🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Махсус репортаж | Тошкент шаҳрида арзонлаштирилган савдо ярмаркалари фаолият кўрсатмоқда
Бандихон туманида ер майдони олиб беришини ваъда қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Т. фуқаро К.И.нинг ишончига кириб, унга тумандаги “Полвонтош” МФЙ ҳудудидаги давлат захирасидаги 1,5 гектар ер майдонини гўёки юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида 300 млн сўм эвазига унинг номига расмийлаштириб олиб беришини айтиб, ушбу пуллар ҳисобидан 14 200 АҚШ доллари ва 100 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Алкоголь ва тамаки бозорини рақамлаштириш жадаллаштирилмоқда
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2024 йил 3 июндаги ПФ–84-сон Фармонида алкоголь ва тамаки ишлаб чиқариш соҳасини йил якунига қадар тўлиқ рақамлаштириш бўйича вазифалар белгиланган.
Фармон ижросини таъминлаш мақсадида Департамент қошидаги Алкоголь ва тамаки бозорини тартибга солиш инспекциясида ахборот технологияларига ихтисослашган ташкилот ходимлари билан ишчи гуруҳ йиғилиши ўтказилди.
Унда акциз маркаларни қалбакилаштиришга чек қўйиш мақсадида унинг ҳимоя даражасини ошириш усуллари ҳамда акциз маркалар ҳисоби ва ҳаракатини кузатиш имконини
берувчи ахборот тизимини фаолиятини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, этил спирти ва алкоголь маҳсулотларини ишлаб чиқариш ва айланмаси ҳажмини ҳисобга олиш тизимини мониторинг ва назорат қилиш имконини берувчи онлайн ахборот тизими бўйича тақдимотлар билан ҳам танишилди.
Маълумот ўрнида, бугунги кунда республикамизда 7 та истеъмол ва техник этил спирти, ишлаб чиқарувчи, 74 та алкоголь маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи, 15 та узумни бирламчи қайта ишловчи ҳамда 2 та тамаки маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи ҳамда 149 та алкоголь маҳсулотларининг улгуржи савдоси билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда.
Йиғилишда Инспекция бошлиғи соҳани рақамлаштиришда алкоголь ва тамаки маҳсулотлари ҳаракати занжирини тўлиқ мониторинг қилиш, солиқ тушумлари устидан тўлиқ назоратни ўрнатиш ҳамда соҳадаги хавфларни таҳлил қилиш имконини берувчи ягона ахборот тизимини яратиш бўйича ўз таклифларини берди.
Йиғилиш сўнгида соҳа ходимлари билан ҳамкорликда амалга ошириладиган чора-тадбирлар келишиб олинди.
Вазият 24 | Қашқадарёда ноқонуний алкоголь ва тамаки маҳсулотлари савдоси фош этилмоқда
Марғилон шаҳрида фуқарони Жанубий Корея давлатига ишга юборишни ваъда қилган фирибгар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Марғилон шаҳар бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда Б.И. (фирибгарлик жинояти учун судланган) фуқаро Б.Р.га Жанубий Корея давлатига ишга юборишини айтиб, унга қалбаки ҳужжатларни тайёрлаб бериб, эвазига 9 300 АҚШ долларини қўлга киритганлиги аниқланган.
Шунингдек, текширув давомида Б.И. томонидан 500 АҚШ долларининг қайтарилиши процессуал тартибда расмийлаштирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Пайариқ ва Қўшработ тумани бўлими, вилоят ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган фуқаро Х.Б фуқаро Ю.Қга 4 000 АҚШ долларини 50,9 млн сўмга сотган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган
Шу каби, Департаментнинг Пайариқ ва Оқдарё тумани бўлимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Б.У. фуқаро А.А.га 3 100 АҚШ долларини 39,5 млн сўмга сотган вақтида ушланиб, 3 292 АҚШ доллари, 10 ЕВРО ва 62 410 Россия рубли ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Янгибозор тумани бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда валюта айирбошлаш билан шуғулланиб келган Д.Г. фуқаро О.С.га 3 400 АҚШ долларини 43 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг 177-моддаси (валюта қимматликларини қонунга хилоф равишда олиш ёки ўтказиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Тошкент шаҳрида 100 минг дона тиббиёт этил спиртини сотаётган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими ва ИИББ ходимлари ҳамкорликда Касаба кўчасида ўтказилган тадбирда спирт маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган О.В. ва бошқалар ўзаро тил бириктириб, Фарғона вилоятидан олиб келинган жами 100 минг дона тиббиёт этил спиртини фуқаро Я.И.га 8 300 АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланганлар.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида акциз маркасиз тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Мирзо Улуғбек тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Глинка кўчасидаги савдо дўкони сотувчиси З.Қ. харидорга 2 қути акциз маркасиз тамаки маҳсулотини сотган вақтида ушланиб, ушбу савдо дўконида савдога қўйилган хорижда ишлаб чиқарилган турли номдаги жами 6 547 қути акциз маркаси тамаки маҳсулотлари ашёвий далил сифатида олинган.
Департаментнинг Ёзёвон тумани бўлими ва ДХХнинг чегара қўшинлари ходимлари ўтказилган тезкор тадбирда, қонунга хилоф равишда тамаки маҳсулотлари савдоси билан шуғулланиб келган Ш.Х. ва бошқалар хорижда ишлаб чиқарилган Ўзбекистон Республикаси акциз маркаси билан маркаланмаган умумий баҳоси 51,7 млн сўмлик жами 2 250 қути “Esse Change” номли тамаки маҳсулотини сотиш мақсадида Фарғона тумани ҳудудига олиб келган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси фош этилдиБош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Бувайда тумани бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаро М.Х. инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи 6 дона “Тропикамид” ва 14 дона “Прегабалин” номли дори воситаларини фуқаро А.А.га 2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Урганч шаҳар бўлими томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро Ж.М. фуқаро М.Х.га 468 та капсула кучли таъсир қилувчи дори воситаларини 1,5 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Департаментнинг Олтинсой туман бўлими ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда “Х.-Н.” хусусий корхонасига қарашли дорихона сотувчиси Х.М. харидорга кирим ҳужжатлари бўлмаган 250 дона “BENZONAL” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини 750 минг сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шу каби, Департаментнинг Шайхонтоҳур тумани бўлими, ДХХ ва ИИВ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда "G.P." МЧЖга қарашли дорихона сотувчиси М.С. харидорга шифокор рецептисиз таркибида кучли таъсир қилувчи моддаси бўлган 3 қути “BENZONAL” номли дори воситасини сотган вақтида ушланиб, ушбу дорихонадан 170 дона дори воситаси ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago