Она Тереза

Description
Advertising
We recommend to visit

زیباترین آثار موسیقی بی‌کلام

‌‌

Admin - @RadiolRelax

Українська сучасна Музика.
Популяризуємо Українську музику.


Реклама: @TgTopUA

? ️ Eᥒg ѕ᧐'ᥒgι ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴᥣᥲr ᧐ᥣᥲⲙιgᥲ ᥊υѕн ĸᥱᥣιʙѕιᤁ ?

Xᥲⲙⲙᥲѕι ᧐ᥣɗιᥒɗᥲ ? ѕᥲʙr...❤️

? ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴ 2023+
? ⲙ᧐᧐ⲙʙᥲн ⲙυѕιᥴ
? rυѕѕιᥲᥒ ⲙυѕιᥴ
? ʙᥲѕѕ ⲙυѕιᥴ
? rᥱⲙι᥊ ⲙυѕιᥴ
? ᥴᥣυʙ ⲙυѕιᥴ

– Creator: @SuRXaNsKeY ??

— Реклама | @EFECTLI_REK ❤️??

1 year, 4 months ago

Реклама бўйича Тичер Аъзамдан мастер класс

1 year, 4 months ago

Sodda qiz olish kerakmi?? Muhim mavzu. Birinchi yaxshilab o'ylab ko'rib keyin fikrini bildirish undan ham muhimroq.

**Xo'sh, sizning fikringiz qanday?? Kanalga ulanish ?
? @teacherazam

1 year, 4 months ago

Бизда борига шукр қилишни ҳам бошқача талқин қилишади.

Киши руҳияти устида ишласа нима исташини аниқ билади. Ҳислар аниқлашади, ёқимсиз ҳислардан ўзини олиб қоча олади ва ёқимли инсонлари билан севган ишини қилиш орқали ҳаётга ранг киради. Шу ранг кириши учун кимларнидир рад қиламиз, нималардандир норози бўламиз ва ечим топилганидан сўнг катта мақсад томон хотиржам юрамиз. Катта мақсадга бирдан эришиб бўлмайди ва бу бизни бахтсиз қила олмайди. Яъни, орзуда тесла ва шунга қараб ҳаракат қиляпсиз. Лекин теслангиз йўқлигидан ўзингизни бахтсиз ҳис қилмайсиз, борига шукр қилиб машинасиз ҳаётингизда ҳам бахтли яшайсиз, қачонки атрофдан мамнун бўлсангиз. Шу қулай муҳит сизга хотиржамлик ва ёқимли ҳислар берса, теслага интилиш ҳаётга ранг беради. Мана шу идеал ҳаёт, бахт, менимча.

Лекин бизнинг мана шу қулай муҳит яратишга бўлган иштиёқимиз, юксак орзу ва режаларимиз, бу йўлдаги исёнларимиз ношукрликка йўйилади. Максимал бўғишга ҳаракат қилинади, ички овозимиз болаликдан бўғилади.

Унақа бўлиши керак эмас. Керак бўлса тиришинг, курашинг, шароит яратиб руҳият ва билимингиз устида ишланг. Ўзингизни ҳам, бошқаларни ҳам шунчаки севинг, бошқалардан жавоб кутманг. Жавоб келмаса ҳам бу сизнинг кайфиятингизни буза олмасин, зеро одамларнинг марҳамати уларнинг фикрлаши, билими, ҳиммати қадар бўлади.

Қадрият ва мақсадлар яратиб, шу йўлда ҳаракат қилинг. Ҳаёт яшашга арзийди, фақат то релсга тушиб олгунча ирода талаб қилинади.

1 year, 4 months ago

Мана шу касалликдан ўтиб олсам "Ётиб пул топиш" деган трейнинг ташкиллаштираман. Ростан ётган жойимда ишлаб пул топяпман. Чунки на бу бошни кўтаришнинг иложи бор, на ишламасликнинг.

1 year, 5 months ago

Аввал асабийлашардим шунақа тупойларни кўрсам, лекин ҳозир асабим бузилмайдиган бўлиб қолди. Ким бахтли, шулар бахтли ўзи. Зўр кийимлар кияди ва шуям бахт беролади буларга. Сал нутқи бори трейнинг ўтиб яхшигина соққаям қилади, мазза. Манданам зўр трейнер чиқарди а так.

1 year, 5 months ago

Ортиқча ўй хаёлсиз, фақат аёллик энергиясини ошириб юрса одам ўзини кўпроқ бахтли ҳис қилади-да хай?

1 year, 5 months ago

Нима бало келди яна, ковид қайталандими? Икки марта ковид бўлгандим, лекин сал томоқ бўғилиши, иситмача билан ўтказгандим, бу сафар даҳшат бўляпти. Кимдадир шунақа ҳолат кузатилдими, қанақа ўтказдингиз?

1 year, 5 months ago

Shaxsiy hayotini qurishda qiynaladigan kishilarning asosiy muammolaridan biri — mazoxist ota-ona bilan munosabatlaridir. Odatda ular bu muammoning borligiga shubha ham qilishmaydi. Hayotidagi muvaffaqiyatsizlik va baxtsizliklar uchun ózini aybdor hisoblashadi. Ota-onasi esa muqaddas odamlar bólib qolaveradi.

Mazoxistlarning ózi haqidagi kuchli ishonchi "yaxshi odam" ekanidir. Chunki ular bu nomga munosib bólish uchun qancha noqulayliklarga bardosh berishgan... Yaqinlari, ayniqsa farzandlari ham mazoxistning "yaxshi" odam ekaniga qattiq ishonadi. Chunki tanqid qilish, norozilik bildirish, boshqacha fikrlashga ruxsat bermaydi mazoxist. Buni faol emas, passiv ravishda amalga oshiradi:
• passiv ayblov (Mazoxist ona qiz farzandiga qarab "o'g'lim bólganida balki otang bunchalik azob bermagan bólarmidi")
• passiv kutish ("Falonchining o'g'li zo'r ishga joylashibdi. Ota-onasini sayohatga olib borarkan kelasi oyda")
• passiv jazolash (gapirmay qóyish, namoyishkorona yomon kayfiyatda yurish, kelishuvlarni bajarmaslik)
• passiv mahrum qilish (ruhiy, moddiy yoki amaliy qóllab-quvvatlovni tóxtatish)
• óz hayotini passiv vayron qilish (qaramliklar, xavfli mashg'ulotlar)

Passiv agressiyaga bardosh berish qiyin. Uning agressiya ekanini anglash ham qiyin.
Shuning uchun ham mazoxistlarning yaqinlari, farzandlari terapiyaga murojaat qilganida umuman boshqa muammolar bilan kelishadi va boshida ota-onasi bilan munosabatlari qanchalar yaxshiligini bildirishadi.
Passiv agressiya nima ekanini bilgach, atrofida bunday agressiyaning juda kópligi, ózlari ham undan faol foydalanishini seza boshlaydilar.

Mazoxist ota-onalarning farzandlari nega shaxsiy hayotini qurishda qiynaladi? Ular endi yaxshi yashashni boshlaganida, kimnidir sevib qolganida, orzu qilayotganida — ota/onaning qarshiligi, passiv agressiyaga duch keladi. Chunki mazoxistning tub ishonchlariga mos kelmaydi farovon hayotda yashash ehtimoli. Xavotir va aybdorlik hissiga tóla bunday hayot.

@Sarvinoz_bilan_terapiya

1 year, 5 months ago

Бир пайтлар ёзда бахтли ҳаётим бор эди. Эрталаб барвақт 5 да уйғониб ҳовли супурардим, яна бирор иш қилардим салқинда, кейин чой ичардик. Чой ичиб бўлиб компот қайнашга қўярдим, суюқ овқатни қозонга жойлаб кириб китоб ўқирдим ё тв кўрардим. Кейин обед қилардик, бирданига ошхонанинг ҳамма ерини уборка қилиб қоқ обед соат 2-3 да қўшни қиз билан ариққа чўмилишга борардик. Қайтиб келиб бироз ухлардим, кейин аям салқин бўлди деб уйғотардилар.

Кечки овқатни қозонга жойлаб қўйиб пишгунча ҳовлидаги ишларни қилардим, кейин маза қилиб овқатланардик. Кечаси соат 10-11 гача нимадир яхши нарса пиширардим, ё китоб ўқирдим, ё интернетга бир бош суқардим, ҳаётимнинг асосий қисми эмасди интернет.

Ҳозир ҳеч нарса аввалгидек эмас. Мен чўмиладиган ариқда сув қуриган. Қўшни қиз эса турмушнинг муштини еган касалманд аёл. Энди обеддаги муздек чалоб ва компотлар учун дадамнинг мақтовлари мени хурсанд қила олмайди.

Гарчи бундай бахтли ҳаётни ҳозирча яшамаётган бўлсам ҳам, олдимга қатор амбициялар қўйганим, орзу-истаклар ортидан қувганим яхшиликкадир, афсусланмайман. Шунинг ортидан дунё кўраман, саёҳатлар, ҳашамат. Лекир барибир қайтиб келар даражам аниқ. Фарқи, авваллари кўп нарсани англамаганим, ақлим етмагани учун содда яшаб, бахтли бўлганман. Келажакда эса ҳаётнинг ҳамма паст-у баландлари кўриб, англаб, енгиб ўтиб, ҳаётга, жамият ва сиёсатнинг нақадар ахмоқона эканлигига тепадан ғолибона, нимтабассум билан қараш, руҳий эркинлик ҳисси бошқача бўлса керак.

Унгача эса йўлда таслим бўлмаслик, синиб қолмаслик муҳим. Лекин бир нарса аниқ — бахт ҳаловатда, ҳаловат эса оддийликда. Ҳамма нарсани тушуниб, борича қабул қилиш, ортиқ ҳеч нима асабингни буза олмаслиги, ҳеч нима ўзига жалб қилиб безовталамаслиги ҳаловат. Бахт оддийликда.

We recommend to visit

زیباترین آثار موسیقی بی‌کلام

‌‌

Admin - @RadiolRelax

Українська сучасна Музика.
Популяризуємо Українську музику.


Реклама: @TgTopUA

? ️ Eᥒg ѕ᧐'ᥒgι ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴᥣᥲr ᧐ᥣᥲⲙιgᥲ ᥊υѕн ĸᥱᥣιʙѕιᤁ ?

Xᥲⲙⲙᥲѕι ᧐ᥣɗιᥒɗᥲ ? ѕᥲʙr...❤️

? ᥊ιᴛ ⲙυѕιᥴ 2023+
? ⲙ᧐᧐ⲙʙᥲн ⲙυѕιᥴ
? rυѕѕιᥲᥒ ⲙυѕιᥴ
? ʙᥲѕѕ ⲙυѕιᥴ
? rᥱⲙι᥊ ⲙυѕιᥴ
? ᥴᥣυʙ ⲙυѕιᥴ

– Creator: @SuRXaNsKeY ??

— Реклама | @EFECTLI_REK ❤️??