🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
Йил якунланиши арафасида расмий курс 12900 сўмдан ошди
24 декабрь санасидан бошлаб АҚШ доллари расмий курси 12902,0 сўм (+8,93 сўм) қилиб белгиланди.
2024 йилнинг сўнгги ҳафтаси
Бу ҳафта декабрь ойининг, шунингдек, йилнинг сўнгги ҳафтаси – молия йили ҳам ўз якунига етади.
Барча банкларга, ташкилот ва корхоналарга йилни мувафаққиятли якунлаб олишларини тилаб қоламиз.
Шунингдек, кредит ундириш билан шуғулланаётган ходимларга куч қувват, сабр тоқат тилаймиз.
Кредит (микроқарз) олган жисмоний шахслар ва тадбиркорлардан кредитларини ўз вақтида сўндиришларини сўраб қоламиз.
Uzum Bank молиявий соҳадаги ютуқлари учун Visa компанисидан 4 та мукофотни қўлга киритди
Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, халқаро тўлов тизими банкни қўйидаги натижалари учун мукофотлади:
✅ Замонавий шахсий инфратузилмани яратиш ва жорий этиш;
✅ Карталар чиқариш ва маҳсулотлар кўламини кенгайтириш;
✅ Фойдаланувчилар ўртасида пул ўтказмаларини таъминлайдиган Visa Direct тизимини ишга тушириш;
✅ 2024 йилда энг тез ривожланаётган финтех-лойиҳаларидан бирига айланиш.
Шахсий инфратузилмага эга маҳаллий ўйинчилар халқаро миқёсда эътироф этилаётгани алоҳида аҳамиятга молик.
Бу Ўзбекистоннинг халқаро миқёсдаги лойиҳалари шиддат билан ривожланаётганини англатади.
Маҳалла банкирлари
Маҳалла банкирлари маҳалланинг бизнес имкониятларини ўрганади, одамлар билан гаплашиб, уларнинг ғояларини лойиҳаларга айлантиради. Аҳолини кредит олиш, қайтариш, бизнес очиш, маҳсулотини сотишга ўргатади, лойиҳаларга ҳамроҳлик қилади.
➖ Банкларга ҳаракатсиз мулкларни бозор қийматида тўғридан-тўғри сотишга рухсат берилади.
➖ Банк ҳуқуқлари устуворлигини таъминлаш, ундирувга қаратилган мулкларни тезроқ сотиш, суд орқали ундирув муддати, ортиқча келишув ҳужжатлари ва суд харажатларини кескин қисқартириш, гаров билан таъминланган қарзларни судгача ундириш амалиётини кенг қўллаш бўйича ишлаб чиқилган таклифларни ҳар томонлама кўриб чиқиб, қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар киритиш муҳимлиги таъкидланди.
Давлат банклари биттадан венчур компания очишади
Йиғилишда банклар томонидан биттадан венчур компания очиб, маҳалла стартапларига ўз маблағидан жами 50 млн доллар ажратиши муҳимлиги қайд этилди.
Стартапларни бизнесга айлантирадиган акселераторлар ҳам очиш мақсадга мувофиқлиги таъкидланди.
❗️Ўзбекистон Республикаси ҳудудида товарлар (ишлар, хизматлар) учун барча ҳисоб-китоблар ва тўловлар Ўзбекистон Республикаси валютасида (сўмда) амалга оширилади бундан ушбу Қонунда назарда тутилган ҳоллар мустасно.
“Валютани тартибга солиш тўғрисида”ги Қонун.
Ижтимоий тармоқларда эски типдаги АҚШ долларининг айрим савдо дўконларида қабул қилинмаётгани ҳақида ёзилмоқда.
Бугунги кунда Ўзбекистон банкларида АҚШ доллари купюраларига боғлиқ чекловлар киритилмаган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ой охирида Туркияда катта миқдорда 50 ва 100 долларлик сохта купюралар муомалага киритилган дейилган хабарлар ортидан банклар ва валюта айирбошлаш шохобчалари эски намунадаги доллар банкноталарини сотиб олишни тўхтатган эди.
⚠️ Ўзбекистонда қалбаки банк билетлари (банкнотлар) тайёрлаш ва уларни ўтказиш Жиноят кодексининг 176-моддасига кўра жиноий жавобгарликка сабаб бўлади.
Ўзбекистон Республикаси Конституцияси
147-модда
Ўзбекистон Республикаси ўзининг ягона молия, пул ва банк тизимига эга.
151-модда
Ўзбекистон Республикасининг банк тизими Ўзбекистон Республикаси Марказий банкидан ва банклардан иборатдир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки пул-кредит ва валюта сиёсатини ишлаб чиқади ҳамда амалга оширади.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки мамлакатда банклар фаолиятини тартибга солишни амалга оширади, банк ва тўлов тизимларининг барқарор фаолият кўрсатишини таъминлайди.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўз вазифаларини бажаришда мустақилдир.
Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг фаолиятини ташкил этиш тартиби қонун билан белгиланади.
Банк карталари орқали шубҳали фрод операцияларга қарши чоралар
Қонунчиликка киритилган янгиликлардан бири бу жорий йил август ойидан бошлаб, банк ва тўлов тизимлари зиммасига шубҳали фрод операцияларга қарши чоралар кўриш хизматларини ташкил этиш вазифаси юклатилган.Мазкур хизматларнинг вазифаларига эса қуйидагиларни киритиш лозимлиги белгиланган:
👉 масофадан туриб банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ахборот тизимларини (мобил илова, интернет банкинг ва бошқалар) Марказий банкнинг марказлашган антифрод ҳамда биометрик идентификация тизимларига улаш;
👉 пул маблағларини ўтказиш билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялари рўйхатини юритиб бориш;
👉 банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларида иштирок этган банк карталари тўғрисидаги маълумотларни йиғиб бориш;
👉 банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларини амалга оширилишини антифрод тизимлари ёрдамида олдини олиш;
👉 банк карталари билан боғлиқ шубҳали (фрод) операциялар содир этилган тақдирда, Марказий банкнинг мажбурий кўрсатмасига асосан банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлардан фойдаланишни уч кунгача муддатга вақтинча чеклашни (блоклашни) амалга ошириш;
👉 банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалардаги аккаунтлар ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ шубҳали (фрод) операцияларга қарши чораларни кўриш хизмати (шубҳали (фрод) операцияларга қарши чоралар кўришга масъул ходимлари) фаолиятини тун-у кун (24/7) режимида ишлашини ташкил этиш;
👉 масофадан туриб банк карталари ва ҳисобварақлари, мобил иловалар аккаунтлари ҳамда электрон ҳамёнлар билан боғлиқ операцияларни амалга оширувчи ахборот тизимларини (мобил илова, интернет банкинг ва бошқалар) антифрод ҳамда биометрик идентификация тизимлари билан боғлиқ ҳолда узлуксиз ишлашини назорат қилиш.
❗️Агар банклар ва тўлов тизимлари ушбу белгиланган тартибда ўз ишларини ташкил қилишса, унда карталар бўйича чекловларини киритишга умуман ҳожат қолмайди.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 day, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 2 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago