?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
Бугундан бошлаб, Россияда назоратдаги шахслар реестри ишга туширилди
📍Реестр ушбу линк бўйича ишламоқда https://xn--b1aew.xn--p1ai/rkl
❤️Линк бўйича ўтиб, маълумотларингизни текширинг. Текшириш учун ФИО, туғилган сана, паспорт рақами ва берилган санаси киритилади. Кейин робот эмаслигингизни исботлаб берилган кодни (харфлар ва рақамлар)ни теринг ва искать деган тугмани босинг. Натижа чиқади.
👉Агар маълумотларингиз реестрда йўқ бўлса, яъни "отсуствует в реестре контролируемых лиц" деган ёзув чиқса, ҳаммаси яхши.❤️ Россия идоралари фикрига кўра қонуний юрибсиз экан.
👉Агар маълумотларингиз чиқиб келса, унда зудлик билан қонунийлашишингиз керак. Акс ҳолда назоратдаги шахс сифатида бир қатор чекловларга дуч келасиз.
Масала: уведомление ҳақида
👨🚒Анвар патент олганидан кейин расман ишга кирди. Иш берувчиси меҳнат шартномасини тузди, Анварни ишга олгани ҳақида уведомление топширди. Лекин Анварнинг ўзи “иш берувчим топширди, менинг топширишим шарт эмас”, деб ўйлади ва топширмади.
Ўртада 80 кун ўтиб кетди ⏰ Иш берувчи аудит вақти Анварни чақириб, уведомление топширдингми, деб сўради. Анвар топширмаганини айтгач, иш берувчи унинг патентини текшириб кўрди. Ҳали патент куймабди. Анвар тез Госуслуги очиб, уведомление юбориб кўрди. Бироқ қабул қилинмади: “в приеме документов отказано” деган жавоб келди.
❔Энди Анвар вазиятдан чиқиш учун нима қилиб кўриши мумкин?✍️Вариантларингиз билан изоҳларда бўлишинг. Кечроқ ман ҳам ўз вариантимни айтаман😊
?? Скриньте всех публичных персонажей, которые горячо поддерживают это государство. Извиняться со слезами (хоть и фейковыми) должны будут на камеру
Урбанист, блогер Илья Варламов* (Россияда хорижий агент деб топилган) ҳаттоки Тошкентга кўчмоқда.
Биз эса ҳали ҳам Россиядамиз ? Бу қандай бедодлик бўлди? Бориб-бориб, юртимни мигрантлар босди, сиғмай қолдим, деб баҳона қиламиз шекилли ? Ҳазил, албатта, ҳазил.
Машҳур одамлар кўчсин, яшасин. Туристлар сони, шаҳарнинг ва мамлакатнинг жозибадорлиги, таниқлилиги шу билан ошаверади.
Баъзида ҳар хил жойларга кетиб қолгим келади. Айланишга эмас, йўқ. Зериксам ўзимни банд қилишни ўрганиб олганимга анча бўлган. Ёрдам бергим, ҳар хил «добрый» воқеаларга гувоҳ бўлгим келганидан.
Масалан, ҳозир Бишкекка бир-икки кунга бориб келгим келаяпти. Нега? Чунки ўзбекистонлик аёл Россияда фарзандли бўлиб, ҳужжатсиз узоқ яшаб юрган. Турмуш ўртоғи бошқа давлат фуқароси. Аёл запрет бўлганидан кейин болани олиб қолган. Лекин маълум вақт ўтиб, уйлангач, боласи янги “она” билан чиқиша олмай, қочиб кетишни бошлади.
Буни эшитган ўзбекистонлик она бир йилга яқин вақт давомида манга хат ёзади. Аввал “запрет” очиш масаласида гаплашар эдик. Энди у аёл Ўзбекистонда ишлаб, топгани етмай, Бишкекка ишлашга кетибди. Боласининг ҳолидан хабар топиб, бир жойда ўтира олмай қолган. Боласини Бишкекка олиб келишда ёрдам излаяпти.
Айтишича, Бишкекда клининг соҳасида ишга кирган. Иш берувчиси яшаш жойи билан таъминлаган. Боласини олиб келиб яшай олади. Ҳозир янги ишга киргани учун буюртмаси кўп эмас, лекин тез орада маоши кўтарилишига ишонади. Яъни боласини боқа олишига шубҳа қилмаяпти.
Аммо фарзанди шу совуқда бир неча марта уйдан қочиб кетганини эшитгани учун пул топишини кутмай, тез орада боласини Бишкекка, ёнига олиб келишни хоҳлаяпти.
Шундай ҳолатда ёрдам бериш хоҳиши туғилган фақат ман бўлмасам керак? Одам излаб ўтирасизми, мана ман, фалон куни олиб бориб қўлингизга топшираман болангизни, ташланг ҳужжатларни, дегим келаяпти-да, шарт Бишкекка бориб келгим келаяпти ?
⏸ Ютуб ишлаяпти?
Ҳеч қандай впнсиз, ҳамма операторларнинг мобил интернетидан кириб, бемалол ютуб кўрса бўлаяпти
Уйдан ўтириб ишлаш мейнстримга айланган. Қандайдир касблар реклама қилинса, онлайн уйдан туриб ишласа бўлади, деб айтилмоқда. Уйдан туриб ишлаш қандайдир супер-пупер осон нарсадек тақдим этилади. Аслида эса умуман ундай эмас. Уйдан ўтириб ишлашни орзу қилмаслигингиз ва оддий қабул қилишингиз учун бир нечта аниқликларни киритиб кетсам.
?Уйдан ишлаш қатъий интизом талаб қилади. Ҳамма ҳам уйдан ишлай оладиган даражада интизомли эмас. Чунки интизом бўлмаса, на ишингиз, на уйдалигингиздан унум бўлмайди. Аниқ вақтда компьютерга ўтириб, ҳеч нарсага чалғимай, аниқ ишларни қилишингиз керак. Уйдаман-ку, деб бир нарсани кечга сурсангиз, бошқа нарсага уланиб кетади ва шу тариқа ҳамма 8 соат ишласа, сиз 20 соат чала-чулпа ишлаган бўлиб қоласиз.
? Ҳеч нарсага чалғимай ишлаш керак. Уйда эса чалғитувчи факторлар жуда кўп. Уйда ўтирган одам иш устида бўлса ҳам уйдаги воқеалардан ташқари қололмайди. Светни ўчир, очиқ эшикни ёп, ёпиқ эшикни оч, идиш-товоқларни йиғиштириб қўй, дегандек майда-чуйда ишлар оз-оздан жами ҳисобланса жуда кўп вақтни "еб" қўяди.Бола-чақа бўлса эса бу чалғишингиз эҳтимоли 2-~~3-4-5-&~~ карра ошади?
?Фикрни жамлаш қийин. Уйда ўтириб ишлаган одам диққатини жамлаши осон эмас. Атрофдаги шовқин-сурон, бошқаларнинг гап-сўзи, савол ва мурожаати фикрингизни жамлашга кўп ҳалақит беради.
? Уйдан ўтириб ишлаганингиз учун уй ишларини ҳам ташлаб қўя олмайсиз. Шунинг учун уй ишларини "орада" қилишга ҳаракат қиласиз. Лекин оралиқда қилинган ишлар оралиқ ишлар бўлади. Шунинг учун сифатсиз ёки юзакироқ. Обдон йиғиштирилган уй билан генерально тозаланган уйни фарқи бор. Манти билан тезда пиширилган макарон паловни фарқи бор. Болалар ёки ота-онангиз иш устида бирор нарса деб келса, ҳозир ишимни қилиб олай дейсиз. Улар ҳам кутиб туради. Яъни асли уйда бўлсангиз ҳам унчалик уйда эмассизда. Тушунган бўлсангиз керак.
? Ишингизни жиддий қабул қилишмайди. Уйдагилар уйда ўтирибсан-ку, дейди. Иш бўйича сизга мурожаат қилаётганлар эса "орқа фонда болалар/телевизор/сув овози ва ҳ.к." деб, жиддий қарамайди. Энг аламлиси шу ?
Яна давом эттирсам кўп пунктларни қўшишим мумкин. Кайфият, шароитдан бошлаб, уйдаги маросимлар ва бошқаларгача. Аслида уйдан ўтириб ишлаш унчалик ёмон ғоя эмас. Плюс тарафлари ҳам кўп. Масалан, бир жойга боғлиқ бўлмаслик, уй ва уйдагиларнинг қаровсиз қолмаслиги, харажатларнинг экономияси, масалан, йўлкира қилишга ҳожат бўлмайди, кўп кийим олмайсиз ва ҳ.к. Лекин-аммо-бироқ, орзу қиладиганчалик мукаммал нарса ҳам эмасда. Ўзига яраша минуслари, яъни камчиликлари ҳам бор. Негадир шу камчиликлар ҳақида одамлар унутиб қўяди.
Хуллас, офис ва ишхонада ишлаш унчалик ёмон ғоя эмас. Бекорга ишхоналар ўйлаб топилмаган бўлса керак. Уйдан ишлашни ?? орзу, офисдан ишлашни эса омадсизлик ?? деб қабул қилмаслик керак. Ҳар вақт шароитга қараб, қайси бири қулай ва самарали бўлса, шуни танлаш керак.
Тепадаги юмалоқчада госуслуги орқали топширилган уведомлениени базадаги рақамини олишни ва уведомление файлини юклашни кўрсатиб бердим. Ҳақиқий мастер-класс ?
Энг қийин мактаб — ҳаёт мактаби. Нечанчи синфдалигингни, кейинги имтиҳон қачон ва қандай бўлишини билмайсан.
Лекин дарслик сифатида — Қуръон берилган. Устоз мақомида Суннат бор. Кўчириб туриш учун олим, авлиё ва бошқаларнинг тарихи бор. Тажриба учун адашганларнинг қиссалари бор.
Энг қийин мактабда бизни ёлғиз ташлаб қўймаган Аллоҳга шукрлар бўлсин…
?КАТТАЛАР УЧУН!
?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 1 month ago
??♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
? КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
? Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago
?? КАТТАЛАР УЧУН!
? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 1 month, 3 weeks ago