EdKIUT (A305) 📚

Description
Сurrent schedule - https://drive.google.com/drive/folders/1Ud2rCjM099mjmKI6Hi1Okw08ZzD5_9U_?usp=share_link https://t.me/timetablekiut_bot
Advertising
We recommend to visit

В здоровом теле - здоровый дух!
Предложить новость: @sportsmens1_bot

Реклама: @Mihail_Stroev @iamehanik_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Лучший спортивный телеграм 🐐

Наше приложение о спорте: https://apps.sports.ru
Наш паблик в ВК: https://vk.com/sportsru

📩 По рекламе только через: [email protected]
📲 По некоммерческим коллабам / предложениям в соцсетях: @vitalysuvorov

№ 4786262530

Last updated 3 days, 20 hours ago

Сотрудничество:[email protected]
VK: https://vk.com/kamilavalieva2626

♦️ European🥇 ♦️ Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Junior World🥇/ Junior GPF🥇 ♦️ Junior Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Russian🥈🥈

Last updated 2 months, 3 weeks ago

4 days, 11 hours ago

student.kiut.uz

Якуний назорат имтиҳонлари натижалари жойлаштирилди.
Муддати: 10.12.24 й. - 15.12.24 й.
Таълим шакли, йўналиш номи ва курс:
- 3-курс, сиртқи, SPDP - BMAP - IERP - TOUP

Опубликованы результаты итоговых экзаменов.
Период: 10.12.24 г. - 15.12.24 г.
Форма обучения, наименование направления и курс:
- 3-курс, заочники, SPDP - BMAP - IERP - TOUP

#finalresults

4 days, 11 hours ago

student.kiut.uz

2024 йил 12 - 13 декабрь кунлари Магистратура ҳамда A-613 хонада ўтказилган қайта топшириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Объявлены результаты экзаменов Магистратуры и экзаменов проведённых в аудитории А-613 по пересдаче академических долгов проведённых 12 - 13 декабря 2024 года.

6 days, 6 hours ago

#savol Бугун якуний назоратга кириб "қониқарсиз" натижага эга бўлдим, бу фанни қачон қайта топширсам бўлади?

#javob Якуний назорат имтиҳонларининг расмий натижалари чиққанидан кейин ушбу академик қарзларни қайта топшириш мумкин бўлади. Расмий натижалар барча имтиҳонлар тугаганидан сўнг, яъни 27 декабрдан бошлаб 10 иш куни ичида эълон қилинади.

3 months ago

#savol Мен якуний имтиҳон вақтида касал эдим, шунга кела олмадим. Мен ҳам пуллик қайта топширишга кираманми?#javob Агарда сиз якуний имтиҳонга узрли сабабга кўра қатнашмаган бўлсангиз, у ҳолда сизга ҳам бир марталик бепул имконият тақдим этилади.Бунинг учун қуйидагича йўл тутасиз:
1. Регистратор (А-305) хонага бориб, имтиҳонга кириш учун ариза ёзасиз.
2. Аризага сабабни асословчи ҳужжат/далилларни/тиббий маълумотномани тикасиз.
3. Аризани Регистратор (А-305) бўлимига топширасиз ва тегишли шартномани тўлдирасиз.

#вопрос Во время итогового экзамена я болел, из-за этого не смог прийти. Я тоже попадаю на платную пересдачу?#ответ Если вы не пришли на итоговой экзамен по уважительной причине, то вам также предоставляется одна бесплатная попытка на пересдачу.Для этого нужно:
1. Обратится в Отдел регистратора (А-305) и написать там заявление на пересдачу.
2. Прикрепляете к заявлению документы, которые обосновывают вашу причину отсутствия.
3. Заносите заявление в Отдел регистратора (А-305) и составляете соответствующий договор.

3 months ago

#savol Менинг бир қанча қарз фанларим бор. Шулардан қайси биридан текин имтиҳон, қайси биридан пуллик имтиҳонлигини қандай билсам бўлади?

#javob Шахсий кабинетга кириб "Fails" қисмига ўтасиз.
Агар "PENALTY" устинида қарздорлик ҳолатидан кейин "NO PENALTY" деб ёзилган бўлса - бу текин имконият.
Агар "PENALTY" деб қайд этилган бўлса, у ҳолда бу имтиҳон ташкил қилиниши учун жарима тўлашингиз керак бўлади.

Изоҳ: PENALTY - жарима

#savol Қайси ҳолатларда академик қарзим "PENALTY", яъни пуллик асосда бўлади?

#javob Ички-тартиб қоидаларга мувофиқ, қуйидаги ҳолларда тегишли фан бўйича имтиҳонни қайта топшириш имкониятлари пулли асосда ташкил этилади:
- Имтиҳонга узрсиз сабабларга кўра иштирок этмаса (4-case);
- Имтиҳондан далолатнома асосида четлаштирилса (5-case);
- Текин имкониятдан аллақачон фойдаланган бўлса, яъни қайта топширишга кириб яна "йиқилган" бўлса (6-case).

Изоҳ: Қайта топширишга қилинган тўлов имтиҳонни ташкил этиш учун сарфланади.

3 months ago

Академик қарздорларга эслатма!1. Имтиҳон ўтказиладиган аудиторияга талабалар, имтиҳон бошланишидан камида 30 дақиқа олдин киритилиши бошланади. Рўйхатда бўлмаган ҳамда кечикиб келган талабалар аудиторияга киритилмайди.

  1. Имтиҳон бошланишидан олдин талаба ID карта, паспорт ёки унинг ўрнини босувчи ҳужжатнинг аслини аудитория назоратчисига кўрсатиши шарт. Ҳужжат нусхаси ёки расми - ўтмайди. ID карта ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатини тақдим этмаган талаба имтиҳонга киритилмайди.

  2. Имтиҳон топшириш учун аудиторияга кираётган талабанинг ёнида ёзиш учун фойдаланадиган ҳаворанг пастали шарикли ручкадан ташқари бошқа буюмлар бўлмаслиги керак. Агар талабага "черновик" керак бўлса, аудиториянинг ўзида назоратчилар томонидан тақдим этилади.

  3. Ёзма имтиҳон пайтида фақат кўк (хаво) рангли ручкадан фойдаланиш мумкин холос. Қизил, яшил, қора қалам, рангли қаламлардан фойдаланиш мумкин эмас. 5. Имтиҳон ўтказилаётган аудиторияга мобил телефон ҳамда бошқа алоқа ва телекоммуникация воситаларини олиб кириш ва/ёки улардан фойдаланиш таъқиқланади. Фаннинг хусусиятидан келиб чиққан ҳолда имтиҳон давомида оддий калькулятор ва кафедра мудири томонидан рухсат берилган бошқа ёрдамчи воситаларидан фойдаланиш рухсати берилиши мумкин.

  4. Ҳужжатларнинг сохта ёки қалбакилиги, бир талабанинг ўрнига бошқа талаба киргалик ҳолати, плагиат, ёрдамчи воситаларни олиб кириш ёки олиб киришга уриниш, ёрдамчи воситалардан фойдаланиш каби ҳолатлар аниқланган тақдирда, талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унинг талабалар сафидан чиқарилиши масаласи кўриб чиқилади.

  5. Имтиҳон бошланганидан сўнг келган, яъни кечиккан талаба имтиҳонга фақат Университет ректори ёки ўқув ишлари бўйича проректорнинг ёзма рухсати билан киритилади. Кечикиб келган талаба учун қўшимча вақт компенсация қилинмайди.

Қуйидаги ҳолларда талаба имтиҳондан четлаштирилади ҳамда унга нисбатан тегишли интизомий ёки бошқа чораларни (талабалар сафидан чиқариш) қўллаш масаласи кўриб чиқилади:
а) имтиҳонга мобил телефон, техник воситалар, “шпаргалка” ва шу каби бошқа ёрдамчи воситаларни олиб кирса, фойдаланса ёки улардан фойдаланишга ҳаракат қилса;
б) имтиҳон вақтида бошқа талабалар, ён атрофдагилар билан гаплашса, қоғоз алмашса, имо-ишора қилса, ёрдам берса ёки ёрдам сўраса, ўринга-ўрин кирса;
в) имтиҳон пайти қолган талабалар ва назоратчиларга халақит берса, шовқин қилса;
г) талаба жавоблар варағига белгиланган тартибдан ташқари турли ёзувлар, белгилар ёки “илтимосномалар” қайд этилган бўлса.

3 months ago

student.kiut.uz

2024 йил 12-13 сентябрь кунлари ўтказилган қайта топшириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Объявлены результаты экзаменов по пересдаче академических долгов проведённых 12-13 сентября 2024 года.

#retakeresults

3 months, 1 week ago

student.kiut.uz Қуйидаги маълумотлар янгиланди:- 1-курс магистрлар ва бакалаврларнинг рўйхати.
- Курсдан курсга ўтган талабалар рўйхати янгиланди.
- Бошқа ОТМлардан ўқишини кўчириб келган талабалар ("Ташқи перевод") рўйхати жойлаштирилди.
- Ўқишини тиклаган талабалар рўйхати янгиланди.
- Айрим йўналиш талабаларининг амалиёт натижалари.
Обновлена следующая информация:- Опубликован список бакалавров и магистров 1-курса.- Обновлен список студентов перешедших на следующий курс.
- Опубликован список внешних переводов с других ВУЗов.
- Обновлен список студентов восстановивших учёбу.
- Результаты практики некоторых направлений.

3 months, 1 week ago

student.kiut.uz

2024 йил 12 сентябрь куни тест шаклида ўтказилган қайта топшириш имтиҳонлари натижалари эълон қилинди.

Объявлены результаты экзаменов по пересдаче академических долгов проведённых 12 сентября 2024 года в виде тестов.

#retakeresults

3 months, 1 week ago

student.kiut.uz

2024 йил 12-13 сентябрь кунлари ўтказиладиган қайта топшириш имтиҳонларнинг маълумотлари жойлаштирилди.

Опубликована информация об экзаменах по пересдаче академических долгов на 12-13 сентября 2024 года.

#retaketime

We recommend to visit

В здоровом теле - здоровый дух!
Предложить новость: @sportsmens1_bot

Реклама: @Mihail_Stroev @iamehanik_bot

Last updated 1 month, 2 weeks ago

Лучший спортивный телеграм 🐐

Наше приложение о спорте: https://apps.sports.ru
Наш паблик в ВК: https://vk.com/sportsru

📩 По рекламе только через: [email protected]
📲 По некоммерческим коллабам / предложениям в соцсетях: @vitalysuvorov

№ 4786262530

Last updated 3 days, 20 hours ago

Сотрудничество:[email protected]
VK: https://vk.com/kamilavalieva2626

♦️ European🥇 ♦️ Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Junior World🥇/ Junior GPF🥇 ♦️ Junior Grand Prix 🥇🥇 ♦️ Russian🥈🥈

Last updated 2 months, 3 weeks ago