Муҳаммад Акбар Азим 🔻

Description
Азизлар, саҳифам фойдали деёлмайман. Аниқ бир йўналиш ҳам йўқ. Иншааллоҳ, оз бўлса-да, ҳикмат улашишга ҳаракат қиламан.

Боғланиш учун изоҳлар бўлими очиқ.

Диний саволларингиз бўлса, ЎМИ фатво ҳайъатидан сўрашингиз мумкин: 781503344
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

4 days, 3 hours ago

Ғунчалар пуштиранг ва заъфар
Зангори япроқлар шаҳрида.
Ғунчалар орзумдек ҳар сафар
Ғунчалар қалбимнинг бағрида…

Қалбимнинг бағрида бир жаҳон
Ғаройиб эртаклар айтади.
Мен қайтиб келмасман ҳеч қачон,
Ғунчалар, албатта, қайтади.

1963
Рауф Парфи

@MuhammadAkbarAzim

4 days, 13 hours ago
МИСКИНЛАР ОТАСИ

МИСКИНЛАР ОТАСИ
Имом Тирмизий роҳимаҳуллоҳ ўзининг ҳидис тўпламида Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан қуйидаги ҳадисни ривоят қилади:
“Очликдан қорнимга тош боғлаб юрар эдим. Оятни ёд олган бўлсамда уйига олиб бориб қорнимни тўйдирармикин дея кишилардан қуръон ҳақида сўрар эдим.
Доим охирда мискинларни уйига олиб бориб тўйдирадиган кимса Жаъфар ибн Аби Толиб бўлар эди!”.

Қийин кунларда ёнида турганларингиз сизни унутмайди.
Сиз тўйдирган оч қоринлар сизни ҳеч қачон унутмайди. Сиз хотиржам қилган кўнгиллар сизни юзингизни тоабад унутишмайди. Сиз артган кўз ёшлари худди тинч маконни сифатлагани каби сизнинг исмингизни ёд этади!
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ҳеч кимни эсламаяпти. Аммо қорнини тўқлаган “Мискинлар отаси” Жаъфар ибн Аби Толиб розияллоҳу анҳуни эслаяпти.
Қарийб бир ярим минг йилдан бери Жаъфар эсланади!
https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

1 week, 1 day ago

Камолиддин Раббимов ёзяптилар.

Трампнинг қайтиши фонида Яқин Шарқда қизиқ вазият шаклланаяпти. Энг катта ва энг муҳим янгилик – Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Трамп ўз кабинетини тузаяпти. Трамп командасидаги аксарият мулозимлар – ўта исроилпараст сиёсатчилар. Демак, Исроилга эътибор жиддий кучаяди.

Трамп Исроилга нисбатан жорий қилинган барча чекловларни олиб ташлаб, истаганча қурол бераман деди. Эрон билан уруш бўлиш хавфи жиддий ошди. Шу фонда Туркия Исроил билан дипломатик алоқаларни тўлиқ узди. Тарихда биринчи марта! Туркия – Исроилни энг биринчилардан тан олган мусулмон давлати эди.

Исроил билан алоқаларни узиб, Туркия, яқин йилларда Исроил билан ҳарбий тўқнашувга ҳам бориши мумкин. Минтақада Туркия ва Исроил – ҳарбий жиҳатдан энг кучли давлатлар. Трампни қайтиши фонида Эрон ва араб давлатлари муносабатлари ёмонлашмади. Аксинча, Саудия-Эрон алоқалари сақланиб қолди. Саудлар ҳам Трампнинг шулерлигини тушунишди. Яқин Шарқдаги барча давлатлар потенциал урушга оҳиста тайёрланиб бошлашди.
*
Келажакда, Марказий Осиё давлатлари ҳам Исроил билан алоқаларни аниқ узади. Бу – вақт масаласи. Лекин, бу ишни эртароқ қилган яхши. Исроил – 78 йил давомида инсониятга қарши жиноят қилган, геноцид қилган ва қилаётган давлат. Марказий Осиё давлатларининг барчаси, Исроилга муносабат борасида, бирлашган ҳолда, келишган холда бир тан бир жон бўлиб, алоқаларни бир кунда узиши керак. Туркияни ёнида туриши керак!

@MubashshirAhmad

1 week, 4 days ago

Бўлаётган ҳодисаларни кўриб, мени тушунадиган, далда бероладиган дўстим Ҳусайн Жамолиддинни қучоқлаб, ич-ичимдан ҳайқириб йиғлагим келяпти.

Афсуски, у мендан узоқда, масофа олис, йилда бир ё икки марта кўришамиз, бир неча ойда бир марта гаплашамиз. Лекин негадир кўксим тўлиб қолса, баъзи ҳолатларда айнан шу дўстимга эҳтиёж сезаман.

Аҳмад ибн Ҳанбал роҳимаҳуллоҳ ҳақ гап айтганлар: «Бизни йилда бир марта кўрадиган биродарларимиз бор. Лекин ҳар куни кўрадиганларимиздан кўра уларнинг садоқат, дўстликларига кўпроқ ишонамиз».

Мен бу билан ёнимдаги дўстларимнинг садоқатини ҳақир санамоқчи эмасман, улар менга ака-укадек, онам туғмаган иним каби бўлиб кетган.

Шундай бўлса-да, баъзида бошқа бир инсон сизни ярим гапингиздан англашини аниқ ҳис қилиб, ўша инсонга эҳтиёж сезар экансиз.

#Ҳиссиёт_олами

1 week, 5 days ago

Бугун «Бўйдоқлар куни» экан хитойда.

Ғалати кунларни нишонлашади-е.

1 week, 6 days ago

Одамлар энг кўп соғинадиган ҳис қучоқлашиш бўлса керак, мен фаластинлик ҳар бир шаҳид диндош инимни ғойибона қучиб қоламан…

3 months, 1 week ago

Noʻmon ibn Bashir roziyallohu anhudan rivoyat qilinadi:
Nabiy sollallohu alayhi vasallam dedilar: "Moʻminlarni mehr koʻrsatishlarida, doʻstona aloqalarida, xayrixohliklarida bir jasaddek ekanliklarini koʻrasan. Agar bir aʼzo bezovtalansa, jasadning qolgani u uchun bedorlik va isitma bilan ogʻriydi".

Manba: Sahihi-Buxoriyning "Tajridus-sorih" nomli muxtasari, 1925 - hadis, "Odob kitobi".

@ilmiy_iqtibos

3 months, 1 week ago
3 months, 2 weeks ago

Эйваллоҳ, анчадан буён ҳаётимда кетма-кет ҳикматларга дуч келиб, уларни бутун вужудим билан англамаётган эдим, бугун жуда бошқача кун бўляпти, насиб қилса, албатта, ёзаман!

3 months, 2 weeks ago

Битта ўзбек Telegram'да битта листга саломдан тортиб нима сабаб мурожаат қилаётганига қадар ёзган экан ўлиб қолибди.

#Бўлмаган_гап
#Киноя

@MuhammadAkbarAzim

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago