Хикматли Сатрлар 🌓

Description
O'zim o'qigan eng yahshi satrlar

Manfaatli kanal bo'lishidan Umidvormiz..))


@IBRATLY


Adm: @Abdulloh2231


08.02.2021🌱
We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 3 weeks ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 2 months ago

Last updated 3 years, 3 months ago

1 month, 3 weeks ago
[#Омонат](?q=%23%D0%9E%D0%BC%D0%BE%D0%BD%D0%B0%D1%82)

#Омонат

- Нега тош тагига пакет қўйгансиз?
- Мен сизга чой сотаяпман, пакет эмас.

https://t.me/Shunchakigina

2 months ago
[​​](https://telegra.ph/file/c35c9a7dfd2be6b497027.jpg)***📝***​​​Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб …

​​📝​​​Эрталаб чой ичиб ўтиргандим. Аёлим келиб ёнимга ўтирди. Пиёлага чой қуйиб узатаркан, аста гап бошлади:
Дадаси, бугун сиз бошқа бир аёлни кечки овқатга таклиф қилишингизни истайман.
Чайнаб турган ноним тиқилиб қолди.
Тинчликми онаси? Қанақа аёл билан кечки овқатга бораман, кўрганлар нима дейди, эсингни едингми? дедим ўзимни ўнглаб.
Мен сизни қаттиқ севаман, хаммадан қизғонаман, лекин аниқ биламанки, у аёл сизни менданда ортиқ севади, ва сиз билан бир сония бўлсада бирга сухбат қуриб, дийдорингизга тўйишни истайди. Бу инсон сизнинг онангиз, деди аёлим.
Чуқур ўйга толиб қолдим. “Мана 19 йилдирки, онам дадамсиз, биргина укам билан қишлоқда яшайди. Учта бола ва аёлимни яхши кийинтириб, яхши боқаман деб, бирор марта тузукроқ онамга эътибор бермабман. Ўле, эээ ўғил бўлмай, тур ўрнингдан”, дея ўзимни ўзим койиб ўрнимдан турдим. Телефонимни олиб онамга қўнғироқ қилдим. Гўшакни кўтарибоқ, “Тинчликми болам, нима бўлди, бунча барвақт телефон қилдинг”, деб қолдилар. Онажон, хавотирланманг. Фақат ёмон нарса бўлиши керакми, сахарлаб қўнғироқ қилишим учун? Сизни соғиндим, дедим нафасим қисилиб. Онам қулоқларига ишонмадилар шекилли. Чунки бу гапни анча йиллардан бер биринчи марта айтишим эди.
Болам гапларинг ёқмаяпти. Худди ўлимидан олдин васият қиладиганларга ўхшаб гапирма! Нима бўлди? - дея яна сўрадилар. Хеч нарса эмас онажон. Майлими, бугун кечга сизни бирор ресторанга кечки овқатга таклиф қилсам? Иккаламиз шу оқшомни бирга ўтказсак?- Бир оз жим қолдиларда, “Жон жон дейман болам” дедиларда, пиқиллаб йиғлаб юбордилар Кечқурун машинамни миниб, онамнинг уйи томон кетарканман, худди узоқ кутган севгилиси билан учрашув олдидан хаяжонга тушиб қоладиган ошиқдек, балки ундан хам баттар холга тушиб, юрагим тез-тез ура бошлади. Етиб келиб тўхтаганимда, хаво совуқ бўлишига қарамай, онам дарвоза олдида кутиб турардилар. Онажон, нега чиқиб олдингиз? Келиб ўзим олиб чиқардим, совуқда музлабсиз-ку. Онам келиб пешонамдан ўпиб сўрашдилар-да, “Болам юрагим тоқат қилмай чиқиб олдим”, дедилар. Онам худди учрашувга чиққандек ясаниб олганлар. Холатларини кўриб дам кулгим келарди, дам ўзимни ёмон кўрардим: “Нега шу пайтгача онангни бир марта бўлса-да шундай хурсанд қилмадинг”, деб.
Машинага ўтирар эканлар, “Дугоналаримга бугун ўғлим мени ресторанга таклиф қилди десам, хаммасининг менга хаваси келди” дедилар. Шахар марказидаги шинамгина ресторанга кирдик. Кирар эканмиз, онам қўлимдан ушлаб олиб, виқор билан, худди шахарнинг биринчи рақамли хонимидек юриб борардилар. Кўзларидаги қувончни яширишнинг имкони йўқ эди. Столга ўтирар эканмиз, менюни олиб ўқидим. Онам анча кўздан қолибдилар, фақат катта харфларни кўра олдилар холос. Сен болалигингда ўқишни билмасдинг, менюни мен ўқирдим, сен эса эркаланиб бирор нарса танлагунингча анча вақт ўтарди, энди эса сенинг навбатинг келибди, дедилар онам, узоқ ўтмишни эслаб. Сухбат қуриб узоқ ўтирдик. Вақт алламахал бўлганини хам сезмабмиз. Қалбимда қандайдир ширин хотиралар, нотаниш илиқлик жўш ура бошлади. Қанчалар ажойиб кеча бўлди. “Шундай аёлни нега шу пайтгача бир марта бўлса-да ресторанга таклиф қилмабман? Бу шунчалар ажойиб экан-ку”, дея ўзимни ўзим тергай бошладим. Онамни уйларига қўяр эканман, “Болам сен билан яна ўша ерга боришни истайман”, дедилар. Бажонидил онажон, унда келаётган хафтада борамиз, дедим. Лекин бу сафар ман тўлайман рестораннинг пулини, дедилар қайсарлик билан. Майли онажон, сиз нима десангиз шу, дедим. Уйга қайтганимда аёлимга рахмат айтдим, ахир у менга ажойиб бир оқшомни ўтказишда катта ёрдам бердида. Орадан 2 кун ўтмай сахарда укам телефон қилиб, “Ака тез келинг, онамнинг юраклари хуруж қилди”, деб қолди. Онамни тирик кўриш насиб қилмади. Боргунимча жонлари узилибди. Маъракалардан кейин укам бир конверт тутқазди, онам бериб қўйган эканлар. Очдим. У ерда бир парча қоғозга хат қолдирибдилар: “Болам, ваъда қилганимдек, аввалдан бориб ресторанга икки кишилик кечки овқатни хисоблатиб, пулини тўлаб келдим. Тўлов қоғози хам шу ерда. Балки ўша кунгача мен етиб бормасман. Лекин сен албатта аёлингни олиб ўша ерга боргин. Иккаламиз ўтирган жойда.

©Solixa_Ayol

@IBRATLY - Ибрат улашамиз

4 months, 1 week ago

Уруш тугаб Қўмондонлар қўл бериб кўришишади
Бечора Аёл эса Ҳалок бўлган Ўғлини
кутганча қолаверади.
@HikmatliSatrlar

4 months, 2 weeks ago

#назм

Эшигим остидан келганда овоз,
Кўзни қоғозчамдан ҳеч узмагандим.
Эшик тақиллатган Бахт экану, мен
«Намунча шовқин», деб киргизмагандим...

©Хайрулла Хамидов

@HikmatliSatrlar

5 months ago

Тарбия

Мактаб рўпарасидаги уй. Ота энди тили чиққан боласига сўз ўргатарди:
— Битта сўк болам, ойингни битта сўккин...
Орадан анча йил ўтди. Мактаб рўпарасидаги ўша уйда ота ўғлига танбеҳ берарди:
— Aҳмоқ, онани ҳам сўкиб бўладими...

Темурмалик Ўктамов

@IBRATLY

5 months, 3 weeks ago

​​!

—Кўчада ёмғир ёғяпти! Юр айланиб келамиз!
—Қўйсангизчи! Aхир кўчада ёмғир ёғяпти!

Aржумандбегим

? @HikmatliSatrlar

6 months ago
Аёлингиз кийимларингизни ювиб, овқатингизни пишириб, уйингизни …

Аёлингиз кийимларингизни ювиб, овқатингизни пишириб, уйингизни тозалаяптими, ота-онангизга, фарзандларингизга қараяптими, нафсингизни қондириб, сизни ёмон ишлардан сақлаб турибдими, энди завжангизнинг унча-мунча аччиқ гапларига сабр қиласиз. У аёллигига борса, сиз эркаклик қилинг.Зиёвуддин Раҳим "Дилдаги гаплар" китобидан*? @IBRATLY

6 months, 1 week ago
**Суратнинг маҳзун қиладиган жиҳати шундаки, йўқсиллик …

Суратнинг маҳзун қиладиган жиҳати шундаки, йўқсиллик (болакайнинг телефони йўқ) ҳатто ўриндиққа ўтиришга бўлган ҳуқуқни ҳам олиб қўйгандек.© Айман Ёғий

? @HikmatliSatrlar

8 months, 2 weeks ago

Ота-онага яхшилик - ака-укалар ўртасида навбат билан қилинадиган вазифа эмас, балки жаннат эшиги олдида жой талашишдир.

@HikmatliSatrlar

We recommend to visit

Канал Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг илмий-маънавий меросларини ўрганиш мақсадида мухлислар томонидан очилган.

Last updated 1 month, 3 weeks ago

? Тошкентдаги ОРИГИНАЛ олди-сотди каналига ҳуш келибсиз!

?‍? Эълон бериш учун: @Toshkent_Uylari_agenti га мурожаат қилинг!

? Тошкентдаги кўплаб уйлар бизнинг каналимизда

? Тел: +99894-939-80-00

Last updated 1 year, 2 months ago

Last updated 3 years, 3 months ago