🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago
Сизга албатта бахт, омад келади.
Сабабини ўзингиз билмайсиз!
Лекин, ишонинг, бунинг учун кимдир ҳаққингизга чин қалбдан дуо қилгани, ёки
Аллоҳ ризоси учун қилган ва эсингиздан чиқарган бирор яхши амалингиз сабаб бўлган бўлади.
Шунинг учун, кичик бўлса ҳам, арзимас санамай яхшиликларда давомли бўлинг!
Аллоҳ сизга ғам - андуҳ ораламайдиган бахт - саодат беришини сўраб, хайрли тун тилаймиз! Аллоҳнинг паноҳида бўлинг!
ТУНИНГИЗ ОСУДА ЎТСИН!
Ибрат
Онанинг кундалигидан...
(барча фарзандлар ўқисин)
Жоним болам! Шундай пайт келадики, мен қарийман. Ўшанда сабрли бўл ва мени тушунишга харакат қил...
Агар еётган овқатимни бехосдан тўкиб қўйсам, кийимларимни сенинг ёрдамингсиз эгнимга киёлмасам, «ёш боладан хам баттар» деб оғринма. Сен шундай қилсанг, юрагим оғриса хам маъюс жилмайиб эслайман: кичиклигингда сен хам шундай эдинг, буларни ўргатаётганимда қанча вақтим кетаётганини хатто хаёлимга хам келтирмаганман. Чунки ... ахир сен учун вақт нима бўпти, жонимни хам аямайман. Худди хозиргидай...
Агар сен билан сухбатлашиб ўтирганимизда, битта гапни минг марта такрорласам, эзмаликда айблама, мени эшит. Кичкиналигингда ухлашинг учун битта эртакни минг марталаб ўқиб беришимга тўғри келарди, хар гал жон деб тинглардинг. Менинг хаёт эртагим охирлаб боряпти, қачондир надоматда қолмаслигингни хохлайман, шунинг учун хозирча мени эшит...
Рўзғордаги янгича буюмларга тушунмасам, айбга буюрма, тушуниб олишимга бироз вақт бер. Ахир сенга тўғри ейиш, чиройли кийиниш, хаёт ташвишларига қарши қандай курашишларни ўргата олгандим, буни хам эплай олишимга ишонаман. Шундан кўнглим тўқ, ахир сен ёнимдасан...
Агар қачондир ниманидир эсдан чиқариб қўйсам ёки сухбатлашиб ўтириб, нима демоқчилигим эсимдан чиқиб қолса, койима. Агар эслолмасам, қайғурма. Ахир энг асосийси, гапираётганим эмас, сен билан биргалигим... Ёдингдами, кичиклигингда мендан бир зум хам нари кетишни истамасдинг...
Агар хориган оёқларим менга хизмат қилишдан, суянч бўлишдан бош тортса, қўлларингни узат. Худди қачонлардир илк қадамларингни ташлаётганингда сенга қўлларимни узатганим каби...
Қариётганимга қараб хафа бўлма, ўзингни ожиз хис қилма. Ёнимда бўл, мени тушунишга ва менга ёрдам беришга харакат қил. Худди қачондир эндигина хаётингни бошлаганингда мен сенга ёрдамлашганим каби...
Менга яшашда давом этишимда, хаёт йўлим якунига мехр-мухаббат ва тоқат билан етишимда ёрдам бер. Бунинг учун сени табассумим, хеч қачон сўнмаган, охири йўқ мехрим билан тақдирлайман...
Сени яхши кўраман, жоним болам!...
ИШТИРОКИНГИЗ УЧУН РАХМАТ ХАММАГА 👏👏👏👏👏👏💐💐🌾💐
ТОИФА ТЕСТЛАРИДАН 👆
ИШТИРОКИНГИЗ УЧУН РАХМАТ ХАММАГА 👏👏👏👏👏👏💐🌾💐🌾💐🌾💐
O’tkir va surunkali leykozlar: patogenezi, klinikasi, hamshiralik parvarishi.(1-savol). лейкоз
УЗУКЭллик ёшга тўлган кунимда,
Совга қилди ўғлим бир узук,
Духобали яшил қутида,
Миттигина марварид кўзлик.
Бунча нафис, бунча чиройли?!
Йиғлавордим суюнганимдан,
Нақд уч юз минг санаб бергандир,
Ўргилайин болагинамдан.
Бармоғимга қандай ярашди?!
Кўрмаганман бундайин бойлик,
Уч миллионга эрим обберган,
Олмос узукдан ҳам чиройлик.
Кунгирали билакузукни
Мерос қолдиргандилар онам,
Болам берган узук олдида,
Хира тортиб кетди ўша ҳам.
Севинчимдан ўйинга тушдим,
Бармоғимга тақволиб уни.
«Бахтли кунинг қай кунинг?» деса,
Айтар едим бугунги кунни.
Бирдан дедим: «Содда болам-а»,
Менга узук олиб нетарди.
Рўзғорга сарфласа шу пулни.
Қанча ками битиб кетарди
Тузукмикин еб-ичишлари?
Музлатгичи тўламидийкин?
Бирон ками бўлса, узукни
Келин кўрса нима дерикин?
Хотинига айтмаган бўлса....»
Шу хижолат қийнарди мени,
Дадасига дедим: «Келинга
Кўрсатсамми, кўрсатмасамми?»
Улар айтди «Келиндан қурқма.
Хижолатли не иш қилибсан?
Боқиб-боқиб, боланг қўлидан
Битта узук тақсанг тақибсан.
Ундан кўра дуо қил «Омин!
Онасини қилган бўлса шод.
Шу боланинг икки дунёсин,
Роббин, Ўзинг қилгайсан обод.
Онасига эҳсон қилибди,
Рўзғоридан, нафсидан юлиб,
Сарф қилган шу уч юз мингини,
Қайтариб бер уч миллион қилиб.
Онасини ясатибдими,
Шу болани Роббим, Ўзинг сен,
Пайғамбарлар либоси билан,
Жаннатингда ясантиргайсан».
«Омин» дедим йиғлаб: «Дадаси.
Буни қаранг, бу қандай бойлик»?!
Бармоқларим қизлигимда ҳам,
Бўлмаганди бундай чиройлик».
Қўлларимни силаб, ичимда,
Дедим «Роса қилдингиз хизмат,
Эллик йилда, азизаларим,
Қутлуғ бўлсин бу буюк иззат.
Ҳаммаларинг кўтариб, суйиб,
Тетапоя қилдирган ҳам сиз,
Ош-овқати, кирини қандай.
Ювар эдим сиз бўлмасангиз?
Кечалари устиларини
Бурним билан ўрармидим-а?
Тилим билан кийдирармидим,
Пайпоқларин оёқчасига?
Раҳмат, сизга, азизаларим,
Ёрдамингиз учун ташаккур!
Ҳар бармоқ ҳар тирноқ, ҳар бўғим,
Ҳар кафтингиз учун минг шукур.
Ҳали сизга бу иззатлар кам,
Савоб ила борсангиз агар,
Тақажаксиз мангу жаннатда
Қуш-қўш олтин билакузуклар».
Шу кун гулга айланган эди,
Қулимдаги ажину доғлар,
Чунки кўнглим кўчаларида,
Ёнган эди минглаб чироқлар.
Бир бурчакда ташландиқ ётган,
Кўнглим ўсди, кўнглим яшнади,
Неданлигин билмадим, аммо....
Қўлим энди қулга ўхшади.
«ИШЛАМАЙДИГАН» АЁЛ
(Хаётий ҳикоя)
Яқинда қизимдан СМС олдим.
- «Дада, бир нарсага ҳайрон қоламан, -деб ёзибди қизим. — Бир ўзингиз ишлаб бизни қандай боққансиз?
Битта ойликка тўртта фарзандни ўқитгансиз, ичиргансиз, едиргансиз, кийдиргансиз…
Биз куёвингиз билан ишлаб, минг бир тежаб-тергаб, қизимга кеча зўрға пальто обердим».
— « Худо берган, қизим, Худо берган, -дейман унга. Лекин ичимдаги гапни унга айтмайман. Биз ҳам битта эмас, иккита бўлиб ишлаганмиз демайман.
Деёлмайман.
Ишонмайди, лоф деб ўйлайди.
Хаёл узоқларга олиб қочади…
«Мен давлат идорасида 133 сўм ойлик олардим, — дея ичимда қизим билан гаплашаман, — кейинчалик у 150-200 га кўтарилди.
Ойлик олган куним уйга бозор қилсам, онанг қувониш асносида дакки берарди: картошкани қиммат опсиз, сабзи Қўйлиқда ярим баҳосида сотиляпти, шолғомни юпқа пўстлисидан олинг, чиқитга камроқ чиқади.
Табиийки, бу гаплардан кейин бозор ҳам онангнинг зиммасига тушади.
Чунки, онанг биладики, менинг бойвачча феъллигим билан ойнинг иккинчи ярмида қўни-қўшнидан қарз излашга тўғри келади. Уйимизда гилам бўлмасада, олачамиз бор эди, лекин тўртта боланинг тўп-тўпидан кейин ҳам уйимиз озода турарди.
Ошхонадан тортиб балконгадовур чиннидай ярақларди.
Ҳамма нарса ботартиб эди ва ҳозиргача шундай.
Ваҳоланки, уйимизда чўримиз йўқ эди.
Ўша сен, шунингдек, бошқалар ҳам пешонасига «ишламайди» деган тамға босган Онанг бор эди...
Акангнинг кийимини уканг, сенинг кийимингни синглинг кийиб катта бўлди. Кийимларингнинг ямоғи бўлиши мумкин эди, лекин кири йўқ эди.
Неваралар пайдо бўлганда онанг бўхчадан акангнинг болалигидан қолган эски кийимларини, гарчанд кеннойинг бурнини жийирсада, чақалоққа кийдирганди.
Онанг тиккан кўрпачаю ёстиқлар, дарпардаю дастурхонлар эндиликда эскилик сарқити бўлиб қайси бир токчаларда ётибди...
Ваҳоланки, ортиқча кийим сотиб олишга бизнинг қурбимиз етмасди, тикувчию кўрпачига беришга ойлигим камлик қиларди.
Биласан, уйимизда н меҳмон аримасди.
Вилоятлардан йўли адашиб Тошкентга келган борки, бизникида меҳмон бўларди.
Улар вақт ҳам, имконият ҳам танламасди, тўғри бостириб келаверарди.
Ярим оқшом бўлишига қарамасдан, қарангки, худди меҳмон кутиб ўтиргандай бир пасда дастурхон безаларди. қанд-қурс, пирошка-сомса дегандай…
Дастурхондаги таом ва ширинликларнинг ярми «Made in Mom» эди.
Аниқроғи, ишламайдиган онангнинг «иши» эди.
Чунки ошпаз ёллашга менинг ойлигим етмасди. Укаларинг бугун кийган кийимини мактабдан йиртиб ёки кир-чир қилиб келарди.
Афсуски, ўшанда бизнинг шахсий тикувчимиз ҳам, кир ювиш машинамиз ҳам йўқ эди. «Ишламайдиган» онанг кийимларни тикиб, ювиб, эрталабгача қуритиб, дазмоллаб фарзандларига кийдириб, мактабга жўнатарди. Чунки, укангнинг иккита кўйлаги йўқ эди. Бор-йўғи битта бўларди, уям акасининг эскиси.
«Ишламайдиган» онанг дарсдан кейин тўртта фарзандининг ҳар бири билан индивидуал дарс қиларди. Кўзининг нурини тўкиб, сизларга эртаклар ўқиб берарди, қайта-қайта машқлар бажартирарди. Ана шуларнинг ҳосиласи ўлароқ, ҳаммаларинг ўқиб, касб-ҳунарли бўлдинглар. Ҳа, бугун игнага ип ўтказолмай қолган онангнинг кўз нурлари сизларнинг болалигингиз қат-қатларига сочилиб кетган.
«Худо берган» деган сўзларимнинг маънисига энди тушунгандирсан. Худо менга бойлик бермади, Худо менга сен айтган «ишламайдиган» онангни берди! Ва онангга қўшиб ҳамма нарсани инъом этди менга Аллоҳим! Қатор-қатор фарзандлар берди! Уларнинг ҳар бирига яраша ақл-идрок берди. Эл-юрт ўртасида обрў-эътибор берди, бировдан кам қилмади...
Топганимга барака берди. Бировнинг қўлига қараб қолмадим. Онанг билан шаҳарма-шаҳар, Ижарама-ижара юрган кунларим эвазига Аллоҳим қўша-қўша уйлар берди.
Ҳаммасига секин-секин, сабр-қаноат билан эришдик, аммо бировнинг ҳақига хиёнат қилмадик, кимсани ранжитмадик, ёлғон гапирмадик, Худодан қўрқдик. Мен нимаики мартабага эришган бўлсам унинг тўқсон фоизида қарийб бир умр «уй бекаси» тамғаси остида яшаган Онангнинг хизматлари бор!...
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 4 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 3 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 4 days, 11 hours ago