🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her
O’rindoshlarga “dekret puli” berilmaydimi?
✅ O’rindoshlarga ham “dekret puli” beriladi.
✅ Vazirlar Mahkamasining 2024-yil 31-maydagi 314-son qaroriga 1-ilova 40-bandi hamda
Vazirlar Mahkamasining 2012-yil 18-oktabrdagi 297-son qaroriga ilova “O‘rindoshlik asosida hamda bir necha kasbda va lavozimda ishlash tartibi to‘g‘risida” Nizomning 18-bandiga ko’ra, o‘rindoshlar o‘rindoshlik asosidagi ish joyi bo‘yicha vaqtincha mehnatga layoqatsizlik nafaqasi olish, ayollar esa, bundan tashqari, homiladorlik va tug‘ish nafaqalari olish huquqiga egadir. Nizomning 19-bandiga ko’ra, sog‘liqni saqlash muassasasi tomonidan berilgan mehnatga layoqatsizlik varaqasining belgilangan tartibda tasdiqlangan nusxasi ushbu Nizomning 18-bandida nazarda tutilgan o‘rindoshlik asosidagi ish joyidan nafaqa olish uchun asos hisoblanadi.
Vazirlar Mahkamasining 2022-yil 20-sentabrdagi 515-son qaroriga 1-ilova “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha homiladorlik va tug‘ish nafaqasini tayinlash hamda to‘lash tartibi to‘g‘risida”gi Nizomning 3-bandiga ko’ra, ushbu nizom budjet tashkilotlarida, shu jumladan, o‘rindoshlik asosida ishlaydigan ayollarga tatbiq etilmaydi. Mana shu normani ko’pchilik xato tushunib, endi o’rindoshlarga “dekret puli” berilmas ekan deb noto'g'ri talqin qilmoqda.
❗️Aslida esa o’rindoshlik asosida budjetdan tashqari tashkilotda ishlovchi ayollarga minimal iste’mol xarajatlarining 4⃣ baravari miqdori ya'ni 2 million 592 ming “dekret puli” davlat tomonidan kompensatsiya qilinmaydi, lekin bu holatda bu toifa ayollarga dekret puli to'liq ish beruvchilarning shaxsiy mablag‘lari hisobidan amalga oshiriladi.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz
⚡️⚡️ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ САВОЛЛАРИНГИЗГА ТЕЗКОР ЖАВОБ ОЛИНГ
Ассалому алайкум, каналимизни кўп сонли кузатувчиларини талаб ва истакларини ҳисобга олиб тажрибали адвокатлар билан телефон орқали боғланиб саволларга тезкор жавоб олиш хизматини йўлга қўйдик.
Бунинг учун Сиз 50 минг сўм хизмат ҳаққини Click ёки Payme орқали тўлов қиласиз ва телефон номерингизни қолдирасиз. Бизнинг тажрибали адвокатлар сизга 5 дақиқада телефон орқали боғланиб барча саволларизга батафсил жавоб беради.
Телефон орқали тезкор маслаҳат олиш учун 👇
@yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva
га мурожаат қилинг.
❗️СУДДА ДАВЛАТ БОЖИНИ ТЎЛАШДАН ОЗОД ЭТИЛАДИ
🟢 Фуқаролик ишлари бўйича судларда давлат божини тўлашдан қуйидагилар озод қилинади:
✅ 1) даъвогарлар — иш ҳақини ундириш тўғрисидаги даъволар ва меҳнат ҳуқуқлари муносабатларидан келиб чиқадиган бошқа талаблар юзасидан;
✅ 2) даъвогарлар — алиментлар ундириш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
✅ 3) даъвогарлар — меҳнатда майиб бўлганлиги ёки соғлиғининг бошқача тарзда шикастланганлиги, шунингдек боқувчиси вафот этганлиги туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан;
✅ 4) даъвогарлар — қонунга хилоф равишда ҳукм этганлик, жиноий жавобгарликка тортганлик, маъмурий жазо берганлик туфайли жисмоний шахсга етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш билан боғлиқ низолар юзасидан;
✅ 5) даъвогарлар — жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан; ва бошқалар.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz
1 январдан йўлкира нархлари оширилади
Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 2025 йил 1 январдан пойтахт жамоат транспорти йўналишларида (автобус ва метрополитен) бир йўловчи қатнови учун чекланган тариф – 3 минг сўм этиб белгиланди.
❗️Бунда тўлов электрон тўлов тизими (транспорт ёки банк картаси) орқали амалга оширилганда, ҳозиргидек ўзгаришсиз қолади – 1 700 сўм.
Барча автобуслар салонида йўлкира ҳақини нақд пулда олиш амалиётидан воз кечилади.
Бундан ташқари, кўп марталик – 2, 5, 7 кун амал қиладиган тариф режалари ҳам жорий қилинади.
Алиментни ўз вақтида тўламаётган шахсларга қандай чора кўриш мумкин?
✅ Бу вазиятда алимент қарздорлигини ундириш учун МИБга мурожаат қилишингиз лозим.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017-йил 30-майдаги ПҚ–3016-сон қарорига 4-илова билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси тўғрисида”ги низомга 9-бандига мувофиқ суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳаққоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суистеъмолчилик ҳолатларини олдини олиш Мажбурий ижро бюроси (МИБ)нинг асосий вазифаларидан бири ҳисобланади.
❗️Шунингдек, низомнинг 12-бандига кўра суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ижро этилишини таъминлаш соҳада МИБ жавобгар ҳисобланади.
☝️Ушбу қоиданинг мазмунига кўра суд қарорларини ижро этишга ваколатли ва мажбуриятли орган бу МИБ. Шунга кўра ижрочи сиздаги ҳолат бўйича суд ҳужжатини қандай тартибда ёзилган бўлса, шундай тартибда ижро этиши керак.
Энди турмуш ўртоғингизнинг алимент тўламаганлиги масаласига келсак, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекс 47-4(прим)-моддасига кўра моддий ёрдамга муҳтож бўлган вояга етмаган ёки меҳнатга лаёқатсиз шахсни моддий таъминлашдан бўйин товлаш, яъни уларни моддий жиҳатдан таъминлаш учун суднинг ҳал қилув қарорига ёки суд буйруғига биноан ундирилиши лозим бўлган маблағни жами бўлиб икки ойдан ортиқ муддат мобайнида тўламаслик:
➖ ўн беш сутка муддатга маъмурий қамоққа олишга ёки ушбу Кодексга мувофиқ маъмурий қамоқ қўлланилиши мумкин бўлмаган шахсларга базавий ҳисоблаш миқдорининг йигирма баравари миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
✅ Шунга кўра, мазкур масала МИБ орқали ҳал қилинади деб ҳисоблаймиз.
Саволингизни: @yuristka_Feruzaxon_Toychiyeva га қолдиринг
❗️АЛИМЕНТ УНДИРИШДА АЛИМЕНТ ТЎЛОВЧИНИНГ ҚАНДАЙ ДАРОМАДЛАРИ ХИСОБГА ОЛИНАДИ ?
📃 Оила кодексининг 104-моддасига кўра,
➖ алимент Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ва унинг ташқарисида пул ёки натура (пул хисобига бериладиган нарса) тарзида олинган барча турдаги даромадлардан ушлаб қолинади.
🟢 Чет эл валютасида олинадиган даромадлар алимент ундириладиган кунда амалда бўлган Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг расмий курси бўйича сўмларда ҳисобланади.
✏️ Қисқа қилиб айтганда алимент ундируви алимент тўловчининг кўзга кўринган барча даромадларига нисбатан қаратилади. Фақат у даромадлар расмий бўлиши ва расмий хужжатларда ўз аксини топган бўлиши керак. Агар алимент тўловчини расмий даромади бўлмаса, унда алимент ишсизлик ҳисоби бўйича хамда Ўзбекистондаги ўртача ойлик иш ҳақидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва ундирилади.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz
❗️АЖРИМДАН КЕЙИН ОНА БОЛАНИ ОТАГА КЎРСАТМАСЛИККА ҲАҚҚИ БОРМИ ?
Оила кодексининг 77-моддасига асосан, бобо, буви, ака-ука, опа-сингил ва бошқа яқин қариндошлар бола билан кўришиб туриш ҳуқуқига эга.
➖ Ота-она (улардан бири) яқин қариндошларнинг бола билан кўришишига имконият бермасалар, васийлик ва ҳомийлик органи ота-онани (улардан бирини) бундай имконият беришга мажбур қилиши мумкин. Агар ота-она васийлик ва ҳомийлик органининг қарорини бажармаса, боланинг яқин қариндошлари ёки васийлик ва ҳомийлик органи бола билан кўришиб туришга тўсқинлик қилувчи ҳолларни бартараф қилиш ҳақида даъво билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир. Суд боланинг манфаатларини ва боланинг фикрини ҳисобга олган ҳолда низони ҳал қилади.
❗️Суднинг ҳал қилув қарори бажарилмаган тақдирда айбдор шахсга нисбатан қонунчиликда назарда тутилган чоралар қўлланилади.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz
Жиноят туфайли етказилган зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар юзасидан фуқаролик ишлари бўйича судларга мурожаат қилганда, давлат божидан озод этилади.
Ўтган кун қабулимизга келган фуқаронинг Жиноят туфайли етказилган зарарни ундириш бўйича ариза суд томонидан давлат божи тўланмагани юзасидан даъво аризаси қайтарилган. Одатда жиноят натижасида етказилган зарар суммаси оз миқдорни ташкил қилмайди. Бизнинг мижоз ҳам суддан етказилган зарар сифатида жавобгардан 500 млн ундиришни сўраган. Энди тасаввур қилиб кўринг 500 млннинг 4 фоизи қанча бўлади? 20 млн сўмни ташкил қилади. «Давлат божи тўғрисида»ги қонуннинг 8-моддаси биринчи қисми 5-хатбошисига кўра жиноят туфайли етказилган моддий зарарнинг ўрнини қоплаш тўғрисидаги даъволар давлат божидан озод қилинган.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz
ЎҚИТУВЧИНИНГ КАСБИЙ ФАОЛИЯТИГА АРАЛИШИШГАНЛИККА ЖАВОБГАРЛИК МАВЖУД.
"Педагогнинг мақоми тўғрисида"ги Қонуннинг 5-моддасида педагогнинг касбий фаолиятига аралашиш, унинг фаолиятини асоссиз равишда текшириш, педагог томонидан таълим олувчиларнинг билимларини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш, шунингдек унга ўз хизмат мажбуриятларини бажаришга тўсқинлик қилиш қатъиян тақиқланади.
Ушбу Қонуннинг 6-моддасида педагогнинг ҳуқуқлари келтирилган бўлиб, унга кўра, таълим ташкилоти томонидан педагогнинг касбий фаолиятига қонунга хилоф равишда аралашиш ёки унинг хизмат мажбуриятларини бажаришига тўсқинлик қилиш билан боғлиқ ҳуқуқбузарлик содир этилган тақдирда, педагог маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида баённома тузилмаган ҳолда, ўз аризасида ҳуқуқбузарнинг шахси, маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этилган жой, вақт ва унинг моҳияти тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек ишни ҳал этиш учун зарур бўлган бошқа маълумотларни кўрсатиб, судга бевосита мурожаат қилишга ҳақли.
Худди шундай қоида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ҳам белгиланган бўлиб, 197 прим 5-моддага мувофиқ таълим ташкилоти педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиш ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш,
👉 фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz
МЕРОС МУЛКИ ҚАНДАЙ РАСМИЙЛАШТИРИЛАДИ?
✅ Фуқаролик кодексининг 1116-моддасига кўра мерос фуқаронинг ўлими ёки унинг суд томонидан вафот этган деб эълон қилиниши оқибатида очилади.
▫️Меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳнома мерос очилган кундан эътиборан олти ой ўтганидан кейин берилади.
✅ Фуқаролик кодексининг 1135-моддасидага мувофиқ, конун буйича биринчи навбатдаги меросхўрлар мерос қолдирувчининг болалари (шу жумладан фарзандликка олинган болалари), эри (хотини) ва ота-онаси (фарзандликка олувчилар) тенг улушларда қонун бўйича биринчи навбатдаги ворислик хуқуқига эга бўладилар.
▫️Мерос қолдирувчининг вафотидан кейин тутилган болалари ҳам биринчи навбатдаги ворислар жумласига кирадилар. Мерос очилган жойдаги нотариус меросхўрларнинг ёзма аризаларига кўра меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисида гувоҳномалар беради.
▫️Мерос қолдирувчи билан меросхўрларнинг қариндошлик муносабатлари туғилганлик ҳақидаги гувоҳнома, никоҳ тузилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, туғилганлиги ва никоҳ тузилганлиги ҳақидаги далолатнома ёзувларидан кўчирмалар, қариндошлик ёки бошқа муносабатларнинг ҳақиқийлигини белгиловчи суд ҳужжати ва қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳужжатлар билан тасдиқланади.
▫️Нотариус жисмоний ва юриднк шахслардан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун зарур бўлган бошқа хужжатларни талаб қилиб олиш ҳуқуқига эга.
▫️Агар мерос мулки таркибига автомототранспорт воситалари кирса, нотариус мерос қолдирувчига ушбу мол-мулк мулк ҳуқуқи асосида тегишлилигини тасдиқловчи ҳужжатни, шунингдек, автотранспорт воситаси тақиқланмаганлиги ва хатланмаганлигини текширади.
▫️Агар мерос мол-мулкка нисбатан тақиқ ва хатлов қўйилган бўлса, тақиқ ва хатлов олиб ташланмагунга қадар меросга бўлган ҳуқуқ тўғрисидаги гувоҳномани бериш тўхтатиб турилади.
Мурожаат учун:
@advokat_yurist_konsultatsiya
Бизнинг канал:
@advokat24uz
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 Tage, 2 Stunden her
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 Wochen, 3 Tage her
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 2 Wochen, 6 Tage her