PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Йигитнинг ичи
Эгри ҳам ўғри ҳам беролмайди панд,
Қалби доим бирдай орзу билан банд.
Учишни истайди доимо баланд.
Сорга тўла бўлар йигитнинг ичи.
Ўзига етса ҳам ўзининг дарди,
Кимнинг кўз ёшини юради артиб.
Шундай деб билади йигитлик шартин,
Дардга тўла бўлар йигитнинг ичи.
Аёлин мақтайди гоҳо ошириб,
Бировга бормайди сира бош уриб.
Хатарнинг борлигин юрар яшириб,
Сирга тўла бўлар йигитнинг ичи.
Жони оғриганин сездириб қўймас,
Ағёрни боғида кездириб қўймас.
Мардларни номардга эздириб қўймас.
Орга тўла бўлар йигитнинг ичи.
11.01.2025 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Ўйлайин
Ўзимни ҳам, эй кўнгул, энди бир он ўйлайин,
Надоматла қалб ёқиб бағрим ларзон тиғлайин.
Қалб юзида қаролиғ, ошди тинмай ғафлатда,
Нотовон қалб паришон, зору ҳайрон йиғлайин.
Борми, ёрон каффорот гуноҳ кабир юкига,
Тавба узра, бир умр дардга дармон излайин.
Энди ўтар умримиз, кутиб тақво ҳисобин,
Хавотир кўп кўнгилда, қайдин ором топайин.
Раҳим этса энди бир, олам узра ҳақ жаббор,
Ўзимга ҳам, ағёрга, махфиратин тилайин.
Маҳкам тутиб тақвони кечиб шубҳа ваърадан,
Дун дунёни унутиб, суннат Қуръон ёдлайин.
Ҳикмат қилсанг надомат замонидир тавбанинг,
Фарзу суннат кўнгилда ибодатим қилайин.
10.01.2025 йил
Жиззах шаҳри
Д.Умаров ўқиган
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Тавба қил
Кўпи ўтмиш умрингнинг, эй кўнгул энди тавба қил,
Гуноҳинг кўп умринг ютмиш зор зор йиғлаб тавба қил.
Мулойим сўз бирлан қилган бор амалинг қабиҳлик,
Мунофиқлар раисисан ўзни англаб тавба қил.
Эрта-ю кеч ўзгалардан айб ахтариб вақтинг ўтар,
Ўз айбингдан воқиф бўлиб ҳам уялиб тавба қил.
Ғийбат туҳмат ичра борсан лафзинг айни офатдир,
Фаҳш бирлан очилган кўз, даҳанни юм тавба қил.
Гуноҳлардан зарар улким, ул хатарни англагин,
Қалбда оғриқ сезиб андак надоматда тавба қил.
Надоматда ёришса қалб, ёритганга қил шукур,
Иймон шунда ёришгайдур бергай самар тавба қил.
Ҳалокатдин мангу нажот топилсин деб изла йўл,
Гуноҳни тарк этишга азм қилиб, тинмай тавба қил.
Қозиликдан топганинг зўр гуноҳингни ким ювар,
Кўргин умр елдек ўтар топ саодат тавба қил.
Топ хилватдан бир гўшаким сукутда тур е ҳалол,
Жафо тўнин ечиб ташла фақрул фано тавба қил.
Эй Ҳикмат сен тавба вақтин ғанимат бил ҳар нафас,
Куну тунда субҳу шомда тин олмайин тавба қил.
09.01.2025 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Тарозу
Ғала ғовур бу дунёда,
Не ғавғолар.
Бошгинамни оғритади,
Кўп савдолар.
Даллол каби бозорини,
Кезиб юрдим.
Гоҳ ўзимни сотилгандек,
Сезиб юрдим.
Олсам агар қимматига
Олдим мудом.
Сотсам фақат виждонимни,
Соттим мудом.
Кезиб дунё бозорини,
Умрим бўйи
Билдим унда яшамоқ ҳам,
Экан ўйин.
Бездиргандан бездиради,
Норозилар,
Адолатни ўлчар бузуқ,
Тарозилар.
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Хатолар
Ўлим келмай қил амал, алдаб қўяр хатолар,
Бир умрга йўлингни боғлаб қўяр хатолар.
Кечикма деб тавбага, боргин дея тақвога,
Қалбингни туб тубидан келар унсиз нидолар.
Ризқ этилган молингни тезроқ чиқар ҳаққини,
Закот қилган молингдан ҳаққа етгай садолар.
Эҳсон бўлса зиёда, ҳаққа борур пиёда,
Ҳақ йўлига жонини тиккан жони фидолар.
Ҳикмат сен ҳам хатолар қилиб қўйдинг адоқсиз,
Кетсанг арзир эгнингга ташлаб энди ридолар.
02.01.2025 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
Ўткинчи умр
Барча умр ўткинчи, гарчи узун бўлса ҳам,
Сувдек ўтар умрлар шўх дарёлар тинса ҳам.
Ризқни бериб яратган тирилтирар ўлдириб,
Бўлиб тонгнинг хоқони қилур ҳисоб китоб ҳам.
Келганида ҳар бало бандаси даф этолмас,
Чораси йўқ дардига, битмас сира ками ҳам.
Ҳаққа қилгин итоат, эт таввакул хизматга,
Ҳақни ризқи кафилда, ризқинг учун чекма ғам.
Тақдирингда йўғини ҳақ устига юклама,
Яхши ишлар савоби сенга сира бўлмас кам.
Билса киши ўлимин, мол дунёга шод ўлмас,
Қабрин билса оқибат, сурур билмай чеккай ғам.
Ризқинг келса агар оз мудом бўлгин шукурли,
Кўп ризқидан ношукур бўлмоғликдир асли ғам.
Мол яхшиси охират учун тақдим қилинган,
Мол ёмони дунёда қолган мулкинг эй одам.
Яхшиликни ўлиминг келмасидан қилиб ол,
Ўша яхши амалинг, қўллар сирот узра ҳам.
Аритгувчи ғамларни ҳам мағфират қилувчи,
Худойим деб асрагувчи уникидир бу олам.
Итоат эт, бандасан буйруғига рози бўл,
Осон қилиб ишингни, қалбинг узра ёққай шам.
Ҳикмато, бил заифга зулмли юз қаролар,
Охиратда йиғларлар жаҳаннамда бўлиб жам.
01.01.2025 йил
Жиззах шаҳри
ШЕРАЛИ ҲИКМАТ
МУСОФИР УКАМ
Мусофирсан ўзга юртда,
Пешонангда бор экан.
Уйда отанг, онанг, ёринг,
Бир кўрмоққа зор экан.
Билдик неча мард йигитлар
Ўзга юртда хор экан,
Ўзингни ҳам ўйла укам,
Орияти бор укам.
Бошингга иш тушганида,
Ким ҳам сени қўллагай,
Мингта бало ёнингдадир,
Омадинг бўлгай, ўгай.
Қариндошинг қўлламайди,
Фақат қибрин йўллагай,
Ўзингни ҳам ўйла укам,
Орияти бор укам.
Баъзан ота онада ҳам,
Бўлмас зарра диёнат,
Баъзан суйган аёлинг ҳам,
Қилиб қўяр хиёнат.
Бу тақдир синовидир,
Ҳақдан келар иноят,
Ўзингни ҳам ўйла укам,
Орияти бор укам.
Сохта дўстнинг кулишидан,
Сохталиги билингай.
Меҳрибонлик деганлари,
“Пахта”лиги билингай.
Бу дунёда риё, ҳамон,
Тахтдаги билингай.
Ўзингни ҳам ўйла укам,
Орияти бор укам.
Қайтиб келсанг ўз юртингга,
Ўз уйингга тиргаксан,
Ўз уйини асрагувчи,
Доим ҳушёр сергаксан,
Мол давлатинг керак эмас,
Аввал ўзинг кераксан.
Ўзингни ҳам ўйла укам,
Орияти бор укам.
28.12.2024 йил
Жиззах шаҳри
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 5 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 7 months ago
Мехрингиз сиғмас оламу жаҳон,
Сизни яхши кўраман Онажон.. ♥️
Барча Ота-Онасини яхши ку́радиганлар ва инсонларни бир-бирига мехр уйғотувчи канал 💯
Реклама учун 👉 @Baxtimsiz_admini
Last updated 2 weeks, 3 days ago