🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
⚡️Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш таклиф қилинди
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни "Миллий тикланиш" демократик партияси фракцияси томонидан ўтказилган йиғилишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикерининг ўринбосари, “Миллий тикланиш" ДП МК раиси Алишер Қодиров мактабларда ўқиш кунларини бир кунга қисқартириш кераклиги ҳақида таклиф билдирди.
«Мактабларда ўқиш кунларини бир кунга, яъни шанба кунини қисқартириб, беш кунлик қилиш керак. Бу ҳам ўқитувчиларга, ҳам ўқувчиларга фойда. Хорижда беш кунлик таълим яхши натижа беряпти.» - дея фикр билдирган Алишер Қодиров.
Эслатиб ўтамиз, амалдаги тартибга кўра ҳозирда ўқув ҳафтасининг давомийлиги — 6 кун, педагогик кенгашнинг қарорига кўра I-IV синфлар учун 5 кун этиб белгиланган.
*?***Xalq ta'limi Info
Тартиббузар ўқувчилар билан педагоглар эмас бошқа орган ходимлари шуғилланиши керак
Сўнги пайтларда ўқувчини калтаклаган педагоглар ҳақида айрим хабарлар тарқалиб турибди. Бундай ҳолатларга албатта ҳуқуқий баҳо берилади. Лекин масаланинг иккинчи тарафини ҳам ўйлаш керак.
Хўп, айтайлик бир ўқувчи тинимсиз мактабда тартиб бузади, дарсларга кечикиб келади, бошқа дарсларга ҳам ҳалал беради. Шунда у билан педагог ходим шуғилланиши керакми?
Ҳа, улар билан ўқитувчи, директор ўринбосари ва психолог ишлаши керак деётган бўлсангиз бу бир жихатдан тўғридек туюлиши мумкин. Аммо мактабда турли хил оила ва муҳитдан келадиган ўқувчилар бор. Катта контингент бўлгандан кейин бир кунда ҳеч бўлмаганда 10-15 нафар тартиббузар ўқувчилар топилади. Агар педагоглар фақат улар билан ишлайдиган бўлса, улар ҳам руҳий босимга учраши табиий. Бундай пайтда эса инсон ўзини бошқаролмаслиги мумкин.
Айтайлик, ўқувчига қўл кўтарган ўқитувчини жазоладик ҳам дейлик. Хўш унда нима ўзгаради? Ҳеч нарса. Чунки мактабларда шундай ҳолатлар олдини оладиган тизимнинг ўзи мавжуд эмас.
Мисол учун, Президент мактабларига қўриқлаш хизматидан алоҳида ходим ажратилади. Улар таълим муассасасига кириб чиқаётган фуқароларни ҳам, ўқувчиларни ҳам бирдек назорат қилиб туради. Бу ходимларнинг маоши давлат бюджетидан қопланади.
Оддий мактаблар эса карвонсарой. Истаган фуқаро хоҳлаган пайти мактабга бостириб кириши ҳам, ўқувчилар дарсга кирмай мактабни бемалол айланиши ҳам, баъзи бир «ота-оналар» мактабга бостириб келиб ўқитувчига ташланиши ҳам мумкин. Оддий мактабларда қўриқлаш хизмати ходимлари қилиши керак бўлган бу ишларни ўқитувчининг ўзи қилади.
Ўқитувчи фақат таълим бериш билан шуғилланиши керак тамом. Тартиббузар ўқувчилар билан педагоглар эмас бошқа орган ходимлари шуғилланиши керак. Ана шунда ижтимоий тармоқларда тарқалаётган хунук ҳолатлар кузатилмайди. Кимнидир жазолаш билан бундай ҳолатларни бартараф қилолмаймиз.
*?***Xalq ta'limi Info
Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u\_pulatoff ***📝*** Савол юбориш вақтинча чекланган Реклама жойлаш: @UNIHUB\_Agentligi
#Сўраган_эдингиз Директор ўринбосари директор йўқлигида унинг вазифасини бажарса, уларга қўшимча иш ҳақи тўланадими?#СаволМактаб директори вақтинча таътилига чиқиб кетган. Директор ўринбосари эса унинг вазифасини вақтинча бажаряпти. Шу вазиятда унга қўшимча иш ҳақи ёзиладими?
#ЖавобИшда вақтинча бўлмаган ходимнинг вазифаларини бажарган ходимларга албатта қўшимча иш ҳақи тўланиши керак. Фақат бу вазиятда вақтинча директорлик вазифаси айнан қайси ўринбосарга юклатилганлигига боғлиқ.ВМнинг 275-сонли қарорига кўра, алоҳида ҳолларда халқ таълими муассасаларида ходимнинг розилиги билан касблар (лавозимлар)ни бирга қўшиб олиб боришга, шунингдек ўзининг асосий иши билан биргаликда ишда вақтинча бўлмаган ходимларнинг вазифаларини бажаришга йўл қўйилади. Бундай ишларни бажараётган ходимларга қўшимча иш ҳақи тўлаб берилиши шарт.Аммо, ВМнинг 297-сонли қарор билан тасдиқланган «Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида»ги низомнинг 25-банди 2-қисмига кўра бюджет ташкилотларида бир неча касбда ва лавозимда ишлаётганлик учун қўшимча ҳақ шундай касб ва лавозимдаги иш асосий иш бўйича меҳнат мажбуриятларига киритилган ҳолларда белгиланмайди.Халқ таълими вазирининг 2019 йил 7 декабрдаги 393-сонли буйруғи билан тасдиқланган "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари"да фақатгина ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарларининг лавозим мажбуриятларида директор йўқлигида унинг лавозим вазифаларини бажариш лозимлиги назарда тутилган.
Яъни ўқув ишлари бўйича директор ўринбосари лавозими билан бирга директорлик вазифасини ҳам бажараётган бўлса, уларга қўшимча иш ҳақи тўланмаслиги мумкин.
Юқорида таъкидлаб ўтганимиздек, ушбу қоида фақат ўқув ишлари бўйича директор ўринбосарлари учун тегишли бўлиб, бундай тартиб бошқа ўринбосарлар учун тадбиқ қилинмайди. Чунки бошқа ўринбосарларнинг лавозим мажбуриятида бундай қоида белгиланмаган.
Шу сабабли директорининг ватанпарварлик руҳида ёшларни тайёрлаш бўйича ўринбосари, ихтисослаштирилган фанлар бўйича ўринбосари, спорт ишлари бўйича ўринбосари ҳамда маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарларига вақтинча директорлик вазифасини бажарганлик учун қўшимча иш ҳақи тўлаб берилиши лозим.*?Xalq ta'limi Info*
Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u\_pulatoff ***📝*** Савол юбориш вақтинча чекланган Реклама жойлаш: @UNIHUB\_Agentligi
#Сўраган_эдингиз Фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотлари ўтилиши мажбурийми?Фан тўгараклари ўқитувчининг педагогик юкламаси таркибида бўлганлиги боис ўтилган тўгарак машғулотлари учун ҳам ойлик маош ҳисобланади.
Чунки педагог ходимнинг иш юкламасини ҳисоблаб чиқаришда ўқув-тарбия жараёни ва ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёни ҳисобга олинади.
Ўқув-тарбия жараёни педагог ходимларга тарификация бўйича ажратилган дарс соатларини ўтиш кирса,ўқув-тарбия жараёнининг методик таъминоти ва ташкилий-педагогик жараёнига эса фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан алоҳида машғулотлар олиб бориш назарда тутилади.Шунингдек, Халқ таълими вазирлигининг 2021 йил 1 июлдаги 206-сонли буйруғи билан тасдиқланган фан ўқитувчиларининг лавозим мажбуриятларида ҳам педагог ходимлар ўқувчиларнинг қобилият ва истеъдодларини ривожлантиришни назарда тутган ҳолда, фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан ишлаш мақсадида ўз фани бўйича тўгарак машғулотларини ташлкил этиш лозимлиги қайд этилган.Шунингдек, "Халқ таълими ходимлари асосий лавозимларининг малака тавсифлари"да ҳам ўқитувчилар фан тўгаракларида ишлаши лозимлиги қайд этилган.
Демак хулоса шуки, фан ўқитувчилари томонидан тўгарак машғулотларини ўтиш мажбурий ҳисобланади. Бунда фанларни ўзлаштиришда қийналаётган ва иқтидорли ўқувчилар билан қўшимча машғулотлар олиб бориш мақсадга мувофиқ.
*?***Xalq ta'limi Info
Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u\_pulatoff ***📝*** Савол юбориш вақтинча чекланган Реклама жойлаш: @UNIHUB\_Agentligi
Mana bu yerda zo'r viktorina ketyapti. Shunchaki savollarga to'g'ri javob berib, telefon egasiga aylansa bo'ladi.
Oyina.uzga a'zo bo'lib, savollarga eng birinchi javob bering.
Men o'zimam qatnashsammi, deb turibman, ham bilimimni sinab olaman, ham sovg'ali bo'laman.
Shunaqa ekan, kanalga a'zo bo'volishni tavsiya qilaman!
Батафсил: https://oyina.uz/kiril/announcement/75
Расмий саҳифаларимиз?
Web-site | Telegram | Facebook | YouTube
Реклама
Фақат педагогларга эмас ўқувчиларга ҳам юқори талаблар қўйишимиз керак
Фақат педагог ходимларга талабни кучайтириш нотўғри эканлиги ҳақидаги фикримга озгина қўшимча қилмоқчиман. Аввалги постда айтилгандек ҳозирги кунда ўқувчилар билимини ҳам синовлардан ўтказиб боришимиз керак.
Умуман олганда бизнинг тизимда ўқувчилар олган билимини ўқитувчининг ўзи баҳолайди. Баҳолар эса ўта нисбий. Ўқувчи ўқийдими йўқми баҳосини олиб мактабни осонгина битириб кетаверади. Улар мактабда 11 йил нимани ўрганди, олган билимларини ҳаётда қўллай оладими буниси ҳеч кимга қизиқмас. Бизга фақатгина уларнинг олий таълимга кириб олиши муҳим. Бошқаси билан ишимиз йўқ.
Таълим сиёсатини белгиловчи мутасадлиларимиз эса фақат педагог ходимлар билимини баҳолаш билан банд. Ўқувчиларга қўйиладиган талаб эса юқори эмас. Давлат имтиҳонлари ҳам жуда оддий ўтказилади. Ота-оналар тугул ўқувчи ҳам мактаб баҳосини ҳис қилмайди.
Андреас Шлаяйхернинг "Жаҳон миқиёсидаги таълим"китобида айтилишича, қатор мамлакатларда имтиҳонларга юқори талаблар қўйилади, ўқувчилар бу имтиҳонларни топширмасдан ҳаётнинг кейинги босқичини бошлай олмайдилар, бу ишми ёки ўқишнинг кейинги босқичими, барибир.
Ўқувчилар орзуларини амалга ошириш учун ўз билим ва малакасини мустахкамлаш кераклигини биладилар, шунинг учун ҳам астойдил тайёрланиш ва ўқишга мажбурдирлар. Бошқача айтганда, имтиҳонлар тизими ўқувчиларга астойдил ўқиш учун кучли стимул бўлиб хизмат қилади.
Демак биз ҳам имтиҳонларга юқори талаблар қўйишимиз, ўқувчиларнинг билимини доимий баҳоловчи тизим яратишимиз керак. Ўқувчилар учун мактаб таълимини олишга бўлган талабни шу қадар кучайтиришимиз керакки, токи улар астойдил ўқишга ва буни ўқитувчилардан ҳам талаб қилишга ўргансин.
Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ўқитувчилар аттестацияси 100 фоиз таълим сифати учун хизмат қилишига унчалик ишонмайман Жуда кўп жойларда биз малака тоифасига эга бўлган ўқитувчилар сонини кўрсатиб мақтанамиз. Ўтган йили шунча ўқитувчимиз тоифасиз эди, бу йил мана шунчаси тоифага эга бўлди…
Namangan shahridagi Universitetda qabul davom etmoqda?? Oʻzbekistonda eng qulay shartlarda!
?Shartnoma narxi 9 mln so'mdan boshlab.
? Fakultetlar:• Axborot tizimlari va texnologiyalari
• Iqtisodiyot
• Buxgalteriya va moliya
• Pedagogika va psixologiya
• Boshlang'ich ta'lim
• Maktabgacha ta'lim
• Xorijiy til va adabiyot? Yana bir katta qulaylik: 2-kursdan boshlab boshqa universitetdan o'qishni hech qanday imtihonsiz ko'chirish ham mumkin.
? Ta'limning kunduzgi, sirtqi va kechki shakllari mavjud.
? Shoshiling!!! Joylar soni chegaralangan.O'quv dasturlari, qabul shartlari, kirish imtihonlari va UBSda o'qish haqida ko'proq ma'lumot olish uchun quyidagilardan foydalaning:
? Onlayn hujjat topshirish:@UBS_jbot yoki ubsu.uz/admission.html
? Onlayn murojaat:@ubs_admin | @ubsuzbekistan_bot 24/7
☎️ Batafsil ma'lumot:+998781132626
+998907894242
⚡️Мактабларда йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи алоҳида синф хоналар ташкил этилади
2023 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида "Йўл ҳаракати хавфсизлиги хонаси" ва "Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдон"лар ташкил этилади. Бу ҳақда А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти хабар бермоқда.
Хабарда айтилишича, Халқ таълими вазирлигининг А.Авлоний номидаги миллий-тадқиқот институти ва Ички ишлар вазирлигининг Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати ҳамкорлигида институтда малака ошираётган мактаб директорлари учун семинар ташкил этилган.
Семинарда "Хавфсиз ва равон йўл" умуммиллий дастури асосида йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлашга қаратилган янги қарор мазмун моҳияти тушунтирилган.
Шунингдек тадбирда, 2023 йилдан бошлаб умумтаълим мактабларида жорий этилиши мўлжалланаётган "Йўл ҳаракати хавфсизлиги хонаси" ва "Йўл ҳаракати қоидаларини ўргатувчи майдон" эскиз лойиҳалари ҳам намойиш этилган.
Мазкур лойиҳаларда мактаб ўқувчиларида ёшликдан йўл ҳаракати кўникмаларини шакллантириш ва бу орқали турли нохуш ҳолатларнинг олдини олиш кўзда тутилган.
Telegram
A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti
***🚦***Umumtaʼlim maktablarida yo‘l harakati qoidalarini o‘rgatuvchi alohida sinf xonalari tashkil etiladi Xalq taʼlimi vazirligining A.Avloniy nomidagi milliy-tadqiqot instituti va Ichki ishlar vazirligining Jamoat xavfsizligi departamenti Yo‘l harakati xavfsizligi…
Ўқувчи дарсдан сўнг ўғрилик содир қилди, бу вазиятда мактаб раҳбариятига чора кўриладими?#СаволМактаб директориман. Бир ўқувчимиз қўшнисининг уйида ўғрилик қилганлиги учун ИИБ томонидан ота-онасига чора кўрилган. Бугунга келиб ХТБ мудири мактаб раҳбари сифатида менга ҳам чора кўрмоқчи. Тушунтириш хати талаб киляпти. Бу канчалик тўғри?
#Жавоб
«Умумий ўрта таълим муассасасининг синф раҳбарлари фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги низомда ўқувчиларнинг дарсдан кейинги пайтдаги хатти-ҳаракатлари учун қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ уларнинг ота-оналари жавобгар ҳисобланиши белгиланган.
Шунингдек, Оила кодексининг 73-моддасида ота-оналар фарзандларини тарбиялашга масъул эканлиги баён этилган. Улар фарзандларининг саломатлиги, ақлий, жисмоний, маънавий ва ахлоқий ривожланиши учун ғамхўрлик қилишлари шарт.
Маълумот учун, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 47-моддасига мувофиқ ота-оналар ёки уларнинг ўрнини босувчи шахслар томонидан вояга етмаган болаларнинг маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этишига олиб келиши уларга нисбатан жарима қўлланишига сабаб бўлади.
Шу сабабли бу вазиятда мактаб директорига нисбатан жазо чораси қўлланилиши нотўғри. Чунки ўқувчи ўғриликни дарс пайти эмас балки, дарсдан ташқари пайтда содир этмоқда. Шу сабабли ХТБ мудирининг хати-ҳаракатлари ноқонуний.
Telegram
Xalq ta‘limi Info | Ulug‘bek Po‘latov
Ушбу каналда таълимга оид янгиликлар, тизимдаги муаммолар ҳамда муаммоли саволларга жавоб бериб борилади. Шахсий: @u\_pulatoff ***📝*** Савол юбориш вақтинча чекланган Реклама жойлаш: @UNIHUB\_Agentligi
Финляндия мактабларида ўқувчиларга тушлик учун бепул овқат берилади
Финляндиядаги бошланғич ўрта мактаб, ҳамда гимназия ва касб-ҳунар таълим муассасаларининг ўқувчилари ўқув куни вақтида тушликка мутлақо бепул иссиқ овқат олиш имконига эга.
Ушбу анъана чуқур илдизларга эга бўлиб, у юз йилдан кўпроқ олдин қонун томонидан белгиланган. Ҳозирги кунда мактаб тушликлари таълим дастури ва ўқувчиларга ғамхўрлик қилишнинг асосий тамойилларидан бири ҳисобланади.
Агарда болалар эрта тонгдан мактаб тадбирларига ёки узайтирилган кунлик гуруҳларга қатнашсалар, уларга енгил нонушталар ҳам таклиф қилинади.
Финляндияда 1943 йилдаёқ дунёда биринчи бўлиб ўқувчилар учун мактаб тушликларини кафолатлайдиган қонун қабул қилинган.1948 йилдан бошлаб эса барча мактаб ёшидаги ўқувчилар учун бепул овқатланиш берилишни бошлаган.
Финландия мактабларидаги овқатланиш турли хилда ва мувозанатлаштирилган бўлади. Мактабдаги овқатланиш турини танлашда ўқувчиларнинг ёши, саломатлиги, бўйи ва ривожланиши эътиборга олинади. Мактаб тушлиги иссиқ таом, салат, қиймаланган янги сабзавот ёки мева, ёғ суртилган нон ва ичимликдан ташкил топган.
Менюни тайёрлаш давомида миллий, мавсумий ва маҳаллий маҳсулотлар эътиборга олинади. Меню ўқувчилар ва мактаб ходимлари билан биргаликда ишлаб чиқилади. Ўқувчиларнинг ўзлари ҳам кичик синфдаги ўқувчиларга ёрдам бериш вақтида ёки амалиёт давомидаги ходимларнинг меҳнати билан танишиш пайтида тушлик тайёрлашда иштирок этишлари мумкин.
©Илкка Тайпаленинг «Финляндиянинг 100 та ижтимоий инновацияси» китобидан
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago