАЙ
ЛАҚАЙ, лоқай — ўзбеклар таркибига кирган элатлардан бири. Лақай, асосан, Бухоро хонлигининг Ҳисор ва Балжувон бекликлари ҳудудларида, айрим гуруҳлари ҳоз. Сурхондарё вилоятининг Денов, Тожикистоннинг Сомониён, Кофарниҳон, Ҳисор туманлари, Хатлон вилоятининг Қўрғонтепа ва Кўлоб минтақаларида муқим аҳоли сифатида истиқомат қилишади. Лақайлар Афғонистоннинг Бағлон ва Балх вилоятларида, Покистоннинг Карочи ш., Саудия Арабистонидаги Макка, Мадина, Жидда ш. ларида, Туркиянинг Антакия, Истанбул минтақаларида, Эроннинг Теҳрон вилоятидаги Қизил Ҳисор, Шероз, Зоҳидон, Кермон, Қазвин ва Ҳўрмузгон вилоятларида яшайдилар. Тахм. маълумотга кўра, умумий сони 500 минг кишидан ортиқ. 20-а. бошларида Ҳисор беклигида Лақайлар ҳисор Лақай лари (эсанхўжа, бодроқли уруғлари), Балжувон беклигида яшовчиларни балжувон Лақайлари (байрам, тўртувул уруғлари) (ҳоз. Кўлоб Лақайлари) деб аталган. Бу уруғларнинг ҳар бири, ўз навбатида, яна бир қанча кичик уруғ (бўлак)ларга бўлинган. Лақайлар хам ўзбек халқини ташкил этган бошқа элатлар сингари ҳоз. яшаб турган ҳудудларда шаклланиб ривожланган. Лақайлар чорвачилик, йилқичилик билан шуғулланган. Лақай от зоти ва ҳисори қўйлар Марказий Осиёда машҳур. Бой хўжаликларда 300—400, айримларида 900—1000 йилқи бўлган. 19-а. охирларида ўтроқлашиш жараёнида деҳқончилик билан шуғулланишган. Лақайлар ўзига хос урф-одат ва анъаналарга эга. Лақай қизлари тикадиган мапремеч, жук чариғич, айнахалта, кеште ва б. шунга ўхшаш миллий маданият намуналари машҳур. Айниқса, Лақай ларда тикиладиган торлама ва бостирма тақиялар, яъни миллий бош кийимлар, ўзига хос миллий маданият намуналари сифатида ажралиб туради. Ад.: Маллицкий Н. Г., Учебное пособие по географии Таджикистана, Т. — Самарқанд, 1929; Кармышева Б. X., Узбеки-локайцы Южного Таджикистана, Сталинабад, 1954. Насриддин Маманазаров.

1 month, 2 weeks ago
Davlatova Saodat Anthropologiya, Etnologiya va millatlararo …
1 month, 2 weeks ago

1912 йилда эса Гулсумни Хивада очилаётган янги типдаги аёллар шифохонаси очилиши муносабати билан Вазири Акбар Исломхўжа жаноблари шахсан шифохонага, ишга таклиф этиб хат жўнатади.
Гулсум отаси Саййид Жаъфар Асфандиёровга қуйидаги жавобни қ юборади.
“- Ота, сиздан илтимосим шуки, уларга етказинг! 25 октябрда сиз йўллаган мактубингизга жавобан Вазири Акбар Исломхўжа жанобларига маълум қилсангиз. Хивадаги очилаётган аёллар шифохонасига таклиф этилганимдан жуда ҳурсанд бўлдим. Агар Хон хазратларининг инояти билан Хоразмдаги Хива шифохонасида фаолият олиб бориш насиб этса, мен ўз мусулмон миллатим манфаати йўлида виждонан меҳнат қилишга тайёрман ва Хон хазратларининг эътиборини қозонишга харакат қилиш имконияти бўлганлигидан жуда ҳурсанд бўлардим. Шунингдек, Хоразмликлар ва у ернинг улуғ зотларининг ишончи ва марҳаматини қозониш учун харакат қиламан. Сизни чин дилдан яхши кўраманотажон. Умми Гулсум Асфандиёрова!”.....
1913 йил Хива шахар шифохонаси ўз эшикларини очди ва Гулсум ўз вазифаси бош шифокорга акушер ёрдамчиси бўлиб, иш фаолиятини бошлади. У янги вазифасидан жуда мамнун эди ва жон-жахди билан Хоразм халқига ҳизмат қилди. Айнан Хива шахар шифохонасида Гулсум илк бор Кесаревоча кесиш(кесарева сечение) йўли билан туғиш амалиётини амалга оширди. Бу амалиёт орқали она ва боланинг умрини сақлаб қолди.
Аммо 1914 йилда Россия биринчи жаҳон урушига иштирокчи бўлганлиги туфайли отасининг илтимосига биноан, Гулсум Тошкентга қайтишга мажбур бўлди.
Тошкентда у ўзига 30 кишилик, шахсий акушерлик ва генекалогияси марказини очишга муваффақ бўлди. Тошкентдаги шифокорлик фаолияти билан бир қаторда сиёсий хаётга хам киришди. 1918 йилда у Тошкент мусулмон аёллари номидан Бутун Россия қурултойида номзод бўлиб қатнашди.
Тошкентга қайтгач Гулсум шифокорлик ишини шахар туғруқхонаси раҳбари сифатида давом эттирди. Шу билан бирга Туркистон ўлкаси сиёсий ҳаётида хам фаол қатнашди ва акаси Санжарга очлик билан курашишга ёрдам берди. 1920 йилда Гулсум акушерларнинг тайёрлаш курсини Мусулмонлар бюроси кўмаклигида очди ва шу билан бир қаторда ҳомиладор аёлларга физиология маслахатчиси фаолиятини олиб борди. Сўнгра бу курслар Тошкент тиббиёт техникумига берилди. Гулсум кўп йиллар шу техникумда дарс берди.
1922 йилда Гулсум Тошкент болалар шифохонасида хам ишлади. Гулсум бир қанча шахар мажлисига аъзо бўлиб, аҳолига соғлиқни сақлаш масалалари бўйича маслахатлар берди. Она ва бола муаммоларини муҳокама этди.
Гулсум турмушга чиқмади ва фарзандлари бўлмади. У ўзини бутунлай тиббиётга ва халқ ҳизматига бағишлади. Умрининг сўнгги пайтларини анча ёпиқ ўтказди. Сабаби унинг укаси халқ душмани деб эълон қилинан эди.
Шунга қарамасдан, Умми Гулсум Асфандиёрованинг номи ва хотираси Туркистон халқи тарихининг ажралмас қисмига айланди. Умми Гулсум хаёт йўлларидаги тўсиқларга қарамай, нафақат биринчи шифокор аёл бўлди, балки тиббиёт равнақига катта ҳисса қўшди, янги туғилган минглаб болаларнинг дунёга келишига ёрдам берди.
Мақолани Латофат Абдримова(Тарроҳ) тайёрлади.

1 month, 2 weeks ago

ГУЛСУМ АСФАНДИЯРОВА БИРИНЧИ ТУРКИСТОНЛИК БИРИНЧИ ШИФОКОР АЁЛ
Гулсум Асфандиёрова – қозоқ миллатига тегишли Туркистондаги Олий маълумотли биринчи шифокор аёлдир. У соғлиқни сақлаш тизимида илк бор янги тизим ташкил қилди.
Гулсум 1880 йил 12 ноябрда Тошкентда, харбий таржимон Саиджафар Асфандиёров ва Гуландом Қосимова оиласида дунёа келди. Унинг онаси Абилайхоннинг эвараси, Қосимхоннинг набираси эди. Абулхайрхон-Айчувакхон-Соғали султон-Асфандиёр султон-Сайид Жаъфар. Унинг Абулхайрхон, Қосимхон, Кенесари сингари ота-боболари XIX асрда Туркистондаги Русия империясининг колониал тизимига қарши курашган энг йирик миллий-озодлик қўзғолони бошлиқларидан эдилар. Уларнинг номлари Марказий Осиё ҳалқлари тарихи ва ҳотирасида ўчмас из қолдирди.
Гулсумнинг отаси 44 йилТуркистон генерал-губернаторлигида ҳизмат қилди. Туркистон генерал-губернаторлигида штабс-ротмистр даражасида фаолият юритди.1916 йили генерал-майор унвонида нафақага чиқди. Сейтжафар Асфандияров Урал вилояти, Оренбург губерниясидан эди. У бир неча йил давомида Хоразм хони Муҳаммад Раҳимхон Соний-ll Ферузнинг шахсий таржимони сифатида бир неча йил саройда ишлаган эди. 1-чи даражали “Бухоро” олтин юлдузи ордени соҳиби эди.
Гулсум Туркистоннинг ёрқин юлдузларидан бири эди. Ота-онаси ака-сингилга уй таълими бериб ўқитдилар. Ундан ташқари мамлакатда патриархал асослар ҳукм сурган бир даврда, Гулсумга отаси Санкт Петербургда ўқишини давом эттиришга руҳсат беради.
1891 йилда у Тошкент аёллар гимназиясига ўқишга кириб, 1899 йили уни аъло баҳоларга тамомлайди. 1897 йилда Петербургда Европада биринчи бор ташкил этилган аёлларнинг тиббиёт Олийгоҳи очилади. Қизларнинг тиббиёт бўйича билим олишига мўлжалланган эди. Ушбу Олийгоҳга Гулсум имтиҳонларни муваффақиятли топширади ва ўқишга қабул қилинади. Хали эндигина 22 ёшга кирган қиз дугонаси Зайнаб Абдурахмонова билан Петербургга ўқишга отланадилар.
Империя пойтахтидаги Олийгоҳда ўқиш учун ота уйини тарк этган қиз учун бу дадил қадам ва маъсулиятли вазифа эди. ХХ аср бошалри қийинчиликларга тўла бўлди. Империя пойтахтида турли қўзғолонлар ва тўнтаришлар рўй бериб, оммавий демонстрациялар кўп бўлиб турди. Она ватанидан йироқда Гулсум кўп қийинчиликларни бошидан ўтказди, гоҳида оч қолди, гоҳида совуқда, Петербургда юпун қолди. 1906 йили омади келиб, отаси билан учрашишга фурсат туғилди. Отаси Сайид Жафар Бухоролик элчилар билан бирга Петербургга келган эди. Олийгоҳнинг сўнгги босқичида унинг ёнига акаси Санжар ҳам келди. Санжар ҳам синглиси сингари тиббиёт Олийгоҳига киришни мақсад қилиб қўйганди. Аммо тақдир тақозоси билан у харбий-тиббиёт курсантлар академиясига тушиб қолди. Оила эркаклари бу нозик қизни хар тарафлама қўллашга уриндилар.
Олийгоҳнинг сўнгги йиллари мобайнида Гулсум ўзбек ва қозоқ тилларини яхши билганлиги туфайли, келажакда ўз она юртида шифокорлик қилишни, ўз халқига ҳизмат қилиш хақида жиддий ўйланди. Гулсум Туркистон ҳарбий округига махаллий шифокор бўлиб, ишга жойлашиш учун иккита ариза ёзди. Биринчи ариза Туркистон харбий тиббиёт бошқармасига юборилган эди: -“Ҳамширалар курсини тугатгандан сўнг менга яқин миллатдошларим орасида ишлашни истайман. Мени Чимкент тумани Тамирланов қишлоқ фуқаролар йиғини врачи этиб тайинлашингизни сўраб, ушбу камтарона илтимосимни қабул қиласиз деган умиддаман, - деб хат ёзади.
Гулсум Тамерлан тиббиёт пунктига ишга жойлашишимга рухсат беришингизни илтимос қиламан, - деган иккинчи мурожаат хатини эса, тўғридан-тўғри император Николай II га журъат этиб юборади.
“ Хазрати Олийлари хизматига истагим борлиги сабабли, мени Сирдарё тумани, Чимкент уезди, Туркистон харбий округи, Тамерлановка қишлоқ тиббий пунктида ишлашимга изн беришингизни сўрайман!” деб ёзилган эди.
Унинг илтимоси бир ойга қолмасдан қондирилади. Бир неча йилдан сўнг Поп қишлоқ тиббиёт пунктига ўтиб ишлайди. Гулсум шахсан аҳолининг уй шароитлари билан танишиб чиқар, улар билан суҳбат қилиб, шахсий гигиена ва соғлиқни сақлаш масалалирини жиддий муҳокама этарди.

1 month, 3 weeks ago

Қипчоқларнинг Мовароуннаҳр маданий минтақаларига ялпи кўчиб келиши Шайбонийхон даврида XVI acpда ва кейинчалик XVII acpда аштархонийлар даврида юз берган. Шунингдек, Қипчоқлар XVI acpнинг 2-ярми — XVIII acpнинг бошларида, жунғарларнинг Қозоғистоннинг жан. ҳудудларига бостириб кириши жараёнида ҳам Зарафшон воҳаси ва Фарғона водийсига кўчиб келганлар. Қорақалпоқлар, қозоқлар билан бирга Қипчоқларнинг Ўрта Осиё ҳудудларига кириб келиши 2 йўналишда бўлиб, уларнинг бир қисми Сирдарёнинг юқори оқими бўйлаб Тошкент воҳаси ва Мирзачўл зоналарида жойлашган. Қипчоқларнинг иккинчи қисми эса Ўрта Зарафшон бўйлаб кетган. XVIII acpнинг 20—30-йилларида Қипчоқлар Шимолий Фарғонанинг тоғ олди минтақаларига келиб ўрнашганлар. Фақатгина маълум миқдордаги Қипчоқларгина Тошкент воҳасида қолган. Бу даврда қипчоқлар 4 та асосий гуруҳга: қора қипчоқ, сариқ қипчоқ, хитой қипчоқ ва қулон қипчоқларга бўлинган. Уларнинг ҳар бири, ўз навбатида, майда гуруҳларга бўлинган. Қипчоқларнинг айрим гуруҳлари XX acp бошларигача ўзларининг уруғ-қабилавий бўлинишларини сақлаб қолганлар.
Қипчоқлар XX acp бошларига қадар ярим ўтроқ ҳолда яшаб, ўзлари учун анъанавий бўлган чорвачиликни деҳқончилик билан қўшиб олиб борганлар.
Статистик материаллардан Қипчоқларнинг ўзбек ва қирғизлар билан қўшилиб кетиши XIX acp охири — XX acp бошларида анча жадал кечганлиги маълум. Мас, агар XIX acpнинг 90-йилларида Фарғона водийсидаги қипчоқлар сони 70 минг нафарга, 1917 йилга келиб, 44 минг нафарга тенг бўлса, 1926 йилга келиб эса уларнинг водийдаги сони 33,6 минг нафарга тушиб қолган.
Фарғона қипчоқларининг асосий қисми Андижон уездида, Андижонсой, Норин дарёсининг қуйи қисми, Мойлисув ва Қорадарё атрофидаги қишлоқларда яшаган. Уларнинг маълум қисми Наманган уезди Косонсой, Сумсар, Чодак, Подшо-Ота, Норин, Ғова каби дарё ва сой қавзаларида ҳамда Янгиариқ канали атрофидаги манзилгоҳларда жойлашган. Фарғона уезди ҳудудидаги Шаҳонсой ва Аравонсой, Қўқон уездидаги Сўх ва Исфара дарёси ўзанларида ҳам бир неча қипчоқ қишлоқлари мавжуд бўлган.
XIX-XX acp бошларида водий ҳудудида яшаётган Қипчоқлар К. Ш. Шониёзовнинг фикрича, 4 та катта гуруҳга бўлинган. Булар – қипчоқ (ёки тоза қипчоқлар), қирғизқипчоқлар, хитой-қипчоқлар ва сарт қипчоқлар. Ўз навбатида, юқорида санаб ўтилган қипчоқ гуруҳлари бир қанча уруғларга бўлинганлар. Қўғай, буғоч, кумушой, ўлмас, яшиқ, жайдоқ, пучуғой, элатан, бўғоз, оғим, тоз, сирмоқ, еттиқашқа, қутлуқсаид, черек, кўкмўйин, тўртайғир (ёки 4 оғайни), тўрттой, товулди, чанғроқчи, чиял, кўлон, оқбўйра, қорабовур, бошқирт, тикан, қоратикан, сари-қипчоқ, қорамоюн каби уруғлари Фарғона водийсида қайд этилган.
Қипчоқларнинг кўпчилиги аста-секин ўтроқлашиб, деҳқончилик билан шуғулланган. Айрим гуруҳлари ХХ асрнинг бошларигача ярим ўтроқ ҳолда яшаб, деҳқончилик ва чорвачилик билан машғул бўлганлар. XX acpнинг 1-чорагида Ўзбекистон чегарасида яшовчи Қипчоқларнинг умумий сони 127 минг киши бўлиб, шундан 52 минг киши Зарафшон водийсида, 42,2 минг киши Фарғона водийсида яшаган. Тошкент, Қашқадарё, Сурхондарё ва Хоразм воҳаларида ҳам Қипчоқларнинг айрим гуруҳлари бўлган.
Ад.: Шониёзов К., Ўзбек халқининг шаклланиш жарасни, Т., 2001; Шаниязов К., К этнической истории узбекского народа Т„ 1974.
Адҳамжон Аширов

We recommend to visit

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

📃Elon berish bepul (maksimum 1k)

🧑🏻‍💻E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
💡 https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy💡
📃 Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated 8 months, 1 week ago

TOSHKENT UY BOZOR | расмий каналининг TOSHKENT TUMAN UY BOZOR филлиал канали !

Реклама бериш учун:
👉 @Asilbek_yoqubjonov га ёзинг

📞 Тел: +998902006512

👉 @sotilgan_uylar_royhati

📄1002058-сонли гувохнома асосида фаолият олиб борамиз !

Last updated 2 days, 4 hours ago

🏪 Андижондаги СИФАТЛИ ва ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз.

👨‍💻 Уй-жой эълонлари бериш учун: @Andijon_Uylari_agenti га мурожаат қилинглар

👉 Андижондаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

Last updated 3 weeks, 5 days ago