Рамазон таквими | Рўзадорлар карвони

Description
#рўзадорлар_карвони
@rozadorlar_karvoni
Advertising
We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 5 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 3 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 3 weeks ago

1 year, 8 months ago
***Рўза тутаман деб саҳарликка турганларга Кабатуллоҳни …

Рўза тутаман деб саҳарликка турганларга Кабатуллоҳни ёнида оғиз очишлик насиб
қилсин
?*

Рамазонни 28-куни муборак бўлсин!

Аллоҳ барчангизга куч қувват берсин?*https://t.me/sevimlisahifamiz

1 year, 8 months ago
**2023 йил 18-апрель – 1444 ҳижрий …

**2023 йил 18-апрель – 1444 ҳижрий сана Рамазон ойининг 27-куни.

Оғиз очиш вақти (Тошкент ақти билан): 19:08

Оғиз очиш вақти (Андижон вақти билан): 19:02

Оғиз очишдан олдин Бисмиллаҳир роҳманир рохийм дейилади

☕️Ифторлик қилиб олиб ушбу дуони айтамиз:

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфир лий зунубий йа Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту".**

Маъноси: "Ё Аллоҳ, Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@rozadorlar_karvoni

@zikr_uz

???
@sevimlisahifamiz ?

1 year, 8 months ago

**Фидя ва фитр садақаси нима?

Савол : Фидя ва фитр садақаси нима ва улар кимларга берилади?**Жавоб: Рамазон ойи тугаб, ҳайит кунининг тонги ёришиши билан фитр садақасини бериш вожиб бўлади. Фитр садақаси, уни Рамазон ойи ичида берган киши зиммасидан соқит бўлади. Фитр садақаси миқдори буғдой ёки майиздан икки кило, хурмо ёки арпадан тўрт килодир. Фитр садақаси аслий эҳтиёжидан ортиқ кумуш закоти нисоби миқдоридаги мулки бўлган мусулмонларга вожибдир. (Яшаш учун зарурий, иш қуроллари аслий эҳтиёж ҳисобланади). Улар ўзлари ва балоғатга етмаган фақир болалари номидан фитр садақасини беришлари керак. Хотини, катта ёшдаги болалари ва бой фарзандлари учун беришлари шарт эмас. Фитр садақаси вожиб бўлиши миқдоридаги мулкка эга киши фарз садақа ололмайди. Унга қурбонлик ва яқин қариндошларининг нафақаси ҳам вожиб бўлади. Фитр садақаси уни бермаган одам зиммасидан соқит бўлмайди. Уни рамазон ойидан кейин ҳам бериши лозим (“Муҳтасарул виқоя”).

Кундан – кунга қувватдан кетиб борадиган, қайта кучга тўлмайдиган қариялар, тузалишига умид бўлмаган беморлар рўза тутмаслигига шариатимиз рухсат беради (“Баҳрур роиқ”). Улар Рамазоннинг ҳар бир куни учун фитр садақаси миқдорида мискинларга фидя беришади (“Ҳидоя”).

Улар истасалар, фидяларининг ҳаммасини бир қилиб , Рамазон ойининг бошида ёки охирида беришлари мумкин (“Фатовойи Ҳиндия”).

Агар улар фидя беришганидан кейин қувватга тўлиб, рўза тутишга кучлари етадиган бўлиб қолишса, тутмаган рўзаларининг қазосини тутишлари керак (“Ниҳоя”).

Фидя ва фитр садақа закот олиши мумкин бўлган кишиларга берилади. Фитр садақани зиммийларга ҳам бериш мумкин.

? @zikr_uz ?

1 year, 8 months ago
**2023 йил 13-апрель – 1444 ҳижрий …

**2023 йил 13-апрель – 1444 ҳижрий сана Рамазон ойининг 22-куни.

Оғиз очиш вақти (Тошкент ақти билан): 19:02

Оғиз очиш вақти (Андижон вақти билан): 18:56

Оғиз очишдан олдин Бисмиллаҳир роҳманир рохийм дейилади

☕️Ифторлик қилиб олиб ушбу дуони айтамиз:

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфир лий зунубий йа Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту".**

Маъноси: "Ё Аллоҳ, Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@rozadorlar_karvoni

@zikr_uz

???
@sevimlisahifamiz ?

1 year, 8 months ago

**Шайхнинг телефони ЖИРИНГЛАДИ... Ҳар доимгидай рўза ҳақида берилган саволларга жавоб беришлик учун, гўшакни кўтарган Шайх берилган саволдан "КАРАХТ" аҳволга тушиб қолди...

– Ассалому алайкум Шайх! (қалтироқ овозда зўрға гапирар эди).

— КОНДИЦИОНЕРЛИК хонада нозу-неъматлар билан саҳарлик қилиб ўтирган Шайх жавоб берди:
– Ва алайкум ассалом ва раҳматуллоҳ.

– Мен Сомали (Африка давлати) дан қўнғироқ қиляпман. Биз оила аъзоларимиз билан бирга рўза тутмоқдамиз. Лекин, (бироз сукут қилиб, инграган ҳолда) ИФТОРлик ҳам, САХАРЛИК ҳам қилмаяпмиз...
Чунки, ейишга ҳам, ичишга ҳам ҳеч нарсамиз йўқ. Бизнинг тутаётган рўзамиз ДУРУСТМИ?!

– Илтимос, жавоб берсангиз!
– Ало жавоб беринг! Гапингиз эшитилмаяпти, алооо?!!

— Шайх бу саволга жавоб БЕРА ОЛМАДИ... Чунки, ҳўнг-ҳўнг йиғлаётган эди...

— Бизлар эса нозу-неъматларга кўмилиб кетдик, бироз ФИКР юритайлик ва ШУКР қилайлик!

— Сўнгра ана ўша Кунда албатта неъматлар тўғрисида МАСЪУЛ бўлурсизлар.!@sevimlisahifam ?**

1 year, 8 months ago

Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса,...
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазон ойининг охирги ўн кунида бошқа кунларидан кўра кўпроқ ибодат қилар, у кунларни эътикоф билан ўтказар ва қадр кечасини ушбу кечалардан қидирар эдилар.
Имом Бухорий раҳматуллоҳи алайҳи ўз саҳиҳларида Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қиладилар: “Албатта Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам, Рамазон ойининг охирги ўн куни кириб келса, аҳлларини уйғотар,тунларини тирилтирар ва белларини маҳкам боғлар эдилар”.
Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинган бошқа ҳадисда: “ Мен Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни Рамазон ойидан бошқа бирор пайтда бир кечада Қуръони каримнинг барчасини ўқиганларини ҳам, туннинг ҳаммасини то тонггача бедор бўлганларини ҳам, бир ой аввалидан охиригача тўлиқ рўза тутганларини ҳам билмайман” деганлар.
У зот аҳлларини бошқа кунларда ҳам ибодатга уйғотар эдилар. Витр ўқимоқчи бўлсалар Оиша онамизни уйғотганлари каби. Аммо Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг аҳли оилаларини Рамазон ойининг охирги ўн кунида уйғотишлари йилнинг бошқа кунларига нисбатан кўпроқ бўлар эди.

1 year, 8 months ago
**2023 йил 8-апрель – 1444 ҳижрий …

**2023 йил 8-апрель – 1444 ҳижрий сана Рамазон ойининг 17-куни.

Оғиз очиш вақти (Тошкент ақти билан): 18:57

Оғиз очиш вақти (Андижон вақти билан): 18:51

Оғиз очишдан олдин Бисмиллаҳир роҳманир рохийм дейилади

☕️Ифторлик қилиб олиб ушбу дуони айтамиз:

"Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва ъалайка таваккалту ва ъала ризқика афторту, фағфир лий зунубий йа Ғоффару ма қоддамту ва ма аххорту".**

Маъноси: "Ё Аллоҳ, Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни афв қилувчи Зот, менинг аввалги ва кейинги гуноҳларимни мағфират қил.

Дўстларингизга ҳам улашинг!
@rozadorlar_karvoni
@zikr_uz | @OtaOna_UZ

???
https://t.me/+DBT7Cqiv0I9kZDli

1 year, 8 months ago

https://t.me/vegomedia/272

Telegram

𝑆𝐸𝑉𝐼𝑀𝐿𝐼 𝑆𝐴𝐻𝐼𝐹𝐴𝑀 | WEGOMEDIA VEGOMEDIA

***📕*** AFSONAVIY KUNDALIK ***📕*** (hikoya 1-qism) Salom qadirli kundaligim. Meni ismim Afsona. Bugundan boshlab men o’zimni hayotimda bo’lib o’tgan voqealarni yozib boraman. Bu ikkimizning kichkina sirimiz bo’ladi. Hech kimga aytib qo’ymagin. Aytib qoyseng yirtib tashlayman!…

Рамазон таквими | Рўзадорлар карвони
1 year, 8 months ago

**?? РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!
? Аллоҳим! Рамазонда бизларга олий ҳиммат бер:

?– Рўза тутишга қодир жисм бер!
?– Таровеҳда қоим бўлишга қодир бадан бер!

?– Зикрли тил бер, Аллоҳим!
?– Хайрли амалларда
муваффақият бер, Роббим!

?– Рамазон ойида ўзимни ва оила аъзоларимни дўзахдан озод қил!

?– Мусулмон биродарларимга ҳам шуларни сўрайман!
?– Амалларим холис Ўзинг учун бўлишини сўрайман!
?– Рўзаларимиз,

намозларимиз, закотларимиз ва тунги ибодатларимизни қабул қилгин!

? РАМАЗОННИНГ 17-КУНИ МУБОРАК БЎЛСИН!

Рамазоннинг таровати кун давомида сиз билан бўлсин!**

Каналимизга қўшилинг ва яқинларингизни таклиф қилинг

@sevimlisahifam

1 year, 8 months ago
**2023 йил 8-апрель - 1444 ҳижрий …

**2023 йил 8-апрель - 1444 ҳижрий сана Рамазон ойининг 17-куни

Оғиз ёпиш вақти (Тошкент вақти билан): 04:34

Оғиз ёпиш вақти (Андижон вақти билан): 04:24

Рўза тутиш (саҳарлик, оғиз ёпиш) дуоси

"Навайту ан асувма совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъаалаа, Аллоҳу акбар".**

Маъноси: Рамазон ойининг рўзасини субҳдан то кун ботгунча тутмоқни ният қилдим. Холис Аллоҳ учун Аллоҳ буюкдир.

Дўстларингизга ҳам улашинг!

@zikr_uz ? @rozadorlar_karvoni
? @sevimlisahifam ?

???
https://t.me/+DBT7Cqiv0I9kZDli

We recommend to visit

Бизда кун давомида:?

?Аёллар ва оила учун энг керакли мавзулар
? Ибратли аудио ва видеолар
❤️ Саломатлик, соғлом ҳаёт
?Оила мундарижаси
? Бахт формуласи
? Фарзанд тарбияси
?‍?Қайнона ва келин муносабатлари

Реклама: @Menedjer_Kanallar

Last updated 1 year, 5 months ago

O'zbekiston Respublikasi IIV TQD Kiberxavfsizlik markazining rasmiy kanali.
https://youtube.com/@cyber_102
https://twitter.com/Cyber102KM
https://www.instagram.com/cyber102_iiv_tqd
Kanaldagi ma'lumotlardan foydalanganda, manbasini ko'rsatish lozim.

Last updated 3 months, 1 week ago

Official channel of Shumbola.tv

🔥🇺🇿UFC ММА БОКС ва бошқа спорт турлари ҳақидаги барча маълумот ва жангларни каналимизда Жонли эфирда кузатиб боринг!

❗️Таклиф ва РEКЛАМА бўйича:
https://t.me/Shohjahonteam

ИШОНИНГ СИЗ ЭНГ ЗЎР КАНАЛДА СИЗ

Last updated 3 weeks ago