Исламские книги в формате PDF. Выложены с соблюдением авторских прав. #скачай #читай
Да воздаст Аллах благом всем причастным
Для связи: @b2ok_bot
Озвучка аниме от JAMCLUB
Эксклюзив тут - https://boosty.to/jamclub
О чём молчит ласточка - Катерина Сильванова, Елена Малисова аудиокнига
Хуршид ДАВРОН
ҚАЙҒУМ МАНИМ
Қайғум маним —
бир умрлик жўрам маним,
Юрагимнинг ич-ичида ҳужрам маним,
Ойнасидан ойнинг нури тушиб турган,
Қафасдаги булбулдайин учиб юрган,
Қайғум маним
Қайғум маним —
Туғилмишдан соямдайин ёнимдасан,
Ла илаҳа иллаллоҳдай ёдимдасан.
Ҳар дам маним жонимдасан, қонимдасан,
Йиллар, ойлар, кунлариму онимдасан,
Қайғум маним
Қайғум маним —
Онам тўккан кўз ёшларда кўрдим сени,
Мозорининг бошларида кўрдим сени.
Юрагимни тилиб-тилиб муз тиғларинг,
Қўшилишиб “Онам” дея сен йиғладинг,
Қайғум маним
Қайғум маним —
Унутайин десам кимни, исмин айтдинг,
Тарк этайин деганимни олиб қайтдинг.
Ёнимдасан издиҳому ёлғиз пайтим,
Навоийнинг девонида суйган байтим,
Қайғум маним
Қайғум маним —
Болалигим ташлаб кетди, сен кетмадинг,
Илк севги шодликларим унутмадинг.
Бамисоли кузакдаги баргихазон,
Бамисоли қорлардаги субҳи азон —
Қайғум маним
Қайғум маним —
Мусичадай деразамда қўниб турган,
Онамдайин ҳамма гапга кўниб турган,
Айни саҳар шамчироқдай сўниб турган,
Юрагимга шабнамдайин иниб кирган,
Қайғум маним.
Қайғум маним —
Умрим бўйи хайр демай, салом демай,
Бўлди етар, энди бари тамом демай,
Тўйларимда бирон марта нон туз емай,
Отамдайин қараб турган бир сўз демай,
Қайғум маним
Қайғум маним,
Қайғум маним —
Юрагимдан униб чиққан илк майсам,
Йиллар кетар, ойлар кетар — қарамайсан.
Белим букик, сочим оқ — сен қаримайсан,
Кунларимни сармаст этган қари майсан,
Қайғум маним
Қайғум маним,
Қайғум маним —
Бир кун келар ҳаётимнинг гули сўлар,
Мозоримнинг дунёдай кенг бағри тўлар,
Юрагимдан униб чиқиб чечак бўлар,
Қайғум маним,
Қайғум маним,
Қайғум маним...
Муҳаммад РАЖАБ
БАҲОР
Баҳор кириб келар, кутилмаганда
Бир куни дарахтлар учида кулиб.
Баҳор кириб келар, севган қизингнинг
Дудоғида ширин табассум бўлиб.
У тонгги шаббода қучоғи аро
Майин нафас бўлиб келар аслида.
Ё деҳқон отанинг манглайи узра
Келади янги бир ажин шаклида.
Зумрад булоқларнинг зилол сувида
Ажойиб наволар куйлаб келади.
Сўлим бир саҳарда оғоч устида
Минг турли гул бўлиб, орзу илади.
Қўлида бойчечак тутган гўдакнинг
Баҳор кириб келар лабида кулиб.
У кириб келади сўлим бир оқшом,
Тушингда онангнинг сиймоси бўлиб.
Баҳор кириб келар, кутилмаганда
Сўфи Оллоҳёрнинг ўлимолди муножотлари:
Холиқо,
қойилман ўз нуқсонима,
Кўб жафо қилдим ўзимнинг жонима.
Зоти покингдан иноят бўлмаса,
Ҳеч ишончим йўқ амал қилгонима.
Холиқо,
қилдим фиоли гандани,
Қилмагил расво мане шармандани.
Сан агар раҳмат ниқобин ёпмасанг,
Айби кўб, нуқсони кўбтур бандани.
Холиқо,
тўкдум ибодат тосини,
Сан тузарсан банданинг кам — косини.
Қулларинг булганса исён лойиға,
Оқузарсан магфират дарёсини.
Холиқо,
қилдим гуноҳи беҳисоб,
Тонгла сан сўрсанг, не бергайман жавоб?
Ман очарман журму исён чеҳрасин,
Сан ёпарсан афву раҳматдин ҳижоб.
Холиқо,
қилдим гуноҳи беадад,
Жон берур ҳолатда Сан бергил мадад.
Нафси шайтон илгидин қутқармасанг,
Бўлди мушкил ҳолимизға, ё Аҳад.
Холиқо,
ё аввало, ё охиро,
Нафси шайтон жонима бўлди бало.
Гарчи Оллоёр ўгарчидур ёмон,
Қўймағил душман қўлунда мубтало.
Холиқо,
по ишларим бош айлагил,
Хирмони раҳмат манга чош айлагил.
Мунда тавфиқим — чироғим қўлга бер,
Анда иймонимни йўлдош айлагил.
Холиқо,
афв айла ўтган ёшима,
Яхши қулларни ато қил қошима.
Гўр ичинда келса ики сўрғучи,
Анда сан раҳм айла ёлғуз бошима.
Холиқо,
ҳайф ўтди моҳу солимиз,
Бўлмади нофеъ ийолу молимиз.
Сан ҳисобимизни осон этмасанг,
Рўзи маҳшарда не кечгай ҳолимиз?!
Холиқо,
кўнглумда дунёву дуни,
Ман эрурман бандаларнинг озғуни.
Гарчи банданг мунда бўлса рўсияҳ,
Юзларин оқ айлагил Маҳшар куни.
Холиқо,
ёрлиқо халқи омани,
Ўртада мандек маосий хомани.
Ҳашрда ҳар кимга келса бир битик,
Анда бергил, ўнг қўлумға номани.
Холиқо,
тутдум фароғат хобини,
Истадим доим жаҳон асбобини.
Гарчи Оллоёр эрур ғарқи гуноҳ,
Оч анга ўлганда раҳмат бобини.
Холиқо,
кам айладим кўйи амал,
Яхшилардек' юрмадим сўйи амал.
Сан карам бирла Қиёмат даштида,
Айлагил оғир тарозуйи амал.
Холиқо,
дийдамга ашк зори бер,
Кўнглума доим муҳаббат ёри бер.
Оби Кавсардин мани сероб этиб,
Ҳам манга кўфрук ўтарда ёри бер.
Холиқо,
лутф айла жаннатун — наъим,
Қилмағил ҳаргиз гирифтори жаҳим.
Ман гуноҳлик қул эрурман, Сан ғофур,
Ман хатолик бандадурман, Сан карим.
Холиқо,
туз айлагайсан роҳимиз,
Мустажоб этгил дуову оҳимиз.
Тонгла ҳайрон бўлса халқ ўз ҳолиға,
Мустафони қил шафоатхоҳимиз.
Холиқо,
лутф эт гадойи зоринга,
Бандадурман розиман ҳар коринга.
Мағфират дарёсиға ғарқоб этиб,
Кўзларим шойиста қил дийдоринга.
Холиқо,
умр айладим фоний билан,
Эмди банданг зор айлар жони билан.
Гарчи Оллоёр эрур зору забун,
Жонни ол нури иймони билан.
Бир ёқда суйгулинг кўзингдан ғойиб,
Бир ёқда ватанинг ғарларга талош.
Бир ёқда андуҳинг бормоқда бойиб,
Бир ёқда қароққа тўлқин урар ёш.
Бир ёқда шимолга сургун йигитлар,
Бир ёқда жувонлар жамиятга қул.
Бир ёқда ялоғи тиллодан итлар,
Бир ёқда танглайи тешилган булбул.
Бир ёқда Оролдай шўрлаган манглай,
Бир ёқда адашган йўлчидай авом.
Бир ёқда ёлғонни айтишар чиндай,
Бир ёқда алданиш этади давом.
Бир ёқда қулликни тусар кексалар,
Бир ёқда ёшанглар фарқи йўқ ҳар ёқ.
Бир ёқда келажак ҳиссиз ингранар,
Бир ёқда қабрлар ҳайқирар узоқ.
Бир ёқда бемалол қиш келаётир,
Бир ёқда кўчини тўплар тийрамоҳ.
Бир ёқда бемажол дил йиғлаётир,
Бир ёқда самога ўрлаётир оҳ.
Бир ёқда ҳаммаси ўткинчи гўё,
Бир ёқда ҳар бири жон беришга тенг.
Бир ёқда измидан қўймайди дунё,
Бир ёқда бир ёққа кетгинг келар сен.
✍✍Нажмиддин ЭРМАТОВ
??Эркин БОЗОРОВ
Ушбу кечам, ялдо кечам қорлидир,
Оппоқ кечам, ойдин кечам зорлидир.
Дардим янги, қалбим қадим, ишқ қадим,
Ойлара мен бошим уриб йиғладим.
Севганимнинг бағри, ёҳу тошмидир,
Юлдузларим юлдуз эмас, ёшмидир?
Севганимнинг бағри агар тош бўлса,
Юлдузларим юлдуз эмас, ёш бўлса,
Дардга чора этолмасман бу кеча,
Мен тонглара етолмайман бу кеча.
✍️Фахриёр
?Жўра Шукуров
? Дилбар Ражабова
Асқар МАҲКАМ
Ёмонликнинг йўқдир пайғамбарлари,
ёмонликнинг йўқдир валийлари ҳам.
Ўтган акобирлар, сағирлар бари
яхшиликка даъват қилди дамодам.
Кўкдан китоб инди...
Замонга қараб
Валийлар соч юлди...
Бари самарсиз.
Ёмонлик авж олди оловдек яшнаб,
ёмонлик яшади пайғамбарларсиз...
Дўрмон, 3 ноябрь, 1999 йил
Чори АВАЗ
КУЗ
Хазонлар рақсига маъюс термулиб,
Ўтган кунларимдан мантиқ ахтардим.
Илҳом келаётир дўстимдай кулиб,
Мунис кузга ифшо этгали дардим.
Мен қучоқ очгайман, дўсти меҳрибон
Пойига тўшайман нигоҳларимни.
Ул билан сирлашмоқ нақадар осон,
Ҳаётдан орттирган гуноҳларимни.
Маъсум куз минг ёшли донишманд сифат
Оҳиста ғудранар кўзларин юмиб.
Ҳар бир лаҳзасида гўзал бир ҳикмат,
Унга тўймаяпман тинглаб, тикилиб.
Ёшман-ку, не учун асов юракни
Ювош торттиради бу кекса наво?
Севаман баҳорни, қўнғир куртакни,
Кузни ҳам севмасдан бўлурми аммо?!
Менинг умрим нима? Мезондек дайдиб
Ҳақ учун курашга ҳамроҳ истадим.
Аммо кимларгадир дардларим айтиб
Фақат шеърлар битмоқ бўлди қисматим.
Мана, хазонларнинг тилида наво,
Рақс этиб йўқликка қилмоқда сафар.
Покландими шеърим билан бу дунё,
Ахир, битилган шеър эмас-ку зафар.
Ҳувиллаб ётибди қорачиқларим,
Ҳайҳот, мен уларни тўлдиролмадим.
Жангга тайёр турган нажоткор қалбни
Шеърдан бошқасига кўндиролмадим.
Куз эса минг ёшли донишманд сифат
Оҳиста ғудранар кўзларин юмиб.
Бу қандай афсунгар, бу қандай хилқат,
Нечун тўймаяпман унга тикилиб?!
Бобур Элмуродов
ТАЖОҲИЛУЛ ОРИФ
Қиш эди. Ўттиз жон совуқ хонада,
Адабиёт дарсин тинглар эдик жим.
Муаллим саволлар берар гоҳида:
“Хамса”ни ким ёзган,
“Жангчи Турсун” ким?
Қўллар кўтарилар басма-басига,
Айтмасанг, кўксингдан чиқиб кетар жон.
Ўттиз овоз янграр қасдма-қасдига,
“Навоий”, “Навоий”, “Ҳамид Олимжон!”
Шундай чанқоқ эдик, дарсдан қолмасдик,
“Паскаль”ни билардик, даҳо “Ньютон”ни.
Аммо баъзи дўстлар топа олмасди,
Дунё картасидан Ўзбекистонни.
Улар кўп панд еди кўз ўнгимизда,
Бош эгиб, бурчакда тик турди мағрур.
Биз эса мақтандик ўз-ўзимизча,
Бунинг-чун жўралар, минг бора узр.
Эслайман, бу эълон “Учинчи “Б”га:
– Эртага ўн сўмдан келтиринг, тамом.
Парта жилдга денглар, кейин “байрам”га,
Яна “краска”га, сўнгра “металлом”.
Ўшанда пулим йўқ, ичим ёнарди,
Назоратчи қистар, қараб рўйхатга.
Адабиёт. Устоз таъриф берарди,
“Тажоҳилул ориф” деган санъатга.
Уйимда қолганди ўша кун овқат,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
Устоз такрорларди тинмай бу санъат:
“Билиб билмасликка олиш” дегани.
Ёдимдан ўчмайди ҳеч қачон бу ҳол,
Муаллим елкамга аста қўйди қўл.
Ҳеч кимга билдирмай, ҳеч кимга, алҳол,
Чўнтагимга буклаб солди ўн сўм пул.
Ўттиз қора кўзга изза бўлиш, воҳ,
Сездингиз, кўнглимни ёмон ўртарди.
Дўстлар, уриб турган юрагим гувоҳ,
Бир инсон ўксишдан мени қутқарди.
Ўша дарс ҳалиям берар кўп сабоқ,
Қорним оч, сўмкамда нон йўқ егани.
“Тажоҳилул ориф” – эй азиз устоз:
“Билиб билмасликка олиш дегани”.
Гарчи ўзингиз ҳам маошга яшаб,
Баъзан етказолмай бўлгансиз абгор.
Юрмас эдингиз ҳеч тўкинга ўхшаб,
Сизда йўқ эдими болалар, рўзғор?
На эҳсон эди у, на қарз эди у,
Ўйласам, бу ҳолнинг йўқдир жавоби.
Бир мурғак қалбига сажда эди бу,
Бир кўнгил уйининг пинҳон тавофи.
Шеър битди. Мен ҳамон қидириб таскин,
Олис мактабимга йўл оламан жим.
Билмайман, бу юртда устоз шарафин
Билиб, билмасликка олаётган ким?
Исламские книги в формате PDF. Выложены с соблюдением авторских прав. #скачай #читай
Да воздаст Аллах благом всем причастным
Для связи: @b2ok_bot
Озвучка аниме от JAMCLUB
Эксклюзив тут - https://boosty.to/jamclub
О чём молчит ласточка - Катерина Сильванова, Елена Малисова аудиокнига