Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Last updated 3 days, 5 hours ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 7 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 10 months, 1 week ago
Qanday qilib, ular bitta fiqhiy hukmda ixtilof qiladilar...
Ushbu videoda fazilatli shayx Muhammad Avvoma hazratlarining farzandlari, doktor Muhyiddin Muhammad Avvomaning "Qanday qilib, ular bitta fiqhiy hukmda ixtilof qiladilar..." mavzusida musulmonlar ommasi uchun nasihatlari berilgan.
Islomning bosh maqsadi
Shayx Muhammad Sodiq Muhammad Yusuf rohimahulloh🕋 @islomuz
Китобсевар миллат шиори остидаги IV Республика китобхонлик ҳафталиги бошланди
Бугун, 2024 йил 27 апрель куни пойтахтимиздаги «Dream park» (эски Ғафур Ғулом) истироҳат боғида «Китобсевар миллат» шиори остидаги IV Республика китобхонлик ҳафталиги бошланди.
Кўргазмада «Hilol Nashr» нашриёти ҳам қатнашиб, сиз азиз китобхонларга хизмат кўрсатмоқда.
Икки кунлик кўргазма давомида китоб муаллифлари, ёзувчиларнинг ташриф буюриши режалаштирилган.
Шунингдек, бугун islom.uz ходимлари Ёрқин Халил ва Қамариддин Бекмуҳаммад бошчилигида ташкил этиладиган савол-жавоб ютуқли викторина бўлиб ўтади.
Викторинада иштирок этишни хоҳлаган китобхонлар «Dream park» истироҳат боғидаги «Hilol Nashr » нашриёти жойлашган ерга ташриф буюришлари мумкин.
Викторина соат 17:00 да бошланади.
Марҳамат, оила аъзоларингиз, фарзандларингиз билан истироҳат боғига ташриф буюринг, китоб кўргазмасида иштирок этинг!
@islomuz
Бароат кечаси
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шаъбон ойидаги амаллари
Муборак Рамазон ойи келишидан олдин Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уни кутиб олиш учун ибодатга белларини маҳкам боғлар эдилар. У зот одатдаги ибодатларига қўшимча яна ибодат қилар эдилар. Нафақат ўзлари, балки бунга умматларини ҳам жалб қилар эдилар.
Жума кунининг фазилати
Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қайси бир мўмин жума куни ёки жума кечасида ўлса, Аллоҳ уни қабр фитнасидан сақлайди», – дедилар».
Имом Термизий ривояти.
Ибн Қоййим раҳимаҳуллоҳ: “Жума куни ва кечасида вафот қилиш ҳусни хотима (мўмин кишининг ҳаётини гўзал якуни) аломатидандир”, деди. Шунингдек у зот: “Жума кунида садақа беришнинг ҳафтанинг бошқа кунларига нисбатан фазли, Рамазон ойида садақа бериш бошқа ойларда садақа беришга нисбатан фазли кабидир”, деди.@islomuz
Абитуриентлар учун таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги олий ва ўрта махсус диний таълим муассасаларига 2024-2025 ўқув йили бўйича ўқишга кириш истагида бўлган абитуриентлар учун қабул имтиҳонларига пухта тайёрланишларига кўмаклашиш мақсадида 2024 йилнинг март ойидан эътиборан барча диний таълим муассасаларида тайёрлов курслари ташкил этилади.
⛓ Батафсил: https://islom.uz/maqola/21784
📖 Тошкент ислом институтида бўлиб ўтган «Қуръон мусобақаси - 2024» кўрик танловидан видеолавҳа
*⛓ *Батафсил ўқиш: https://islom.uz/maqola/21782
@islomuz
Қория талаба 11 соатда Қуръонни хатм қилди
Тошкент ислом институти 1-босқич талабаси Руқайя Юсуфий 30 пора Қуръони Каримни бир кунда, 11 соат ичида ёддан ўқиб берди.
Хатм жараёнини Жаҳонгир қори Неъматов, Зафар қори Маҳмудов, Валихон қори Азимбоев, Абдулбосит қори Қобилов, Содиқжон қори Қурбонов, Робия Нажмиддинова кузатиб бордилар.
ТИИ ректори Муҳаммадолим домла Муҳаммадсиддиқов устозлари ва қория талабага мана шундай натижаларга эришгани учун ташаккур билдирди.
11 соат ичида Қуръонни хатм қилган Руқайя Юсуфийнинг муваффақиятини тақдирлаш мақсадида ноутбук ва эсдалик совғалари топширилди.
“Таҳфизул Қуръон” кафедраси қори устозларининг тинимсиз меҳнатлари эвазига шу вақтга қадар 7 нафар қориялар Робия Нажмиддинова, Гулруҳ Кенжабек қизи, Мираҳмадова Ҳуснора, Маҳаматханова Мухлиса, Қурбанова Хадича, Абдуллаева Фотима ва Амина Хўжаёр Аллоҳнинг каломини бир кунда ўқиб берган эди.
Манба: oliymahad.uz
Ҳақиқий муҳаббат
*Навоийни танимоқ бўлсак,
Машҳур номи сўзлайди ундан.
Қайга боқма кўча, боғу роғ,
Аталади вилоят, туман.
Шоирлар ким — қалби ёзади,
Қалам-қоғоз фақат таржимон.
Соф муҳаббат шеърият сафда
Иймон дури тизилган маржон.
Не ўзи, деб савол сўрса ким,
Навоийни яшатган сифат?
Жавоб, шеърмас ёки Хамсаси,
Сабаб, балки Ҳаққа муҳаббат!
🔗 Манба:* https://islom.uz/maqola/21763
🕋 @islomuz
Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг
Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy
Last updated 3 days, 5 hours ago
Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️
Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!
Admin: @Oltin_admini
"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇
Last updated 7 months ago
«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!
Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:
«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).
Last updated 10 months, 1 week ago