Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Расулуллоҳ Ошиқлари

Description
Росулуллоҳ (салоллоҳу алайҳи васаллам) Ошиқлари учун очилган канал. Ислом динини биргаликда ўрганамиз...

☝️🏼Ақидамиз: Аҳли сунна вал-жамоъа

☝️🏼Мазҳабимиз: Ҳанафий

📌 Реклама: @Attoyyibaatt
We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 6 months, 2 weeks ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 9 months, 4 weeks ago

1 month, 1 week ago
[*#Ифторлик\_вақти*](?q=%23%D0%98%D1%84%D1%82%D0%BE%D1%80%D0%BB%D0%B8%D0%BA_%D0%B2%D0%B0%D2%9B%D1%82%D0%B8)

#Ифторлик_вақти
*🌙* Рамазоннинг 6-куни

📆 16-март, шанба

Ифторлик вақти: 18:33
Оғиз очиш дуоси:
«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъалаа ризқика афторту. Фағфирли Я Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту».**Маъноси: Ё Аллоҳ, ушбу рўзамни Сен учун тутдим ва Сенга иймон келтирдим ва Сенга таваккал қилдим ва берган ризқинг билан ифтор қилдим. Ё гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қилгин.

*👉* Юртимиз ҳудудларидаги саҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути: **** Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼Telegram | Instagram |** Youtube

1 month, 1 week ago
**Росулуллоҳﷺ дeдилар

**Росулуллоҳﷺ дeдилар

"Қачонки бирортангиз ифтор қилса, оғзини ҳурмо билан очсин, чунки у баракадир. Ҳурмо топмаса, сув билан очсин, чунки у покловчидир" дeдилар!**** Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼Telegram | Instagram |** Youtube

1 month, 1 week ago

Бир марта кўриб
тўймайсиз бу видeони
😍**

Шайхимизни муомилалари, хулқлари жуда гўзал шундай eмасми ?❤️

Айниқса бу инсонни дуоларини eшитиб бeиҳтиёр йиғламасликнинг
иложи йўқ 🥺**** Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼Telegram | Instagram |** Youtube

1 month, 2 weeks ago

*🌙*🍃🌹РАМАЗОН ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН АЗИЗЛАР!

Қалбимиз тўрида иймон порласин
Мусулмон халқини Аллоҳ асрасин
Бу ғариб қалбимиз нурларга тўлсин
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

Яратган Роббимга ҳамду санолар,
Унинг Расулига бўлсин дуолар.
Исму амалингиз Жаннатда турсин,
РАМАЗОН ойи муборак бўлсин!

🌙🌹🎊РАМАЗОННИНГ ОЙИ МУБОРАК БЎЛСИН!!!🤲

Аллоҳнинг саломи
Пайғамбар ﷺнинг дуолари
Қуръоннинг нури
Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!

🌙🌟🌙🌟🌙🌟🌙🌟**•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️*
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy

1 month, 2 weeks ago

​​​​*🌙*РАМАЗОН ЎЗИ НИМА?

☝️Шайх Абдулқодир Жийлоний раҳматуллоҳи алайҳ “Ғунятут толибийн” да бир ажойиб нарсани ёзганлар. Шайх ёзадиларки, “Рамазон” сўзидаги ҳар бир ҳарф бу ойдаги сифатни баён қилади.

“Рамазон” сўзидаги “ро” ҳарфи, бу “раҳмат” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “мим” ҳарфи, бу “мағфират” ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “зод” ҳарфи, бу “жаннат зоминлиги (кафолати) берилган” ой дейди.

“Рамазон” сўзидаги “алиф” ҳарфи, бу “унс ва улфат” (меҳрибонлик ва яқинлик) ойи дейди.

“Рамазон” сўзидаги “нун” ҳарфи, бу “нуроният” ойи дейди.

Раҳмат истасангиз,
Мағфират истасангиз,
Жаннат зоминлиги (кафолати)ни истасангиз,
Унс ва улфат (меҳрибонлик ва яқинлик) истасангиз,
Нуроният истасангиз,

☝️У ҳолда бу ойда кўп ибодат қилинг. Шунда бу барча нарсалар насиб қилади.

📚“Тажаллиёту рамазонал-муборак” китобидан. 34-бет. Абдулқайюм Комил таржимаси.**
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

*☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️*
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy

Telegram

QUR'ON VA SUNNAT

«Quronvasunnat» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз! Диний саволлар учун ***👇*** ***👉***: Savollar.muslim.uz ***👨‍💻*** Murojaat uchun: @Attoyyibaat

[​​](https://telegra.ph/file/553700eaa7060782005e0.jpg)[​​](https://telegra.ph/file/553700eaa7060782005e0.jpg)*****🌙***РАМАЗОН ЎЗИ НИМА?
1 month, 2 weeks ago

​​*‼️*О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !

❗️ЖАННАТ ЭШИКЛАРИ ОЧИЛМОҚДА.
🌙****Юртимиз узра фараҳбахш Рамазон ойи ўзининг файзу футуҳи билан кезмоқда. Мунаввар тонгларда, муазззам шомларда қилинаётган хайрли дуолар диёримизнинг муссаффо осмонидан раҳмат, мағфират ва барака бўлиб ёғилмоқда.
Қуръони каримда батафсил баён қилиб берган: “Эй, имон келтирганлар! Сизлардан олдинги (уммат)ларга фарз қилингани каби сизларга ҳам рўза тутиш фарз қилинди, шояд (у сабабли) тақволи бўлсангиз” (Бақара сураси, 183-оят).

📚Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қиладилар: “Аллоҳ таоло: “Одам боласининг ҳамма амали – ўзи учун, фақат рўза – Мен учундир ва унинг мукофотини Мен Ўзим берурман”, деди. Рўза – сақловчидир. Қачон қайси бирингиз рўзадор бўлса, фаҳшдан гапирмасин ва бақир-чақир қилмасин. Агар бирортаси у билан сўкишмоқчи бўлса, “Мен рўзадорман” десин. Муҳаммаднинг жони қўлида бўлган Зот ила қасамки, албатта, рўзадорнинг оғзининг ҳиди Аллоҳнинг наздида мушкнинг ҳидидан хушбўйроқдир. Рўзадорга икки марта хурсандчилик бор: бири – ифтор вақтида оғзини очганда ва иккинчиси – қиёмат кунида Роббисига рўбарў бўлганда” (Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган).

☝️Муқаддас динимиздаги барча ибодатларда бандалар Аллоҳнинг олдида баробар туради. Жумладан, рамазони шариф рўзасини тутишда ҳам одамлар бир хил даражада очликни бошдан кечирадилар. Уларнинг ораларидан ё бой, ё мансабдор истисно қилинмайди. Бу борада ҳамма баробар, кучли ва заиф, хос ва омманинг фарқи йўқ.

☝️Имом Ғаззолийнинг “Мукошафатул қулуб” асарида келтирилган бир ҳадиси шарифда шундай марҳамат қиладилар:

“Менинг умматимга беш хислат берилди, бу аввалгиларга берилмаганди:

1. Аллоҳнинг наздида рўзадорнинг оғзидан мушкдан ҳам яхшт ҳид келади.

2. Ифторгача малаклар рўзадор учун истиғфор қиладилар.

3. Бу ойда шайтонлар боғланади.

4. Аллоҳ ҳар куни жаннатни безантиради ва “Солиҳ бандаларим, қалбларидан ёмонлик ва жавобгарликни йўқ қилиш учун шошилинч ҳаракат қилишяпти!” деб буюради.

5. У, ойнинг сўнгги кечасида уларни афв этади.

🤲Аллоҳ таоло бу ойда қиладиган барча ибодату дуоларимизни ва тутадиган рўзаларимизни қабул айласин. Бандачилик қилиб билиб билмай қилган хатоларимизни мағфират айласин.**•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️*
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy
https://t.me/+HqBivXb1iwRhYTcy

Telegram

QUR'ON VA SUNNAT

«Quronvasunnat» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз! Диний саволлар учун ***👇*** ***👉***: Savollar.muslim.uz ***👨‍💻*** Murojaat uchun: @Attoyyibaat

[​​](https://telegra.ph/file/585cf18c34ba9f3c2b5ab.jpg)*****‼️***О Г О Ҳ Б Ў Л И Н Г !
3 months, 2 weeks ago
3 months, 3 weeks ago

#Гӯзал_қироат *Сура Каҳф
•┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•

☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!

⬇️Линкни босиб  каналга обуна бўлинг!⬇️*
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy
https://t.me/+szXm9_n6mqs3ZTIy

3 months, 3 weeks ago

​​Искандар ***Зулқарнайн (Қонуний) вафотидан олдин уч нарсани васият қилган экан:

🔘 1. Тобутини давлатининг энг зўр табиблари қабрга кўтариб боришини;

🔘 2. Бор бойликлари, жавоҳиру олтинларини қабргача борадиган йўлга сочиб қўйишларини;

🔘 3. Тобутидан икки қўлини чиқариб қўйишларини.

Сарой пешволари ҳайрон бўлиб, бунинг сабабини сўрашибди.
Искандар Зулқарнайн қуйидаги жавобни берган экан:

- Замонанинг энг зўр табиблари тобутимни кўтаришсин сўнг одамлар кўришсин ҳар қанча зўр табиб даволамади, Аллоҳдан келган ажал олдида улар ожиздирлар, ўлим ҳақ.

- Бор бойликларимни йўлга сочиб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, ҳар қанча мол-дунё йиғиб ҳам, инсон уни охиратига ортиб олиб кетолмаслигини.

- Қўлларимни тобутдан чиқариб қўйинглар, сўнг одамлар кўришсин, қандай катта лавозимда, давлат султони бўлиб, қандай катта бойликларга эга бўлиб, саройларда яшаган бўлсамда, қабрга қуруқ қўл билан кетаётганимни.*

Бу дунёда фақат яхшилик қолади. Яхшилик қилишдан хеч қачон чарчаманг.

Албатта яқинларингизга ҳам юборинг

🌙 Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг 👇🏼Telegram | Instagram |** Youtube

We recommend to visit

Эълон бериш учун 👉 @MB_ADMINUZ га ёзинг

Спамлар учун:
https://telegram.me/+cjjLCmVmTY8zM2Iy

Last updated 4 days ago

Дунё қарашингизни 180° га ўзгартирадиган канал! ⌛️

Сиз керакли жойдасиз бизни танлаб адашмадингиз..!

Admin: @Oltin_admini

"Каналга қўшилиш" тугмасини устига босинг 👇

Last updated 6 months, 2 weeks ago

«Namoz oʻqishni oʻrganish» илмий, маърифий ва ижодий каналига хуш келибсиз!

Расулуллоҳ ﷺ айтадиларки:

«Ким бир яхшиликка бировни йўллаб қўйса, унга ўша ишни қилганлик ажри бор»
(✍️Имом Муслим ривояти).

Last updated 9 months, 4 weeks ago