Андижон вилояти судлари | Расмий канал

Description
Андижон вилояти судларининг расмий канали
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago

1 month, 2 weeks ago

АНДИЖОН ВИЛОЯТИ СУДЛАРИ ТОМОНИДАН 2024 ЙИЛДА КЎРИБ ЧИҚИЛГАН ИҚТИСОДИЙ ИШЛАР ЮЗАСИДАН АХБОРОТ

2024 йилда биринчи инстанция судида жами 11 минг 851 та иқтисодий ишлар кўриб тамомланган.

Кўрилган ишлар сони 2023 йилга нисбатан 10 минг 375 тага камайган.

Сўз бораётган даврда кўрилган кредит шартномасига оид низолар 2023 йилга нисбатан 158 тага (22,7%), ижара шартномасига оид низолар 159 тага (61,2%), контрактация шартномасига оид ишлар ишлар 549 тага (32,1%) кўпайган.

Аксинча, банк операцияларини тўхтатиб туриш ҳақидаги аризалар 10 минг 173 тага (222,7%), тўловга қобилиятсиз деб топишга оид ишлар 1 минг 30 тага (3,2 бараварга), коммунал хизмат кўрсатиш шартномасига оид ишлар 503 тага (69,9%), ерга оид низолар эса 28 тага (59,6%) камайган.

2024 йилда жами 5 минг 421 та иқтисодий ишлар сайёр суд мажлисларида кўрилган бўлиб, бу жами низоли тартибда кўрилган ишларнинг 45,9 фоизини ташкил этади.

Ҳисобот даврида вилоят судининг иқтисодий ишлар бўйича судлов ҳайъатининг апелляция инстанциясида 237 та, кассация инстанциясида 173 та, тафтиш инстанциясида 125 та шикоят (протест)лар кўриб тамомланган.

Ушбу муддатда жами 555 та иқтисодий иш юқори суд инстанцияларида кўрилган бўлиб, шундан 422 таси бўйича суд ҳужжатлари ўзгаришсиз қолдирилган, 60 таси ўзгартирилган ва 73 таси бекор қилинган.

Иқтисодий ишларни кўриш жараёнида аниқланган қонун бузилиш ҳолатлари бўйича айбдор шахсларга нисбатан 249 та суд таъсир чоралари қўлланилди.

Шунингдек, ҳисобот даврида 110 та иш бўйича тарафлар медиация келишуви тузганлиги учун кўрмасдан қолдирилган бўлса, 70 та иш бўйича тарафлар ўзаро келишув битими тузганлиги сабабли иш юртиш тугатилган.

Сайт I Telegram

1 month, 2 weeks ago

Менда савол бор | “Маъмурий судларга ариза келиб тушгандан сўнг қай тартибда кўриб чиқилади?”
Саволга Андижон вилояти маъмурий судининг судьяси Умиджон Омонов жавоб беради

Сайт I Telegram

1 month, 3 weeks ago

“Андижон” радиоси ǀ Жиноят ишлари бўйича Асака ва Булоқбоши тумани судлари тергов судьялари Шоҳсанам Раимова ҳамда Муҳайё Турдиева тергов судьяларининг фаолияти, уларнинг зиммасига юклатилган вазифалар ва одил судловни амалга оширишдаги аҳамияти хусусида сўз юритади

Сайт I Telegram

3 months, 3 weeks ago

Мамлакатимизда тергов судьяларининг фаолият бошлаши тергов сифати ошишига, далилларнинг тўлиқ ва объектив тўпланишига, терговда инсон ҳуқуқ ва эркинликлари бузилишининг олдини олишга хизмат қилади

Андижонда судьялар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари ҳамда адвокатлар иштирокида шу мавзуда ўтказилган семинардан репортаж

Сайт I Telegram

3 months, 3 weeks ago

Жиноят ишлари бўйича Жалақудуқ тумани суди томонидан бир гуруҳ маҳкумлар жазо ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди
Сайт I Telegram

3 months, 4 weeks ago

Андижон вилояти судида тергов судьяси институтининг жорий этилиши муносабати билан амалга оширилган ишлар, тергов судьяларининг вазифалари ва асосий йўналишлари билан боғлиқ масалаларга доир семинар-машғулоти ўтказилди. Олий суд, Судьялар олий кенгаши, Судьялар олий мактаби ҳамкорлигида ташкил этилган тадбирга ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралари вакиллари ҳам таклиф этилдилар.

Маълумки, давлат раҳбарининг 2024 йил 10 июндаги “Тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини ишончли ҳимоя қилиш кафолатларини янада кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонига мувофиқ, 2025 йил 1 январдан бошлаб жиноят ишлари бўйича судга қадар иш юритув даврида процессуал қарорларга санкция бериш масаласи жиноят ишлари бўйича туман, шаҳар судларида алоҳида судьялар — тергов судьялари томонидан кўриб чиқилиши тартиби жорий этилиб, тергов судьялари фаолият бошлайди.

Учрашувда «Ўзбекистон — 2030» стратегиясида белгиланган устувор йўналишлардан келиб чиқиб, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш, ишни судга қадар юритишда тарафларнинг тенглиги ва тортишуви принципини амалда таъминлаш, тезкор-қидирув ҳамда тергов фаолиятида шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини самарали ҳимоя қилинишига эришиш мақсадида ҳаётга татбиқ этилаётган мазкур янги институтнинг аҳамияти ва ишлаш механизмлари хусусида сўз юритилди.

Мунозарага бой тарзда ўтган мулоқотда ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари ҳамда адвокатлар мавзу юзасидан ўзларини қизиқтирган саволларга атрофлича жавоб олдилар.

Сайт I Telegram

6 months, 1 week ago

**Менда савол бор | “Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш ҳуқуқини берувчи вазифаларда ишлаганлик фактини белгилаш тартиби ҳақида маълумот берсангиз?”

Саволга фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро суди судьяси Фарҳоджон Мирзаев жавоб беради**
Сайт I Telegram

6 months, 1 week ago

Андижон вилояти маъмурий судлари томонидан
2024 йилнинг 9 ойи давомида кўриб чиқилган
оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган ишлар юзасидан ахборот

Жорий йилнинг 9 ойи давомида Андижон туманлараро маъмурий суди томонидан оммавий-ҳуқуқий муносабатлардан келиб чиқадиган 595 та иш кўриб тамомланди. Бунинг натижасида 230 та фуқаро ва юридик шахсларнинг ҳуқуқлари тикланди.

Ҳисобот даврида маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг, улар мансабдор шахсларининг қарорлари устидан шикоят қилиш тўғрисидаги 362 та иш кўриб чиқилди. Хусусан, ҳоким қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 201 тани ташкил қилиб, шундан жисмоний ва юридик шахсларнинг 70 та аризаси қаноатлантирилган. Шунингдек, солиқ органлари қарорларини ҳақиқий эмас деб топиш билан боғлиқ кўриб тамомланган ишлар сони 55 тани ташкил қилиб, шундан тадбиркорлик субъектларининг 29 та аризаси қаноатлантирилган.

Андижон вилояти маъмурий суди томонидан апелляция тартибида 113 та иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг 13 та суд ҳужжати бекор қилинди. Бундан ташқари, кассация тартибида 21 та иш кўриб чиқилиб, биринчи инстанция судининг 6 та суд ҳужжати бекор қилинди. Шунингдек, тафтиш тартибида 64 та иш кўриб чиқилди. Натижада қуйи инстанция судлари томонидан чиқарилган 7 та суд ҳужжати бекор қилинган.

Сайт I Telegram

6 months, 1 week ago

ҲУҚУҚ 24 - ТАҲЛИЛ / Сўнгги йилларда амалга оширилган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари натижасида одил судловга эришиш имкониятлари янада кенгайиб, судлар фаолияти самарадорлигини ошириш ҳамда одил судлов фаолиятини амалга оширишни самарали ташкил этишга эришиш билан бир қаторда фуқаро ва тадбиркорларнинг ҳуқуқ ҳамда қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш кафолатлари кучайтирилдиСайт I Telegram I Facebook I YouTube

6 months, 1 week ago

Андижон вилоятида Олий суд раисининг биринчи ўринбосари Икром Муслимов бошчилигидаги ишчи гуруҳ томонидан суд-ҳуқуқ масалалари бўйича ўтказилган оммавий сайёр қабулдан лавҳа

Сайт I Telegram

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 4 weeks ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 3 months, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 3 months, 2 weeks ago