Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Bank va Mijoz

Description
Молиявий саводхонлик, банк соҳасига оид янгиликлар, меъёрий ҳужжатлар, статистика ва бошқа маълумотлар.


Савол ва мурожаатлар учун: @bankmijozbot
Реклама учун: @meenov
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago

1 month, 3 weeks ago

Аҳолига қулайлик яратиш мақсадида, дам олиш кунлари қуйидаги банкларнинг банк хизматлари марказлари аҳолига пул ўтказмалари ва валюта айирбошлаш хизматини кўрсатади:

Ипак Йўли банки
Ўзмиллийбанк
БРБ
Агробанк
Hamkorbank
Trastbank
Туронбанк
Алоқабанк
ЎзСҚБ
Халқ банки
Асакабанк
Infin bank
Ипотека банк
Garant bank
MKBank
Poytaxtbank
Asia Alliance bank
Octobank
Universalbank
Orient Finans Bank
Hayotbank
Tengebank
Даврбанк

@bankmijoz

1 month, 3 weeks ago

Айтишларича, бугун давлат банкларнинг раислари ва уларнинг барча ўринбосарлари, шунингдек, ушбу банкларнинг барча филиаллари бошқарувчилари ўз вазифасидан озод қилиниб, вақтинча бажарувчи қилиб қайта тайинланиши юзасидан топшириқ берилган.

Барча буйруқ нусхаларини зудлик билан йиғиб олиш Марказий банк зиммасига юклатилган.

1 month, 3 weeks ago

❗️Доллар курси кўтарилишда давом этмоқда
25 март санасидан бошлаб АҚШ долларнинг расмий курси 12 575 сўм (+13,13 сўм) этиб белгиланди.

@bankmijoz

3 months, 3 weeks ago

Телеграм бот орқали Humo карталарини назорат қилиш мумкин @HUMOcardbot махсус боти ёрдамида қуйидаги амалиётларни бажариш мумкин.

Хусусан:
• карта йўқолганда уни блоклаш (топилган тақдирда, картани блокдан чиқариш);
• транзакцияларни кузатиб бориш;
• pin-кодни нотўғри теришлар сони лимитдан ошиб кетиб, карта блокланиб қолса, блокдан чиқариш;
• телефонга уланган карталар сонини кўриш ва уларнинг балансларини кузатиб бориш.

❗️Ботдан фойдаланишни бошлаш учун:
• Телеграм тармоғида @HUMOcardbot ботни ишга тушириш;
• HUMO картангизга уланган телефон рақамини ботга киритиш лозим;
• телефон рақамга бириктирилган Humo карталарини ботнинг ўзи автоматик равишда чиқариб беради.

Ботдан фойдаланиш бепул!

@bankmijoz

3 months, 3 weeks ago

Туронбанк бирламчи ва иккиламчи бозордан уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити тақдим этмоқда.

Кредит шартлари:
• фоиз ставкаси – йиллик 25%;
• бошланғич бадал – 25 фоиз;
• муддати – 10 йил;
• миқдори:
- Тошкент шаҳрида уй-жой сотиб олиш учун 600 млн сўмгача;
- Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда уй-жой сотиб олиш учун 400 млн сўмгача.

Батафсил.

@bankmijoz

3 months, 3 weeks ago

❗️18 %

Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида кредит расмийлаштириш ишга туширилгани ва кредитлар йиллик Марказий банкнинг асосий ставкасидан 4 фоизлик пункт юқори ставкада, яъни 18 фоиздан ажратилиши маълум қилинди.

Бунда, кредит олиш истагини билдирган аҳоли "Ўзини ўзи банд қилган шахс" сифатида фаолиятни амалга оширишлари талаб этилади!

@bankmijoz

3 months, 4 weeks ago

Hamkorbank юридик шахслар ва тадбиркорлар учун ипотека кредити таклиф этмоқда.

Мазкур кредит бирламчи ва иккиламчи уй-жой бозоридаги якка тартибдаги уй-жой ёки кўп қаватли уйлардан квартира сотиб олиш учун ажратилади.

Ипотека кредити шартлари:
• миқдори – 600 млн сўмгача;
• муддати – 10 йилгача;
• фоиз ставкаси – келишувга асосан белгиланади.

@bankmijoz

3 months, 4 weeks ago

Яширин иқтисодиётга қарши давлат назорати кучайтирилмоқда
Куни кеча давлат раҳбарининг “Яширин иқтисодиётга қарши курашиш соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унда яширин иқтисодиётга қарши курашиш давлатнинг устувор вазифаларидан бири сифатида белгиланди.

Ҳозирда яширин иқтисодиёт ва иқтисодий жиноятчиликка қарши курашиш билан 14та орган тарқоқ ҳолда шуғулланиб келаётганди ва уларнинг фаолиятини мувофиқлаштирадиган яхлит тизим мавжуд эмас. Шу сабаб, кўрилаётган чора-тадбирларга қарамай яширин иқтисодиёт улуши юқорилигича қолмоқда.

Бунинг олдини олиш мақсадида Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти фаолияти кучайтирилмоқда. Унинг асосий фаолияти сифатида яширин иқтисодиётга қарши курашиш ҳамда бюджет маблағлари ҳаракати занжири устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш белгиланди.

@bankmijoz

3 months, 4 weeks ago

Ўзсаноатқурилишбанк ва Бизнесни ривожлантириш банки (БРБ) иқтидорли ёшларни ўз Алоқа марказларига ишга таклиф этмоқда.

Номзодларга қўйиладиган талаблар билан қуйидаги ҳаволалар орқали танишишингиз мумкин.

👉 ЎзСҚБ – бу ерда

👉 БРБ – бу ерда

@bankmijoz

4 months ago

КафилликКафиллик шартномаси бўйича кафил бошқа шахс ўз мажбуриятини тўла ёки қисман бажариши учун унинг кредитори олдида жавоб беришни ўз зиммасига олади.

❗️Кафил қарздорга кўрсатган хизматлари учун ҳақ олиш ҳуқуқига эга.
👉 Кафилликнинг қандай ҳолларда бекор бўлиши ҳақида бу ерда ўқинг.@bankmijoz

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month, 1 week ago

🎭 "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 1 month ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha 👉 @kunuz
Русский 👉 @kunuzru
Тезкор 👉 @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 1 week, 3 days ago