Xolis fikr

Description
Фикр-мулоҳазалар, шахсий қарашлар ва ўйлар.
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago

2 weeks, 5 days ago
**Ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади ва қорга …

Ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғади ва қорга айланиши мумкин

“Ўзгидромет” 5-8-ноябрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ва нам ҳаво оқимлари кириб келишидан огоҳлантирмоқда.

Тезкор ахборотда айтилишича, ҳаво ҳарорати аста-секин пасайиб, 7-8 ноябрда кечалари 0-5 даража илиқ, баъзи жойларда 3 даража совуқ, кундуз кунлари 5-10 даража илиқ бўлади. 5-6 ноябрь кунлари республика бўйича вақти-вақти билан ёмғир ёғади, тоғларда ёғаётган ёмғир қорга айланади.

Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда 5-7 ноябрь кунлари сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

https://t.me/xolisfikr

2 weeks, 5 days ago

Тошкент шаҳрида шу ҳафтадан иситиш мавсуми бошланади

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.

Аҳоли хонадонларини 7 ноябрдан бошлаб иссиқлик энергияси билан босқичма-босқич таъминлаш ишлари бошланади.

https://t.me/xolisfikr

3 weeks, 1 day ago
**Тошкентда “отопление” нархи 15 фоизга оширилди**

Тошкентда “отопление” нархи 15 фоизга оширилди

Тошкент шаҳар ҳокимининг қарори билан марказлашган иссиқлик таъминоти хизматлари учун нархлар 15 фоизга оширилди.

– аҳоли учун 121 617 сўм/Гкал (ҚҚСсиз), aввал 105 754 сўм/Гкал эди;

– бошқа улгуржи ташкилотларга 244 497 сўм/Гкал (ҚҚСсиз), аввал 212 606 сўм/Гкал эди.

Бу 2024-2025 йил иситиш мавсуми бошланмасдан туриб, “отопление” нархи икки марта кўтарилди, дегани. Чунки нарх шу йилнинг 2 апрелида оширилган эди. Ҳайрон қоласан, "VEOLIA ENERGY TASHKENT" фақат нархни кўтариш билан шуғулланадими?!

Нарх ошаётганига яраша сифат яхшиланадими? Белгиланган меъёрдаги иссиқлик бериладими? Бу жараёнда истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоясида турадиган ташкилотлар масъулиятроқ бўлиши керак.

https://t.me/xolisfikr

4 months ago

Асосий ставка 0,5 фоизга пасайтирилдиМарказий банк бошқаруви 2024 йил 25 июлдаги йиғилишида асосий ставкани 0,5 фоиз бандга пасайтириб, йиллик 13,5 фоиз даражасида белгилаш тўғрисида қарор қабул қилди.

Бу асосий ставка охирги етти йил давомида илк бор пасайиши эканлиги билан аҳамиятли. Яна бир аҳамиятли томони шундаки, асосий ставкага боғланган кредит фоизлари ҳам шунга мутаносиб равишда пасаяди.

Бироқ Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратовнинг айтишича, асосий ставкани пасайтириш фазасига ўтилди, дейишга ҳали бирмунча эрта.

https://t.me/xolisfikr

6 months, 1 week ago

Иш ҳақини яна конвертда тўлаш схемасига қайтиладими? Ўзбекистон ягона ставкадан воз кечиб, прогрессив солиққа тортиш шкаласига қайтиши мумкин. Бу ҳақда 16 май куни Солиқ қўмитасининг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов маълум қилган.…

6 months, 1 week ago

Иш ҳақини яна конвертда тўлаш схемасига қайтиладими?

Ўзбекистон ягона ставкадан воз кечиб, прогрессив солиққа тортиш шкаласига қайтиши мумкин. Бу ҳақда 16 май куни Солиқ қўмитасининг Стратегик режалаштириш бошқармаси бошлиғи Тимур Исмоилов маълум қилган.

Унинг сўзларига кўра, илгари прогрессив солиқ шкаласи амалда бўлган даврда иш ҳақининг катта қисми конвертда тўланган. Ягона ижтимоий тўлов ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ставкаларининг пасайтирилиши ўз вақтида «тадбиркорлик субъектлари учун ишчиларни расман жалб қилишни фойдалироқ бўлишига» интилиш мақсади билан изоҳланган.

Қўмита вакилининг таъкидлашича, аксарият хорижий мамлакатларда солиққа тортишнинг прогрессив шкаласи қўлланади.

«Ўйлайманки, вақт ўтиши билан буларнинг барчаси шаклланиб бўлганда ва тизим тўлиқ мустаҳкамланганда, солиққа тортишнинг прогрессив шкаласига [ўтиш] ҳақида ўйлаш мумкин бўлади», — деган Тимур Исмоилов тингловчилардан бирининг саволига жавобан.

Ўзбекистонда 2019 йилгача жисмоний шахсларнинг даромадларини солиққа тортиш бўйича 7,5%дан 22,5%гача бўлган табақалаштирилган тизим амал қилган. Ўшанда иш ҳақи ва бошқа даромадларни оқартириш мақсади билан 12%лик ягона ставкага ўтилганди.

Агар олдингидек прогрессив солиқ шкаласига қайатиладиган бўлса, Солиқ қўмитаси вакили айтганидек, иш ҳақининг катта қисми яна конвертда тўлашга қайтиши мумкин.

https://t.me/xolisfikr

We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 5 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 4 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 5 days, 11 hours ago