Камолиддин Раббимов

Description
Сиёсатшунос Камолиддин Раббимовнинг расмий телеграм саҳифаси

Реклама учун мурожаат: @KamoliddinRabbimovBot
Advertising
We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago

2 months, 3 weeks ago
[#улашинг](?q=%23%D1%83%D0%BB%D0%B0%D1%88%D0%B8%D0%BD%D0%B3)

#улашинг

Таржимон, муҳаррирлар орасида «автомат таржимон» деган бир ибора бор. Ўта сифатсиз таржима қиладиган таржимонларни сунъий идрок таржимасига қиёслаб койиш учун одатда шу гапни ишлатамиз.

Лекин энди сифатсиз таржималар қилганларни бундай деб койиш адолатдан эмас, чунки янги ўзбек тилидаги сунъий идрокка асосланган таржимон — Tilmoch таржималарни анча сифатли қиляпти.

Тилмоч аввалроқ энг яхши стартап сифатида эътироф этилган Tahrirchi ичидаги хизмат. У рус, инглиз, қорақалпоқ ва ўзбек тилларига сифатли таржима қила олади. Негизида 20 миллиондан ортиқ таржима гаплар билан ўргатилган сунъий идрок модели ўзбек тилига махсус мосланган бўлиб, синоним ва вариантлар ҳам тақдим этишни билади.

Агар иш жараёнингизда таржимадан кўп фойдалансангиз, ўзимизнинг миллий Tilmoch'имизни ишлатинг!

Tilmoch шу ерда: tahrirchi.uz/uz/translator
Канал: @tahrirchi_uz

P.S. Tilmoch* — бир тилдаги гап ёки нутқни бошқа тилга (оғзаки) таржима қилиб берувчи одам.

@Rabbimov_rasmiy

2 months, 4 weeks ago
**Ғарб ва Россия ўртасидаги тарихий алмашув. …

Ғарб ва Россия ўртасидаги тарихий алмашув. Экспертлар фикри

Август ойи бошида совуқ уруш давридан бери Ғарб ва Россия ўртасида энг йирик маҳбуслар алмашинуви бўлиб ўтди. Хўш, алмашилганлар кимлар ва мавжуд сиёсий динамикада қандай ўринга эга? Мавзу юзасидан таҳлилчилар Шуҳрат Расул ва Камолиддин Раббимов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

*? ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ*

@Rabbimov_rasmiy

3 months ago
5 months, 1 week ago

FIKRATONLINE KLUB EKSPERTLARI BILAN JONLI UCHRASHUV
“Fikrat” tahliliy dasturining kuzatuvchilari taklifiga binoan FIKRAT KLUB ekspertlari Siyosatshunoslar Hamid Sodiq va Kamoliddin Rabbimov, tarixchilar Gʻaybulla Boboyorov va Ixtiyor Esonov, xalqaro iqtisodchi Shuhrat Rasul bilan 25 - may kuni soat 14:00 da jonli uchrashuv tashkil qilmoqdamiz. "Qonunlar ruhi haqida" kitobi taqdimoti ham bo'ladi.
Joylar cheklangan.

Qo‘shimcha maʼlumot uchun: @nurbekgofurov +998909204978

5 months, 1 week ago

Эртага Эрон пойтахти Теҳрон шаҳрида бўлиб ўтадиган марҳум Президент Иброҳим Раисий билан видолашув маросимида Ўзбекистон делегацияси ҳам иштирок этади. Делегациямизга Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери Нурдинжон Исмоилов бошчилик қилади.

@Rabbimov_rasmiy

7 months, 2 weeks ago
Ассалому алайкум қадрли ватандошлар, дўстлар, биродарлар! …

Ассалому алайкум қадрли ватандошлар, дўстлар, биродарлар! Барчангизни янгиланиш ва ёшариш байрами Наврўз билан самимий табриклайман! Аждодларимиз Наврўзни йил боши ва эзгулик байрами деб билишган. Барчангизга ўзимнинг энг эзгу табрик ва тилаклларимни изҳор этаман!

7 months, 3 weeks ago
**Путиннинг янги олти йиллиги – бу …

Путиннинг янги олти йиллиги – бу нимани англатади?
15–17 март кунлари Россия Федерациясида президентлик сайлови бўлади. Унинг натижасидан ҳеч ким янгилик кутмаяпти: 1999 йил декабридан бери де-факто РФни бошқариб келаётган Владимир Путин яна ҳокимиятда қолади.

Владимир Путин собиқ СССР ва Россия Федерацияси тарихидаги энг узоқ муддат ҳокимиятда ўтирган ҳукмдорлардан бири бўлди. Борис Елцин РФни 1991-99 йиллар давомида бошқарди, жами 9 йил. Михаил Горбачев эса 1985-91 йилларда СССР Коммунистик партиясининг бош котиби бўлган эди. СССР тарихида энг узоқ муддат ҳокимиятда ўтирган шахслардан бири Леонид Брежнев ҳам жами 18 йил ҳукмронлик қилган эди, яъни 1964-82 йиллар оралиғида. Никита Хрушчев эса 11 йил давомида, 1953-64 йиллар давомида СССРни бошқарган эди.

Иосиф Сталинга келсак, тарихчилар унинг бошқаруви остида ўтган йилларни иккига бўлади. Ленин 1924 йилда вафот этган, лекин 1923 йилга келиб, давлат бошқарувидан кетган эди. Лениндан кейин, 1923-33 йиллар оралигида СССРни коллегиал бошқаришган, Сталиндан ташқари Троцкий ва бошқалар ҳам жуда қудратли бўлган. Бу даврда Сталин яккаҳукмдор бўла олмаган. Шунинг учун, баъзи тарихчилар Сталиннинг монопол бошқаруви 1923 йилда эмас, 1933 йилдан то 1953 йилгача давом этди деб ҳисоблашади. Агар Сталин 20 йил бошқарди деб қаралса, Путин Сталинни ҳам ортта қолдирган бўлади. Сталин тўлиқ 30 йил бошқарди дейилса ҳам, шу олти йилликда Путин Сталинни ортта қолдиради.

Путин даврида Россия конституцияси бир неча марта ўзгартирилди. 4 йиллик президентлик мандати 6 йилга чўздирилди. 2020 йилги референдум орқали Путиннинг олдинги барча муддатлари “ноллаштирилди”. Демак, Путиннинг яна иккита олти йиллик муҳлати бор. Шу йилги сайловлар орқали у ҳокимиятда 2030 йилгача қолади, ва 2030 йилда яна қайта сайланса, 2036 йилга қадар РФни бошқаради.

*? ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ*

@Rabbimov_rasmiy

7 months, 3 weeks ago

Кашмир масаласи нега бунчалик чигал?
Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги диний ва маданий зиддиятлар ечими Кашмир водийсига келганда тўхтаб қолаверади, чунки бу низо фақат минтақавий аҳамиятга эга эмас: АҚШ, Хитой ва Россия каби йирик куч марказларининг ҳам глобал манфаатлари бор. “Геосиёсат” бу мавзуда сўз юритиш учун сиёсий таҳлилчилар Камолиддин Раббимов ва Исломхон Ғаффоровни таклиф этди.

*? ТЎЛИҚ ВИДЕОНИ ТОМОША ҚИЛИНГ*

@Rabbimov_rasmiy

7 months, 3 weeks ago

Ўзбекистонни ичида миллий контент шаклланаётгани, сизларга ҳам сезилаяптими? Ҳали қининадиган ишлар ниҳоятда кўп. 100%лик ишни, балки 90% и тургандир, балки 75%и. Лекин, Ўзбекистонни ичида анча жонли, онгли, мустақилроқ, эркинроқ ахборот сиёсати, ахборот манбаалари, эркинроқ ОАВлари шаклланаяпти.

Бу жараён, аслида, Президентнинг миллий контент зарурати ҳақидаги фикрлардан олдинроқ бошланди. Лекин, Президентнинг гаплари “миллий контент” яратиш учун, сўз ва фикр эркинлиги зарур эканлигини англашга яна бир бор туртки берди.

Бугун, ҳукумат ҳам танқидийроқ фикрга, нисбатан, анча тоқатли. Биргина мисол, икки кун олдин, Қалампир нашриёти “Комиловлар қандай бойияпти?” деган дастур тайёрлади. Осмон узилиб ерга тушмади. Аслида, бу кўрсатувдаги маълумотлар, Кун.узда ҳам айтилган.

Ёки, ўтган ҳафта “Ўзбекистон” телеканалининг “Муносабат” кўрсатувида “Миллий контент яратиш масалалари”ни муҳокама қилиб, бевосита “цензура” муаммосини таҳлил қилдик. Энг катта муаммо – цензура эканлигини айттик. Суҳбат жонли узатилди.

Назаримда, мана шу жараён давом этиб турса, сўз ва фикр эркинлиги институтлашаверади. Давлат ва жамият барқарорлиги ҳам сўз ва фикр эркинлиги орқали мустаҳкамланади.
*
Давлат механик барқарорликдан онгли, инсонлар рози-ризолиги, давлатнинг легитимлиги орқали таъминланадиган барқарорликка ўтиб бораверади. Бу жараён кетаяпти. Тўғри йўналиш. Лекин, шу йўналишдаги тезлигимизга келганда, ҳаммада ҳар хил фикр бўлиши аниқ...

@Rabbimov_rasmiy

We recommend to visit

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

? Реклама: @YD_Reklama
??‍? Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 2 months, 2 weeks ago

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 3 weeks ago

Kun.uz сайтининг расмий Telegram канали

O'zbekcha ? @kunuz
Русский ? @kunuzru
English ? @kunuzen
Тезкор ? @kunonline
Сайт: kun.uz
Реклама:
+998 78 113 10 10

Last updated 2 months ago