Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 22 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago
Kanalga bir haftadan beri deyarli hech narsa yozmadim, ulashmadim. Xudo xoxlasa yaxshi yangiliklar bor.
2025-yilda uzoq yillardan beri toʻplagan strategiya, kommunikatsiya boʻyicha tajribalarimni boshqalar bilan ulashishni reja qilganman.
2025-yilda 40 kishiga bu imkoniyatni taqdim qilaman. 3 oy davomida birgalikda yangi bilim va koʻnikmalarni oʻzlashtiramiz.
Sizlarga tezda boyib ketish, inomarka mashina olish yoki oʻta qimmatga xizmatlarni sotishni oʻrgatishni emas balki ayni holatda sizga va biznes egasiga foydali boʻlgan bilimlarni ulashaman deb maqsad qilganman.
Duo qilib qoʻllab-quvvatlab turasizlar degan umiddaman.
Agar sizga qiziq boʻlsa @mehrojiddinnazarov ga yozing.
Ходимларга “мотивация бериш” хакида.
Ўзбекистонда ривожланаётган бизнес доираларида "ходимларга мотивация бериш" мавзуси тобора долзарб бўлиб бормоқда. Бунинг ҳақида гап кетганда, мен Даниел Пинкнинг "Мотивация 2.0" китобидаги ғояларни эслашни лозим деб биламан. Унинг назариясига кўра, одамларни узоқ муддатли ва чуқур мотивацияга ундаш учун анъанавий "мукофот ва жазо" (carrot-and-stick) моделидан воз кечиш зарур.
Ҳақиқий мотивация учта асосий факторга боғлиқ:
1. Автономия — одамлар ўз ишларини қандай ва қачон бажаришни мустақил ҳал қилишни хоҳлашади.
2. Моҳирлик — инсонлар ўз қобилиятларини такомиллаштириш ва ўзларини юксалтиришга интилишади.
3. Мақсад — одамлар ўз ишларининг катта аҳамиятга эга эканлигини ҳис қилишни истайдилар.
Шундан келиб чиқсак, мотивация, асосан, ички (intrinsic) бўлиши лозим. Биз ички мотивацияси бор ходимларни топишга ва уларнинг бу кучини сўндирмасликка эътибор қаратишимиз керак. Ортиқча назорат, кам ойлик ёки мажбурий мослашувлар каби ҳолатлар ички мотивацияни тушириши мумкин.
Ҳар қандай ташкилот учун муҳим вазифа — ходимларга ишни автономия билан бажариш имкониятини яратиш, уларнинг малакасини ривожлантириш учун шароит ҳозирлаш ва уларнинг меҳнатларини катта мақсадларга боғлашдир.
Amali yo‘qning ilmidan foyda bo‘lmas!
Ustozlar bilan yillar va yoʻllar qisqaradi.
Bayramingiz bilan ustozlar.
👧Qizim xush kelibsan.
Allohim umringni fayzli, barokatli qilib bersin.
30.09.2024
Муваффақият ва тирик қолиш.
Инсон мияси муваффақият қозонишга эмас, аксинча тирик қолишга мослашган, тирик қолиш учун нима қилиш керак?
Энергия йиғиш ва уни сақлаш керак. Бунинг учун мия барча амалларни қилади. Кўпроқ овқат едиради, ҳа, бугун спорт билан шуғулланмай қўявер, энергияни сақлаш керак дейди, озгина ичиб юборсанг ҳеч нарса қилмайди, битта чекиб ҳам қўявер, ахир танага ҳам дам бериш керак.
Агар сизда мана шунақа ҳолатлар кузатилса, мия ўз фаолиятини нормал ҳолатда давом эттирмоқда, унинг асосий вазифаси тирик қолиш, танани тирик қолдириш учун барча ҳаракатни қилади.
Муваффақият эса аксинча, унга эришиш учун энергия сарфланиши керак, ўзингизни мажбурлаб югуришга чиқасиз, спорт билан шуғулланасиз, умуман мияга нормал бўлмаган вазифаларни юклайверасиз, натижада мияда нейронларнинг ҳаракат тарзи ўзгаришни бошлайди.
Ҳамма ҳам муваффақиятга эришмаслигининг асосий сабаби ҳам шу аслида, ҳамма тирик қолишни хоҳлайди, лекин муваффақиятга эса фақат “ненормаллар” эришади. Муваффақият билан эса инсоннинг руҳиятида эркинлик пайдо бўлади.
Kiyim doʻkoniga sotuvchi izlanayapdi.
Sharoitlar:
Bepul tushlik
Bepul taxi
Bepul-samosud.
Oldindan aytamiz, spark berilmaydi.
Iltimos yoshligida tayoq yemaganlar murojaat qilmasin.
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг 👉 @Sunnatik_Uz
Everyday Interesting, Videos and Photos!
Реклама: +998999090909 @KDREKLAMA
📄643092-сонли гувоҳнома асосида фаолият юритамиз
Last updated 22 hours ago
@Inlineuz - futbol bo'yicha yetakchi kanalga xush kelibsiz !
💰 Reklama xizmati: @Inline_reklama
👤 Murojaatlar uchun: @Inlineuz_bot
Last updated 1 month, 2 weeks ago
«Eslating! Zero eslatma mo'minlarga manfaat yetkazur...»
(Zoriyot surasi 55-oyat)
©️ @AJK_GROUPUZ
Last updated 1 year, 5 months ago