O'qing... Faqat yig'lamang!

Description
بسم الله الرحمن الرحيم...🍃

Mehribon va Rahmli Alloh nomi bilan boshlayman...🌸

-SubhanAlloh
-Alhamdulillah
-La ilaha illalloh
-Allohu akbar

Kanalimiz haqida fikr va takliflar uchun :
@salikh_1bot
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week ago

1 month ago

“Agarda xotun kishi tarbiyat topgan, savodli boʻlsa, farzandini ham tarbiyat qilib taraqqiylik odami qiladur”
                                   Sadriddin Ayniy

@islomiy_diniy99 🫀

1 month ago

Хунук қизга уйланиб пушаймон бўл(ма)ган йигит.

Аввал иқтисодий аҳволи яхши эмас эди, лекин кейин ўзини тиклаб олди. Отаси тақводор инсон бўлиб, имомлик қиларди. Иқтисодий аҳволи яхшилангач, отасига:

— Отажон энди уйланишни истайман. Шунча йил ўтди, энди оила қуриш вақти келди, бўлажак аёлимни ўзингиз топишингизни истайман, деди. Ҳаттоки куттирмай, никоҳлашингизни истайман. Тўйим, борган кунимда бўлсин. Топган келинингизни кўришим ҳам шарт эмас...

Бу аслида отасига бўлган ишончнинг бир кўриниши эди. Албатта тақводор бир мўмин, пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг:

“Аёл тўрт нарса учун никоҳланади: моли учун, насаби учун, чиройи учун ва дини учун. Бас, сен диндорини танла, қўлинг тупроққа қорилгур!”, деган ҳадисларига амал қилади. Отаси унга солиҳа, диндор бир қиз топди. Лекин қиз гўзал эмасди.

Йигит юртига қайтди. Уни  аэропортда кутиб олишиб, келинлик либосига ўранган аёлининг ёнига олиб боришди. Хуллас хонада икки ёш ёлғиз қолдилар. Қиз ёпинчиғини олар-олмас, йигитнинг кайфияти тушиб кетади.

Отамнинг менга топган келини шуми? Шунча йилдан кейин катта ҳаяжон билан юртга қайтдим ва... Кўнглига чироқ ёқса ёришмасди. Келинга эътибор бермай ётиб ухлади. Куёвнинг бу ҳаракатидан гап нимада эканини тушунган келин кечанинг охирги учдан бир қисмида эрини уйғотишга ҳаракат қилди. Лекин эри уйғонишни рад этди. Келин қайта ҳаракат қилди, яна рад жавобини олди. Кейин уни уйғотиш учун эрининг юзига сув сепди. Эри уйғонди ва келин аста тушунтира кетди:

— Хаёлингиздан нималар ўтаётганини сезиб турибман, гўзал эмаслигимни биламан. Лекин шуни билишингизни истардимки, оила қуришни фақат бир сабабдан истадим. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг бир ҳадисларни амалда кўришни истадим. У зот шундай деганлар:

"Кечаси намоз ўқиган, аёлини ҳам намоз ўқишга уйғотган, агар бош тортса, юзига сув сепган кишига Аллоҳнинг раҳмати бўлсин. Кечаси туриб намоз ўқиган, эрини ҳам намоз ўқиш учун уйғотган, агар уйғонмаса, юзига сув сепган аёлга (ҳам) Аллоҳнинг раҳмати бўлсин!".
Валлоҳи, бу тилагимни амалга оширганингиз учун сиздан жуда миннатдорман. Бу ҳадисни бажаришни жуда истардим, лекин гўзал эмаслигимни билганим учун, турмушга чиқишдан умидимни узгандим. Илтимос, ҳадисни қолган қисмини мен билан адо этсангиз! Куёв уйғонди, намозни бирга ўқидилар.

Намоз тугагач куёв келинга қараркан ҳайратдан карахт бўлиб қолди. Ўзи бу ҳақида шундай дейди:

— Намозни тугатиб, аёлимга қарар эканман, олдинроқ кўрганим, хунуккина аёл шу эканига ишонмасдим. Қасам ичиб айтаманки, худди ёнимда дунёнинг энг гўзал аёли турарди.

@islomiy_diniy99 🫀

1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
1 month, 1 week ago
4 months ago
4 months ago

Аллоҳ таоло эркакни шундай яратганки, у аёлда заифликни кўргани сари унга пушти паноҳ бўлади. Аёлда қувватни кўргани сари ундан қўлини тортади.

Ҳасанхон домла ҳафизаҳуллоҳ.

@Islomiy_Diniy99 ?

4 months ago
4 months, 1 week ago

#Roziyallohu_anhum *Номини йиллар олдин эшитганим саҳобани энди танидим!

Унинг на уйи, на пули ва на сизнингдек ҳусни бор. Камбағал, кўримсиз, ғариб, бўйдоқ саҳоба.

Тўшаги ер, томи осмон эди унинг.

Мажлисга келса борлиги, келмаса йўқлиги билинмасди.

У шу даражада “таниқсиз” саҳоба эди!

Унга ҳеч ким қизини беришни истамасди. Ҳатто Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам совчи бўлган хонадон уни куёв қилишга тараддудланди.

У ўзини “касодга учраган” деб ҳисоблар, сиз каби иккинчи, учинчи ва тўртинчилари ҳақида тасаввур қила олмасди.

У шу даражада куёвликка “нолойиқ” саҳоба эди!

Аммо унинг Рабби Ҳакийм Зот эмасми, пули, уйи, ҳусни бор йигитларга учрамайдиган оқилани унга учратди. Қиз унга завжа бўлишга иккиланмай рози бўлди...

Тўй куни.

Бўйдоқликка нуқта қўйиладиган он, тўғрими?! Ахир бугуннинг мусулмон рижоллари бу ҳақида доим суҳбатлашадилар-ку. Энди у ҳам бошқалардек оилали бўлади. Унинг ҳам фарзандлари бўлади. У уларни катта қилади ва тарбиялайди, ота бўлиш бахтини ҳис этади!

Аммо... Ўша куни урушга нидо қилинди. Бошқа мусулмонлар қатори у ҳам чақириққа “лаббай” деб ғазотга чиқди. Ёш аёлининг ёнига бормай жанг майдонига кетди.

У шу даражада “омадсиз” саҳоба эди!

Жанг тугади. Шаҳид бўлган мусулмонлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келтирилди. Ҳамма тўпланди. Фақатгина у тирикларнинг ҳам, ўликларнинг ҳам орасида кўринмасди. То Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам исмини айтмагунларича уни ҳеч ким қидирмади ҳам.

У шу даражада “унутилувчи” саҳоба эди!

Охири унинг жонсиз танасини Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига олиб келишди. У еттита мушрикни ер тишлатиб, сўнг ўзи ҳам жон таслим қилган эди. У зот уни қучоқлаб қўлларига олдилар ва: “Бу мендандир ва мен унданман”, деб икки марта айтдилар. Унинг учун алоҳида қабр қазишга амр қилдилар. Қабр қазилиб бўлгунча уни қўлларидан қўймадилар. Кейин уни ўз қўллари билан дафн қилдилар...

Ўша куни саҳобаларнинг барчаси унинг ўрнида бўлиб қолишни исташди.

Чунки у уммат ичра машҳур, ҳурларга муносиб, бизданда бахтли ва доим эсланувчи саҳобага айланган эди...

Эй Аллоҳ, Сен ва Расулингнинг муҳаббатидан бошқа ҳеч вақоси бўлмаган Жулайбиб розияллоҳу анҳудан рози бўл!...
?????????@Islomiy_Diniy99 ?*

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 months, 1 week ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

💰 Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 week, 4 days ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 week ago