🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago
ТИКУВЧИЛИК КАСБИ ДИНИМИЗГА ТЎҒРИ КЕЛАДИМИ?#қисқа_савол_жавоблар
*❓*CАВОЛ: Тикувчлик касби динимизга тўғри келадими? Тикувчилик касбида ҳар хил инсонларга кўйлак либослар тикаман, калта, узун, тор, енги калта, ҳар хил турдаги либосларни тикишим гуноҳми?
💬 ЖАВОБ:** Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Агар аёлларга калта ёки тор кийим тикилсаю, уни ўша аёл ўз маҳрами олдида кийиш эҳтимоли юқори бўлса, унга ўша буюртмасини тикиб беришингиз жоиз. Агар уни номаҳрамлар олдида кийиши эҳтимоли катта бўлса, уни тикиб берилмаслиги мақсадга мувофиқ. Чунки шариатимизда маъсият ва гуноҳ ишларда ёрдам бермасликка буюрилган. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
Аллоҳ айтган салавот
Шайх ибн Атоуллоҳ Сакандарий айтади: «Кўп нафл рўза тута олмаган ва нафл намозларни ўқий олмаган киши Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламга салавот айтиши лозим. Сабаби, сиз умр бўйи қилган ибодатингиз билан Аллоҳ таоло сиз учун бир маротаба салавот айтганини тенглаштирилса, сиз умр бўйи қилган ибодатингиздан Аллоҳ таоло сизнинг ҳаққингизга бир бор айтган салавоти оғир келади. Чунки сиз ўз даражангизда намоз ўқийсиз, ибодат қиласиз. Аллоҳ таоло эса Ўз буюклигига лойиқ салавот айтади. Аллоҳ таолонинг биргина салавоти сизнинг бутун умр қилган ибодатингиздан устун келади. Энди У Зот сиз учун ўн марта салавот айтса, қандай бўлади-а!
Пайғамбаримиз: «Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади», деганлар.
❓Қора кир совунининг ажойиб хусусиятларини биласизми?✅ Aгар кир совунни яралар устига суртсангиз кичик инфекция хавфини сезиларли даражада камайтиришингиз ва даволанишни тезлаштиришингиз мумкин.
✅ Кўкарган ёки қизарган жойларни даволашда худди муз каби унинг ўрнига фойдаланиш мумкин.
✅ Совун, пиёз ва шакардан тенг миқдорда олинг, аралаштиринг ва аралашмани ярага қўйиш керак. Қисиб ўраб қўйинг. Эрталаб яра тоза бўлади.
✅ Товон ёрилганда фойда беради. 2 литр сув, 1 чойқошиқ сода ва 1 ошқошиқ кир ювиш совуни қўшиб кетма-кет 2-3 кун ванна қилсангиз, ёрилган товон териларидан халос бўласиз.
❗️Яқинларга Ҳам Улашинг
Энг кучли компьютер ҳам ожиз қоладиган тезликОлимлар асалари кўриш учун ультрабинафшадан фойдаланишини аниқладилар. Маълумки, ультрабинафша тўлқинларининг қисқалиги билан бошқа тўлқинлардан фарқ қилади. Шу боис ҳам асалари нарсаларни инсондан кўра анча тез шаклда кўради. Чунки у гуллар орасидан нектар йиғиш мақсадида учаётганда гулларни тезкорлик билан аниқлаши керак.
Асалари видео кўрадиган бўлса, фақатгина қимирламай турган расмларни кўради. Сабаби унинг кўриш тезлиги инсонникидан анча тез. Бизнинг кўзимиз кетма-кет ўтаётган тасвирларнинг орасини ажрата олмай ҳаракатланаётгандек кўради. Асалари эса мазкур тасвирларни тинч турган расм ҳолида кўради.
Олимларнинг айтишларича, асалари бир сонияда триллионта математик амалиётни бажарар экан. Бу ҳолат эса дунёдаги ҳар қандай кучли компьютердан ҳам тезкор саналади. Асаларининг кўзлари ёруғликни қабул қилувчи бир неча минг линзалардан иборат бўлиб, бу унинг инсондан афзалроқ кўришига сабаб бўлади.
Бугун олимлар асаларининг кўзларига ўхшаш линзали камера ясашга уриндилар. Лекин Буюк Мусаввир томонидан яратилган кўзлар олдида ожизларча тўхтаб қолдилар.
Асалари кўзлари кичик линзалардан иборат бўлиб, мазкур линзалар олти бурчакли шаклдадир. Ушбу кўзлар асалари ўрмонлардан ўтаётганда кўришга, хусусан арилар жамоаси ичида учиш пайтида тўсиқларга урилиб кетмаслигига сабаб бўлади.
Моддапараст олимлар ушбу арилар мияси миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олишини, миясининг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмаслигини билсаларда, асалари кўриш амалиётини қандай ривожлантира оларкин деб ҳайрон бўладилар.
Бу расмдаги асаларининг боши бўлиб, ундаги миянинг ҳажми игнанинг боши катталигидан ошмайди. Шунга қарамасдан мия миллиардлаб ҳужайраларни ўз ичига олган, барча ҳужайра дунёдаги энг улкан компьютер ожиз қоладиган даражада катта тезлик билан ишлайди.
Сунъий кўз ясаб, ўша орқали асалари кўзига тақлид қилишга уринганлардан бири профессор Ли «Табиат қиммат техникаларга эҳтиёж сезмасдан комил, тартибли биноларни устма-уст қилиб қандай қура олаётганини тушунишни қанчалар истардим» деган.
Унинг саволига жавобни ушбу оятдан топамиз:
«У осмонлару ерни беназир қилиб яратувчидир. Унинг хотини бўлмай туриб, боласи қандай бўлсин?! У ҳамма нарсани Ўзи яратди ва У ҳамма нарсани ўта билувчидир. Ана ўша Аллоҳ сизнинг Роббингиздир. Ундан ўзга илоҳ йўқ. У ҳар бир нарсанинг Яратувчисидир. Бас, Унга ибодат қилинг. У ҳар бир нарса узра вакилдир! Кўзлар Уни идрок эта олмас, У кўзларни идрок этар. У ҳар бир нарсани дақиқ ва нозик жойларигача билувчидир, ўта хабардордир» (Анъом сураси, 101-103-оятлар)
Истиғфорнинг 40 хосияти. 10-қисмЗиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor
Истиғфорнинг 40 хосияти 3-қисмЗиёвуддин Раҳим
Истиғфорнинг 40 хосияти. Салавотлар•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
#Istigfor
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 weeks, 1 day ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 1 day, 3 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 day, 20 hours ago