PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago
Саёҳатсевар дўстлар бу ерда "Ўзбек Антарктидаси" деб аташибди. Майли-да, кичик бўлса ҳам, анча кирланган бўлса-да, табиатнинг бу ҳодисасини кўриш жуда мароқли. Дўстлар музликлар ранги нега қорайиб бораётганини сўрашди. Бунга ушбу ҳудудда ГЭС қурилаётгани, ундан чиққан тупроқ ва тоғ жинслари шу ерга тўкилаётгани сабаб чанг миқдорининг кескин ошиб кетгани сабабдир.
Музтоғлардан сўнг чегара постига бориб, рўйхатдан ўтдик ва ўрмон хужалиги ҳудудига кириш учун тўлов тўладик. Юқоридаги сўқмоқ бўйлаб Обираҳмат қишлоғи томон йўналдик. Қор ёғар, булут ҳам пастлаб олганди. Мана шундай гўзал об-ҳавода 1915 метр баландликдаги Қоратутбоши чўққисига осон кўтарилиб олдик. Чўққи атрофи ва йўлда қоратутни учратмадим. Балки қачонлардир бу ерда қоратут ўсган, одамлар шу тутга ишора қилиб чўққи номини Қоратутбоши деб аташгандир.
Чўққи устида тушлик қилдик. Ора-орада булутлар тарқаб атроф чиройли тарзда очилиб турди. Бу онларни ғанимат билиб, фото ва видеога муҳрладик.
Пастга тушганимизда соат эндигина 3 бўлганди. Вақт бемалоллиги сабаб Чотқол дарёси бўйлаб юқорилаб, Чукураксув шаршарасига етиб келдик. Йигитлар бу гўзал шаршарага илк бор келишгани учун жуда мароқ билан томоша қилишди. Бу келинчак шаршарадан ҳеч айрилгилари келмади.
Агар машинада келсангиз, Чукураксув шаршараси энг осон етиб бориладиган табиат масканларидан биридир. Шаршарага чиқиладиган сўқмоқ олдида машина қўйиш учун жой ҳам мавжуд. Машина йўлидан шаршарагача атиги 500 метр юрилади ва 100 метр юқорига кўтарилади. Бемалол болалар билан ҳам келиш мумкин.
Шаршарадан тушиб йўл бўйлаб юқорига 200 метрча юрилса, шошқин Чотқол дарёси устига кўрилган эски кўприкка дуч келасиз. Асоси темирдан қурилган бу кўприк устидаги тахталари деярли қолмаган, борлари ҳам чириб қолибди. Шу боис ҳимоя занжирларисиз унинг устидан ўтмасликни тавсия этардим. Бу қўрқинчли кўприкка Алвастикўприк деб ном бердим.
Кўприк остидан бироз қуйилаб, кўм-кўк бўлиб шиддат билан оқаётган Чотқол дарёси гўзаллигидан баҳраманд бўлиш мумкин.
Батафсил видеода: https://youtu.be/2ZfliuPS598
Денгиз сатҳидан 1500 метр баландликдан қуюқ ўрмон ичидан ўтдик. Қорнинг қалинлиги 30-40 см. Ўрмонда дарахтлар орасидан ўтаётиб, ўзингизни эртаклар оламига тушиб қолгандай ҳис қиласиз. Орада қушларнинг майин овози сизни маст қилса, баъзида какликларнинг бирдан ҳуркиб қочишига гувоҳ бўласиз.
Сафарнинг бошиданоқ булут пастга тушиб олган, узоқларни кўришнинг имкони йўқ. Қор тинмай ёғиб ётибди. Қорнинг ёнбош қисмларида совуқ шамол ҳам эсади. Чўққимизнинг юқори қисми кескин кўтарилиш. Бироз қийин, жиддий ҳаракат талаб қилади. Янги ёққан қорда юриш осон эмас – оёқ кийими тишли бўлмаса тойиб кетасиз.
Мингтухум чўққиси усти анча ясси, бемалол юриш мумкин. Денгиз сатҳидан 1952 метр баландликда жойлашган чўққига етиб бориб, шу ерда тушлик қилдик. Ҳаракатдан тўхташимиз билан совуқ ўз кучини кўрсатди. Қўлсоатимдаги термометр -10°C ни кўрсатди.
Бирдан ҳаво очилиб, қуёш кўринди. Кун бўйи булут оралаб юрган шериклар тушликни шартта ташлаб, бу нодир ҳолатни камерага муҳрлашга киришди. Жуда гўзал манзара – биз булутлардан тепада, оппоқ ҳаво уюмини томоша қиляпмиз. Қуёш нурлари қор ва оппоқ кийинган дарахтларни ёритиб, кўзларимизни қамаштиряпти. 20 дақиқача давом этган бу ҳолат ичимизга илиқлик киритди.
Батафсил видеоси: https://youtu.be/GfTQEl2YQco
Сафарнинг шу қисми қуюқ олмазор, олчазор ва дўланазор оралаб ўтади. Куни кеча ва тунда ёққан қор дарахтлар бағрини ўзининг момиқ кийимлари билан шу қадар гўзал суратда бўяганки, кўзингиз тўймайди.
Юқорига кўтарилган сари қор қалинлиги ортиб боради. 1800 метр баландликда 40 сантиметрлик қорни босиб ўтдик. Ора-орада булут тарқаб атрофдаги оппоқ тоғларнинг маҳобати кўзни қамаштиради. Яна булут ёпирилиб, гуппа-гуппа қор ёға бошлайди.
Чўққида қор тезлашиб кетди. Янги ёққан қорни эритиб, қайнатиб чой қилиб ичдик. Ичимизга бироз иссиқ кирди. Бирдан, булут очилиб, қуёш кўринди. Кун бўйи булутлар оралаб юрган бизлар учун шу 5 дақиқалик илиқлик қанчалар қувонч келтирганини тасаввур қилишингиз қийин.
Яхшиси, батафсил видеони томоша қилинг: https://www.youtube.com/watch?v=T4YPPUjZzlI
PRIKOL VIDEOLARNI DODASI
Admin @REKLAM_UZPRIKOL
Last updated 2 years, 6 months ago
✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!
Last updated 1 year, 8 months ago
☎️ Реклама 👉 @PV_REK
🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.
Last updated 2 months, 3 weeks ago