🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
***1. КАЛИМАИ ТОЙЙИБА (энг пок калима)
لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ مُحَمَّدٌ رَسُولُ اللهِ.
🌹"Лаа илааҳа иллаллоҳу Муҳаммадур Росуулуллоҳ''.
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқ, Муҳаммад Аллоҳнинг Расулидир.
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَأَشْهَدُ أَنَّ مُحَمَّدًا عَبْدُهُ وَرَسُولُهُ.
🌹''Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан ъабдуҳу ва Росуулуҳ''.
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига ва Муҳаммад Аллоҳнинг бандаси ва Расули эканига гувоҳлик бераман.
أَشْهَدُ أَنْ لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ،
لَهُ الْمُلْكُ، ولَهُ الْحَمْدُ، يُحْيِي وَيُمِيتُ، وَهُوَ حَيٌّ لَا يَمُوتُ،
بِيَدِهِ الْخَيْرُ، وَهُوَ عَلَى كُلِّ شَيْءٍ قَدِيرٌ.
🌹''Ашҳаду аллаа илааҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу лаа шарика лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамд, йуҳйии ва йумийт ва ҳува ҳаййул лаа йамуут, бийадиҳил хойр ва ҳува ъалаа кулли шайъин қодийр''.
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига гувоҳлик бераман.
Аллоҳнинг шериги йўқдир, барча мулк Уникидир, мақтовлар Унгадир, У тирилтиради ва ўлдиради, аммо Ўзи тирикдир, ўлмайди.
Яхшилик Унинг ихтиёридадир ва У ҳамма нарсага қодирдир.
اللَّهُمَّ إِنِّي أَعُوذُ بِكَ مِنْ أَنْ أُشْرِكَ بِكَ شَيْئًا وَأَنَا أَعْلَمُ،
وَأَسْتَغْفِرُكَ لِمَا لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
🌹"Аллоҳумма!
Инни аъуузу бика мин ан ушрика бика шайъан ва ана аълам, ва астағфирука лима лаа аълам.
Иннака анта ъалламул ғуйууб''.
Аллоҳим!
Ўзим билиб туриб Сенга бирор нарсани шерик қилишимдан асрашингни сўрайман.
Билмай туриб шерик қилиб қўйган бўлсам, кечиришингни сўрайман.
Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ، أَسْتَغْفِرُ اللهَ تَعَالَى مِنْ كُلِّ ذَنْبٍ أَذْنَبْتُهُ عَمْدًا أَوْ خَطَأً، سِرًّا أَوْ عَلَانِيَةً، وَأَتُوبُ إِلَيْهِ مِنَ الذَّنْبِ الَّذِي أَعْلَمُ، وَمِنَ الذَّنْبِ الَّذِي لَا أَعْلَمُ، إِنَّكَ أَنْتَ عَلَّامُ الْغُيُوبِ.
🌹''Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳа таъала мин кулли замбин азнабтаҳу ъамдан ав хотоан, сиррон ав ъаланийя, ва атуубу илайҳи миназ-замбиллазии аъламу ва миназ-замбиллазии лаа аълам, иннака анта ъалламул ғуйууб''.
Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳдан гуноҳларимни кечишини сўрайман, Аллоҳ таолодан атайлаб ё адашиб, яширин ё ошкора қилган барча гуноҳларимни кечишини сўрайман.
Ўзим билган ва билмаган гуноҳлардан Унга тавба қиламан.
Албатта Сен ғайбларни билувчисан!
سُبْحَانَ اللهِ، وَالْحَمْدُ لِلَّهِ، وَلَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ، وَاللهُ أَكْبَرُ،
وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ الْعَلِيِّ الْعَظِيمِ،
مَا شَاءَ اللهُ كَانَ، وَمَا لَمْ يَشَأْ لَمْ يَكُنْ.
🌹''Субҳааналлоҳи, валҳамдулиллааҳи, ва лаа илааҳа иллаллоҳу, валлоҳу акбар''.
Лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳил ъалиййил ъазийм.
🌹''Маа шаа Аллоҳу каана ва маа лам йашаъ лам йакун''.
Аллоҳнинг айбу нуқсони йўқ ва мақтов Аллоҳгадир.
Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқдир.
Аллоҳ улуғдир, мутлоқ куч-қувват қудратли ва буюк Аллоҳдан ўзгада йўқдир.
Аллоҳ нимани хоҳласа – бўлади, нимани хоҳламаса – бўлмайди***.
*♻️🌸**♻️*🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Китоб керакдирСуврат асли нурни сийратдан олур,
Сийрат эса илму ҳикматдан олур,
Одамдан эзгулик, муҳаббат қолур,
Саодат сайлига савоб керакдир,
Кўнгилнинг майлига китоб керакдир.
Китоб – дил боғида гулнинг рангидир,
Китоб – оташ ичра дилнинг рангидир,
У – қалбнинг камоли, ақл жангидир,
Кўкни кўзлаганга хитоб керакдир,
Ўзни излаганга китоб керакдир.
Ўқиган, уққанга эли эргашгай,
Оқил йўлга чиқса йўли эргашгай,
Жаннатдай жилмайиб чўли эргашгай,
Савол юз очганда жавоб керакдир,
Жавоб жарангига китоб керакдир.
Китоб – бу осмоннинг ўзига нарвон,
Китоб – бу жаҳоннинг кўзига нарвон,
Тирик тарихларнинг сўзига нарвон,
Тунда талпинганга моҳтоб керакдир,
Кундай кулай десанг китоб керакдир.
Олам оламлигин билмоқ учун ҳам,
Одам одамлигин билмоқ учун ҳам,
Қилни қирқ тилимга тилмоқ учун ҳам,
Тиғни тутгувчига шитоб керакдир,
Туғни тутгувчига китоб керакдир.
Маҳмуд ТОИР
*♻️🌸**♻️*🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
НАФС ҲАҚИДА...
Бисмиллахир Рохманир Рохийм
Нафсингизни доимо айбдор деб билинг ва унга эргашманг. Ким буни уддалай олса, Аллоҳ унга солиҳ амаллар бажаришни насиб этади.
Хазрати Шоҳ Баҳоуддин Нақшбанд қуддиса сирруху.
Хазрати Имом Раббоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар:
«Инсоннинг нафси (аммораси) ҳар доим бузғунчилик мақомида бўлади. Уни ўз ҳолига қўйилса барча қабоҳату разолатларни қилишни истар. Уни шариат дарраси ила қамчилаб тарбия қилинмаса ҳалокат сари етаклар.
Руҳий тарбия уламолари бу нафс тарбияси учун энг муносиб амал калимаи тоййиба Ла илаҳа иллаллоҳдир деб айтишган».
Байт
Риёзат бандиға беркит оёғин,
Кўтарма бошидан тақво таёғин.
Бу меҳнат бирла ул аммораи дун,
На бўлғай,мутмаинна бўлса бир кун.
Хазрати Сўфи Оллоҳёр.қ. с.
Девест даруни ман ошкор-- у пинҳон нест.
Бардоштани сараш ба осони нес.
Иймонаш ҳазор бор талқин кардам.
Он коффарро ҳеч як сари мусулмони нест.
ШАЙХ НАЖМИДДИН КУБРО.
Тажима; Нафсни тарифида айтадилар (Н. Кубро.) Бир дев бор ичимда у ошкор пинҳон эмас. Лекин иймонга келиши ҳам осон эмас. Унга ҳар кун минг бора иймонни талқин қиламан У саркаш ҳеч бир мусулмонликни бўйнига олмайди.
НАФС ШУНДАЙ САРКАШ. МЕҲРИБОН. АЛЛОҲ НАФС ДАН ҒОЛИБ КЕЛИШИМИЗДА ЎЗИ МАДАДКОР БЎЛСИН !!!
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
«Аллоҳни кўп зикр қилувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр қилувчи аёллар – улар учун Аллоҳ мағфират ва улуғ мукофот (яъни, жаннат)ни тайёрлаб қўйгандир» тафсирида уламолар турли фикрлар билдиришган. Яъни, «Аллоҳни кўп зикр қилувчилар» деб кимларни айтилади?
Саид ибн Жубайрнинг сўзларига кўра, ҳар бир киши бирор амални бажаришда Аллоҳга итоат, Унинг розилигини топиш ниятида бўлар экан, у одам зокирдир. Абу Саид Худрий ривоят қилади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Эркак киши ярим тунда ўз аёлини уйқудан уйғотса, икковлари ҳам икки ракат
намозни ўқисалар, улар «Аллоҳни кўп зикр этувчи эркаклар ва Аллоҳни кўп зикр этувчи аёллар» қаторига ёзилади (Имом Абу Довуд, Насоий, Ибн Можа).
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
ИСТИҒФОРНИ ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТИ....
Агар сенга дунё тор бўлиб қолса,
Истиғфор айт!
Ишларинг юришмаса,
Истиғфор айт!
Бошингга турли қийинчилик ва мусибатлар тушса,
Истиғфор айт!
Юрагинг сиқилса,
Истиғфор айт!
Бой бўлишни истасанг,
Истиғфор айт!
Қашшоқликка йўлиқсанг,
Истиғфор айт!
Фарзанд талабида бўлсанг,
Истиғфор айт!
Тирикчилик масаласида қандайдир муаммога дуч келcанг,
Истиғфор айт!
Савдойингдан барака кўтарилган бўлса,
Истиғфор айт!
Агар оилада нотинчлик бўлса,
Истиғфор айт!
Эр-хотин ўртасида келишмовчилик чиқса ёки фарзандлар итоатсизлик қилиб, катталар гапини икки қилса,
Истиғфор айт!
Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламдан ривоят қилади: “Кимда-ким кўп истиғфор айтса, Аллоҳ ўша (банда) учун ҳар қандай ғам-ташвишдан қутулиш, тангликдан чиқиш йўлини (пайдо) қилади, уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантиради” (Абу Довуд, Аҳмад, Табароний, Ҳоким ривоят қилган ).
Истиғфор айт! Еру осмонлар Робби сени мағфират қилур.
. Астағфируллоҳ
. Астағфируллоҳал ъазийм ва атубу илайҳ.
. Астағфируллоҳ, астағфируллоҳ, астағфируллоҳ ал-ъазийм, ал-Карийм, аллазий ла илаҳа илла ҳу, ал-Ҳайюл-Қойюм ва натубу илайҳ ва насъалуҳут-тавбата вал-мағфирота вал-ҳидаята лана иннаҳу ҳуват-таввабур-роҳийм. Тавбата ъабдин золимин линафсиҳи ла ямлику линафсиҳи мавтан вала ҳаятан вала нушуро.
МАҒФИРАТЛИ, НИҲОЯТДА МЕҲРИБОН АЛЛОҲДАН ҲАР ДОИМ ИСТИҒФОР СЎРАЙЛИК!!!
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
ЖУНАЙДИ БОҒДОДИЙ
Нақл қилишларича, Шайх бағоят одобли муридга танбеҳ берди. Мурид бағоят хижил бўлиб, деди:
— Энди мен Шайхнинг юзига боқа олмасман!
Уялганидан қочиб кетди. Аммо айтилган сўз унга нисбатан бўҳтон эди. Шайх унинг нуқсони йўқлигини, уялганидан кетиб қолганини билди.
Кунлардан бир кун Шайх муридлари билан бозор ичидан ўтиб кетар чогда кўзи ўша муридга тушди, унинг ҳам кўзи шайхга тушди. Мурид уялгандин яна қочиб кетди. Шайх муридларига деди:
— Сизлар бораверинглар, мени ёлғиз қолдиринглар, токи мен қочган қушни овлагайман.
Муридлари кетди, Шайх эса унинг ортига тушди. Мурид орқасига боқиб, Шайхнинг келаётганини кўриб, қаттиқроқ қочди.
Шайх деди:
— Қочган ўғлоннинг гуноҳи йўқ, уялиб қочмоқда. Илоҳо, унга берган ҳаёни унинг олдига парда қил, токи қоча олмасин, мен унга етиб олай, яна уни тоатингга келтирай, - деди.
Мурид қочар эди, баногоҳ ҳаёси олдига бир баланд девор бўлиб, ўтишга йўл бермади. Орқасига қаради, Шайхнинг шиддат билан келаётганини кўрди. Чорасиз қолди ва юзини деворга босиб турди. Шайх келди, муриднинг юз-кўзидан ўпти, қўлидин тутиб, хонақоҳга олиб келди. Оз муддатда мурид ҳаё баракатидан улуғ мартабага эришди. "Тазкират ул-авлиё" дан
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
ДУО...
Эй, Буюк Роббим!
Само дарвозалари ланг очилиб, истиғфору тавбаларни қабул қиладиган ушбу онларингга етказганинг учун Сенга беҳад ҳамду санолар бўлсин!
Севгилимиз, Расулимиз, Ҳабибимиз Муҳаммад Мустафо саллаллоҳу алайҳи ва васалламга ва Ул зотнинг аҳли байтлари, асҳоби киромларига самодаги юлдузлар саноғича, ҳар бир зарра қадар саловату салом, дуолар йўллаймиз!
Эй, Рамон ва Раҳим сифатли Аллоҳим! Билиб-билмай қилган, катта-кичик гуноҳларимизни кечиргин!
Эй, Аллоҳим! Бизнинг ожизона ибодатларимизни салафи солиҳларнинг ибодатлари каби мукофотлагин! Хатою гуноҳларимиз, нуқсону қусурларимизни ожиз бандалигимизга йўйгин! Биз бандалик қилиб гуноҳ эшигига яқинлашсак, Сен гуноҳлар эшигини бизга ёпиб, йўлимизни тўғрилаб қўйгин!
Эй, Буюк Мавлом!
Сенинг ҳузурингдан, Сенинг қутлуғ даргоҳингдан ўзга жойда кўз ёшларимизни оқизмагин!
Эй, марҳаматлиларнинг Марҳаматлиси!
Сенинг ҳузурингдан ўзга ерда бизни ожизу заиф ҳолга солмагин!
Эй, Улуғ Раҳмон! Эй, кимсасизларнинг Соҳиби! Эй, мазлумларнинг Вакили! Эй, ягона Нажот эшиги! Эй, яратган махлуқотларини севган Вадуд! Бизни бир лаҳза бўлса-да ўз ҳолимизга ташлаб қўйма!
Эй, Аллоҳим!
Тилимиз ва дилимизни Сенинг шукрингга, қўлимизни Сенинг розилигингга эриштирадиган амалларга машғул қилгин!
Баски, Сенинг розилигингдан ўзга шараф йўқ, Сенинг ҳузурингда севимли бўлишдан ўзга мартаба йўқ экан, Сен бизни розилигинг билан шарафлантир! Севгинг билан ризқлантиргин, эй, Биру Бор Аллоҳим!
Эй, Роббим!
Қўллари хайрли амалларда, қалби таслимиятда, кўзларида ёш билан тавбаю истиғфор айтаётган, Сенга ёлвориб дуо қилаётган барча мўмин ва мўминаларнинг тазарру-ниёзларини қабулу мақбул кўргин!
Синовлардан Ҳикматинг билан сабрини чиройли адо этиб чиқишликни, насиб айлагин, Роббим! Шу кунларда шифохоналарда шифтга термулиб ётган бемор мусулмонларга Шофеъ исминг билан шифои комил бергин.
ОМИИИИИН. Ё. РАББАЛ. АЬЛАМИИИН. !!!
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
Ассалому алайкум вараҳматуллоҳи вабарокатух!
ДУО..
Ҳалол ризқ ва чиройли амал талабида ўқиладиган дуо.
«Эй Аллоҳ! Мени ҳалол билан ризқлантириб, (солиҳ) ҳалолга
амал қилдир.»
("Исми Аъзам" китобидан)
**____
Ризқни *топилишини енгил қилувчи дуо.
«Эй Аллоҳ! Бизга раҳмат эшикларингни оч ва бизга* ризқ эшикларингни енгил қилгин.»
("Исми Аъзам" китобидан)
**Мўмин бомдод намозини ўқиб, фарзни адо қиларкан, қалби ёришиб тонг оттиради. Илм ва амалга илдам ҳаракат қилади, Аллоҳнинг ҳимоясида бўлади.
Пайғамбаримиз ﷺ кун чиқар пайтда шундай дуо қилардилар:
«Роббим, мен Сендан дангасаликдан ва ёмон қаришдан паноҳ сўрайман».
Ҳар тонг Аллоҳ таоло сизни Ўзини рахматига ўраб Бомдод номозига уйғотиб қўяётган экан демак сиз ҳар икки дунё ҳам бахтли инсонлардан биридирсиз...
Бизга намоз ўқишимиз, покланиб таҳоратга қодир бўлишимиз учун куч қувват берган қалбимизга Ўзига бўлган муҳаббатни берган Роббим ўта марҳаматли ва буюкдир...
Алҳамдулиллаҳ я Роббил аъламийн..
🌹Ассалому алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатух !** ПАЙШАНБА КУНИНГИЗ муборак бўлсин!!!
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
УЙҚУНИ ИБОДАТГА АЙЛАНТИРИНГ
Бир ҳадиси шарифда шундай дейилади: “Ким бир ўринга ётиб, унда Аллоҳ таолони зикр қилмаса, унга Аллоҳдан бир қасос-азоб бўлади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Яъни, ким ўринга ётса, шу ётган бутун вақт ичида бирор марта ҳам Аллоҳни зикр қилмаса, у ҳолда бу ётиш қиёмат куни унинг учун ҳасратга сабаб бўлади, ўша кун мен ётган эдим, лекин унда Аллоҳни зикр қилмадим, деб афсус чекади. Чунки, у на ухлаётганда дуо ўқиди ва на уйғонганда. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, ухлашдан олдин ҳам, уйғонганда ҳам зикр қилиб ол, деганлар. Дарҳақиқат, зикр қилиб ухлаш мўминлик белгисидир. Кофир ҳам ухлайди, мўмин ҳам ухлайди. Лекин кофир ғафлатда ухлайди, Аллоҳни зикр қилмайди. Мўмин эса Аллоҳнинг ёди ва зикри билан ухлайди. Шунинг учун унинг бутун уйқуси ибодатга айланиб кетади.
“Насиҳатлар гулдастаси”дан.
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
“Фотиҳа” сурасини ўқиб сув ичишнинг фойдаси
Сув ичишдан олдин Фотиҳа сураси тўлиқ ўқилади. Сўнгра ўтирган ҳолатда сувни ичилади. Фотиҳа сурасини ўқиб кейин сув ичилганда тиқилиб қолган қон томирлари очилиб кетади, қон айланиш системаси изига тушади, юрак фаолияти яхшиланади, қалб ором олади.
Инсонда ички қувват пайдо бўлади, ички аъзолар (ошқозон, жигар, ичаклар) равон ишлайди.
Аслида, Қуръон борича шифо, раббоний дорихонадир. Бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичишга одатланган киши буни ҳис қилади.
Фотиҳа сураси руҳингизга руҳ, кучингизга куч баҳш этади.
Фотиҳа сураси ҳаётингиздаги барча муаммоларни ҳал қилади, ҳаттоки эр-хотин ўртасидаги, фарзандлар ўртасидаги, ишдаги, ўқишдаги муаммолар ҳам бундан мустасно эмас.
Фотиҳа сураси қалбдаги гина кудурат, буғзу адоватга ҳам барҳам беради. Ҳасад, кибр, ужб ва ғурур каби қалб ҳасталикларини даволайди, турли микроблар ва зарарли вирусларни ўлдиради.
Хонангизни Фотиҳа сурасининг хушбўй атри билан муаттар қилинг. Тўшагингизга ётганингизда ҳам такрор ва такрор ўқинг.
Фотиҳа сурасини ўқишлик ишларингизни тартибли бўлишини таъминлайди.
Фотиҳа сурасини маъноларини тушуниб ўқишга ҳаракат қилинг. Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини тавсифлар экан:
وَلَقَدْ ءَاتَيْنَٰكَ سَبْعًا مِّنَ ٱلْمَثَانِى وَٱلْقُرْءَانَ ٱلْعَظِيمَ
яъни: “Дарҳақиқат, Биз Сизга етти такрорланувчи (етти оятли «Фотиҳа» сураси)ни ва улуғ Қуръонни ато этдик”, деган (Ҳижр сураси, 87-оят).
Араб тилида “و” “ва” боғловчиси тенгликни ифодалайди. Яъни, Аллоҳ таоло “Фотиҳа” сурасини Улуғ Қуръонга тенглаштиряпди. Шунинг учун уламолар: Қуръони каримнинг маънолари Фотиҳа сурасига сингдирилган, Фотиҳа сурасининг маънолари “Сенгагина ибодат қиламиз ва Сендангина ёрдам сўраймиз” деган оятга сингдирилган, дейдилар.
Фотиҳа сураси бир кунда суннат ва нафл намозлардан ташқари фақат фарз намозларининг ўзида ўн етти марта такрор ўқилади. Такрор-такрор ўқилишида ҳам сир бор. Агар бирор намознинг бирорта ракъатида ўқилмай қолса, намоз мукаммал бўлмай қолади.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Фотиҳа сурасини “Шофия” (Шифо берувчи), “Кофия” (Кифоя қилувчи), Қуръондаги энг буюк сура деб номлаганлар. Саҳобалар беморнинг оғриётган ерига қўлларини қўйиб Фотиҳа сурасини етти марта ўқиганларида Аллоҳнинг изни билан касал тузалар эди.
Қачон Қуръон ўқисангиз уни Фотиҳа сураси билан бошланг. Фотиҳа сураси зулматларни нурга айлантиради, кўнгил сиқилишидан халос этади, ғам-ташвишларни аритади.
Шундай экан, бир стакан сувни Фотиҳа сурасини ўқиб ичинг, Аллоҳнинг изни билан фарқини биласиз.
(Мўминнинг қалби.
Қуръон ва ҳадис.
Фб саҳифаларидан)
♻️🌸♻️🌸♻️🌸♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
Дўстларингизга ҳам улашинг!
@orifonuz
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her