🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 3 semanas
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated hace 3 semanas, 1 día
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated hace 13 horas
Қай бир эшикни очиқ кўрсанг ва уни нима учун очилганини билмасанг, уни ёпма.
Агар эшикни ёпиқ кўрсанг, уни нега ёпилганини билмасанг, уни очма...
Баъзиларнинг қилган сукути, бошқаларнинг шовқинидан таъсирлироқ ва ҳайбатлироқ бўлади.
Инсон ноҳақ айблансаю, ўзини ҳеч кимнинг олдида шарҳламай, оқламай сабр қилса, унга Аллоҳ уч нарсани беради:
1) Халойиқ олдида унинг обрўсини бирданига оширади.
2) У нима деса ҳам унга одамлар ишонади.
3) Унга кўзи тушган ҳар бир инсонга уни севимли қилади.
"Ҳикматлар хазинаси" китобидан.
Россияда миллионлаб хитойликлар, вьетнамликлар, турклар патентсиз ишлайди.
Рус полицияси уларнинг бирортасига ҳам тегмайди.
Миллионлаб ўзбеклар патент олади, солиқ тўлайди, энг оғир ишларда ишлайди, ҳақорат эшитади, соғлиғини йўқотади. Аммо полицияси юртдошларимизни камситади ва кун бермайди.
Бунга шунчалик кўникибмизки, ҳаттоки ажабланмай қўйдик...
®internet
ЙИГИРМА БИРИНЧИ АСР.
ЯНГИ ТАРИХ
Темур тиғи етмаган ерни
Қалам билан олди Алишер...
(Абдулла Орипов)
Темур тиғи тарихда қолди,
Навоийнинг йитди қалами.
Улусни кўп қайғуга солди
Кун кўришнинг аччиқ алами.
Юртни ташлаб кетмоқда алплар,
Барчинлар ҳам четларда сарсон.
Қанча ойдин ақл ва қалблар
Сотилмоқда хорижга арзон.
Мусофирлик кўриб йироқда,
Ёт ўлкани қилади обод.
Қийнаса ҳам соғинч фироқда -
Ватан номи юрагида ёд.
Майли, кимлар нималар демас,
Чет элларда янгратиб ўлан
Дунёни тиғ, ё қалам эмас,
Эгаллаймиз биз меҳнат билан...
БОБУР БОБОМУРОД
1.9.2023. 01:45.
27.1.2024. 11:00.
Майкл Жексоннинг ҳаёти ва ижоди шов-шувларга тўла эди, миллионлаб мухлислари бор эди. Ҳатто ўлими ҳам сирли бўлди, вафотидан кейин ҳам турли гап-сўзлар билан уни тинч қўйишмайди. Майкл Жексоннинг бу қўшиғи ўлимидан олдинги охирги қўшиғи ҳисобланади ва у тарқатилмаган.
Сабаби бутун дунёда хонанданинг мухлислари ислом динига ўтиб кетади деб қўшиққа запрет қўйилган. Орадан шунча йил ўтиб унинг мусиқачиси бу қўшиқни ўзининг твиттерида тарқатибди. Видеода АҚШ президенти Билл Клинтон ҳам қўшиқдан таъсирлангани кўриниб турибди...
PS. Аллоҳ ҳаммани ҳидоятига бошласин, ҳақиқий иймон лаззатини билдирсин. Аҳли мўминга жума кунининг хайру баракоти бўлсин. Ассалому алайкум...
ТЎҒРИ ЙЎЛИНГДА ДАВОМ ЭТИШДАН ҚЎРҚМА!
1️⃣ Инсонлар кўпинча ахмоқ ва қайсар, худбин ва мантиқсиз бўлишади.
Барибир уларни кечир.
2️⃣ Агар сен хушмуомалалик қилсанг, одамлар сени меҳр ниқоби остида шахсий манфаатни яширганликда айблайдилар.
Барибир меҳрибон бўл.
3️⃣ Агар муваффақиятга эришсанг, сохта дўстлар ва асл душманлар қуршовида қоласан.
Барибир муваффақият қозон.
4️⃣ Агар сен ҳалол ва ростгўй бўлсанг, одамлар сени алдайдилар.
Барибир ростгўй ва ҳалол бўл.
5️⃣ Йиллар давомида қурганингни, кимдир бир зумда бузади.
Барибир қуришда давом эт.
6️⃣ Агар сен хотиржам ва бахтли бўлсанг, сенга ҳасад қиладилар.
Барибир бахтли бўл.
7️⃣ Бугун қилган яхшиликларингни, одамлар эртага унутадилар.
Барибир яхшилик қил.
8️⃣ Дунёга энг яхшисини берсанг, у янада кўпроқ сўрайди.
Барибир энг яхшисини бер.
9️⃣ Охир оқибат, сен қилаётганларинг, барибир, инсонларга керак эмас.
Бу фақат Сенга ва Яратувчига керак.
®internet
PS. Бу ҳаётда инсон ўзлигини шакллантириб, асраб қолиши ҳам арзирли иш.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🌐Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated hace 1 mes, 3 semanas
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated hace 3 semanas, 1 día
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated hace 13 horas