Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago
Ўзбекистон халқ артисти Шерали Жўраев Тошкентдаги Свердлов концерт залидаги концерт дастурида ижро этган гўзал қўшиқлардан тузилган ГУЛДАСТА:
1.Ёр, ёр.
2.Келинчак.
3.Болалар.
4.Атлас кўйлак.
5.Дугоҳ.
БУ ДУНЁНИНГ ИШЛАРИ...
Шифокор ҳузурига безовталикдан шикоят қилган ҳаста-бемор келди. Бажараши зарур бир дунё юмуши борлигини, лекин улгуролмаётгани, ишлар эса кутиб турмаслигини куюниб айтди.
Шифокор сўради:
– Бу ишларни бошқа биров қилолмайдими? Ёки биронтаси ёрдам берса-чи?
– Йўқ, уларни фақат ўзим уддалай оламан. Бошқаси эплашига кўзим етмайди.
– Сизга бир рецепт бераман, – деди шифокор. – Унга тўлиқ амал қилсангиз, даво топасиз.
Бемор рецептни ўқиб, ҳайрон қолди. Унда ҳар куни икки соат сайр қилиш ва ҳафтада ярим кунни қабристонда ўтказиш тавсия этилган эди.
– Сайрни-ку тушундим, лекин қабристон нега керак? – сўради шифокордан.
– Қабристонга бориб, мозорларга қаранг. У ер ўзини ҳаммадан керакли билган одамлар билан тўла. Сиз ҳам қабрга киргач, фақат менгина қодирман, деб ўйлаган ишларингизни бошқалар давом эттиришига амин бўласиз...
БАХТЛИ ЯШАШ СИРЛАРИ
Араб донишмандларидан бири шундай деган экан:
Оила аъзоларингга нисбатан қаҳр ва мулойимлик ўртасида муомала қилиб яшагин!
Одамлар билан гоҳ уларга аралашиб, гоҳида улардан узлатга чекиниб яшагин!
Биродарларинг билан жиддийлик ва ҳазил орасида яшагин!
Шогирдларинг билан виқор ва оддийлик орасида яшагин!
Фарзандларинг билан қаттиққўллик ва меҳрибонлик орасида яшагин!
Солиҳ ҳокимлар билан улар ҳузурига қатнаш ва улардан узоқ бўлиш орасида яшагин!
Қорнинг борасида тўйиш ва очлик орасида муомала қилиб яшагин!
Жисминг билан чарчатиш ва дам олдириш орасида яшагин!
Ўз нафсинг билан бермаслик ва бериш орасида яшагин!
Роббинг билан қўрқув ва умид орасида яшагин! Шунда сен бахтли яшайсан!
«Кўҳна дунё ривоятлари» китобидан.
Муҳриддин Ҳолиқов "Қишлоқдаги қизларнинг бари"
Хотин эрталабдан хурсанд оҳангда эрига қараб:
— Адажониси, биласизми ғаройиб туш кўрдим. Сиз менга бриллиантли билакузук совға қилибсиз. Бу нимани англатиши мумкин?
Эри унинг пешонасидан ўпиб қўйиб:
— Кечки пайт биласан - деб қўйди.
Хотин кечки пайт яқинлашган сари ўзини қўярга жой тополмай ҳамма ёқни тозалади, қўлбола ош дамлади, пардозни зўрини қилиб энг чиройли либосини кийиб олди.
Эр ишдан қўлида бир ўрамда совға олиб келди. Хотин севиниб кетиб эрини дастурхонга таклиф қилди. Романтик шароит, шамлар ёқилган. Тамадди қилиб бўлишгач эса эри унга совғани узатди. Хотин севиниб совғани очиши билан ичидан...
"Тушлар таъбири" деган китобча чиқди...
Куз фаслида Лавлаги истемолини кўпайтиринг.
Хўш нима сабабли лавлагини куз фаслида овқатланиш рационимизга қўшишимиз керак?
Чунки, биринчидан лавлаги серотонин ишлаб чиқаришга ҳисса қўшиб, кайфиятни кўтаради — кузда бу хусусият икки баравар кўпроқ керак.
Иккинчидан, у жуда бой таркибга эга: барча B гуруҳи витаминлари, шу жумладан фолий кислотаси, А ва P витаминлари, рух, магний, калций, фосфор, ёд, мис, бета-каротин. У иммунитет тизимини мустаҳкамлайди, юрак-қон томир тизимининг фаолиятини яхшилайди. Шунингдек, D витаминининг сўрилишига ёрдам беради.
• Дунёнинг ғамини кўтариб олма, чунки у Аллоҳникидир.
• Ризқ ғамини кўтариб олма, чунки, у ҳам Аллоҳнинг измидадир.
• Келажак ғамини кўтариб олма, у ҳам Аллоҳнинг буйруғи остидадир.
• Фақат Аллоҳни қандай рози қиламан, деган битта ғамни кўтаргин холос.
Агарда 2 ҳафта давомида ҳар куни 3 тадан тухум истеъмол қилсангиз сизда қуйидаги ўзгаришлар кузатилади!
Бир кун Намруд Иброҳим алайҳиссаломни оловга отишга қарор қилди. Шундай катта гулхан ёқадики, ўзи оловга яқинлашолмайди. Бир муборак зот бир чумолининг оловни ўчириш учун оғзига сув олиб, узоқдан келаётганини кўрди. Аммо оловга яқинлаша олмасдан, сувни гулханга яқин бир жойга тўкяпти. Авлиё зот чумолидан сўрабди:
— Сен нима қиляпсан?
— Асти сўрама, Аллоҳнинг пайғамбарини оловга отмоқчилар. Шу оловни ўчиришга ҳаракат қиляпман.
— Сенинг бу кичик жуссанг билан ташиган бир томчи сувинг улкан гулханни ўчира оладими?
— Жаноби Аллоҳ ҳар кимдан унинг кучига қараб хисоб сўрайди. Менинг кучим етгани шу.
Нариги тарафдан бир илон тинмай оловга пуфлаб, уни кучайтирмоқда. Ундан сўрабди:
—-Нимага бундай қиляпсан?
— Бугун байрам. Бир пайғамбар ёнади.
Бу илон ҳам кучи етадиган даражада ёмонлигини қилмоқда. Демак, буюк Аллоҳ ҳайвонларни икки гуруҳ қилиб яратганидек, инсонларни ҳам икки гуруҳда яратган: бири — оловни кучайтирадиганлар, иккинчиси — оловни ўчирадиганлар.
Уч нарсани доим қилиб юрсанг, бахтли бўласан:
– Неъмат келса, Аллоҳга ҳамд айт.
– Ризқинг кечикса, истиғфор айт.
– Қийинчилик етса «Лаа ҳавла валаа қуввата иллаа биллааҳ»ни кўп айт. («Аллоҳдан ўзгада на қувват, на қудрат бор»).
Сизнинг соғлиғингизга ғамхўрлик қиладиган шифокорлар жамоаси. Тиббиёт ҳақида оддий сўзлар билан.
?⚕️Каналда берилган маълумотларни шифокор маслахати билан қўлланг!
Reklama? @activus_reclama
Last updated 2 months, 2 weeks ago
Ваҳиманинг ўзи ярим касалликдир.
Ҳотиржамлик ярим соғликдир.
Сабр эса шифонинг бошланишидир...
Абу Али Ибн Сино
Каналда берилаётган маълумотларни шифокор маслаҳати билан қўлланг!
Реклама: @Dr_Ergashoff
Тиббий саволлар учун: @Tibbiyot_aloqabot
Last updated 2 days, 18 hours ago