Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
⚠️ Корея Республикаси ҳудудида нелегал бўлиб турган фуқаролар диққатига!
Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси ва Корея Адлия вазирлиги ўртасида ўтказилган музокаралар натижасида имзоланган ҳужжатга кўра, 30 ноябрь куни тугаши лозим бўлган “яшил йўлак” лойиҳаси 2025 йилнинг 31 январь кунигача узайтирилди.
Демак, Корея Республикасида ноқонуний юрган бўлсангиз 2025 йилнинг 31 январь санасига қадар “яшил йўлак”дан фойдаланиб эркин чиқиб кетишингиз мумкин.
Кореяда ноқонуний ишлаб, яшаб юрган шахслар:
1 ойдан кам бўлса 1,000,000 вон (716$)
1 ойдан 3 ойгача 1,500,000 (1074$)
3 ойдан 6 ойгача 2,000,000 (1432$)
6 ойдан 1 йилгача 4,000,000 (2864$)
1 йилдан 2 йилгача 7,000,000 (5012$)
2 йилдан 3 йилгача 10,000,000 (7160$)
3 йилдан 5 йилгача 20,000,000 (14321$)
5 йилдан 7 йилгача 25,000,000 (17902$)
7 йилдан кўп бўлса 30,000,000 (21482$) миқдорида жарима тўлайди.
Кўрсатилган муддат ичида Кореяни ихтиёрий тарк этсангиз:
▪️юқорида жарималардан озод этиласиз;
▪️кейинчалик Кореяга қайта киришингиз енгиллашади.
🔵 Ушбу муддат тугаганидан сўнг фуқаро Кореяда яна қоладиган бўлса, Миграция агентлиги томонидан шартнома бандларига кўра фуқаро ёки унинг кафилига нисбатан:
▪️катта миқдорда жарима; (ҳар бир ойи учун 2000$)
▪️Корея томонидан қайта киришга тақиқ қўлланилади.
Қўшимча маълумот учун:
- Корея Адлия вазирлиги сайти: www.hikorea.go.kr
- Миграция агентлигининг Сеулдаги ваколатхонаси 02-2285-1341 А. Абдумуталов,
С. Адҳамова.
❗️Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги Корея Республикасида фаолият юритаётган фуқароларимиздан ушбу давлатнинг қонунчилигини бузмасликни, уларнинг урф-одатларини ҳурмат қилишларини ва ноқонуний юрган юртдошларимизни юқорида кўрсатилган муддат ичида Ўзбекистонга қайтишларини сўраб қолади.
👉 @Korea_Rasmiy_Kanal ✅
Ўзбекистон фуқаролари дунёнинг энг йирик компанияларидан бири "Hyundai"да ишлаши учун имконият яратилмоқда
"Hyundai", Kia, Samsung - бу шунчаки бренд номлар эмас, юқори маошли иш жойлари ҳам.
Улар Кореянинг "иқтисодий пойтахти"- Улсанда жойлашган. Бугун ушбу шаҳар ҳокимлиги юртдошларимизга ишчи визаларини тўғридан-тўғри беришга тайёрланаяпти. Бу ажойиб имконият!
Тасаввур қилиш учун: Улсан мамлакатнинг энг йирик саноат шаҳри, Корея иқтисодиётининг "юраги" саналади.
Электротехника, автомобилсозлик, кемасозлик, нефтни қайта ишлаш, кимё, нейрон технологиялар соҳалари жуда ҳам ривожланган. Hyundai Motor компаниясига тегишли дунёдаги энг йирик автомобиль заводи ва кемасозлик заводи ҳам шу ерда жойлашган. Ундан ташқари, Kia, Samsung ва бошқа катта корпорациялар ҳам бор.
Жорий йилнинг август ойида Улсан шаҳар ҳокимлиги билан ҳамкорлик меморандуми имзоланган эди. Ҳамкорликнинг давоми сифатида Миграция агентлиги, Улсан шаҳар ҳокимлиги ва “Hyundai Heavy Industries” компанияси раҳбарияти ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
“Малакали мутахассислар тайёрлаш ва Улсан шаҳрида бандлигини таъминлаш бўйича ҳамкорлик меморандуми”га биноан юртдошларимиз инновация ва технологик ривожланган иш ўринларига жойлашади.
“Ҳамкорликнинг асосий талаби - Кореянинг миграция ва меҳнат қонунчилигини бузмаслик, барчаси кўнгилдагидак бўлса, биз салоҳиятли ишчи кучини касбга тайёрлаш учун Ўзбекистонга инвестиция киритиш ва муносиб иш билан таъминлашга тайёрмиз”,
- деди “Hyundai” компаниясининг хорижлик ишчиларни қўллаб-қувватлаш бўлими вице президенти Kim Seong Hoon.
Кореяда ишлаш истагидаги номзодлар учун мамлакатимизда “Улсан шаҳар касб-ҳунарга ўқитиш марказлари" ташкил қилиниб, малакали мутахассислар тайёрланади. Ҳокимлик вакили ўзаро келишувга асосан дастлаб “Hyundai” компаниясига камида 350 нафар мутахассис етказиб берилиши, лойиҳа ўзини оқласа бошқа компанияларга ҳам минглаб ишчиларни жалб қилиш мумкинлигини таъкидлади.
Яна бир муҳим жиҳати, Улсанга борадиган ишчилар ўзларини ҳар томонлама ижобий кўрсатса Е-9 визасидан Е-7 визасига ўтказилиши, шундан кейин чекланмаган вақт Кореяда ишлаши, оиласини ҳам олиб бориши мумкин.
Ушбу лойиҳага Улсан шаҳар ҳокимлиги, “Hyundai Heavy Industries” маблағлари жалб қилинади.
👉 @Korea_Rasmiy_Kanal ✅
🇰🇷 Jarima ballari ( 벌점) haqida ko'pchilikdan kelgan savolga qisqacha javob.
🟢 Haydovchilik guvohnomasi bo‘yicha to‘plangan ( 벌점) jarima ballari bir yil uchun 121 balldan, ikki yil uchun 201 balldan yoki uch yil davomida 271 balldan oshib ketsa, haydovchilik guvohnomasi bekor qilinadi ✅
🟢 Shu sababli Shaxsiy Mashinangizni tanishingizga haydab turishiga, yoki nomingizga moshina olib berishda ehtiyot bo'ling. Jarima pulidan ko'ra jarima ballari sizga qimmatga tushib qolishi mumkin ✅
🟢 Agar jarima ballari 40 balldan kam bo'lsa, oxirgi qoidabuzarlik yoki baxtsiz hodisa sodir bo'lgan kundan boshlab yo'l harakati qoidalarini buzmasdan yoki yo'l-transport hodisasisiz bir yil o'tsa, jarima ballari tugab o'chib ketadi✅
👉 @Korea_Rasmiy_Kanal ✅
Javobini kamentaryaga yozib qoldiramiz!😊
Javobini kamentaryaga yozib qoldiramiz!😊
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 3 days, 23 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago