🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
ТАЪЗИЯ
Сирдарё. вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси, бошқарма тизимидаги барча даволаш профилактика муассасалари ходимлари номидан Сирдарё вилояти телерадиокампания директори Дархонов Зафар Қобиловичга падари бузруквори
Қобил ота Дархоновни
вафот этганлиги муносабати билан унинг оила аъзолари ва яқинларига чуқур таъзия изҳор этади.
Қон босими пасайганда уни дорисиз қандай кўтариш мумкин?
Қон босими касаллигига чалинган беморлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Бу ҳақда Республика ихтисослаштирилган кардиология илмий-амалий тиббиёт маркази Маслаҳат поликлиникаси мудири Ойбек Ўринов маълум қилди.
“Албатта. Бироқ гипотония белгилари кузатилганда, энг аввало, шифокорга мурожаат қилиш мақсадга мувофиқ. Акс ҳолда бирон бир яширин кечаётган жиддий касалликни ўтказиб юбориш мумкин”, — дейди мутахассис.
Шунингдек, гипотониклар ҳар куни бошқаларга нисбатан 2-3 стакан кўпроқ сув ичишга одатланишлари керак. Спорт билан шуғулланиш ҳам қон босими пасайишининг олдини олишга ёрдам беради. Бунинг учун пиёда сайр қилиш, сузиш, серҳаракат ўйинлар билан машғул бўлиш лозим. Бу эса организмда қон айланишини яхшилаб, тана аъзоларининг бир маромда ишлашини таъминлайди.
Қулоқларнинг оғриқли нуқтаси ва қўл ва оёқлардаги бармоқлар учини уқалаш ҳам организм фаолиятига ижобий таъсир этади.
“Бундан ташқари, ушбу касалликка чалинган беморлар таомномасида минерал моддалар ва В, С, Р витаминлари етарли миқдорда бўлиши керак. Айниқса, гипотонияда сули ёрмаси ва гречихадан тайёрланган бўтқалар жуда фойдали. Лекин хамир ва ёғли овқатларни камроқ истеъмол қилиш мақсадга мувофиқ”, дея қўшимча қилди у.
Шу билан бирга, уй шароитида шўр балиқ, зираворлар билан ишлов берилган гуруч истеъмол қилиш, қаҳва ичиш (қачонки уни кам истеъмол қиладиган инсонлар ичганда) қон босимини оширади.
Бироқ шўр маҳсулотлар билангина қон босимини кўтариш тўғри эмас. Боиси натрий юрак етишмовчилиги (айниқса, ёши катта инсонларда) ва бошқа касалликларга сабаб бўлиши мумкин.
*?***Telegram |facebook|Facebook
Олимлар колбаса ва сосискаларнинг хавфли жиҳатини аниқлашди
Бир кунда 9 (тўққиз) грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотларини истеъмол қилиш, аёлларда кўкрак саратони билан касалланиш эҳтимолини 15 фоизга оширади. Бу, бир ҳафта давомида иккита сосиска ёки учта паррак қилиб кесилган, дудланган гўштни истеъмол қилиш деганидир. Тадқиқот натижалари эса European Journal of Cancer илмий журналида чоп этилди.
Асосийси, илмий тадқиқот давомида Глазго университети мутахассислари томонидан 260 минг нафардан ошиқ ўрта ёшдаги аёллар ва уларнинг саломатлик кўрсаткичи ўрганилиб шу туҳтамга келинди.
Бундан олдинроқ, БЖССТ бир кунда 50 грамм қайта ишланган гўшт маҳсулотини истеъмол қилиш, инсонда хавфли ўсмалар пайдо бўлиши эҳтимолини 18 фоизга оширишини аниқлаган эди.
*?***Telegram |facebook|Facebook
*? Гулистон шаҳаридаги "Янги бозор" яқинида янги клиника "Med-S-Derma clinic" фойдаланишга топширилди*
Эндиликда вилоятимиз аҳолиси дерматология, косметология, физиотерапия, лабораторная диагностика ва пластик жарроҳлик каби йўналишдаги хизматлар учун Тошкент шаҳрига боришларига ҳожат қолмайди. Клиника замонавий ва барча қулайликларга эга бўлиб, унда малакали мутахассислар жамоаси иш бошлаган.
Сирдарёлик шифокор диссертация ишини муваффақиятли ҳимоя қилди
Гулистон шаҳрида, олий тоифали шифокор, Сирдарё вилоят шифокорлар ассоциацияси раиси, Гулистон тиббиёт кластер бош шифокори ўринбосари Ботир Мирзаевнинг фарзанди Дилфуза Мирзаева тиббиёт йўналишида илмий диссертацияни муваффақиятли ҳимоя қилиб, Фалсафа доктори (PhD) бўлди.
У Тошкент тиббиёт академиясини тамомлагач иш фаолиятини академиянинг акушерлик-гинекология кафедрасида давом эттириши баробарида илмий изланиш олиб борди. Бу эса кутилганидек ўз натижасини берди.
Унинг илмий иш мавзуси юртимизда энг долзарб ва кечиктириб бўлмас масалалардан бири бўлган оналар ва болалар саломатлигини сақлаш масаласига қаратилган.
Бу эса, келгусида ёш бўлғуси тиббиёт ходимлар, улар малакасини оширишда, у изланиш олиб борган йўналиш бўйича ишни ташкил этишда муҳим ўрин тутади.
Ушбу ютуқ билан, аввало фахрий шифокор Ботир Мирзаев, сўнг Дилфуза Мирзаевани муборакбод этиб, келгусидаги ишига муваффақият тилаймиз.
Сирдарё вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
*?***Telegram |facebook|Facebook
Гулистонда ОИВ инфекцияси, уни олдини олишга қаратилган ўқув семинари ўтказилди
Сўнги вақтда бошқа инфекцион касалликлар қатори, одам иммунитет танқислиги синдроми, ОИВ билан боғлиқ касалликларни эрта босқичларда аниқлаш борасида кенг кўламли ишлар бошлаб юборилди.
Ана шу ишларни узвий давоми сифатида, Гулистон шаҳар тиббиёт бирлашмаси, унинг мажлислар залида ўқув-амалий семинар ўтказилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикасининг хавфли инфекциялар ва уларни олдини олишга қаратилган Қонун ҳужжатлари билан бир қаторда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2023 йил 19 майдаги "Ўзбекистон Республикасида ОИВ инфекциясининг олдини олиш чора-тадбирлари ва тиббий ёрдамни ташкил этишни янада такомиллаштириш тўғрисида"ги буйруғи, унда белгилаб ва кўрсатиб ўтилган вазифалар ижроси муҳокама этилди.
—Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш тизимидаги даволаш профилактика муассасалари ходимлари учун ўтказилган ўқув-амалий семинар давомида, нафақат ОИВ инфекцияси билан боғлиқ, бошқа юқумли бўлмаган касалликлар, уни олдини олишга қаратилган профилактик тадбирлар, уни жойларда ва ҳудудларда ўтказиш масаласини муҳокама қилиб олдик, — дейди Сирдарё вилоят ОИТСга қарши курашиш маркази бош врачи Гулуфар Нормуратова.
Ўтказилган ўқув-амалий семинарда Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари Юсуф Мирхонов ва бошқа мутахассислар иштирок этиб, юқоридаги масалалар юзасидан вилоятдаги даволаш профилактика муассасаларидан ташриф буюрган соҳа ходимларига тавсия ва маслаҳат беришди.
Сирдарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси матбуот хизмати
*?***Telegram |facebook|Facebook
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago