Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
https://telegra.ph/EHRKAK-URU%D2%92I-SPERMA-MI%D2%9ADORI-ETISHMOVCHILIGI-12-26
Telegraph
ЭРКАК УРУҒИ (СПЕРМА) МИҚДОРИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ
Ўтказилган сўровномага кўра фарзанд кўришга тўсқинлик қиладиган муаммолар орасида энг кўп учрайдиган иккинчи омил − эркак уруғи (сперма) миқдори етишмовчилиги (27-28%) экан. Бугунги мавзумиз шу ҳақида. ЭРКАК УРУҒИ (СПЕРМА) МИҚДОРИ ЕТИШМОВЧИЛИГИ Эркакларда…
Мояклар ҳақида кўпчилик билмайдиган 10 маълумот
Эркаклик безлари бошқача қилиб айтганда мояклар (йимирта (эски ўзбекчада), testis-лотинчада) жинсий олатнинг ўнг ва чап томонида жойлашган бўлади. Моякларнинг эркаклик гормонларини (энг машҳури тестостерон) ишлаб чиқиш, уруғ ишлаб чиқиш ва эркакликка хос ташқи кўринишни таъминлаш асосий вазифаларидандир. Уруғни сифатли ишлаб чиқаришлари учун тана ҳароратидан 1-2 градус пастроқ ҳароратда бўлишлари керак.
Шунинг учун ота-боболаримиз эркак чақалоқларга тагликларни (памперсларни) камроқ ишлатишларини ва вояга етиш даврида тор кийим кийишдан бекорга қайтаришмаган.
Мояклар халтасида - ёрғоқда осилиб турушининг сири ҳам айнан шунда сиз ҳам эътибор бергансиз иссиқ кунлари мояклар жуда ҳам осилиб, совуқ кунлари эса аксинча баданга тақалиб туради, сабаби эса мояк халтасидаги ақлли ҳарорат бошқарувчи (intelligent temperature control system) мавжудлигидадир, уруғни сифатли ишлаб чиқиши учун керакли ҳароратни бошқариб туради.
Шу ўринда бир оғиз мояк ўсмалари ҳақида айтиб ўтишимиз керак, чунки моякларни юқорида бўлиши мояк ўсмалар ҳаттоки, хавфли ўсмага (рак) ўтиб кетиш хавфи юқори ва мояк раклари бошқа ракларга аксинча жуда ёш йигитларда 15-35 ёшларда учрайди. American Cancer Sociyety'нинг статистик маълумотларига кўра бир йилда тахминан 8700 та янги мояк раки воқеаси билан мурожаат қилинади.
Мояк ўсмасининг энг кўп учрайдиган белгиси оғриқсиз моякнинг катталашишидир. Камдан-кам ҳолларда бироз оғриқли, ноқулайлик, олдингидан оғирлашгандек ҳис қилинишидир. Умуман олганда шу ва шу каби белгилар безовта қилса, шифокорга мурожаат қилиш кўрикдан текширувдан ўтиш энг тўғри йўлдир.
Энди сизларга 10 маълумотни тақдим этамиз:
1. Моякларда бир кунда тахминан 200 миллион сперматозоид ишлаб чиқарилади.
2. Вужудининг оғирлигини 14% ини ташкил қиладиган мояк чигиртка моягидир, Инсонники 0,7% ни ташкил қилади.
3. "Avokado" сўзи, Қадимги Мисрликларининг Азтек тилида мояк дегани, Орхидея ҳам юнончадан мояк сўзларидан асос қилиб олинган. Мояк яллиғланиши – орхит қулоғингизга чалинган бўлса керак.
4. Мояк ўлчами ва овоз қалинлиги муносабати тўғри эмас, мояги кичик бақироқ маймунларни овози анча гур ва қалиндир.
5. Моякларни ташқарида туриши ташқи хавф риски юқори бўлса ҳам уруғ ишлаб чиқариш учун оптимал шароит учун керак.
6. Right Whale китининг мояклари 1.1 тоннадир, бўшалганда 4.5литр маний бўшатади.
7. Исландайида ишлаб чиқариладиган машҳур пивони бижғитиш учун ҳам кит манийсидан фойдаланилади.
8. Ҳар бир сперматозоид тахминан 5 мегабайтлик маълумот ўз ичида тутади (авваллари компютерларда floppy A диск бўларди, шунга атиги 4.5 мегабайт маълумот сиғарди). Шу маълумотларга асосланиб бир марталик жинсий алоқада эркак кишига ўз генига тегишли маълумотлардан тахминан энг камида 110 гигабайтини аёл организмига бўшатар экан.
9. Бутун аъзоларимиз ичида энг кўп турли туман протеинлар миқдори моякларда мавжуддир. Илмий текширишлар маълумотига кўра инсон организмидаги протеинларни 77% тури моякларда мавжуд бўлиб, буларнинг 999 таси фақат моякларга тегишлидир, Бош мияда бош мияга тегишли оқсил тури 318 тагина холос экан. Шу маълумотдан ҳам хулоса қилиб ҳайвон (қўй лампочкаси халқ тилида) моякларини истеъмоли тўғри иш эмаслигига киши амин бўлинади. Сабаби оқсиллар ўта аллергендирлар ва бутун барибир бошқа организмларга фойдаси ёқ, ичидагилар ҳазм трактида ўзлиги йўқотиб одам моягига етиб бормайди.
10. Эркакларининг 65% ида чап мояк пастроқда жойлашади, илмий асоси: чап мояк эмбрионал ривожланиш даврида артериясини аортадан ўнг моякка нисбатан пастроқдан олади.
?⚕️ Зарифжон Муродов, андролог,
? https://t.me/joinchat/AAAAAEN5dsCrS7LB8sHPog
DNK.UZ
Testosteron miqdorini oshirish usullari – DNK.UZ
Testosteron – endokrin sistemasi tomonidan ishlab chiqariladigan eng muhim gormonlardan biri. Uni har ikki jins vakillarida ham topsa…
Мазкур гормоннинг яна бир қизиқарли томони шундаки, у овқат ҳазм қилиш жараёнида ҳам иштирок этади. Шу сабабдан меъёридан ортиқча овқат истеъмол қилганимизда, ортиқча таомни ҳазм қилиш учун кўпроқ мелатонин ишлаб чиқарилади ва бизни уйқу босади.
Серотонин – “Бахт гормони”. Серосотин бош мия нейромедиатори бўлиб, кўпроқ гормон деб аталади. Бош мия марказидаги ғуддасимон безда ишлаб чиқарилади. Инсоннинг психологик ва жисмоний фаолияти билан боғлиқ бўлиб, иштаҳа, кайфият, либидо, ижтимоий хулқ-атвор, когнитив фикрлашга таъсир кўрсатади. Серотонин миқдори ақлий салоҳият, организмга бевосита таъсир кўрсатади. Унинг миқдори қанчалик кўп бўлса, шунча яхши, дейилади тиббий мақолаларда.
Серотонин миқдорини табиий усулда оширган маъқул. Жумладан, осон ҳазм бўлувчи углеводларга бой майдаланмаган донлар, ясмиқ, сули ёрмаси ва ловия истеъмолини канда қилмаслик зарур. Кўп босқичли тозалашдан ўтказилган, носоғлом ва кўп бор қайта ишланган маҳсулотлар (оқ нон, булочки, конфет)дан тийилишни ҳам унутмаслик лозим. Шунингдек, мева ва сабзавотлардаги қимматли углеводлар, В, В6 витаминлари, Омега-3 ёғ кислоталари (балиқ), Қуёш нурлари остида сайр қилиш, мустаҳкам уйқу, жисмоний машқлар ҳам унинг миқдорини ошириш хусусиятига эга.
Ҳар қандай севимли машғулот (хобби), ёқимли мусиқа тинглаш, сузиш ёки велосипед ҳайдаш, яқин инсон ва қадрдон дўстлар суҳбати ҳам нафақат серотонин, балки допамин ва бошқа кўплаб фойдали гормонларнинг ишлаб чиқарилишига олиб келади.
Инсон Яратганнинг буюк мўъжизаси. Табиатда эса биз ҳали англаб етмаган сир-синоатлар сероб. Биз юқорида айрим гормонларнинг асосий хусусиятларини тилга олган бўлсак ҳам, уларнинг вазифалари шулар билангина чекланиб қолмайди.
Инсулин ширинлик гормони. Ошқозон ости безида ишлаб чиқарилади. Бу гормон биз истеъмол қилган ширинликларни парчалаб, организмимиз учун зарур бўлган энергия, қувватга айлантириб беради. Инсулиннинг нотўғри ишлаб чиқарилиши қандли диабет ҳамда юрак қон‑томир тизими хасталикларининг ривожланишига олиб келади. Ёмон углеводлар (булочка, пирожнийлар) инсулин алмашинувини ёмонлаштирса, яхши углеводлар (йирик майдаланган ундан тайёрланган нон, жигарранг шакар ва сабзавотлар) меъёрини таъминлайди.
Инсулин – ҳаракат гормони ҳамдир. 1 соатлик фитнесдан сўнг унинг миқдори 6‑7 %га ортиши исботланган.
Соматотропин – жисмоний фаоллик гормони. Бош миядаги гипофиз марказида ишлаб чиқарилади. Мушаклар тонуси, ортиқча ёғларни йўқотиш, томирлар мустаҳкамлигига хизмат қилади. Унинг етишмовчилиги натижасида мушаклар ҳолсизланади, қўл териси сўлғинлашади. Унинг ишлаб чиқарилиштда С витамини, тўйинмаган ёғ кислоталари(сельд, тунец, скумбрия, балиқ ёғи), протеинлар(мол, индук, товуқ гўштлари) ва ўсимлик оқсиллари(гуруч, соя, қизил ловия) катта рол ўйнагани боис, уларни мунтазам равишда истеъмол қилиб юриш лозим.
Кортизол – стресс гормони. Ушбу гормон киши хавфли вазиятга тушганда ёки оч қолганда кўп миқдорда ишлаб чиқарила бошлайди. Қонда кортизол миқдори баланд бўлса доимий стресс ва хавотир кузатилиб, моддалар алмашинуви бузилади. Қизил икра (унинг таркибидаги триптофан “бахт гормони” – серотанин ишлаб чиқарилишига хизмат қилади ва стрессни йўқотади, холестерол эса асаб тизимини мустаҳкамлайди), бодом (унинг таркибидаги Е витамини одамни тинчлантириб, стресс гормони даражасини туширади, кўп миқдордаги тўйинмаган ёғлар эса холестеринни камайтиради), писта(қон босимини туширади, ортиқча адреналинни меъёрлаштиради, стрессни юмшатади, тетиклик ва яхши кайфият бахш этади), ловия (ундаги магний моддаси мушакларни бўшаштиради, асабларни тинчлантиради, кортизол миқдорини камайтиради), шунингдек, асал, ромашка, ялпиз дамламалари, сут, шоколад ва пишлоқ ҳам кортизол миқдори ошганда, яъни тушкунлик, стресс, қўрқув ва хавотир вақтида кони фойда.
Дофамин — қониқиш (мақтанчоқлик) гормони J. Адреналинга ўхшаш ушбу гормон инсондаги қониқиш ҳиссини бошқаради. Масалан, мазали таом еганди, бирор ўзига хос ҳолатга дуч келганда ушбу гормон натижасида кимгадир мақтангимиз келади. Бугун ижтимоий тармоқларда мазали таомлар, янги буюм ёки жойлар ҳақидаги хабар ва фотосуратларни жойлаштириш домафин миқдоридан келиб чиққан ҳолда амалга ошмоқда. Мусиқа эшитганда мияда мазкур гормон кўп миқдорда ишлаб чиқарила бошлар экан.
Вазопрессин – ишонч гормони. Гипофизда ишлаб чиқарилади. Молекуляр тузилиши окситоцинни эслатади. Мазкур гормон яқинлик (дўстлик, меҳрибонлик), ғамхўрлик ва эр‑хотин ўртасидаги ўзаро ишончнинг пайдо бўлишига кўмаклашади.
Мелатонин
Мелатонин – уйқу гормони. “Ёшлик гормони” деб ҳам номланади. Инсон миясининг марказий қисмидаги эпифиз марказида (ғуддасимон без) ишлаб чиқарилади. Ёруғликка ўта таъсирчан гормон. Унинг суткалик миқдорини инсон биологик соати белгилайди. Яъни, кундуз куни мелотонин миқдори камайиб, кеч тушиши билан орта бошлайди. Унинг ишлаб чиқарилиши ярим тунда чўққисига етади. Бир оз энг кўп миқдори ушлаб турилади сўнгра аста секинлик билан пасая боради. Мелотонин ишлаб чиқарилиши ёруғлик даражасига бевосита боғлиқ. Яъни, кеч тушса ҳам ёруғлик камаймаса, етарли даражада ишлаб чиқарилмаслиги, натижада уйқусизлик кузатилиши мумкин.
Етти ёшда мелотонин энг кўп миқдорда ишлаб чиқарилар экан. Сўнгра аста‑секинлик билан камайиб боради. 45 ёшда эпифиз ҳажми кичрайишни бошлайди ва унинг ҳужайралари мелотонин ишлаб чиқаришни камайтиради. Шунинг учун ҳам 60 ёшга етганда мелотонин ишлаб чиқарилиши 20 ёшдагига қараганда 50 фоизга ҳам етмайди ва шу сабабли кексалар уйқусизлик билан боғлиқ муаммоларга дуч келишади.
Мелотонин ўзига хос антиоксидант ҳисобланиб, баъзи касалликлар, масалан, саратоннинг айрим турлари(кўкрак бези саратони)га қарши курашда унинг ўрни беқиёс. Мелотонин етишмовчилиги ҳам айрим хасталикларнинг кучайишига олиб келиши мумкин. Зеро, мухтарам ўқувчиларимизга уйқусизлик қанчалик оғир асоратларга олиб келиши яхшигина маълум.
#маълумот_учун
(такрорий)
Биз билган ва билмаган гормонлар
Ҳаётда турли вазиятларга тушиб турамиз. Гоҳида кайфиятимиз яхши бўлса, баъзан тушкунлик гирдобида қоламиз, кимнидир яхши кўрамиз, кимларгадир меҳр-муҳаббат улашамиз. Тонг отса уйқудан уйғониб, ўзимизни тетик ёки ҳолсиз ҳис этамиз, очлик, чарчоқ, уйқу, хуллас, кунимиз минг турфа ҳис-туйғулар ичида ўтаверади. Бизни қамраб олган турли-туман туйғуларнинг сабабларини баъзида билсак, гоҳида улар боисини англаб етмаймиз.
Тўғри, жисмоний ва психологик ҳолатимизга ҳаётдаги турли воқеа-ҳодисалар бевосита таъсир кўрсатиб туради. Аммо бу вақтда пайдо бўлган туйғуларни организмимизда гормонлар бошқаришини биласизми? Қуйида сизнинг ҳар кунлик кайфиятингиз, ички ҳолатингизни белгилаб берувчи асосий гормонлар ҳақида айрим маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.
Эстроген — асосан аёллар гормони бўлиб, тухумдонларда ишлаб чиқарилади. Улар томирлар эластиклигини, терининг таранглигини таъминлайди. Аёллар назокати бевосита ушбу гармон миқдорига боғлиқ. Шунингдек, асаб тизимига стресс асоратларига қарши курашишга кўмаклашади. Организмда мазкур гормоннинг етарлича миқдорда ишлаб чиқарилиши Е (ўсимлик ёғи, ловия), К (исмалоқ, ошқовоқ, яшил нўхат, жигар, тухум сариғи) витаминлари ҳамда фолий кислотаси(петрушка, карам) меъёрига чамбарчас боғлиқ.
Тестостерон (андроген) эркакларнинг биринчи рақамли гормони бўлиб, куч-ғайрат манбаи ҳисобланади. Ушбу гормоннинг етишмаслиги эркакларда нафақат асабийлик ва жинсий заифликни, балки бошқа бир қатор муаммоларни ҳам келтириб чиқаради. Жумладан, организмнинг умумий тонуси тушиб кетади, хотира заифлашади, ишчанлик кайфияти йўқолади. Бунинг олдини олиш учун рух(сигир ва қўй гўштлари, денгиз маҳсулотлари, ошқовоқ уруғи) моддаси мвжуд бўлган маҳсулотларни тез-тез истеъмол қилиб туриш керак. Шунингдек, эркаклар кунига ярим литрдан зиёд пиво истеъмол қилиш мунтазам равишда эркаклик гормонларининг камайишига олиб келишини унутмаслик, алькогол ва тамаки маҳсулотларидан имкон қадар четланишлари лозим.
Окситоцин — меҳр ва муҳаббат гормони. Буйрак усти безларида ишлаб чиқарилади. Ҳомиладор аёлларда ушбу гормон фарзандини дунёга келтираётган вақтда жуда зарур. У бачадон қисқаришига хизмат қилади. Бола туғилганидан кейин ҳам окситоцин муҳим роль ўйнайди. Шу боис у оналарнинг гўдагига бераётган она меҳри, деб аташ мумкин. Мазкур гормоннинг етишмаслиги ғам-қайғуни (баъзан мутлақо бесабаб кайфият тушиб кетади) келтириб чиқаради, хавотир даражасини ошириб юборади. Ушбу гормон шоколад, банан, авакадо ва селен моддасига бой бўлган кабачки (қовоқча), сельдерей, патиссон (кулчақовоқ) каби маҳсулотларда кўп миқдорда учрайди. Шунингдек, фарзанди кулган вақтда ота‑она қонида кўп миқдорда мазкур гормон ишлаб чиқарила бошлар экан.
Яна бир муҳим гормон ҳисобланган тироксин қад‑қомат гўзаллиги ва ақл‑идрокнинг шаклланишига жавобгар саналади. Қалқонсимон безларда ишлаб чиқарилувчи ушбу гормон организмда моддалар алмашинуви, ҳаракатлар координацияси ва тана тузилишини бошқаришда иштирок этади. Унинг ортиқчаси мушаклар вазнининг камайишига олиб келса, етишмовчилиги тана вазнининг ортиши (семириш) ҳамда ақлий заифликка сабаб бўлиши мумкин. Унинг меъёри бузилганини уйқусизлик, юрак ўйноғи ёки безовталикдан билиш мумкин. Айтиш жоизки, мазкур гормон организмда йод моддаси меъёрига чамбарчас боғлиқ. Шу боис йодга бой бўлган денгиз карами, денгиз маҳсулотлари ёки йодланган туз, нон ва сут маҳсулотлари истеъмолини канда қилмаслик тавсия қилинади.
Норадреналин ўз‑ўзини ҳимоя қилиш гормони бўлиб, буйрак усти безларида ишлаб чиқарилади. Стресс ҳолатида ушбу гормон бутун организмни “уруш ҳолати”га тайёрлайди. Бу вақтда кучсизланган организмни инфекциялардан ҳимоялайди, иммунитет ишини мувофиқлаштиради.
Ушбу гормоннинг меъёрида эканини юзимиздаги соғлом қизилликдан билиш мумкин. Кунни йогурт истеъмол қилиш билан бошлаган кишиларда мазкур гормон меъёрида бўлиши кафолатланган. Сабаби, йогурт таркибидаги тирозин аминокислотаси норадреналин синтези учун хизмат қилади. Шунингдек, ушбу гормоннинг ишлаб чиқарилишида бета‑каротин (янги сабзи) муҳим рол ўйнайди.
ЕТИЛМАГАН БАЧАДОН ҚАНДАЙ КАСАЛЛИК?
Тўй олди югур-югурларининг ўзгача гашти бор. Аммо баъзан кўнгилни хира торттирадиган ҳолатлар ҳам учраб туради. Масалан, тиббий кўрик вақти бўлажак келинда аниқланган «етилмаган бачадон» ташхисини олсак. Бу маълумот ёшларни қўрқитиши табиий. Негаки кўпчиликни бундай ташхис билан фарзандли бўлиш мумкинми, деган савол ўйлантиради. Хўш, аслида ҳам ҳавотирга асос борми? Даволаниш-чи, натижа берадими?
«Етилмаган бачадон» касалликми?
Тўлиқ ривожланмаган бачадон инфальтил деб номланиб, аъзонинг ривожланишдан ортда қолганлиги дея тушунилади. Гап шундаки, қиз бола улғайгани сари ички аъзолари, шу жумладан бачадони ҳам «улғаяди». Агар бачадон етилмаган бўлса, табиийки, у вазифасини ҳам яхши уддалай олмайди.
Тўлиқ ривожланмаган бачадон аломатлари
?ҳайз кўрмаслик ёки кеч ҳайз кўриш;
?ҳайз кўрганда қон ажралмасининг жуда кам бўлиши;
?гормонал тизимда ўзгаришлар юз бериб, қалқонсимон без касалликлари ривожланади.
?ақлан ва жисмонан етилмаслик;
?аёллик жозибасининг етишмаслиги, яъни ўзини ўғил болаларча тутиши ва фикрлаши;
?кўкракларнинг етилмаслиги;
?айрим ҳолларда соч туклари кўплиги (бароқлик);
?ойда бир-икки марта кузатиладиган тос соҳасидаги оғриқлар (ҳайз кўрмагани сабабли);
?тез-тез бош оғриши.
Агар қизалоғингизда шундай аломатлар кузатилаётган бўлса, дарҳол гинеколог кўрига ошиқинг.
Нега бундай бўлади?
?Болаликдаги турли юқумли касалликлар;
?қалқонсимон без хасталиклари;
?шунингдек, бош мия жароҳати туфайли бачадон ривожланишдан орта қолиши мумкин.
Давоси қандай?
Ҳар бир беморнинг организмининг индивидуаллигини ҳисобга олиб, даво чоралари белгиланади. Бунда бачадон ривожланганлик даражаси, гормонлар ишининг издан чиққанлиги ва сабаблари инобатга олинади. Сўнг босқичма-босқич витаминли муолажалалар ва физиотерапия, гимнастика, кейин эса гормонал терапия ўтказилади.
«Фарзандли бўламанми?»
Ҳомиладорлик етилмаган бачадоннинг турларига ҳам боғлиқ. Тўғри муолажа қилинса ва муаммо ўз вақтида аниқланса, фарзандли бўлиш эҳтимоли ортади.
Фарзандсизликка фақатгина етилмаган бачадоннинг ўзи эмас, эндокрин тизими ва тухумдонлар фаолиятидаги муаммолар, руҳий ҳолат ҳам сабаб бўлади. Бундан ташқари, баъзан қизлар бўй-бастининг кичкиналиги, озғинлиги бачадоннинг ҳажмига мос бўлади. Сиз хавотирга тушманг, етилмаган бачадон ташхиси билан фарзанд кўра олмаслик фикри ҳозирда эскирган. Бугунги тиббиётда етилмаган бачадонга ёрдам бериш усуллари кўп.
АЗИЗ ОНАЛАР!
Қизалоғингиз келажакда шундай муаммоларга дуч келмаслиги учун болалигиданоқ унинг жисмоний ривожланишига эътибор беринг. Албатта, ўсмирлигида ҳам руҳий, ҳам жисмоний саломатлигига бефарқ бўлманг. Фарзандингиздаги шамоллаш касалликларини ўз вақтида даволанг, уни чиниқтиринг, жисмоний ва ақлий жиҳатдан чарчашига йўл қўйманг.
Мутахассислар билан маслаҳатлашиш, айниқса, гинеколог кўригидан ўтказишга уялманг. Касаллик қанчалик эрта (11-13 ёшгача) аниқланса, даволаш шунчалик осон кечади.
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago