❤️? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?
❤️? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?
Reklama uchun: @T1MoTel_23
Спортивный паблик 🇰🇬
Сотрудничество: @boryuwolf
Last updated 1 year, 6 months ago
Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih
Мурожаат учун:
📨 @huda_murojaat_bot
*У пари пайкар малак ким ўхшамас инсон анга,
Сад ҳазирон дил фидо бўлсин ҳазирон жон анга.
Ҳай не кофирдур келур имонга йўйманг зулфини,
Бир лаҳза йўқдур руҳлар арз этмаса имон анга.
Боғи ишқида балокаш булбулидур бу кўнгул,
Сийнасинда тоза доғидур гули ҳандон анга.
Тийра мужгоним келарса жон бериб шукрона ман,
Чунки кўрсам ёй қошини ўлмишам қурбон анга.
Бир давосиз дардга тушди бу Муҳиббий ҳаста дил,
Эй табиби дил магар лаълинг бўлар дармон анга.***Қонуний Султон Сулаймонхон ҳазратлари.
(0.6.11.1494 - 07.09.1566)
Туркчадан К.Дусов таржимаси**
*Подшоҳи ишкаму дил дафтари девон манга,
Дарду меҳнат сўзларин ёздим шудир унвон манга.
Қўлларим танбурваш бағрим тилинган най каби,
Базми ғамда маскан улди гўшаи ҳижрон манга.
Бўсага бир жон надир минг жон берардим жон ила,
Бирки қатра бўса иқрор айласа жанон манга.
Ўлдурур гарчи ки ғамзанг ошиққа бермас омон,
Лабларинг Исо каби ҳар лаҳза берур жон манга.
Ёнайин парвонаваш шами жамолинг нурида,
Шами ҳусни чун Муҳиббий деди дилбар ён манга.***Қонуний Султон Сулаймонхон ҳазратлари.
(0.6.11.1494 - 07.09.1566)
Туркчадан К.Дусов таржимаси**
***Мен само фарзанди ерлик эмасман,
Аждодларим келиб сиғмади ерга.
Жисми туфроқ бўлди руҳи самога,
Қайтиб кетди тақдири кўчди шеърга.
Менинг ҳам авлодим ўтсам хотирлар,
Ҳикоями, тўртликми ёзиб достон.
Нетай мен ҳам сиғмаяпман бу ерга,
Чақиргандай бўлаверади осмон.
Эй шум фалак чархнинг бузилсин сени,
Ўғил бўлдим Юсуфдек чоҳга отдинг,
Яқуб каби кўзларим амо айлаб,
Ота бўлдим мани ғамларга ботдинг.
Закариёдек кўксимни ғам арраси,
Тилиб қон айлаган хаста руҳимни.
Тўфонда ғарқ айлаб суйганини сен,
Ҳижронда куйдирдинг ўзинг Нуҳимни.
Айюбни қуртларга ем қилганинг рост,
Фарзанд доғин бердинг синаб сабрини.
Карбалода имомларим шаҳиддир,
То қиёмат дийдам тўкар абрини.
Азиз авлиёлар заҳматда қолди,
Санъон ҳукбон , Боязидни соттирдинг.
Орифлардан Мансуру Машрабларни,
"Анал ҳақ"- дедирдинг дорга остирдинг.
Сарвари Олам у Саййидал Икром,
Нур Муҳаммад Расулим дардда кетди.
Йигирма уч сана ғамларга қординг,
Ичиб хуни жигар неча сабр этди.
Боқ Шамсий, бунда фано нени кўрсанг,
Кўнглинг берма бундай дуни фанога,
Фанолар ичра бир гавҳардир устоз,
Кўнгил не жонинг бер ота-анога.
Мен само фарзанди ерлик эмасман...
К.Дусов 04.03.2024***
***Не бало бу бир қараб қўймас қароқошим мани?
Ул сабаб дийдам тўкар тонгларда хун ёшим мани.
Куйида кўйлар кезиб ман, юрт тутарға йўқ қарор,
Беқарор жон сабр этар гар етса бардошим мани.
Зулм ила жабру жафо этгай куни юз имтихон,
Айлагай хоки мазаллат роҳи сирдошим мани.
Хўблари манга неча айлаб насиҳат ёрниким,
Чун дегай: Ҳолимға боқ, дийдамда ёш - ошим мани.
Найлай тариқи ишқ элининг мақсуди мажзуб этар,
Мажзуби парвона Мажнун бўлса қардошим мани.
Гулшаний ушшоқларила сайри сайрона ўзим,
Кулбайи аҳзонимға сиғмас ғариб бошим мани.
Шамсиё, сен "Ҳу" ила тонглар дуо эт жустужу,
Ким этар тунларда афғон тонгда йўлдошим мани.
К.Дусов 17.04.2023***
❤️? Eng sara yangi trend qoʻshiqlarni siz uchun taqdim etamiz ?
❤️? Barcha qoʻshiqlar original va pechatsiz holatda ?
Reklama uchun: @T1MoTel_23
Спортивный паблик 🇰🇬
Сотрудничество: @boryuwolf
Last updated 1 year, 6 months ago
Телеграм каналларимиз:
✅ @huda_uz
✅ @shams_solih
Мурожаат учун:
📨 @huda_murojaat_bot