Abdulqodir Samarqandiy

Description
Ўзингизга ёққан ҳикматни бошқаларга ҳам улашинг!
We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

3 weeks, 4 days ago
Ҳукуматдаги масъул шахслар халқ пулидан мактаб, …

Ҳукуматдаги масъул шахслар халқ пулидан мактаб, шифохона ёки бошқа нарса қуриб берганида унга хурсанд бўлиб қарсак чалиш худди банкоматдан ўз пулингизни олиб сўнгра унга қарсак чалишингизга ўхшайди!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 weeks, 5 days ago
СУВ

СУВ
Бир аъробийя аёл қизини турмушга бераётиб унга шундай насиҳат қилди:
“Эрингнинг кўзи фақат сендаги гўзалликни кўрсин. Унинг бурнига сендан фақатгина хушбўй ҳид борсин. Ёдингдан чиқмасин, хушбўйликларнинг энг яхшиси сувдир!”.
Бу бир ажойиб насиҳатдир. Она узоқ йилларда тўплаган тажрибасини қизи ила баҳам кўрмоқда. Эр учун безаниш матлубдир. Безаниш билан аёл эрининг ҳисларига эга чиқади. Кўзига, бурнига, қалбига…
Аёл киши ўз зийнатларини эридан ва маҳрамларидан ўзгасига кўрсатишдан ман қилинган. Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам: “Ўзгалар ҳидлаши учун атир сепиб чиқадиган аёл зинокордир!”, дейдилар.
Бу нарса ҳақиқий зино каби бўлмасада, кишиларни бу қабиҳ ишдан ман қилиш учун, уларни қўрқитиш ва зажр учун айтилган гапдир.
Исломимиз аввало гуноҳнинг сабабларини тўсади. Оловни ўчириш учун уни аввал ёқишни ақлдан
деб билмайди.
Ёмон ишга олиб борадиган иш ҳам демак ёмон бўлади!!!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 weeks, 6 days ago
Доғи ҳижрон дардини Ёрдан жудолардан сўранг,

Доғи ҳижрон дардини Ёрдан жудолардан сўранг,
Биз каби ҳижронзада юрган гадолардан сўранг!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 months, 1 week ago
Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқлар …

Набий саллоллоҳу алайҳи ва саллам мунофиқлар боши ибн Салулга кўп маротаба намоз ўқиб берганлар. Бу нарса унга фойда бермаган.
Диндаги баъзи кемтикларни ҳеч нарса тўлдира олмайди. Ҳатто намозингизни Пайғамбарлар ўқиб берса ҳам...
Буни ибн Таймия роҳимаҳуллоҳ қуйидаги сўзлари билан қисқа таърифлаган:
"Агар мен мўғуллар томонида турсам, бошимда қуръон билан кўрсангиз ҳам ўлдираверинг!".

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 months, 1 week ago
Саодат излаб жойни ўзгартираверманг. Аввало саодатли …

Саодат излаб жойни ўзгартираверманг. Аввало саодатли бўлишга ҳаракат қилинг...
Туйғулар сиз қаерда бўлсангиз ўша ерда бўлади!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 months, 1 week ago
У билан тортишишни бас қилиб, унинг …

У билан тортишишни бас қилиб, унинг кулгусини қозонсанг нима бўлади-я!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 months, 2 weeks ago
МАЪНО

МАЪНО
Ҳаётнинг маъноси йўқ деб ким айтди?!
Бу қандай англамаслик?!
Ҳар вақт ҳаётда маъно бўлган. Ибодатда, бир финжон қаҳвада...
Қайсидир мактубда...
Телефондаги овозда...

Китобларда, мусиқада, саҳарда...
Стол атрофидаги суҳбатларда...
СМСларда, саломларда...
Уйда нимадир керак бўлганида...

Ота-онангизла эрталаб нонушта қилишда...
Фарзанд, набираларни эркалашда...
Турмуш ўртоғингизнинг кўнглини олишда...
Қўшниларла лутф ила муомала қилишда...

Кимнингдир қалбида эканлигингизни ҳис қилишингизда...
Кимгадир саодат улашганингизни ҳис қилганингизда...
Кимнингдир дардига малҳам бўлганингизда...

Яқинларнинг шукрона кунида...
Уларни табассумида...
Уларнинг сўзларида...
Кимдир сиздан нимадир излаганида...
Қўллаб-қувватлашда...
Илиқликда...

Кузда сарғайган баргларда...
Илк қорда, юлдузли тунда...
Баҳорни кутишда...
Ҳаётда аниқ маъно бор...
Буни мен сизга айтаяпман.
Бу маъно суратини аслида биз чизамиз!

3 months, 2 weeks ago
Қушнинг қанотини юлар экансиз, нафақат уни …

Қушнинг қанотини юлар экансиз, нафақат уни қанотидан айирасиз, балки осмонидан ҳам жудо қиласиз!

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 months, 2 weeks ago

ФАЛСАФА
Аёлнинг жамолига ҳукмронлик қилишни истасангиз унга кўзингиз билан қараманг, аксинча ақлингиз билан қаранг. Ана шунда декорация ортидаги нарсаларни кўра оласиз.
Агар унга туйғу ва ғаризангиз ила боқсангиз биринчи қарашдаёқ ақлингизни йўқотасиз. У сизга худди денгиз қаъридан чиқиб келаётган Венера каби кўринади. Туйғулар туманлиги ичидан ҳақиқатни кўриш амри муҳол. Бунда ҳайвонот боғи жаннатга, бадбашара маймун фариштага ўхшаб кўринади.
Аёл бу китобдир. Уни аввало ақлингиз билан ўқишингиз лозим. Унинг ғилофига қарашдан ва мазмуни ҳақида бир қарорга келишдан олдин саҳифаларини варақлаб чиқишингиз керак. Сизга йўл кўрсатадиган нарса ошиқнинг завқи эмас, танқидчининг завқидир.
Шунинг учун аёл аввало сизни ақлингиздан айрилишингиз учун ўз заковати ила ошиққа айлантириб олмоқчи бўлади. Ақлингизни йўқотсангиз ҳақиқатни кўрмайсиз. Кўрсангиз ҳам вақт ўтганидан кейин кўрасиз.
Ҳақиқатни кўрганлар файласуфга айланишади. Оқибатда аёлни унутиб ҳақиқатга ошиқ бўлишади. Гўзаллик ҳақида, гўзаллик фалсафаси ҳақида китоблар ёзадилар. Гўзал аёллар ҳақидаги ёзувларни унутадилар.
Ҳатто мана шу файласуфнинг устидан кулиш учун ҳам аёлда ҳамиша сабаб топилади. Аёл ҳар куни қўлтиғида китоб билан унга рўбарў бўлаверади...!

Мустафо Маҳмуд
"Шайтон ҳукм қилади" китобидан.

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

3 months, 3 weeks ago
Агар итлар бир ерда жамланаётганини кўрсанг …

Агар итлар бир ерда жамланаётганини кўрсанг билки, ўлжа арслондир!

Хитой мақоли

https://t.me/Abdulqodir_Polvonov

We recommend to visit

?КАТТАЛАР УЧУН!

?? ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:? @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 1 month ago

??‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

? КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot

? Реклама: @Xokimbuvareklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago

?? КАТТАЛАР УЧУН!

? Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 1 month, 3 weeks ago