Davlatova Saodat Anthropologiya, Etnologiya va millatlararo munosabatlar

Description
Advertising
We recommend to visit

Last updated 9 months, 1 week ago

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

?Elon berish bepul (maksimum 1k)

??‍?E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
? https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy?
? Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated 1 year, 3 months ago

Reklama bo‘yicha: @Manager_qizlar


Aqlli Qizlar? kanalıga xush kelıbsız?

Bırınchi bıznı kanalda 59 ⏰sekunddan keyın o'g'rı kanallarda?

Siz kutgan va kutmagan statuslar ham bizda?

Last updated 1 year, 4 months ago

2 months, 3 weeks ago

Қутайба ибн Муслим ҳақида

Қутайба ибн Муслим Шомнинг Бохилия деган жойида таваллуд топган. У уддабурон, ғайратли, адолатли ҳукмдор бўлган. Шеъриятни қадрловчи илмли киши бўлган. Қутайба Умавийлар давлатининг Ироқдаги волийси Ҳажжож ибн Юсуфнинг яқин одамларидан бўлган. У Қутайбани Хуросон ва Мовароуннаҳрга ноиб этиб тайинлаб, ислом динини ёйишни буюради. Қутайба ибн Муслим 705-714 йиллар давомида Мовароуннаҳр ҳудуди ва Кошғаргача исломни ҳарбий ҳаракатлар билан ёйишга эришади. Ундан олдин Мовароуннаҳрга ҳарбий қўшин билан келган Саид ибн Усмон, Убайдуллоҳ ибн Зиёд кабилар асосан жизя олиб қайтиб кетган. Қутайба ибн Муслим эгаллаган шаҳарларида масжидлар очдириб, аҳолини исломга киритган. Ислом динига кирганларга моддий ёрдам берган. Ислом динига кирган ҳукмдорларни лавозимда сақлаб қолган. Ҳатто Бухоро ҳукмдори Тағшода  ўғлига Қутайба деб исм қўйган. Аммо Қутайба ибн Муслим Ҳажжож ибн Юсуфнинг яқинлари билан бирга Умавийлар давлатининг янги халифаси бўлган Сулаймон ибн Абдумаликни тан олмай  халифа Валид ибн Абдумалик (715 йил вафот этган)нинг ўғлини халифа бўлишини талаб қилади. Шу туфайли Фарғона водийсида 55 ёшида Қутайба ибн Муслим ўлдирилади. "Бухоро тарихи" асарининг форс тилидаги XI-XII асрлардаги таржималарида унинг қабри зиёрат қилиб турилганлиги алоҳида таъкидланади. Эҳтимол Қутайба ибн Муслим Умавийлар даврида Ҳажжож ибн Юсуфнинг қўл остида фаолият олиб борганлиги Умавийлар ва  Аббосийлар ҳукмронлиги даврида ёзилган китобларда эътибор билан ўрганилмаганлигига сабаблардан биридир.

?http://t.me/yurt_tarixi

Telegram

Yurt tarixi

Ушбу телеграм каналида юртимиз тарихига оид маълумотлар ва мақолалар жойлаб борилади. Каналдан иқтибос олинганда канал номини кўрсатиш шарт!!!! Агар берилган материаллар бўйича фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бўлса комментария қолдиришингиз мумкин.

**Қутайба ибн Муслим ҳақида**
2 months, 3 weeks ago

Хива хонлигида Шайбонийлар сулоласи (1511-1770)

Элбарсхон (1511-1516)
Султон Ҳожихон (1516)
Ҳусайнқулихон (1516)
Сўфиёнхон (1516-1522)
Бужақахон (1522-1526)
Аванешхон (1526-1538)
Алихон (1538-1547)
Ақатойхон (1547-1556)
Юнусхон (1556-1557)
Дўстхон (1557-1558)
Ҳожи Муҳаммадхон (1559-1602)
Араб Муҳаммадхон (1602-1621)
Ҳабаш султон ва Элбарс султон (1621-1623)
Асфандиёрхон (1623-1643)
Абулғозихон (1644-1663)
Анушахон (1663-1687)
Худойдодхон (1687-1688)
Эрнакхон (1688-1690)
Жўжи Султон (1694-1697)
Валихон (1697-1699)
Шоҳниёзхон (1699-1702)
Шоҳбахтхон (1702-1703)
Саййид Алихон (1703-1705)
Мусахон (1705-1706)
Ёдгорхон (1706-1713)
Шерғозихон (1714-1728)
Элбарсхон (1728-1739)
Тоҳирхон (1739-1740)
Абулхайрхон (7-8 кун)
Нуралихон (1740-1742)
Абулғозихон II (1742-1746)
Ғойибхон (1746-56)
Қорабойхон (1756-1757)
Темурғозихон (1757-1764)
Худойдодхон (1764-1765)
Шоҳғозихон (1766-1767)
Абулғозихон III (6 ой)
Нуралихон (1768)
Жаҳонгирхон (1769)
Булакайхон (1770)

?http://t.me/yurt_tarixi

Telegram

Yurt tarixi

Ушбу телеграм каналида юртимиз тарихига оид маълумотлар ва мақолалар жойлаб борилади. Каналдан иқтибос олинганда канал номини кўрсатиш шарт!!!! Агар берилган материаллар бўйича фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бўлса комментария қолдиришингиз мумкин.

**Хива хонлигида Шайбонийлар сулоласи (1511-1770)**
2 months, 3 weeks ago

Жиззах шаҳри тарихи (1қисм)

Жиззахнинг пайдо бўлиши Сангзор дарёси билан боғлиқ. Яъни Сангзор дарёси бўйидаги ҳар томонлама қулай табиий шароитлар аҳоли яшайдиган кўплаб манзилгоҳларнинг вужудга келишига сабаб бўлган. Жиззах шаҳар сифатида X асрдан маълум бўлса-да, бу ҳудудда милоддан аввалги асрларда ҳам турли қалъа ва бошқа турдаги манзилгоҳларнинг мавжуд бўлганлиги тарихдан маълум. Бу маълумотларни Александр Македонскийнинг Осиёга юришларини тавсифлаб ёзиб борган юнон солномачиларининг асарларида ўқишимиз мумкин. Қадимги юнон солномачилари унинг Бақтрия ва Сўғдиёнага қилган юришларини тавсифлар экан, ҳозирги Жиззах вилояти ҳудудидаги Киропол ва Газо каби манзилгоҳлар ҳақида кўплаб қизиқарли маълумотларни келтирадилар. Тарихчи олимлар томонидан Киропол ҳозирги Зомин ҳудудида жойлашганлиги исботланган. Айрим тарихий манбаларда Газонинг Самарқанд ва Тошкент оралиғида жойлашганлиги айтиб ўтилган. Газо қалъаси ҳозирги Жиззах шаҳрига тўғри келади. Босқин даврида Газо нисбатан паст девор билан ўраб олинган қалъа бўлган. Александр қалъани ишғол қилишга киришади. Газо аҳолиси бир мунча вақт босқинчиларга бўйсунмай қалъани ҳимоя қиладилар. Юнон пиёда аскарлари нарвонлар ёрдамида Газо қалъасининг ичига киришга муваффақ бўладилар. Жиззах Бақтрия ва Сўғдиёна каби қадимий давлатлар таркибига кирувчи аҳоли яшайдиган муҳим манзиллардан бири бўлган. Олимларнинг фикрича, «Жиззах» деган ном сўғдийча «Дизак» («кичик қалъа») сўзидан келиб чиққан. Ёзма манбаларда шаҳар XX асрнинг бошларигача «Дизак» ёки «Дизах» деб юритилган. Маҳаллий халқ орасида эса асосан «Жиззах» номи ишлатилган. «Жиззах» сўзининг маъноси ҳақида яна бир неча илмий ва ноилмий фикрлар мавжуд. Масалан, айрим олимлар «Жиззах» сўзининг келиб чиқишини оҳактош билан боғлайдилар. Маълумки, Жиззах яқинидаги кўплаб оҳак конлари қадимдан мавжуд бўлган. Буюк Ипак йўли орқали Жиззахда тўхтаган савдогарлар ўчоқ сифатида ерда ётган тошлардан фойдаланганлар. Гулханни сув билан ўчирганда тошлар жизиллаб, оқ тусга кирган. Айнан шуни асос қилиб, айрим олимлар «Жиззах» сўзини суғдийча –«жизз» ва туркийча – «оқ» сўзларининг бирикишидан келиб чиққан деб ҳисоблайдилар. Юқоридагилардан ташқари, «Жиззах» сўзининг келиб чиқишини бу юртнинг иқлими билан боғлайдиганлар ҳам бор. Жиззахнинг ёзи жуда иссиқ, қиши эса анчагина совуқ бўлади. Яъни, ёзда «жиз»иллатиб куйдиради, қишда эса «зах»да қоласан.

?http://t.me/yurt_tarixi

Telegram

Yurt tarixi

Ушбу телеграм каналида юртимиз тарихига оид маълумотлар ва мақолалар жойлаб борилади. Каналдан иқтибос олинганда канал номини кўрсатиш шарт!!!! Агар берилган материаллар бўйича фикр-мулоҳазалар ёки саволлар бўлса комментария қолдиришингиз мумкин.

**Жиззах шаҳри тарихи** (1қисм)
2 months, 3 weeks ago
2 months, 3 weeks ago

УРГАНЖИЙЛАР
УРГАНЖИЙЛАР — этнографик гуруҳ. Урганжийлар асли хоразмлик бўлган, фақат Урганчда эмас, балки Хоразмнинг турли хил шаҳар ва қишлокларида истиқомат қилиб келганлар. Бу гуруҳнинг шаклланиши Чингизхон босқини билан боғлиқ. 1221 йили мўғул қўшинлари Хоразмга ҳужум қилиб юз минглаб одамларни ўлдиради. Шу вақтда хоразмликларнинг бир қисми қирғиндан қочиб Мовароуннаҳр ва Хуросон вилоятларига кўчиб кетишган. Кўчиб ўтганлар ўзларини умумий ном — Урганжийлар деб аташган. Улар бу ерларда урганжий қишлоқ ва шаҳарларда урганжий маҳаллаларига асос солдилар. XVIII-XIX асрларнинг 1-ярмида иқтисодий инқироз ва вабо тарқалиши туфайли Хоразмдан аҳолининг бир қисми яна кўчган. Урганжийларнинг энг катта гуруҳи Хоразмга қўшни бўлган Бухоро вилоятига кўчиб ўтишган. 1924 йилги маълумотларига қараганда Бухоро вилоятида жами 26 минг Урганжийлар яшаган. ХХ асрга келиб Урганжийларнинг кичик гуруҳлари Самарқанд, Навоий, Андижон, Наманган, Фарғона вилоятлари ва Шим. Афғонистонда яшаганлар. Урганжийлар, асосан, ўтроқ деҳқончилик ва ҳунармандчилик билан шуғулланган. Урганжийларнинг бир қисми эски анъаналарини сақлаган бўлса, асосий қисми маҳаллий аҳоли урф-одатларини қабул қилишган.
Азим Маликов. Ўзбекистон миллий энциклопедияси, 9 - жилд. Тошкент. 2005, 115-бет.

5 months, 2 weeks ago

Шодмон Воҳидов "Қўқон хонлиги манбаларда" асари

Асарда Қўқон хонлигидаги сиёсий жараёнлар, хонликдаги тарихнавислик, Қўқон хонлиги тарихчилари ва уларнинг асарлари ҳақида маълумот берилган ва

Худоёрхонзода "Анжум ут таворих" (ўзбек тилига таржимаси)
Худаярханзаде Анджум ут таварих" (рус тилига таржимаси)
Муҳаммад Ҳакимхон "Мунтахаб ут таворих"
Авазмуҳаммад Аттор Ҳўқандий "Тарихи жаҳоннамойи"
Муҳаммад Юнус Тойиб "Тарихи Алиқули амирлашкар"
Муҳаммад Юнус Тойиб "Туҳфайи тойиб"
Мулла Олим Махдум Ҳожи Абдулқосимов "Тарихи Туркистон"
Мирза Алим ибн Мирза Рахим Тошканди "Ансаб ас салатин ва таварих ал хавакин" (Генеалогия султанов и история хаканов)
Муҳаммадумар Умидий - Ҳавойий "Тарихчайи Туроний"
Ниёзмуҳаммад Ҳўқандий - Ниёзий "Ибрат ул ҳавоқин - Тарихи шоҳрухий"
Муҳаммадазиз Марғилоний "Тарихи Азизий" асарларидан парчалар берилган
@uzbtarixkanal

5 months, 2 weeks ago
Frans Nyberg. 1902.

Frans Nyberg. 1902.
Самарканд. Ряды сартарошей-брадобреев у западной стены медресе Шер-Дор на Регистане.

5 months, 2 weeks ago
**Kepenek** - qalin chodirga o'xshash an'anaviy …

Kepenek - qalin chodirga o'xshash an'anaviy turk cho'pon kiyimidir. Bu yengsiz, tugmachali kiyim odatda kigizdan tikilgan va butun tanani qoplagan holda yelkaga kiyiladi. Ko'pincha oq rang, kepenek ba'zi dekorativ xususiyatlarga ega bo'lishi mumkin. Ushbu kiyimlar qalinligi bir santimetrgacha bo'lishi mumkin va og'irligi bo'yicha sotiladi. Kepenek odatda 6 kg (quruq) ni tashkil qiladi, ammo yomg'irda nam bo'lsa, u 10 kg gacha bo'lishi mumkin. Garchi kepeneklar asosan kiyim sifatida ishlatilgan bo'lsa-da, ular ko'chmanchi cho'ponlarga sovuq iqlimda uxlash imkonini beruvchi vaqtinchalik chodir sifatida ham ishlatilishi mumkin bo‘lgan!
Manba: https://www.facebook.com/groups/296931460453974/permalink/2793667210780374/?app=fbl

https://t.me/ethnology_and_anthropology

5 months, 2 weeks ago
Бухарская еврейка.

Бухарская еврейка.
Евреи бухарские (евреи среднеазиатские). Туркестанский край, Самаркандская область, г. Самарканд. 1902 год.
Фонды РЭМ

We recommend to visit

Last updated 9 months, 1 week ago

Telegram’dagi ishonchli OLDI-SOTDI kanali ⚡️

Aldanib qolmaslik uchun admin orqali halol savdo qiling ‼️

?Elon berish bepul (maksimum 1k)

??‍?E'lon berish: @SHEIKH_CRETOR
? https://t.me/+sDoa_HxwnC04OWEy?
? Elon berish: @Elon_joylash_qoidalarii

Last updated 1 year, 3 months ago

Reklama bo‘yicha: @Manager_qizlar


Aqlli Qizlar? kanalıga xush kelıbsız?

Bırınchi bıznı kanalda 59 ⏰sekunddan keyın o'g'rı kanallarda?

Siz kutgan va kutmagan statuslar ham bizda?

Last updated 1 year, 4 months ago