HIDOYAT

Description
«Ва эслатгин. Албатта, эслатиш мўминларга манфаат берур» (Зориёт сураси, 55-оят).

⬇Бизнинг каналлар:
@MuslimKundaligi
@Jannat_Gullari
@Islomiy_Suratlar
Advertising
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago

6 years, 3 months ago
6 years, 3 months ago

Лекин нимадир ўрганиш ниятида бўлган одам учун шу каналда ҳам етарлича маълумотлар бор. Айтмоқчи бўлганим бу канални ҳам, илм ўрганиш талабида бўлганлар учун ўчириб юбормаймиз. ?

6 years, 3 months ago

Ассалому алайкум азиз ўқувчилар!

Агар эътибор бераётган бўлсангиз бу канал деярли ишламаяпти. Сабаби бизни бир нечта каналимиз бўлиб, ҳаммасига қарашга улгурмаябмиз. Шунинг учун бу канални тўхтатишга қарор қилдик.

Энди бизни қуйидага манзил орқали кузатиб боришингиз мумкин. ??
https://telegram.me/joinchat/AAAAAEWCwVHqc8w8P50r2A

6 years, 3 months ago

​​Ажойиб хотима

Асли испан бўлган бир америкалик йигит тонг пайти Нью-Йоркнинг Бруклин шаҳридаги масжидлардан бирига кириб, биродарларга: «Мен Исломни қабул қилмоқчиман», дебди. Улар унинг кимлигини сўрашибди. У эса: «Мендан ҳеч нарса сўраманглар, фақат мени йўллаб қўйинглар», дебди. Биродарларнинг йўл-йўриқ кўрсатишларидан сўнг йигит ғусл қилиб, шаҳодат калимасини айтиб, мусулмон бўлибди. Сўнг унга намоз ўқишни ўргатишибди. У ғоят ҳушуъ билан намоз ўқибди. Унинг ҳушуъси, саждаси ва намоздаги йиғисини кўриб, масжид аҳли ўзларини жуда ҳақир санаб қолишибди ва унинг ҳолатидан ажабланишибди.

Учинчи куни бир мисрлик биродар у билан ёлғиз қолиб, секин гапга солибди: «Эй биродар! Сенда бир гап бор, менга айтгин», дебди.

Шунда йигит айтибди:

«Мен ўзим насроний хонадонида ўсиб-улғайган, қалбим Масиҳ алайҳиссаломга қаттиқ боғланган эди. Лекин одамларнинг аҳволини кузатиб, мутлақ кўпчилик Масиҳнинг ахлоқидан тамомила бегона бўлиб кетганини кўрдим. Шундан сўнг, Ислом ҳақида қизиқиб кўрдим, у ҳақда ёзилган китобларни ўқидим. Аллоҳ дилимни Исломга очди. Мен сизларнинг олдингизга келган куним тунда чуқур ўй-фикрлар оғушида ухлаб қолибман. Тушимда Масиҳ алайҳиссалом келиб, кўрсаткич бармоқлари билан мана бундай ишора қилиб: «Муҳаммадий бўлгин», дедилар. Шундан сўнг чиқиб, масжид қидирдим ва Аллоҳ мени сизларнинг масжидингизга йўллади».

Мана шу суҳбатдан кейин муаззиннинг ҳуфтон намозига чорловчи азон овози эшитилибди. Ҳалиги йигит ҳам намозхонлар билан сафга турибди. Имом биринчи ракатда сажда қилиб, ўрнидан туриб, иккинчи ракатни бошлабди. Лекин йигит саждадан бош кўтармабди. Ёнидаги одам уни секин туртган экан, йигит ёнига йиқилибди. Билишса, у аллақачон руҳини Аллоҳ жалла ва аълога топшириб бўлган экан. Аллоҳу акбар!!!

Аллоҳ йўлидаги биродарим! Аллоҳ ҳаққи, бу гўзал хотима ҳақида бир ўйланиб кўринг.

Тошкент тумани «Холмуҳаммад ота» жоме масжиди имом-хатиби Авазхўжа Бахромов тайёрлади.

? Муслим Кундалиги ?

[​​](https://telegra.ph/file/141eeeb50c8be1b14e70f.jpg)**Ажойиб хотима**
6 years, 3 months ago

​​СИНОВ

Бир куни эр хотин товуқ пишириб, энди еймиз деб туришса эшик таққилабди. Хотин эшикни очса тиланчи экан. Аёл ҳалиги товуқдан олиб чиқиб бераман деса, эрни жахли чиқиб, "ҳечнарса берма, ҳайдаб юбор" дебди. Аёл эриниг айтганини қилиб, тиланчини ҳайдаб юборибди.

Орадан йиллар ўтиб, тақдир тақозоси билан улар ажрашиб кетишибди. Аёл бошқа бир бой инсонга турмушга чиқибди. Бир куни эр хотин овқатланиб ўтиришса, эшиги таққилабди. Очиб қараса тиланчи экан. Ҳалиги тиланчини кўриб аёлнинг ранги оқариб, карахт ҳолатига тушибди. Эр бундан ажабланиб, сабабини сўрабди.

Аёл:
– Бу одам кимлигини биласизми?
Эр:
– Йўқ...
Аёл:
– Бу мени олдинги эрим эди.
Шунда эр:
– Мени кимлигимни биласанми? Мен, ўша эринг билан ўтирганингда эшигингизни тақиллатиб келган тиланчиман.

Хулоса: Ҳеч қачон ўзингизда бор нарса учун бошқаларни паст санаманг! Бойлик ҳам, камбағаллик ҳам келиб кетувчи синовдир.

? Муслим Кундалиги ?

[​​](https://telegra.ph/file/a9115895ecc1420c87795.jpg)**СИНОВ**
6 years, 3 months ago

​​#ШИМИНГНИ КЎТАР, ҚАДРИНГНИ ТУШИРМА!!!

Бугунги кунда айрим йигитларнинг шимни ғалати кийиб юришлари кўпчиликнинг ғашига тегяпти. Худди шими тушиб кетаётган ёш болаларга ўхшайди. Ёш болалар гўдак бўлгани сабабли иштонини эплаб кия олишмайди. Шунинг учун уларга дам-бадам “иштонингни кўтар”, деб турилади. Агар мазкур йигитларнинг шим кийиши шундай давом этаверса, улар учун алоҳида “ШИМИНГНИ КЎТАРИБ ОЛ!”, деган шиорлар билан чиқсак керак, шекилли?!
“Мода”-ку, деб кийиб кетаверадими? Бу “мода” қаердан келган, уни ким ўйлаб топган, бу билан кимга тақлид қилиняпти?.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор қавмга тақлид қилса, у ўша қавмдандир”, дедилар. Имом Абу Довуд ривоят қилган
Йигитлик ғурури, мусулмонлик ғурури, дунёга устоз бўлган зотларнинг авлоди – ўзбек ўғлони деган ғурур қаерда қолди? Кўпчилик кийса, у ким бўлишидан қатъий назар кўр-кўрона эргашиб кетаверадими? ??? ...
Энг ёмон томонларидан бири шуки, улар энгашсалар, белнинг аврат қисми очилиб қолади. Бу эса катта гуноҳдир. Агар шу иш намозда юз берса, унинг намози бузилади. Шуни унутмангки, йигитнинг йигитлиги ва қадр-қимматишимини тушириб юришда эмас, аксинча, шимини кўтариб юришидадир.

Қудратуллоҳ Сидиқметов

? Муслим Кундалиги ?

[​​](https://telegra.ph/file/df8389cbf585cfd373a24.jpg)[#ШИМИНГНИ](?q=%23%D0%A8%D0%98%D0%9C%D0%98%D0%9D%D0%93%D0%9D%D0%98) **КЎТАР, ҚАДРИНГНИ ТУШИРМА!!!**
6 years, 3 months ago

?Тамаки ўпкангизни ана шундай заҳарлайди! Эҳтиёт бўлинг!
▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬▬
? T.me/MuslimKundaligi ?

6 years, 3 months ago

РИЗҚ АЛЛОҲДАН

Ғоятда камбағал бир аёл
радио дастурига қўнғироқ қилиб, Аллоҳ учун ёрдам беришлигини илтимос қилади.
Ҳудди шу дастурни эшитиб ўтирган атеист, аёлнинг гапларини тинглаб туриб, уни мазаҳ қилиш фикри ҳаёлига келибди.
Радиодан аёлнинг манзилини
олиб, котибасини чақиртириб
дебди:
- Ҳозироқ бозорга бориб, катта миқдорда озиқ-овқат
махсулотларини сотиб оласиз-да, мана бу манзилга элтиб берасиз.
Агар аёл сиздан:
- "Булар кимнинг номидан" деб сўраса, унга:
- "Булар шайтоннинг номидан" деб айтасиз, тшунарлими? деб буйруқ
берибди.
Ва ниҳоят атеистнинг котибаси аёлнинг манзилига етиб келиб, аёлга маҳсулотларни топширибди.
Аёл озиқ-овқатларни кўплигини кўриб, жудаям хурсанд бўлиб кетибди. Ва ёрдам учун ўзининг чексиз миннатдорчилигини изхор
этиб, катта миқдордаги озиқ-
овқатларни кичкинагина кулбаси ичига бирин-кетин ташибди.
Шунда котиба аёлдан кулиб
сўрабди:
- Бу озиқ-овқатлар кимнинг
номидан эканлигига қизиқмайсизми?
Аёл жавоб берибди:
- Йўқ, менга бунинг қизиғи йўқ. Чунки Аллоҳ амр этиб турганда, уни қутқариб қолиш учун ҳаттоки шайтонлар ҳам шай бўлиб турар эканлар.

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан сўрадилар:
- "Қайси хислатлар исломда энг
яхшидир?".
Айтдилар:
- "Очларга таом бермоғинг ва
таниган ё танимаганга салом
бермоғинг".
(Ал-жомиъ ас-
саҳиҳ)

? Муслим Кундалиги ?

6 years, 3 months ago

​​ЗАКИЙ БОЛА

Бухоро амирларидан бири шаҳарнинг обод кўчасида сайр қилиб юрса, қаршисидан китоб жилдини елкасига ос-ган бир мактаб толиби чиқиб қолибди. Бола ҳушёр ва за-кий экан, дарров тавозеъ билан нотаниш кишига салом берибди. Амир алик олиб, боланинг қаердан келаётганини сўрабди.
– Мактабдан келяпман, ҳазратим, – жавоб берибди бола.
– Халтангда нима бор? – сўрабди амир.
– Қуръон китоби бор.
– Шундайми? Қайси сурага келдинг?
– Фатҳ сурасига келганман, – ҳозиржавоблик билан дебди бола.
– Қани, Китобни кўрай-чи, – дебди амир қўл чўзиб. Бола Китобни олиб берибди. Амир варақлаб кўрса, Китобнинг хатчўпи бошқа саҳифада турганмиш. «Бола мени алдабди-да! – ўйлабди амир. – Хатчўп Фатҳ сурасида эмас, бошқа жойда турибди. Бола ҳозирдан ёлғонга ўрганса, улғайганда ҳаммани алдайдиган бўлади. Менга рост сўзламадими, бошқаларга ҳам фақат ёлғон сўзлайди. Бунга устози айбдор, уларни бир жазолаб қўйиш керакка ўхшайди».
– Нега мени алдадинг, хатчўп бошқа жойда турибди-ку?! – дебди амир жаҳли чиқиб.
– Ҳазратим, бир қошиқ қонимдан кечинг, – дебди бола тавозеъ билан. – Устозим «Ҳар кимга ҳам ёқадиган гап айтиш керак», деган эдилар. Шунинг учун сизни мамнун қилиш мақсадида Фатҳ сураси, деган эдим. Ахир под-шоҳлар, амирлар улуғ ишларни, ҳарбий юришларни бошлашдан аввал Фатҳ (ғалаба, нусрат) сурасини ўқити-шларини устозимдан эшитган эдим.
Бу гапдан амирнинг тунд башараси очилиб, боланинг елкасига аста шапатилабди:
– Боракаллоҳ, муллабачча, бу гапинг ўринли, – дебди ва ёнидан битта олтин танга олиб узатибди:
– Ма, ол, бу зукколигингнинг мукофоти.
Бола тиллани олишга кўнмабди.
– Нега пулни олмаяпсан? – ҳайрон бўлибди амир.
– Ота-онам уришишади.
– Нега уришишади?
– «Қаердан олдинг?» деб
– «Подшоҳ берди», дейсан...
– Бунга ишонишмайди.
– Нега ишонишмайди?
– «Подшоҳ берса, битта эмас, бир лаган тилла берарди», дейишади.
Амир боланинг закийлигидан завқланиб кулибди ва унинг уйига бир лаган тилла юборибди.

"Кўҳна дунё ривоятлари"

? Муслим Кундалиги ?

[​​](https://telegra.ph/file/e40555551d3485a1c301b.jpg)**ЗАКИЙ БОЛА**
6 years, 3 months ago

​​Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримизга Муҳаммад Мустафо ﷺ га саловат айтишдир!

Бу ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга кўп саловот айтинглар. Чунки менга ҳар жума умматимнинг менга айтган саловоти кўрсатилади. Ким менга кўп саловот айтган бўлса, (Қиёматда) менга энг яқинлардан бўлади”, деганлар.
(Имом Байҳақий ривояти).

*– Аллоҳумма солли аълаа саййидина Муҳаммад

– Аллоҳумма солли ва саллим ъалaа ҳабибина Муҳаммад.*

? Муслим Кундалиги ?

[​​](https://telegra.ph/file/6951ef727d0d14d770078.jpg)Жума куни қилинадиган амалларнинг энг афзалларидан бири – Пайғамбаримизга Муҳаммад Мустафо ﷺ га саловат айтишдир!
We recommend to visit

Энг оммабоп савдо канали “МОШИНА БОЗОРИМ” га хуш келибсиз!

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Машинани кўрмасдан туриб пул ташламанг!
Савдога Админ Жавобгар эмас.

Last updated 2 weeks, 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг ?

Last updated 1 year, 1 month ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 1 year, 4 months ago