🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Трамп лавозимга келганидан кейин АҚШ иқтисодиётида қандай ўзгариш бўлиши ҳақида тасаввур ҳосил қилиш учун Ботир аканинг фикрларини ва Uzbekonomics подкастидаги муҳокамани тинглашни тавсия қиламан.
Трамп АҚШ президентлигидан кетишига 1536 кун қолди.
Бугун бемалол гаплашиш мумкин бўлган сайлов ҳақида озгина гап сотдик - кўриш, лайк қўйиш (ёки ҳеч бўлмаса дислайк қўймаслик), коммент ёзиш (дакки бериб бўлса ҳам) ва шейр қилиш олқишланади https://youtu.be/U-dQL8tULiY
«Биз нима ишлашини аниқ билмаймиз, шундай экан, бу масалада самимий бўлишимиз лозим»
Бюджетномада бир қизиқ бандга кўзим тушди. 2025 йил ва келгуси ўрта муддатли даврда инновацион аҳамиятдаги (стартап) 30 та йўналишда лойиҳаларни эълон қилиш ҳамда камида 10 та йўналишда янги 100 та инновацион бизнес лойиҳаларни амалга ошириш режадаштириляпти экан.
Бу орқали тез ўсиш ва ривожланишга мойиллиги бор тадбиркорларни (high growth firms) танлаб олиб, уларни ривожлантириш бўйича дастурларни амалга ошириш кўзда тутиляпти экан.
Жан Тироль билан интервьюда давлатнинг саноат сиёсати ва давлатнинг ҳажми ҳақида бир нечта саволлар берилганди. Тиронинг баъзи фикрлари, менимча, иқтисодиётга ҳар бир аралашув олдидан қайта-қайта эшитиб кўрилиши керак. Мисол учун:
«Ҳукумат нима қилиш кераклигини ҳал қиладиган саноат сиёсатига ҳам турли мисоллар бор. Иқтисодий фаолиятда ким муваффақият қозониши анча мунозарали масала, чунки ҳукумат нима муваффақиятли бўлиши ва нима ўхшамаслигини ҳал қилиш учун етарлича маълумотга эга бўлмаслиги мумкин. Мисол учун, қишлоқ хўжалиги соҳасини олайлик. Қишлоқ хўжалигида сиз қайси экин фойдалию қайси бири фойдасиз бўлишини билмайсиз».
«Ким муваффақият қозонишини ҳал қиладиган саноат сиёсати ахборот билан боғлиқ муаммолар туфайли унчалик жозибадор эмас. Ҳатто меҳрибон ҳукумат ҳам ресурсларни қаерга йўналтиришни аниқлашда қийинчиликка учраши мумкин. Мисол учун, сиз углерод чиқиндиларини камайтирмоқчи бўлсангиз, водородга сармоя киритишингиз керакми ёки бошқа углерод излари билан боғлиқ лойиҳаларгами? Биз нима ишлашини аниқ билмаймиз, шундай экан, бу масалада самимий бўлишимиз лозим.
Шунинг учун ҳам асосан углерод нархини белгилаш орқали углеродни камайтиришга рағбатлар бериш яхшироқ. Углеродни нархлашимиз, инновацияларни, яшил инновацияларни рағбатлантириш орқали [иқтисодий агентларга] рағбатлар беришимиз мумкин. Лекин барибир қарор қабул қилиш қийин, чунки биз адашишимиз ҳам мумкин. Умуман олиб айтганда, қандай қилса тўғри бўлишини ҳеч ким билмайди».
Харажатларни кесиш учун мактаб боласини қўлига берилаётган китобдан бошқа бандлар бор бюджетимизда, масалан.
Ҳақиқий депутат ақлли бўлиши шарт эмас, сайланган бўлиши шарт
Бугун Ўзбекистон парламенти янгиланадиган кун. Шу сабаб каналда аввалроқ парламент ҳақида ёзилган қайдларни йиғиб, бир постда улашиб қўйгим келди.
Парламент вакиллик органи ҳисобланади. Унинг вакиллилик функцияси эса ӯз навбатида у сайловчиларнинг вакили эканини англатади. Депутатлар ва сенаторлар энг ақлли, энг виждонли, энг ватанпарвар одамлар бӯлиши шарт эмас, бунга эҳтиёж йӯқ. Қонун доирасида сайловчини ӯзига ишонтира олган исталган одам мандатга эга бӯлиши керак. Парламентда ёш ёки қари, олий маълумоти бор ёки йӯқ, консерваторми ёки либерал бӯлиши мамлакат учун шармандали ҳолат эмас. Мамлакат учун шармандали ҳолат парламентда ҳеч кимнинг вакили бӯлмаган одамлар ӯтиришидир.
Парламентарийларнинг компетентлигини муҳокама қилувчи одамлар қонунларнинг ижтимоий-сиёсий табиатини тушунмайди. Қонунлар формал равишда ҳужжат бӯлса, моҳиятан умумжамият келишувини англатувчи бир битим саналади.
Мамлакатдаги 10 ёки 100 нафар энг яхши юристни йиғиб, улардан ёпиқ хонада энг яхши қонунларни ёзиб беришини сӯраш ҳеч қандай яхши оқибат олиб келмайди. Умумжамият келишувини фақат унинг вакиллари расмийлаштириши керак.
...
Жуда кам ҳолатда парламентга эътирозлар у ниманидир қабул қилгани эмас, ниманидир қабул қилмагани ортидан келиб тушади. Одатда парламент қайсидир ҳужжатни қабул қилгани учун танқидга учрайди. Чунки қонун ижодкорлигининг биринчи қоидаси шуки, тартибга солиш зарурияти бӯлмаган нарсани тартибга солмаслик керак. Нимани тартибга солишга зарурат бор, нимани тартибга солишга зарурат йӯқлигини эса фақат сайловчилар орқали аниқлаш мумкин, янги қонунга ёки эскисини ӯзгартиришга талаб айнан сайловчидан келиб тушиши керак, «бошлиқлардан» эмас.
Парламент муваффақиятига KPI қабул қилинган қонунлар эмас, сайловчининг овози қанчалик ҳукуматга таъсир ӯтказаётгани ҳисобланади. Жамоатчилик муҳокамалари улар қандай натижа беришидан ёки умуман натижа бермаслигидан қатъий муҳим қадрият ҳисобланади.
Депутатлар мажлис залида бир-бири билан муштлашиб кетиши муаммо эмас, сайловчиларнинг овози бир четда қолиб кетиб, ҳукумат уларни эшитмай қӯйиши, айни вақтда эса парламентда ӯтирганлар хор бӯлиб бир гапни маъқуллаши эса муаммо. Катта муаммо.
...
Парламентаризмнинг қон томири бюджет ҳисобланади. Тарихдаги исталган демократик тузумлар парламенти, қонун чиқарувчи органи, маҳаллий кенгашининг мавжудлиги моҳияти айнан шунда: бюджет ва солиқларда - умумий маблағни умумий эҳтиёжлар учун коллектив шаклда тақсимлашда.
Қонун яратиш фаолиятининг исталган бошқа кўриниши иккинчи даражали. Ҳар сафар айнан иқтисодий инқироз ёки танглик шароитида ҳукумат парламент эшигига ёрдам сўраб келади ва уни эшитишни, айтганини бажаришни, гапига қулоқ солишни бошлайди. Ижро этувчи ҳокимиятни тийиб туриб, унга таъсир қилишнинг бундан яхшироқ йўли йўқ.
Солиқ ва бюджет сиёсатида парламент овози бўлмаган, ижро этувчи ҳокимият мажбурий тўловларни жорий қилиш ва уни истаганича сарфлаш имкониятига эга бўлган жойда парламентнинг бошқа исталган қилаётган ишлари бир пул.
Парламентарийлар сайланган бўлса бўлди, бошқа нарсанинг кераги йўқ.
Шу ҳафтагача мен президент Байденнинг 2024 йилги сайловда номзод бўлиб қолиш учун камида 50 фоиз имкониятга эга деб ўйлардим, аммо ҳозир менинг прогнозим ўзгармоқда. Байденнинг ўзи ҳокимиятдан, ҳатто ҳокимиятдан эмас, балки сайловларда бу ҳокимият учун курашиш имкониятидан воз кечишга қарор қилмаган. Бироқ, демократ сиёсатчилар томонидан босим чидаб бўлмас даражага етаётганга ўхшайди. Демократларга овоз берувчи аксар сайловчилар Байден яна тўрт йил давомида тўлиқ президентлик қила олмайди деб ҳисобламоқда. Конгрессга сайланиши керак бўлган демократ сиёсатчилар учун бундай президент худди бўйиндаги тош каби. Улар мағлуб бўлишни исташмайди, уларга ғалаба қозонмаган тақдирда ҳам ноябрда оғир мағлубиятга учрамайдиган партия етакчиси керак.
“Ҳеч ким ўз ихтиёри билан ҳокимиятни топширмайди” қоидаси яна бир бор ишлади. Албатта, Байден яхши президент сифатида хотираларда қолади — юқори иқтисодий ўсиш суръатлари, рекорд даражада паст ишсизлик, кўплаб қонунчилик ташаббуслари ва муваффақиятсизликка учрамаган ташқи сиёсат. Лекин буюк сифатида эмас. Агар у иккинчи муддатга сайланишга уринмаганида буюк бўларди. Чидаб бўлмас босим остида эмас, балки ўз ихтиёри билан ҳокимиятни тарк этганида буюк бўларди.
Буюклик — вақтида кета олиш
Россиялик иқтисодчи Константин Сонин Жо Байденнинг АҚШ президентлиги учун курашдан чиқмаётгани ҳақида яхши пост ёзибди. Таржимасини улашаман:
Одамлар ҳокимиятни ўз ихтиёри билан ташлаб кетмаслигини ҳали йигирмага ҳам тўлмасимдан англаганман. Деярли ҳеч қачон бундай бўлмайди. Мен Москва давлат университетининг мех-мат факультетида ўқиганман ва кафедра мудирлари ўз курсисига қандай ёпишиб олганини кўрганман. Баъзан жуда кекса, ўлим билан тугайдиган касалликка чалинган, кўпинча сўнгги ўн йилликларда илм-фанда нима содир бўлганини тушунмайдиган, ўз курсларини ўргата олмайдиган бу одамлар кичкинагина ҳокимиятини икки қўли билан маҳкам ушлаб олганди.
Бундан олдин ҳам, яъни болалик давримда бутун Совет Иттифоқи билан кўз ўнгимизда улкан мамлакатнинг расман тепасида турган кексаларнинг вафот этганини телевизорда ҳайрат билан томоша қилдим. Беш йил ичида бешта катта дафн маросими ва мен каби болакайга маълум бўлдики, давлат идорасида кексаликдан вафот этган одам қандайдир маънода нормадан даҳшатли даражада оғиш эди. Ҳозир эса архив ҳужжатлари ва хотираларидан биламизки, Брежнев, Андропов ва Черненко ўзларининг сўнгги ойларини осма уколлар остида ва реанимация палаталарида ўтказган, катта эҳтимол улар атрофида нима бўлаётганини тушунмаган ҳам. Мамлакат фалокат сари шиддат билан кетаётган йилларда унинг бошида ҳеч ким йўқ эди. Ва уларнинг ҳеч бири меҳнатга лаёқатсизлигини била туриб ҳам ўз ихтиёри билан нафақага чиқмаган.
Вояга этганимдан кейин ҳаётимда бундай воқеаларни қайта-қайта кўрдим - ҳатто мактаб ва институтларнинг энг яхши директорлари, университет ректорлари ҳам ҳокимиятни тарк этиш қарорига ўз ихтиёри билан кела олмади. Ҳатто рак билан оғриш, етакчилик мажбуриятларини бажара олмаслик ойдин бўлиб туриши ҳам уларни кетишга мажбурлай олмади. Атрофимда кўрган раҳбарлар лавозимидан кетишининг одатий сабаби жиноий иш эди. Буни ҳам айтиш керакми, билмадим: ҳатто уларнинг энг яхшилари ҳам «етакчилиги»нинг сўнгги йилларида дастлабки йилларда қилган ишларининг кўпини йўққа чиқарди.
Кейин, албатта, бунинг учун виждонни, ор-номусни, мамлакатни, ҳамма нарсани қурбон қилиб, "кўкариб кетгунча" ҳокимиятга ёпишиб олган авторитар лидерлар ҳақида юзлаб китоблар, минглаб мақолаларни ўқиб чиқдим. Бу тарихда бўлганлар воқеалар, лекин амалда биз ҳаммамиз кўрган ва кўришда давом этаётганимиз — Путин қандай қилиб ўз ҳокимиятига ёпишиб олгани ва уни сақлаб қолиш учун Украинада ҳалок бўлган юз минглаб рус аскарларини, Россия аҳолиси келажагини, умуман, қурбон қилиш мумкин бўлган барча нарсани қурбон қилгани.
Барча қоидаларга истиснолар мавжуд. Венесуэла диктатори Ромуло Бетанкур... Яқинлашиб келаётган кексалик ва кучсизлик олдидан истеъфога берган, сўнгги 500 йил ичида ўз ихтиёри билан истеъфога чиққан биринчи папа ҳисобланувчи Рим папаси Бенедикт XVI. Аммо юқорида айтганимдек, бу айнан истиснолар ҳисобланади ва ҳар битта бундай мисолга ўз вазифасини уддалай олмайдиган сиёсатчининг ҳокимиятга ёпишиб олиши билан боғлиқ юзта мисол тўғри келади.
Менинг назаримда демократик давлатлар раҳбарлари ҳам авторитарлардан ҳеч қандай фарқ қилмайди. Уларнинг ҳам ҳар бири охиригача, то ўлгунча ҳокимиятда қолган бўларди. Фарқ уларнинг мамлакатларида — демократияда раҳбарлар ўзларининг истакларига қарши ўлароқ ҳокимиятдан кетишга мажбур. Баъзилари конституциявий чекловлар, баъзилари эса интенсив рақобатда ёшларга ютқазгани сабаб.
Yashasin futbol!
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago