PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 1 year, 7 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 1 day ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 9 months, 2 weeks ago
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Онам
Етмиш ёшга етмиш онам,
Етмиш баҳор, қишдир бу.
Қишлоқдаги турмуш ҳам,
Оғир меҳнат, ишдир бу.
Соч супурги, қўл кесов,
Гоҳ тутаган, гоҳ олов,
Йўқ бўлган ўзга танлов,
Эрта кеч ташвишдир бу.
Олисда қолган ўтмиш,
Умри бўйи ташвиш, иш,
Ғам алам умрин ютмиш,
Тақдирга кўнишдир бу.
Бир рўшнолик кўрмайин,
Бахт нелигин билмайин,
Гоҳ Аму, гоҳ Сирдайин,
Кўзда ёш қуришдир бу.
Кун тун ўтиб бородир,
Юрак дард ғам ютодир,
Икки эшик аро бир,
Армонли хонишдир бу.
Онам, онам, жон онам,
Менинг меҳрибон онам.
Бу умримиз ўйласам,
Бир ёниб сўнишдир бу.
06.05.2024 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Кун кундан ёмон
Аё, нетай бу оламга сиғмайдурман,
Тақдирда не ёзуғни билмайдурман.
Бошгинамга не балолар доримади,
Бир зум дарду ситамлари аримади.
Ичимдаги дарду ғамлар ҳаққа аён,
Этолмасман ҳар бандага уни баён.
Таянганим десам мени болаларим,
Улар синиқ - мени гулу лолаларим.
Бу дунёда шодлик асли ғам аралаш,
Иқболимда мени эса ғамлар талаш.
Қисмат дея бош олиб кетолмасман,
Умр - нурли манзилига етолмасман.
Ҳаёт шунча ситамлари борми экан,
Вужудимни оғритиб санчар тикан.
Тешиб ўтти тиканларни қанчалари,
Юрагимда сочилар дард парчалари.
Дарду ғамим бу дилга сиғмай ҳамон,
Бу аҳволим кун кунидан бўлди ёмон.
Ё Худоё, бу ҳолимга бергин тўзим,
Гўё, ёлғиз қолгандайман энди ўзим.
05.05.2024 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Умр манзараси
Қанчалар узундир қоронғу тунлар,
Қанчалар қисқадир ёруғ бу кунлар.
Тонг отар кун ботар тун ўтиб борар,
Умр ўтиб борар,
Ўтиб борар.
Чароғон чарақлаб кун ўтиб борар,
Ойдин ой осмонда тун ўтиб борар,
Қаҳратон, саратон ўтиб борар,
Умр ўтиб борар,
Ўтиб борар.
Бир яхши-ю бир ёмон ўтиб борар,
Ким ёмонидан омон ўтиб борар.
Ким ранглари сомон ўтиб борар,
Умр ўтиб борар,
Ўтиб борар.
Ишқ ўтида юрак ёниб, ўтиб борар,
Доим севиб соғиниб, ўтиб борар.
Зору зор ҳам интизор ўтиб борар,
Умр ўтиб борар,
Ўтиб борар.
Ҳаёт бешафқат замон ўтиб борар,
Қон қариндош беомон ўтиб борар,
Умрим дарёдай ҳамон ўтиб борар,
Умр ўтиб борар,
Ўтиб борар.
30.04.2024 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Изласам
Бу гулшанда кўнглим киби булбули йўқ изласам,
Ишқ майидин мастона йўқ майхонани изласам.
Ёр ҳуснинда лаъл лабининг ўхшаши йўқ қиёсда,
Гул юзидин андоза йўқ гулхонани изласам.
Сарвиқаддек нозаниннинг қомати йўқ чаманда,
Ранг изласанг юзларидек оқ эмасдур изласам.
Қоши ёсин қароси - ю қахрабо зулф жилоси,
Қаро кўзинг рангин бало қаросини изласам.
Ёр юзидин нур ёғилгай жилва қилғай ёғдуси,
Бундай шувла топилмағай ой, қуёшни изласам.
Ошиқ кўнгил ёр хажрида нола қилғай телбавор,
Йўқ Алига тенг ошиқ Қайс саҳросин изласам.
“Қайс саҳроси” китоби
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Қоши қалам
Мен севганим ўша санам,
Қора кўзли, қоши қалам.
Гулгун яноғ, лаблари ол,
Гўзал эрур ойлардан ҳам.
Кўзлар ёнар мисли чўғдир,
Қошлар камон отар ўқдир,
Гул ҳуснига қиёс йўқдир,
Сочи узун сойлардан ҳам.
Ишқ тотини соғинди дил,
Ҳижрон ичра ёнди кўнгил,
Дил торин тортиб муттасил,
Этти таранг ёйлардан ҳам.
Дарду ғам босди дилимни,
Фироғи тутиб кўнглимни,
Тошларга босиб кўксимни,
Ёқди ёмон чўғлардан ҳам.
Тарк этмади мени ҳижрон,
Дилимда тўлгандир армон,
Ёр васлига етмай ҳамон,
Бошни эгди пойлардан ҳам.
Кўнглимда турфа туйғулар,
Қалбимни чулғаб қайғулар,
Кўзга келмай тун уйқулар,
Дил эзилди лойлардан ҳам.
26.04.2024 йил
Жиззах шаҳри
Ҳайрли кеч қадрдонлар!
Жигарларимиз яхши ёмон бўлсин майли, лек омон бўлсалар бўлди.
Жигарларим
Шерали Ҳикмат
Дильшод Умаров
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Dilshod Davlatovich Компания 1D
Шерали Ҳикмат
Атиргулим
Атиргулим алвон гулим,
Ол юзингга термулдим.
Зора, чирой очарми деб,
Алвон каби қон дилим.
Чирой очсанг ҳар баҳор,
Гулбоғимда чамандек.
Чақмоқ каби қалб ёнар,
Гўё ўчмас гулхандек.
Атиргулим қон дилим,
Ҳажрингда ёниб бўлган.
Бағримда тилим тилим,
Битмас яролар тўлган.
.
Ўтли нурлардай ёрқин,
Тароватинг товланар.
Сенга боққаним сайин,
Бу қалбим оловланар.
Ҳар саҳардан очилиб,
Ўтдай ёқдинг дилимни.
Оқшом чоғи ишқ тутиб,
Ёқаверди кўнглимни.
Фақат сени севганман,
Бир умр ўсмир ёшдан.
Фироғингда кечганман,
Ишқ савдосини бошдан.
Эй, юзларинг алвоним,
Муҳаббатинг ёлғоним.
Сендан кечиб кетишга,
Йўқдир мени имконим.
Қон юракда қонларим,
Ранг оладир юзингдан.
Муҳаббатим армоним,
Термуладир изингдан.
21.04.2024 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Дардим
Дардим мени дилимда,
Дард мислидан зиёда.
Ғам чекмоқ учун фақат,
Юргандайман дунёда.
Бунда бағрим эзилиб,
Безмаган кун бўлмади.
Армонларим тизилиб,
Кўнгил бахтга тўлмади.
Қон ютганимни бари,
Бўлмиш энди беҳуда.
Деву юҳолар ичинда,
Толиқди руҳим жуда.
Бу вужудим танамни,
Бўғиб бўғма илонлар.
Айлашди пора пора,
Чақиб чақиб чаёнлар.
Тийиб тураман аранг,
Ҳамон тилиб тилимни.
Тулкилару, шақоллар,
Адо қилди дилимни.
Фитнага тўлган замон,
Учгандек бало узра.
Юрадирмиз саргардон,
Шайтону девлар ичра.
Бу дунёси билдирмай,
Елдек ўтиб борадир.
Бу ер одам зотини,
Ямлаб ютиб борадир.
Беҳаловат дунёнинг,
Ситамларидан бедор.
Тошга уриб бошини,
Ҳикмат юрар энди зор.
20.04.2024 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
ЭЙ НИГОРО
Дил дардини айтишга оғринаман,
Мудом ёниб нигорим соғинаман.
Ҳатто, энди қарашга тортинаман,
Қора кўзи чўғдай ёнар нигоро,
Юрагимни ўтдай ёқар нигоро.
Чақмоқдайин тушди кўзи кўзимга,
Шундан бери келолмайман ўзимга,
Изҳор этсам парво этмас сўзимга,
Қора кўзи чўғдай ёнар нигоро,
Юрагимни. ўтдай ёқар нигоро.
Тароватли сўзлар майин наводай,
Жоним тутар тотли оҳанграбодай,
Саҳар чоғи эсган сархуш сабодай,
Қора кўзи чўғдай ёнар нигоро,
Юрагимни ўтдай ёқар нигоро.
Термулганим сари кўркам юзига,
Тортмоқ бўлар гўё бир денгизига,
Юрак тошар, агар. боқсам кўзига,
Қора кўзи чўғдай ёнар нигоро,
Юрагимни ўтдай ёқар нигоро.
Санам сира менга қиё боқмайди,
Нола қилсам сира унга ёқмайди.
Фарёдимга кипригини қоқмайди,
Қора кўзи чўғдай ёнар нигоро,
Юрагимни ўтдай ёқар нигоро.
Дил ўртанса гоҳо нолиб оламан,
Ҳижронида гоҳо толиб қоламан.
Бошгинамни ишқ ўтига соламан,
Қора кўзи чўғдай ёнар нигоро,
Юрагимни ўтдай. ёқар нигоро.
Юрадирман бўлиб далли девона,
Гўё шамни айлангандек парвона.
Ширин жоним ишқида ёна ёна,
Қора кўзи чўғдай ёнар нигоро,
Юрагимни ўтдай ёқар нигоро.
26.02.2024 йил
Жиззах шаҳри
Шерали Ҳикмат
САҲРОГА
Жонга тегди ғийбат гап сўзлар,
Сабримизнинг косаси лим-лим.
Озорлари қолсин кўнгилнинг,
Юр саҳрога кетайлик кўнглим.
Куйдирса ҳам жизғанак саҳро,
Илонларга тўлса ҳам йўлим.
Севгимизни тумордай асраб,
Юр саҳрога кетайлик кўнглим.
Иғвогарга бардош йўқ энди,
Осмонларга етмайди қўлим.
Кўрсатмасдан кўз ёшимизни,
Юр саҳрога кетайлик кўнглим.
Майли шодлик майли ғам йўлдош,
Йўлимиздан чиқса ҳам ўлим.
Бу ҳаётда сўнгги чора шу -
Юр саҳрога кетайлик кўнглим.
✍Шерали Ҳикмат.
🎤Дильшод Умаров
✨ 𝐓𝐞𝐥𝐞𝐠𝐫𝐚𝐦 | Калбимда Сенсан
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 1 year, 7 months ago
☎️ Реклама 👉 @Koshona
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 weeks, 1 day ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 9 months, 2 weeks ago