🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Тирноқ
Омон Насиба билан турмуш қурди. Уларга ҳамма ҳавас қилди. Ҳусни билан ойни уялтирадиган Насиба катта хонадоннинг тўнғич фарзандига тушган эди. У тиним билмади, қайнона-қайнотасининг хизматини қилди. Нима юмуш бўлса, ортиғи билан бажарди. Ҳамма унинг чаққону эпчиллигини мақтар, келини ё қизига Насибани мисол қилиб кўрсатарди. Йиллар ўтди. Худо уларга ҳамма нарсани берди, фақат фарзанд бермади. Эр-хотин ўн йил, ўн беш йил, йигирма йил кутди, аммо фарзанд бўлмади.
Омон Насибани жондай севар, Насиба ҳам шундай эди. Улар бир-биридан ажрашишни, айро яшашни тасаввур ҳам қилишолмасди. Бир куни Омон қўшнисининг тўйида “ёрилди”. Суннат тўй бўлаётган хонадонда базм охирлаб қолган, лекин даврадаги ҳофизни ҳеч ким қўйиб юборгиси келмас, пул қистиришар, ҳамма ўзи яхши кўрган қўшиқни унга айттирарди. Омон ҳам келиб пул қистирди ва бир қўшиқни сўради. Шунда қишлоқдоши Рамизбой уни силтаб ташлади:
— Қўшиқ эшитиш учун эркак бўлиш керак, — деди у микрофонни қўлига олиб. — Эркак бўлиш учун эса фарзанд кўриш керак...
Ундан кейинги воқеалар сониялар ичида рўй берди. Омон Рамизга қараб нимадир отди, тўполон бошланди. У бўлди, бу бўлди, бутун қишлоқ Рамизни ёмон кўриб қолди. Чунки у била туриб кўнгилга пичоқ қадаган эди.
Омон ожиз қолди, ерга чўккалаб, бағрига муштлаб йиғлади. Оғир-босиқ, ҳеч қачон биров билан тортишмаган, қўли кўксида бўлган одамнинг бу ҳолати ҳаммага таъсир қилди. Кимдир уни юпатди, яна кимдир бепарво бўлишга чақирди. Аммо у тўйхонанинг ўртасига чўк тушиб йиғлайверди, йиғлайверди.
Бу воқеа Насибанинг қулоғига етиб борди. Эрини асло афтодаҳол кўрмаган Насиба шу кундан “ўзгарди”. Ўзини атай ёмон кўрсатишга ўтди. Эри иш буюрса тескарисини қилди, ҳеч кимга хизмат қилмай қўйди. Мусичадек беозор хотинининг бу қилиғидан хуноб бўлган, одамларнинг гап сўзлари суяк суягига етиб борган Омон охири у билан ажрашди. Йил ўтмай Насиба ҳам, Омон ҳам янгитдан оила қуришди.
Севги муҳаббат йўқ нарса, бўлмаган гап деганларга чин севгининг нима эканлигини Насиба кўрсатиб қўйди. У Омоннинг хотини роддомга тушганда биринчи бўлиб кўргани борди. Жувон то туққунча бошида турди, ёнидан жилмади. Ўғил туққанда эса йиғлайверди, йиғлайверди. Бу йиғи Омоннинг ҳуу бир пайтлар тўйдаги йиғисини эслатди. Бу йиғиларни эшитган Аллоҳ уларни синов қилди, охири фарзанд бахти билан сийлади.
ҲОЗИР НАСИБАНИНГ ҲАМ, ОМОННИНГ ҲАМ БИР ЭТАК БОЛАЛАРИ БОР.
Чин севги шундай бўлади: ёнингдаги ёрни бахтли қилиш учун баъзан ҳамма нарсадан воз кечишга тўғри келади. Насиба ҳам кўз очиб кўрган ёри Омон учун муҳаббатидан кечди. Тили билан юрадиган одамларга ибрат бўлди, ўзи ҳам бошқа бир тирноққа зор инсоннинг уйини обод қилди. Насибанинг иккинчи эри Тоҳир ҳам мард чиқди. Омонни ўйлаб, ҳаётини ўзгартирган Насибани тушунди.
Қаранг, қандай одамлар бор-а, дунёда?!
✍️ Мақсуд Жонихонов.
🚀 Яқинларга Ҳам Улашинг
🌐 @BekobodBugun канали✅
*❄️Тошкентда бугун тунда совуқ -3° совуқ бўлади*
Ҳар қандай ҳолатда, ойна тозалагич бачокни музлашдан ҳимояловчи ёки спирт билан аралаштирилган сув билан тўлдиринг ёки резервуарни бўшатинг, чунки... Ҳаддан ташқари совуқ туфайли, сувнинг музлаши сабаб сув идиши ёрилиши мумкин.
**Яқинларга юбориб хабардор қилиб қўйинг.
Канал👉** @bekobodbugun
СИЗГА АЛЛОҲНИНГ САЛОМИ БЎЛСИН!
Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари
🚀 Яқинларга Ҳам Улашинг
🌐 @BekobodBugun канали✅
"Мен анавидек гуноҳ қилмаганман-ку", - деб ўзингизнинг гуноҳингизни енгил санаманг.
Инсон қайси гуноҳи учун Жаҳаннамга, қайси савоби учун Жаннатга тушишини билмайди.
Аллоҳ сизнинг барча гуноҳларингизни кечириб, сиз кичик санаб, кўз юмган биргина гуноҳингиз учун адолат қилиб жазолаши мумкин.
Яна кўплаб сизнинг наздингизда буюк, аммо Аллоҳнинг наздида кичик бўлган амалларингиз четда қолиб, биргина ихлос билан айтилган "Субҳаналлоҳи ва биҳамдиҳи!" деган зикрингиз учун Жаннатга киришингиз ҳам мумкин.
Тарози Аллоҳникидир.
✍️ Саид Комил
Батафсил ?*?*?https://telegram.me/joinchat/nmfq6qZe4NI5NGVi ?** @BekobodBugun
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago