🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
'Гўзал Туркистон'. Абдулҳамид Сулаймон Чўлпон шеъри. Клип сунъий интеллект ёрдамида тайёрланди.
Ҳурматли Муҳаммад Исмоил ака!
Жуда-жуда унутилмас кунларни тақдим этдингиз ҳаётимда, Аллоҳга беадад шукур, ҳамиша ҳурматимдасиз, юрагим тўридасиз. Шафоатли Зулайҳо Онамизнинг дуолари билан ижодингиз янада юксалсин, нафақат Ўзбекистонни, балки бутун дунё адабиётини забт этиш Сизга насиб этсин, фақат ва фақат олға шоирим!!!
Акрамжон АЗИЗ,
Фарғона, Олтиариқ тумани.
#marifat_ulashib
#Muhammad_Ismoil
4-dekabr 2024-yil, "Ma’rifat ulashib" loyihasi doirasida Farg‘ona politexnika institutiga zamonamizning eng mashhur shoirasi FARIDA AFRO‘Z, iste’dodli yosh adib JAVLON JOVLIYEV, Xalqaro Robindranat Tagor mukofoti sovrindori, atoqli shoir MUHAMMAD ISMOIL tashrif buyurmoqdalar. Shu munosabat bilan aziz mehmonimiz MUHAMMAD ISMOILning institut talaba yoshlariga murojaatini, dil so‘zlarini e’tiboringizga havola etmoqdamiz.
Marhamat! #MARIFATULASHIB #FARIDAAFROZ #JAVLONJOVLIYEV #FARGONA #MuhammadIsmoil #FARGONAPOLITEXNIKAINSTITUTI
Adib nomidan berilgan 3 ta savolga eng tezkor javob bergan talabalar taqdirlanadi.
@farpiyoshlar
МЕН ҲАҚИМДА ЁЗИЛГАН КИТОБНИНГ ПДФ ВАРИАНТИ. ОДИЛ ЁҚУБОВ, АБДУЛЛА ОРИПОВ, РАУФ ПАРФИ, ҲАЛИМА ХУДОЙБЕРДИЕВА, АБДУСАИД КЎЧИМОВ СИНГАРИ УЛУҒ УСТОЗЛАРНИНГ, ЗАМОНДОШ ШОИР-У ЁЗУВЧИЛАРНИНГ, АКАДЕМИКЛАР, ФАН ДОКТОРЛАРИ, ОЛИМЛАР, ҚАДРДОНЛАР, ҚАЛБАН ҚАРИНДОШ ЁР-У БИРОДАРЛАРИМНИНГ МАҚОЛАЛАРИНИ, ФИКРУ МУЛОҲАЗАЛАРИНИ ЎҚИШИНГИЗ МУМКИН. БУ КИТОБ ОЛТМИШ ЁШИМ МУНОСАБАТИ БИЛАН ЧОП ЭТИЛГАН БУЮК ТУҲФА! БАРЧАНГИЗГА ТАШАККУР АЗИЗЛАРИМ!
Assalomu alaukum, hurmatli saytimiz obunachilari! Muhtaram Tesha aka Mo'minovni tavallud kunlari bilan chin dilda muborakbod etamiz. Ustozning umrlari uzoq bo'lsin! Rizqlari to'kin bo'lsin! Barchamiz ustozga sog'lik, salomatlik, oilalariga tinchlik, xotirjamlik, barkamol ijodlariga bardavomlik tilab qolamiz. Muhammadjon akaning ushbu keltirgan hikoyalari uchun minnatdormiz! Zero, insonni, ustozlarni ulug'lash ezgu amallardan biridir. Hamisha barchamiz omon bo'laylik!
Барчангизни, эртага 25-ноябрь, соат 15-00 да Алишер Навоий номидаги Республика Миллий кутубхонасининг анжуманлар залига, Ўзбекистон халқ артисти Теша Мўминов таваллудининг 75 йиллиги муносабати билан ўтқазиладиган тантанали тадбирга таклиф этамиз.
КАЪБАДАГИ ВОҚЕА
(Ҳаётий ҳикоя)
- Зўрға Каъбага яқинлашдим. Туманот одам. Ҳеч ким ҳеч кимга қулоқ солмайди, ҳеч ким бир бирини эшитмайди. Еттинчи айланишда Каъбага яқинлашиб Ҳажар ал Асвад тошига зўрға қўлимни теккиздим. Юрагим ҳаприқади. “До-одд” дейман.” “До-оооодд, Оллоҳим, Яратган Парвардигор эгам, қилган гуноҳларимни кечир, Оллоҳим мен гуноҳкор бандангни кечир, заифман, ҳақирман, нотавонман, билиб билмай қилган гуноҳларим кўп, ўз уйингда меҳмон қилиб ўтирибсан, меҳмонлигим ҳурмати, ақли ожизлигим, сенга муҳаббатим ҳурмати, ялиниб ёлворишларим ҳурмати, қалб амри билан шу ерларга бош уриб келганим ҳурмати кечир, тавба тазарруларимни қабул қил...” дея ўкраб йиғлайман. Кўз ёшим тинмайди. Ўзимни тўхтатолмайман. Оллоҳимдан қайта қайта ёлвориб сўрайман. Ҳамма нарсани унутганман. Гўё мен мен эмасман, яшариб, покланиб, тобора тозаланиб бораётгандайман. Бу шундай мунаввар лаҳзаларки, дунёнинг ҳеч бир буюк неъматини бу ноёб лаҳзаларга алмаштириб бўлмайди. Умримнинг мана шу нодир сонияларини бутун умримга алмаштиришга розиман. Шу пайтда, қулоғимга шердай ўкирган овоз чалинди. Қанчалик шовқин сурон бўлмасин бу ўзбекча овозни эшитмасликнинг иложи йўқ эди. Ўкирик яна эшитилди:” Ё-ооо Оллоҳим, ёлвориб сўрайман, устозим Шукур Бурҳонни гуноҳларини кечир, қиёмат куни мағфират қил, нимаики айби бўлса мени жазола, гуноҳларидан ўт, устозим нур каби покиза инсон, мушкулларини осон қил, Оллоҳи-и-имм!”
Ўкириб йиғлаётган одам менга тескари, Каъбага қараб турар, қўллари билан Каъбани силар, сўнг юзига уриб букчайиб олар эди. Ўзини унутиб, ўзга учун бу қадар ёлвораётган одам ким бўлди дея, таажжубда эдим. Шукур Бурҳонни бу қадар эъзозлаган инсон ким, ўғлимикин, набирасимикин, ким экан деган ҳайрат чулғаб олганди мени. Юз сўм учун, ака укасидан, ота боласидан, эр хотинидан тониб турган, меҳр оқибат жонсарак бўлиб турган бу бағритош замонда устози учун ёлвориб турган бу меҳридарё инсон ким экан, дея ўша одамнинг орқасидан маҳкам ёпишдим. У одам ўгирилди-ю, кимлигимга қарамай қаттиқ қучоқлаб, ҳўнграганча йиғлайверди. Оломон бизни судраб кетди. Сал четроқ чиқиб қолгач, ким экан деб юзига қарасам танишдай туюлди.
- Сиз, Теша Мўминовмисиз ?-дедим.
- -Ҳа, Теша Мўминовман, - деди.
Ўша лаҳзаларда бу одам кўзимга шундай яхши кўриниб кетди-ки, қайтадан маҳкам қучоқлаб олдим. Устозига бу қадар эҳтиром кўрсатган оқибатли, садоқатли, олийжаноб шогирднинг бир умр хизматида бўлишга тайёр эдим. Хаёлимда эса инсоният сарвари, Муҳаммад мустафо с.а.в.нинг Ҳажжатул вадода: “Эй Парвардигор, устозларнинг гуноҳидан ўт, умрларини узун, ҳаётларини бардавом қил, касб-корларига файз-барака бер!” –дея қилган илтижолари айлана бошлади. Ҳа, Пайғамбаримиз устозларимизни улуғлашга чорлаган эдилар. Мен эса, бир оловқалб шогирднинг бир буюк устозга кўрсатган улуғ эҳтиромга фақулодда гувоҳ бўлган эдим. Бу юракни орзуқтирадиган гўзал лаҳзалар эди.
Азизлар, бу воқеани менга ховослик Баҳромхожи акамиз айтиб берган эдилар. Бу бўлган воқеа. Бу воқеа, Ўзбекистон халқ артисти, севимли актёримиз Теша Мўминов ҳаётидан бир шингил. Ҳа, дўстлар орамизда мана шундай тоза юракли инсонлар бор. Ўзининг Йўлчи, Ғофир, Амир Темур ва яна ўнлаб образлари билан миллионлаб юракларни забт этган Теша Мўминов эртага 75 ёшни қаршилайдилар. Барчангизни ушбу таваллуд айём анжуманига чорлаймиз. Улуғ санъаткоримизга соғлик саломатлик, ижодда юксак парвозлар тилаймиз. Самимий тилакларингизни изоҳларда қолдиришингизни сўраймиз.
Муҳаммад Исмоилнинг "Узук" номли асари ҳаёт ва оила қадрияти, она меҳрининг беқиёслиги ҳақидаги чуқур ҳикмат ва дарсларга бой асар ҳисобланади. Унда ҳар бир сатр инсон қалбига таъсир этувчи туйғуларга тўла бўлиб, муаллиф ўзининг оилавий хотиралари орқали она сиймосини халқимиз анъаналари ва меҳр-оқибат, шукроналик каби инсоний фазилатлар билан ёритади.
Асарда она сиймоси меҳр ва қурбонлик тимсоли сифатида тасвирланган. Унинг содда ва самимий қаҳрамонликлари, оғир дамлардаги матонати, фарзандларига бўлган беқиёс муҳаббати жуда таъсирли ёзилган. Онанинг фарзандига совға қилган узуги орқали инсон қадри, муҳаббатнинг аҳамияти ва умуман, инсон ҳаётидаги маънавий бойликлар кўзга кўринарли қилиб очиб берилган.
Бу асар нафақат ўзингизнинг, балки ҳар бир инсоннинг онасига нисбатан эҳтиромини янада оширади. Муаллифнинг ёзув услуби жуда самимий ва тўғридан-тўғри инсон қалбига йўналтирилган. У инсонни нафақат ўтмиш ҳақида, балки бугунги кун ва келажак ҳақида ҳам мулоҳаза юритишга ундайди.
Асар орқали Муҳаммад Исмоил инсонийлик, оддий қадриятларни қадрлаш ва оналарни асраб-авайлашга даъват этади. Бу асар ҳар бир ўқувчи учун муҳим дарс, асл ҳаётий сабоқ бўлиб қолади.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago