Фарзандим омонатим

Description
📖 Bolajonlar uchun aqiyda
🖇Bolalar uchun fiqh
🧸Bolajonlar uchun islomiy multfilmlar
🔸Katta yoshli bolajonlar uchun islomiy videoroliklar
🔹Bolajonlar bilan islomiy savol - javoblar
▫️Bolalar uchun islomiy dasturlar
Advertising
We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 10 months, 2 weeks ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

@RekIama_beriish

Last updated 2 months, 1 week ago

5 days, 7 hours ago
5 days, 9 hours ago

Arab harflari husnixat

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

6 days, 9 hours ago
1 week, 4 days ago
Bolalar fitrati***🌷***

Bolalar fitrati🌷

Ertalab nonushta qilayotgan bola onasidan so‘radi:
— Aya, payg‘ambarimiz ham pankeyk yeganmilar?
— Yo‘q, yemanganlar.

Bola jim turib nonushta qilishda davom etdi va:
—“Inshaalloh men o‘zim ularga pankeyk qilib beraman”, deb aytdi.

Sukunat...

O‘zidan odam uyalib ketar ekan...
Rasululloh uchun nimadir qilib berish haqida hech o‘ylamagan ekanman. Ular uchun til uchida salovat aytish mumkin. Jannatlarda ularni ko‘rishni umid qilishim mumkin lekin, ular uchun nimadir tayyorlab beraman degan o‘y hech ham xayolimdan o‘tmagan ekan...

📎Bolalardagi toza fitrat, sof muhabbat...
Alloh bizni ham shunday fitrat bilan ziynatlantirsin!

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

1 week, 5 days ago

Аллоҳнинг гўзал исмлари.. болалар учун

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

1 week, 5 days ago

**Olimlarning onalari farzandlariga qanday tarbiya berib, ulgʻaytirishgan?!

Muhammad Rotib Nabulsiy aytadilar:
Bir kuni yoshlik chogʻimda onam menga: "Halol soʻzini ikki labing ochiq holda ayta olasanmi?", dedi. Halol kalimasini aytishga harakat qilib, ikki labimni bir-biriga yopishtirmagan holda aytdim. Onam maʼqullab, meni oʻpib qoʻydi.

Soʻngra onam: "Harom soʻzini ham ikki labing ochiq holda ayta olasanmi?", dedi.

Aytishga bir necha marotaba harakat qildim, lekin ayta olmadim. Hafa boʻlgan holda onamga, "Onajon, harom soʻzini aytishga koʻp harakat qilishimga qaramay, oxirida ikki labim bir-biriga tegib, yopilib qolyapti", dedim.

Onam kulib, "Oʻgʻlim, bu halol bilan harom orasidagi farqdir. Harom (hayot yoʻllari) yopiq va baxtsizlik, halol (hayot yoʻllari) ochiq va baxt-saodatdir, xohlaganingni ixtiyor qil, dunyo va oxirat eshiklari sen uchun ochilishini yoki yopilishini. Agar xato (gunoh) qilsang, onangni lablari yopilib, yuzida mahzunlik boʻladi. Agar yaxshi amal qilsang, onangni lablari tabassum ila ochilib, xursand boʻladi. Agar onangni doim tabassum holida koʻrishni xohlasang, halol va yaxshi (amallarni) lozim tut!", dedi.

Katta boʻldim va onamning ajoyib tabassumini yoʻqotmaslikka harakat qildim. Onam vafot etgan vaqtda, vidolashish uchun oldiga kirib, oxirgi marta peshonasidan oʻpdim, onamni ikki labi ochiq, tabassum holida koʻrib, oʻzimga-oʻzim "Ey Onajon, to sizga yoʻliqqunimcha halolda boʻlishligimga qilgan vaʼdam, vaʼda", deb aytdim.

Bolalaringizga bu "ayb", debla emas, balki, "bu halol"  Alloh bundan rozi boʻladi, "bu harom" Alloh bundan gʻazab qiladi, deb taʼlim beringlar! Toki odamlardan qoʻrqadigan avlod boʻlib emas, Alloh kuzatib turadi deb, maxfiyda ham, oshkorada ham Allohdan qoʻrqadigan avlod boʻlib ulgʻaysin.**

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

2 weeks, 4 days ago

Нурмухаммад Салиев:
"Ўспиринлик" ёлғони

Ҳозирда 14 ёшдан 20 ёшгача бўлган ёшларни "ўсмирлар" дейилади. "Ўсмирлик" бу ғарбга оид термин бўлиб, ёшларнинг бебошлигини ҳаспўшлаш мақсадида ўйлаб топилган. Исломда эса буюкликка эришиш учун ёш чекланмаган. Умматимиз ёшларига боқинг, улар нелар қилишмаган:

  1. Абдурраҳмон Носир. 21 ёш.

Унинг асри Андалус давлатининг олтин даври эди. У бошидан кўп изтиробларни ўтказди. Бунга қарамай ўз даврида энг қудратли давлат барпо қилиб илмий уйғонишга ҳам эришди. Европа қўмондонлари унга ҳавас ила боқишар эди.

  1. Муҳаммад Фотиҳ. 22 ёш.

Византия пойтахти Константинополни фатҳ қилди. Ўша пайтгача не-не катта ёшлилар уни фатҳ қилишга уринишмаган дейсиз.

  1. Усома ибн Зайд. 18 ёш.

Абу Бакр ва Умар розиёллоҳу анҳумо каби катта саҳобалар бўла туриб ер юзининг энг катта қўшинларидан бирига қарши мусулмонлар қўшинини бошқарган.

  1. Муҳаммад Қосим. 17 ёш.

Ўз даврининг малакали қўмондонларидан бўлган. Синдни фатҳ қилган.

  1. Саъд ибн Аби Ваққос. 17 ёш.

Аллоҳ йўлида биринчи бўлиб камон отган инсон. Олти шўро соҳибларидан. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам унга ишора қилиб: "Бу менинг тоғам. Сизлар ҳам менга тоғангизни кўрсатинг", деган эдилар.

  1. Арқам ибн Абил Арқам. 16 ёш.

Кетма-кет ўн уч йил уйини Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга қароргоҳ қилиб берган.

  1. Талҳа ибн Убайдуллоҳ. 16 ёш.

Арабларнинг энг олийжаноб кишиларидан. Уҳуд ғазотида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга ўлим учун байъат қилган. У зотга келаётган найзани қўли билан қайтариб қўли ишламай қолганида гавдаси билан у зотга қалқон бўлган.

  1. Зубайр ибн Авом. 15 ёш.

Исломда биринчи қилич яланғочлаганлардан. У Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламнинг ҳаворийлари эди.

  1. Амр ибн Кулсум. 15 ёш.

Туғлаб қабиласини бошқарган. У қабила ҳақида: "Агар Ислом келмаганида Бани Туғлаб инсонларни еб қўяр эди", дейишган.

  1. Муоз ибн Амр ибн Жамуҳ. 13 ёш

Муаввиз ибн Афро. 14 ёш.

Бадр жангида Абу Жаҳлни ўлдиришган. Абу Жаҳл ўшанда мушриклар қўшини қўмондони эди.

  1. Зайд ибн Собит. 13 ёш.

Ваҳий котиби бўлган. Ўн етти кунда сурёний ва иброний тилини ўрганган ва Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга таржимонлик қилган. Аллоҳнинг китобини ёд олган. Қуръоннинг жамланишида катта ҳиссаси бор.

  1. Итоб ибн Усайд. 18 ёш.

Набий саллаллоҳу алайҳл ва саллам уни Маккага волий қилиб қўйганлар.

  1. Молик ибн Анас. 17 ёш.

Ана шу пайтдан фатво бера бошлаган. У зот: "Мени фатво айтишим учун Мадинанинг етмишта уламоси гувоҳлик бермагунича фатво учун ўтирмаганман", деган.

  1. Абдулҳай Лакнавий. 17 ёш.

Бу ёшда сарф, наҳв, маоний, баён, мантиқ, ҳикмат, тиб, фиқҳ, илми калом, ҳадис, тафсир ва бошқа илмлардан фориғ бўлган. Сабийлик вақтидаёқ "Имтиҳанут талаба фий сияғил мушкила", "Тибён фий шарҳил мезон" номли китобларини ёзган. У зот 110 та китоб ёзиб 39 ёшида вафот этган.

Агар бу рўйхатни давом эттираверсак сизларни зериктириб қўямиз.

Энди "бу ҳали ёш, тажрибаси йўқ, бу ўспирин" каби ибораларни луғатимиздан олиб ташлаб ёшлигидан фарзандларимизга диний ва дунёвий билимларни ўргатиб борайлик. Ана шунда иншааллоҳ уларни буюк инсонлар бўлганини кўриб "ҳали ёш, ўсмир, ўспирин, сал улғайсин" каби сўзлар фарзандларимиз келажагини барбод қилаётган сўзлар эканини кўрамиз.

✿°•┈┈┈••ৡ❀ৡ•┈┈┈•°✿


Farzandlarimizni" yosh ,o'ynab qolsin " demaylik . Yoshligidan islomni haqiqatini o'rgataylik . Yo'qsa Iblis kelib farzandingiz qo'llariga berib qo'ygan telefonlaringiz orqali tarbiyalab qo'ymasin .

UMMATGA TANBEH

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

2 weeks, 5 days ago

Kichkintoylar uchun tahorat va namoz kitobi📖**

•┈✵•❀💎❀•✵┈•

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

2 weeks, 5 days ago

Шайх Абулқосим Қушайрий роҳимаҳуллоҳдан нақл қилинади: «Фарзандим қаттиқ бемор бўлиб қолган пайтда ноумид бўлиб қолдим. Иш жуда қаттиқ тус олди. Шу кечаси тушимда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрибман. У зотга фарзандимнинг аҳволидан нолиган эдим, «Шифо оятларини ўқисанг бўлмайдими?» дедилар.

Уйғониб кетиб, ўйлаб қарасам, Қуръони Каримнинг олти ояти шифо ҳақида экан: «Аллоҳ мўмин қавмнинг дилига шифо (ором) бериб, қалбидаги ғам-андуҳни кетказади» (“Тавба” сураси, 14-оят);

«Эй инсонлар, Роббингиздан сизларга панд-насиҳат, қалбингизга шифо, мўминларга эса ҳидоят ва раҳмат келди» (“Юнус” сураси, 57-оят);

«(Асаларининг) қорнидан турли рангдаги ичимлик чиқади. Унда одамлар учун шифо бордир» (“Наҳл” сураси, 69-оят);

«Мўминлар учун шифо ва раҳмат бўлган Қуръон оятларини нозил қилурмиз» (“Исро” сураси, 82-оят);

«Бемор бўлганимда шифо берадиган ҳам Унинг Ўзидир» (“Шуаро” сураси, 80-оят);

«Айтинг: «У иймон келтирганлар учун ҳидоят ва шифодир» (“Фуссилат” сураси, 44-оят).
____

Шифо оятлари

9:14

قَٰتِلُوهُمْ يُعَذِّبْهُمُ ٱللَّهُ بِأَيْدِيكُمْ وَيُخْزِهِمْ وَيَنصُرْكُمْ عَلَيْهِمْ وَيَشْفِ صُدُورَ قَوْمٍ مُّؤْمِنِينَ

Қотилуҳум йуаззибҳуму Аллоҳу би'айдикум ва йухзиҳим ва янсуркум ъалайҳим ва яшфи судуро қовмин мўминин

10:57

يَٰٓأَيُّهَا ٱلنَّاسُ قَدْ جَآءَتْكُم مَّوْعِظَةٌ مِّن رَّبِّكُمْ وَشِفَآءٌ لِّمَا فِى ٱلصُّدُورِ وَهُدًى وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ

я 'аййуҳā н-нāсу қод жā'аткум маъизатун мин раббикум ва шифā'ун лимā фи с-судури ва ҳудан ва рахматун лилмўминин

16:69

يَخْرُجُ مِنۢ بُطُونِهَا شَرَابٌ مُّخْتَلِفٌ أَلْوَٰنُهُۥ فِيهِ شِفَآءٌ لِّلنَّاسِ إِنَّ فِى ذَٰلِكَ لَءَايَةً لِّقَوْمٍ يَتَفَكَّرُونَ

яхруджу мин бутуниҳā шарāбун мухталифун 'алвāнуҳу фиҳи шифā'ун лилннāси 'инна фи зāлика ла'āятан лиқовмин ятафаккаруна

17:82

وَنُنَزِّلُ مِنَ ٱلْقُرْءَانِ مَا هُوَ شِفَآءٌ وَرَحْمَةٌ لِّلْمُؤْمِنِينَ وَلَا يَزِيدُ ٱلظَّٰلِمِينَ إِلَّا خَسَارًا

ва нуназзилу мина ал-қур'āни мā ҳува шифā'ун ва рахматун лилмўминина ва лā язиду аз-золимина 'иллā хосāро

26:80

وَإِذَا مَرِضْتُ فَهُوَ يَشْفِينِ

ва 'изъā маридту фаҳува яшфин

41:44

قُلْ هُوَ لِلَّذِينَ ءَامَنُوا۟ هُدًى وَشِفَآءٌ وَٱلَّذِينَ لَا يُؤْمِنُونَ فِىٓ ءَاذَانِهِمْ وَقْرٌ وَهُوَ عَلَيْهِمْ عَمًى أُو۟لَٰٓئِكَ يُنَادَوْنَ مِن مَّكَانٍۭ بَعِيدٍ

Қул ҳува лиллазъина 'āману ҳудан ва шифā'ун ва ал-лазъина лā йу'уминуна фи 'āзъāниҳим вақрун ва ҳува аълайхьим аъман 'улā'ика йунāдавна мин макāнин баъид

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

3 months, 2 weeks ago

5-дарс. Болаларни жазолаш.

❁•—•—•—•❁✿❁•—•—•—•❁

5-dars. Bolalarni jazolash.

https://t.me/Jannatdagi_tasnim

We recommend to visit

Унча-Мунча - Кун ботгунча...

Видеоларни жўнатиш ва бошқа мавзулар бўйича:
@UM24BOT

Реклама бўйича:
@newline24

.

Last updated 2 months, 1 week ago

Ва ниҳоят ўша машхур МАНОЛИ СЎЗЛАР Расмий саҳифасидасиз!

Admin: @omadli_adminjon

Reklama: https://t.me/rek_info/1338

Сиз тўғри манзилдасиз бизни танлаб адашмадингиз ?

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 10 months, 2 weeks ago

?Расулуллоҳ ﷺ дедилар:
«Албатта, Аллоҳ суратларингизга ва молу дунёларингизга қарамайди. Лекин қалбларингизга  ва  амалларингизга қарайди»
✍(Имом Муслим ривояти)

@RekIama_beriish

Last updated 2 months, 1 week ago