?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago
19- сентябрь халқаро табассум куни. Кулинг, умрингиз зиёда бўлсин!
"КЎНИШМАДИ"
✍Бобур Бобомурод
?Кумуш
Қўшиқни тўлиқ тинглаш учун ҳаволани босинг???
https://youtu.be/-rWNHCy-IDE?si=bRlX0pzjLfM8VelJ
Instagram: @kumush_star
Bobur Bobomurod jurnalist Yulduz Fayziyning "Izlarim" mualliflik ko‘rsatuvida
https://youtu.be/YZyKuc2yFrs?si=RJsUbLgHC83P485p
YouTube
"Изларим..." Шеърларимни сотмаганман, шеърият моддият эмас. Бобур Бобомурод
Бугун 12- сентябрь Шавкат Раҳмон (1950-1996) туғилган кун.
ҚИЗИҚ
Кимга пешво, пиру эшонинг қизиқ,
Кимга мавқе, олган нишонинг қизиқ.
Эй одамлар, менга ҳар бир одамнинг
Асли одамлиги, ишонинг, қизиқ...
БОБУР БОБОМУРОД
12.9.2024. 08:45.
Габриэль Гарсиа Маркес ўзининг илк "Танҳоликнинг юз йили" романини ёзиш учун автомашинасини сотди ва бир ярим йил оиласи билан мулоқот қилмай гаражига қамалиб олди. Ва ниҳоят роман битганида Маркес пули (160 песо) етмагани туфайли ярим йил уни нашриётга юборолмади. Шунда ёзувчининг аёли Мерседес ўзининг охирги нарсалари: миксер ва фенини сотиб, пулини эрига берди.
Адиб хотинининг бу ишини ҳамиша ёдида тутди ва "Ўлат давридаги муҳаббат" номли романи аввалида унга бағишлов ёзди: "Албатта Мерседесга бағишланади. Бу жойларнинг аллақачон тож кийган маъбудаси бор".
®internet
Русчадан таржима.
PS. Габриэль Хосе де ла Конкордиа Гарсиа Ма́ркес (1927-2014) — колумбиялик ёзувчи, журналист, ношир ва сиёсий арбоб. Адабиёт соҳасида Нобель мукофоти соҳиби.
*Бир итни суғорган жаннатга кирганда, қалбни суғорган унга кирмасинми?!..
Шайх Юсуф Қаразовий*
Энг буюк Ҳаж бир кўнгилга йўл топиб киришдир.
Мавлоно Жалолиддин Румий
Қилаётган ниятларимиз ҳаёли, амалларимиз хайрли бўлсин. Шунда бахтли бўламиз, Худо хоҳласа.
Бобур Бобомурод
PS. Аҳли мўминга жума кунининг хайру баракоти бўлсин! Ассалому алайкум...
Huzurbaxsh tarona...
To‘liq eshitish uchun ??
https://youtu.be/RVlXcRW2OzY?si=oTo0_5jCtNGFsrJe
Тадқиқот: Одамлар янгиликларга қизиқишни йўқотмоқда
Дунё бўйлаб одамлар янгиликларни томоша қилишдан зерикиш ва тушкунликдан тобора кўпроқ шикоят қилмоқда. Тадқиқот муаллифларининг фикрича, бунга пандемия, Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар сабаб бўлиши мумкин.
Дунё бўйлаб тобора кўпроқ одамлар янгиликлар билан танишишдан воз кечиб, зерикиш ва тушкунликдан шикоят қилмоқда. Бу ҳақда душанба, 17 июн куни эълон қилинган Оксфорд университети Журналистикани ўрганиш Рейтер институти (Reuters Institute for the Study of Journalism)нинг Digital News Report 2024 ҳисоботида айтилган.
Январ-феврал ойларида 47 та давлатда ўтказилган сўров натижаларига кўра, респондентларнинг ўн нафардан тўрт нафари (39 фоиз) янгиликларни томоша қилишдан тийилишини билдирган. Бу 2017 йилга нисбатан 10 фоизга кўпдир. Тадқиқот муаллифларига кўра, одамларнинг янгиликлар кун тартибидан узоқлашиш истаги Украина ва Яқин Шарқдаги урушлар билан боғлиқ бўлиши мумкин.
Ҳисоботда айтилишича, одамларнинг янгиликлардан қочиш истаги энг юқори даражага етган. Бир қатор мамлакатларда, жумладан, АҚШда сайлов жараёнлари янгиликларга қизиқишни оширди, бироқ умумий пасайиш тенденцияси барқарорлигича қолмоқда. 2017 йилдан буён дунё миқёсида янгиликларни жуда яқиндан кузатиб борувчи одамлар улуши 63 фоиздан 47 фоизга камайди. Британияда 2015 йилдан бери янгиликларга қизиқиш деярли икки баробар камайди.
Ёшлар ижтимоий тармоқларни афзал кўряпти
«Шубҳасиз, сўнгги йилларда янгиликлар кун тартиби айниқса мураккаблашди. Пандемия бўлди, урушлар, шунинг учун одамлар руҳий соғлиғини ҳимоя қилиш учунми ёки шунчаки ўз ҳаётини давом эттириш учунми, янгиликдан бош тортиши жуда табиий реакция», деди ВВС медиа-компаниясига берган интервюсида ҳисобот муаллифларидан бири Ник Нюман.
Сўнгги ўн йил ичида телевидение ва босма нашрлар каби анъанавий ахборот манбаларининг аудиторияси кескин камайди. Ёшлар янгиликларни интернет ёки ижтимоий тармоқлар орқали билишни афзал кўради. Британияда сўралганларнинг деярли тўртдан уч қисми (73 фоиз) янгиликларни онлайн, 50 фоизи телевидение ва атиги 14 фоизи босма оммавий ахборот воситаларидан олишини айтди.
TikTok машҳурлиги
Сўнгги пайтларда машҳурлиги пасайиб бораётган бўлса-да, янгиликлар учун энг муҳим ижтимоий платформа Facebook бўлиб қолмоқда. YouTube ва WhatsApp ҳам муҳим янгиликлар манбалари бўлиб турибди. TikTok машҳурлиги эса ўсиб бормоқда ва оммабоплик бўйича биринчи марта X (собиқ Twitter)ни ортда қолдирди. Дунё бўйлаб 18-24 ёшлилар орасида TikTok кўрсаткичи бундан ҳам юқори - 23 фоиз.
Ҳисобот муаллифлари қайд этишича, видео-формат интернетда, айниқса, ёшлар орасида тобора муҳим янгиликлар манбасига айланиб бормоқда. Шу билан бирга, янгиликлар қисқа видеолари тобора жозибали кўриняпти - TikTok ҳам шундай йўналишни афзал кўради.
«Фойдаланувчилар видеони танлайди, чунки ундан фойдаланиш осон ҳамда тегишли ва қизиқарли контентнинг кенг доирасини тақдим этади», деб тушунтирди Ник Нюман.
®internet
PS. Камина ҳам ижтимоий тармоқлардан зерикканлик ҳиссиётини об-ҳаво билан боғлаётган эди, аслида гап бу ерда, яъни бутун дунё чарчаётган экан... ??♂️
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 2 weeks, 3 days ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 2 days ago