O‘zJU Samarqand bo‘limi

Description
Advertising
We recommend to visit

https://t.me/+3np9n9Fqm1NmZGU1

Tips only for those countries where betting is legal..

Last updated 6 months, 2 weeks ago

???? ??????? ?????? ?? ONLY ?????????????. ??????

???? ? ?????? ?? ????? ?

18 ?? ??? ?? ????? ??????? ?? ??? ??? ???

Last updated 5 months, 3 weeks ago

Last updated 3 years, 4 months ago

2 months, 1 week ago

“Медиа соҳа 7 кун ичида”: (7 - 13 октябрь)Ўтган ҳафта давомида медиа соҳада рўй берган айрим воқеа-ҳодисалар ҳақида видеошарҳ Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси aхборот хизмати.

@samjurnalist_uz

2 months, 1 week ago

#Аудиомақола

⚡️ “Янги Ўзбекистон” газетасида чоп этилган “Журналистикада жанрлар аҳамияти” номли мақоланинг аудио вариантини тинглашингиз мумкин.

Telegram | Facebook | YouTube | Instagram

2 months, 2 weeks ago

Хайрли тонг, азизлар!

• Тилингдан олдин қалбингни тарбия қил. Чунки сўз қалбдан келиб, тилдан чиқади.

• Минг йил ўқисаму, мендан «нимани билдинг», деб сўрасалар, «ҳаддимни билдим» дейман.

• Дедиларки, кўздан йироқ кўнгилдан йироқ. Дедимки, кўнгилдаги кўздан йироқ бўлса не наф?

• Гулнинг гўзаллиги уруғидан; инсоннинг ҳусни эса қалбидандир.

• Одамлар суратини безатса, сен сийратингни беза. Одамлар бошқалар айбидан сўз очса, сен ўз қусурингни ўйла.

• Поктийнат кишилар суҳбатидан баҳраманд бўлмоқ, подишоҳлар бошига тож бўлмоқдан афзалдир.

• Ўйларинг сўзларингга, сўзларинг феълингга, феълинг тақдирингга нуқс этади. Гўзал ўйла, гўзал яша.

Жалолиддин РУМИЙ.

@samjurnalist_uz

5 months, 1 week ago

ЎҚИНГ, УҚИНГ, АМАЛ ҚИЛИНГ

  • Агар ҳали ҳам ғазабланаётган бўлсанг, демак ўзинг билан бўлган курашинг тамом бўлмабди.

  • Агар ҳали ҳам хафа бўлаётган бўлсанг, демак кўнгил уйингнинг ғиштлари мустаҳкам бўлмабди.

  • Агар ҳали ҳам (бировларни) айблаётган бўлсанг, демак фикрларинг етарлича тиниқлашмабди.

  • Агар ҳали ҳам эвазсиз севолмаётган ва севгингда ажратаётган бўлсанг, демак ҳали ҳам ақл ва мантиғингни қўллаб, ичингдаги севгининг камол топишига тўсқинлик қилмоқдасан.

  • Агар ҳали ҳам "мен" демоқдан воз кечолмаётган бўлсанг, демак тизгинларинг ҳали ҳам нафсингнинг қўлида ва сен бу тутқунликка бўйин эгмоқдасан.

  • Агар ҳали ҳам мусибатлардан ғамгин бўлаётган бўлсанг, демак асл моҳиятни англаб етмабсан.

  • Агар хали ҳам шикоят қилаётган бўлсанг, демак ҳақиқатни кўролмаяпсан...

Шамс ТАБРИЗИЙ.
@farmontosh
mamatqulkhazratqulov

5 months, 1 week ago

Кўнглинга содиқ юрак топгил, кўнгил,
Ишқибозлик йўлидан қайтгил, кўнгил.

Кўп гўзал сўзларда ҳам
тафт бўлмагай,
Маҳзанингда неки бор айтгил, кўнгил.

Изтиробинг гарчи кўп,
тоқат билан,
Этма зоҳир, кўз ёшин артгил, кўнгил.

Ҳур хаёллар ичра доим бўл, вале,
Ҳой-ҳавасда бўлмагин енгил, кўнгил.

Келса, тақдир, бу- синов
гар рўбару,
Бўл самимий, покиза, софдил кўнгил.

Берса ҳам панд ким садоқат бобида,
Сен вафонинг илгидан тутгил, кўнгил.

Эргашур изминга бу Фармон, демак,
Муддаонгни ошкор байт қил, кўнгил.
@farmontosh
2024 йил 13 июль.

5 months, 1 week ago

**Хайрли тонг, азизлар!

Улуғлар насиҳатига эргашинг**

Илм ўрганамизу, амалга шошилмаймиз.

Аллоҳнинг неъматларини дуода сўраймизу, у неъматларнинг шукрини адо этмаймиз.

Гуноҳга ботамизу, истиғфор айтмаймиз.

Ўликларимизни дафн этамизу, ибрат олмаймиз.

Ёру-дўстлар, улуғларнинг насиҳатини тинглаймизу, аммо эргашмаймиз.

Шайх Зулфиқор Аҳмад НАҚШБАНДИЙ.

@samjurnalist_uz

5 months, 2 weeks ago

**Хайрли тонг, азизлар!

Сабр қиламиз, отажон!**

Умар ибн Абдулазизнинг қизчаси бир кун ҳузурига йиғлаб кирди. Ўша куни ҳайит эди.

“Нега йиғлаяпсиз, қизим?”, деб сўради мўминлар амири.

Қизлари: “Ҳамма болалар бугун янги кийимлар кийишди, мен мўминлар амирининг қизи бўла туриб, эски кийимдаман”, дея жавоб қилди.

Умар унинг йиғисидан таъсирланиб, Байтулмол хазиначиси олдига борди ва унга: “Кейинги ой маошимни менга бериб тура оласизми?”, деди.

Хазинабон: “Нега, эй мўминлар амири?”, деб сўради.

Умар унга бўлган воқеани айтиб берди. Шунда хазинабон: “Мен қаршимасман, лекин битта шартим бор”, деди.

Умар: “У қандай шарт экан?”, деди.

Хазинабон: “Менга кейинги ойгача тирик қолиб, олдиндан олмоқчи бўлган маошингизни тўлаб бера олишингизга кафолат беринг”, деди.

Умар уни қолдириб, уйига қайтди. Фарзандлари: “Отажон, нима бўлди?”, деб сўрашди.

Умар ибн Абдулазиз шундай деди: “Ё сабр қиласизлар ва ҳаммамиз баробар жаннатга кирамиз ёки сабр қилмайсизлар ва отангиз дўзахга киради.

Шунда болалари: ”Сабр қиламиз, отажон“, деб жавоб қилди.

”Дунёни тебратган 7 буюк" китобидан.

@samjurnalist_uz

5 months, 2 weeks ago
5 months, 2 weeks ago

Т А К А Б Б У Р

Бундай ўйлаб қарасам, такаббурлик туғма феълга ўхшайди. Негаки,  мен таниган айрим кибрли кишилар умрининг охиригача бу одатини ташлай олмаяпти. Ҳатто ёши бир ерга борганида ҳам гарчи шуҳратпарастлигини ошкора айтмасада, бошқалар ютуғига нописандалигини билдириб қўяди.
  Такаббур нафақат давраларда,  оилада,  қариндошлар ўртасида ҳам ўзини устун санайди, ўзига алоҳида эътиборда бўлишларини талаб қилади. Бундай муносабатни рағбатлантириб ҳам қўяди.
  Такаббур нафақат ўзига нисбатан алоҳида муносабат талаб қилади, ўзининг олдида бошқа бировнинг яхши фазилати, яхши ишини эътироф этишни ҳам ҳазм қилмайди. Негаки у рақобатни ёқтирмайди.
  Такаббур  аслида  ўртамиёнлар ўртасида шаклланади, уларнинг олқиши, мақтови таъсирида ўзини бошқалардан "зўр" деб сеза бошлайди. Шундан сўнг "мен шунчалик кучли эканман, нега катта давраларга кирмаяпман" деган фикрга боради. Ҳарқалай, Худо берган кўриниши, иқтидори, муомаласи билан ўзини ҳар ерга ура бошлайди.
  Такаббур обрўли, таниқли кимсалар даврасида юришни истайди, бунинг учун ҳамма ишни қилишга тайёр. Бу ҳолат унга бошқаларга "кўрдингларми?!" дейиши учун керак. Бунинг учун суратларга тушишдан, уни кўпчиликка кўрсатишдан эринмайди.
  Такаббурлик шуҳратпарастлик билан эгизак. У давраларнинг тўрида, йиғилишларда эса олдинги қаторда ўтиришни истайди. Унинг учун Мирза Бобурнинг "Давлат учун кўнгўлни зор этма, иззат учун ўзунгни хор этма" деган ўгити бегона.
   Такаббурда роҳат бўлмайди, тўрт нафар одам мақтаса, яна кўпроқдан мақтов эшитгиси келади, олқиш завқида у  ҳамду санолар тагида уларнинг манфаати ётганини сезмайди ҳам. Қайси касб эгаларининг даврасида бўлмасин, ҳаммадан бошқача туришни истайди. Ўзининг бундай ҳурматга лойиқлигини ўйлашни ҳам истамайди. Ҳар бир иши ёки ҳаракатини хизмат вазифаси ёки одамийликдан деб тушунмайди,ҳар бири учун рағбат олишни имтайди. "Ана, фалончи шундай нарса олдику, нега мен ололмайман, бир сафда юрибманку" деган хаёлда юради. Ўзидан бошқаларга илтифот қилганларни ёмон кўради. Бу борада эътироз билдирганларни у ўзига ғаним деб билади.
  Такаббур давраларда бировларнинг камчилигини писанда қилишдан ҳузур қилади.
   Уфф! Чарчаб кетдим. Донолар китобини ўқиган сари бундай инсонлардан кўнглим қолаяпти. Келинг, акобирларнинг сўзини Сиз ҳам ўқинг:

*  Такаббурлик калтабинлар ва инсонийлик тариқидан чиққанларнинг хислатидир.
Ҳусайн Воиз КОШИФИЙ.

*  Роҳатда яшашни истасанг, дилингни ҳирсдан пок қил. Хор-зорликни истамасанг, таъмагир бўлма.
Саййид Али ҲАМАДОНИЙ.

*  Аё, одам, кексайиб такаббур бўлма, у катталарга тенг бўла олмай, ўзингни хорликка солма.
      Юсуф Хос ҲОЖИБ.

*  Такаббурга салом берма, саломга жавоб қайтариши унга оғирлик қилади, жавоб бермагани эса сенга оғир туюлади.
  Ҳусайн Воиз КОШИФИЙ.

*  Ким керилиб, ўзидан мағрур бўлиб юрса, у ўзига нисбатан бошқаларнинг нафратини келтиради.

*  Кимда ким "ман-ман" деб ўзини баланд тутса, уни на халқ, на Аллоҳ севади.
        Аҳмад ЮГНАКИЙ.

Дарвоқе, такаббур ўзининг бу ёмон хислатини ҳеч қачон тан олмайди, негаки у аввал оилада, савиясиз давраларда ва ҳатто катта анжуманларда шунчаки айтилган "эътирофлар" дан шаклланиб улгурган.
   Яратганнинг ўзи барчамизни такаббурликдан асрасин...
@farmontosh
2024 йил 8 июль.
Фарғона.

We recommend to visit

https://t.me/+3np9n9Fqm1NmZGU1

Tips only for those countries where betting is legal..

Last updated 6 months, 2 weeks ago

???? ??????? ?????? ?? ONLY ?????????????. ??????

???? ? ?????? ?? ????? ?

18 ?? ??? ?? ????? ??????? ?? ??? ??? ???

Last updated 5 months, 3 weeks ago

Last updated 3 years, 4 months ago