erkin_nur

Description
Advertising
We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago

7 months ago

Барнолар ичра барно Раъно...

Бугун ўзбек эстрадаси афсонаси Ботир Зокиров таваллуд топган кун (1936 йил 26 апрель)

@erkin_nur

7 months ago

Охиригача ўқинг...

Инсонларни мансаби ёки пули борлиги учун ҳурмат қилинг. Сизга фойдаси тегадиганларнигина тан олинг, бошқалар билан умуман ишингиз бўлмасин. Ўз манфаатингиз учун ҳеч нарсадан тап тортманг. Бойваччаларга кулиб қаранг, бечора, фақирларга тишингизнинг оқиниям кўрсатманг, улар бунга муносиб эмас.

Атрофингизга фақатгина мансабдору пулдорларни тўпланг, чунки улардан фойда бор, оддий ишчи ёки деҳқондан нима наф? Ҳамма нарсани пул билан ўлчанг, зеро пул ҳамма нарсани ҳал қила олади. Ҳар қандай шароитда ҳам пулни, бойликни, мансабни танланг. Бойга боқинг, бой бўласиз. Қўлидан иш келадиганлар билан дўст тутининг.

Лавозимдан кетдими тамом, сиз ҳам ундан узоқлашинг. Энди унинг сизга кераги йўқ. Бировнинг бошига иш тушганидан фойдаланинг, унинг ишини битириб бериш учун катта пул талаб қилинг. Бошқаларам кўрсин пулсиз ҳеч нарса қилиб бўлмаслигини.

Меҳру оқибатга тупуринг, ғирт кераксиз нарсалар. Чин дилдан севманг, гўзалларни тез-тез алмаштириб туринг, улардан лаззатланинг ва тезда тарк этинг. Боғда гуллар кўп, тўйиб-тўйиб ҳидланг…

Бугун ёшсиз, ўйнанг, кулинг. Охират билан ишингиз бўлмасин, бу дунёдан баҳра олинг…
Савоб ишга асло қўл ура кўрманг, чунки ҳеч ким сизнинг яхшилигингизни билмайди. Савобнинг таги тешик деган нақлга амал қилинг…

Дейдиганлардан зудлик билан узоқлашинг! Бундайлар сизнинг душманингиз!!!

@erkin_nur

7 months ago

Аёл эридан унга атаб шеър ёзишини сўради. Эрнинг жавоби шундай бўлди:
- Сен мен ёзишга кўзим қиймаган шеърсан. Ёзишга кўзим қиймади, чунки ёзсам, бошқалар ҳам ўқишидан қўрқдим!

@erkin_nur

7 months, 1 week ago

Умрадаман, умрада…

@erkin_nur

7 months, 1 week ago
erkin_nur
9 months, 1 week ago
**Нима учун**

Нима учун
бўлмаган нарсани бўлди, қилмаган ишни қилдим,
амалга ошириб бўлмайдиган нарсани боплаб ташлайман,
ҳеч қанақа келажаги йўқ нарсани келажаги порлоқ,
умидсиз нарсани умидли,
оқни қора, қорани оқ,
узоқни яқин, яқинни узоқ,
иссиқни совуқ, совуқни иссиқ,
ёриқни бутун,
эгрини тўғри,
иложи йўқ нарсани ҳам қойиллатаман дейишни яхши кўрамиз???

@erkin_nur

9 months, 1 week ago

Юзимиз ва кўзимиз қандай рангда бўлишидан қатъий назар кўзёшларимизнинг ранги бир хилдир.

Қимматбаҳо атирларни четга суриб қўйинг, инсондан ишончнинг иси келиб туриши керак!

Ҳеч бир жонзотнинг азоби сеникидан кам эмас.

Дарахт ҳар қанча баланд бўлмасин, барибир барглари ерга тушади.

Хаёлимиздаги инсон ёнимизда бўлганида эди, доим бахтли бўлардик.

Қор парчалари бир-биримизга зарар бермасдан йўл юриш мумкинлигини қанчалар ажойиб тушунтирмоқда.

Жаҳлинг чиқса, бақир, севсанг, айт, соғинсанг, ортидан бор.

Агар инсонлар бунчалик ифлос бўлишмаганида балки ёмғирнинг кераги бўлмасмиди...

Бахтни ҳамма билан бўлишиш мумкин, аммо дардни бўлишадиган одамлар саноқлидир.

Инсон улғайган сайин дарди ортиб борадими ёки инсон улғайган сайин ҳақиқатни тушуниб етадими?

Ўзингни қанчалар буюк деб билсанг билавер, мен учун сен барибир мен билгандексан. Бошқачаси бўлиши мумкин эмас.

Пулинг билан шараф топма, шарафинг билан пул топки, пулинг тугаганида шарафинг тугамасин.

Ҳар инсон қилмаган яхшиликлари учун айбдордир.

Бахтли бўлишни эртанга қолдириш нариги соҳилга ўтиш учун дарёнинг тўхташини кутаётганга ўхшайди ва маълумки, бу дарё асло тўхтамайди.

Инсонлар сен ҳақингда қандай фикда эканликларига эътибор бермасдан умрингни узайтиришинг мумкин.

Одобли одоби сабаб жим бўлади, одобсиз эса уни жим қилдим деб ўйлайди.

Кечириш ўтмишни ўзгартирмайди, аммо келажакка йўл очади.

Урушни бойлар чиқаради, камбағаллар ўлади.

10 қулфли эшикдан кўра отаси бор уй хавфсизроқдир.

????
@erkin_nur

9 months, 1 week ago
  • Телефонингиз хотирасидаги рақамларни ҳар хил телеграм гуруҳларга рухсатсиз қўшаверманг;

  • Жамоат жойида телефондаги видео ва ўйинлар овозини фақат ўзингиз эшитадиган қилиб пастлатинг ёки қулоқчин ишлатинг;

  • Йўлда кетаётганда дуч келган жойга тупурманг, бурнингизни қоқманг. Сал четга ўтиб, одамлардан панада бажаринг;

  • Жамоат транспортида кетаётганингизда телефондаги суҳбатингизни қисқароқ қилинг. Амма-холаларгача сўраб ўтиришингиз шарт эмас;

  • Эркаклар, йигитлар! Метро, автобусда имкон қадар аёллар тепасида турманг. Иложсиз вазият бўлганда ҳам қийшайиброқ туринг;

  • Ишда телефонингиз жирингласа, шахсий масалада сал четроққа чиқиб жавоб беринг. Оилавий масалаларни ҳаммани олдида гаплашишингиз дурустмас. Танишингизга бегона рақамдан телефон қилсангиз-у, у сизни танимаса, эзмаланманг. Умуман, доим кимгадир телефон қилган пайтингиз ўзингизни таништириб гап бошлаган маъқул. Ҳамма сизни танишга мажбур эмас;

  • Светофорнинг яшил чироғи ёнганда дарров орқадан сигнал чалмасангиз ҳам ҳамманинг мақсади олдинга юриш;

  • Бегона одам танишингиз рақамини сўраса, рухсатсиз берманг. Телефон рақами ҳам шахсий маълумот эканлигини унутманг;

  • Кимгадир бирон илтимос билан мурожаат қилган бўлсангиз, ҳар куни “Бизнинг масала нима бўлди?” дея хиралик қилаверманг;

  • Масжидларда пайпоғингизни кир қилмайман деб, бировнинг оёқ кийимини мажақламанг;

  • Жамоат ҳожатхонасини ўзингиздан кейин тозалаб чиқинг. Фақат ипни тортиш билан иш битмайди. “Бежалган” унитазни махсус чўтка билан тозалаш айнан сизнинг вазифангиз. Яна... кимдир ҳожатхонага кирса, эшик ёнида туриб олманг;

  • Метрода эшикнинг ёнида туриб олиб, тушаётганларнинг кўнглини хира қилманг;

  • Пластик карта рақами сўралганда картани суратга олиб ташламанг, рақамларини SMS шаклида ёзиб жўнатинг.

Қораланган кутубхонадан

Каналга уланиш?*?*?**@erkin_nur

9 months, 1 week ago

Бекорчиликда хаёлга келган фикрлар

?Кўзингизда ёш билан ҳеч кимнинг олдига борманг. Зеро, бу кўзёшлар уларнинг раҳмини келтириш ўрнига хурсанд қилиши мумкин.
❤️‍?Севгилингизга ҳадеб севаман деяверманг, кўп такрорланган сўзнинг қадри қолмайди.
?Бир марта қарз сўраганингизда бермаганга қайта мурожаат қилманг, кейинги боришингиз унинг устингиздан кулишига, сизни ерга уришига сабаб бўлади.
?Меҳрингизни аяб ишлатинг, сизда меҳр тугамагани билан меҳрингизни олувчининг унга нисбатан баҳосини ер билан битта қилади.
?Соғлиғингиз ёмонлигидан ҳар кимга нолийверманг, зеро сизни соғ эмас, бемор сифатида кўришни хоҳлайдиганлар истаганингизча топилади…

@erkin_nur

We recommend to visit

PRIKOL VIDEOLARNI DODASI

Admin @REKLAM_UZPRIKOL

Last updated 2 years, 1 month ago

☎️ Реклама 👉 @Koshona

🎭 Топ приколлар фотолар ва қизиқарли видеолар. Кун давомида, энг саралари сизлар учун.

Last updated 2 weeks, 3 days ago

✅ Бирор бир маҳсулотга буюртма бермоқчи бўлсангиз @SOTUVCHll га ёзинг!

Last updated 1 year, 3 months ago