🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
ТЕЛЕФОН ЖИМ ЭДИ...
− Қизишманг-қизишманг. - Келинг, қизишмай, ёшимизга муносиб ҳолатда гаплашиб олайлик. Кучингиз борми, иродангиз етадими шунга? Ўн саккиз ёшли келин-куёв ёки томирида қон кўпирган ошиқ-маъшуқлар бўлсак-ки... Ёшимиз бир жойга борай, деб турибди. Бу ёғи қанча қолди, яна қанча яшаймиз - ёлғиз Яратганнинг ўзига аён. Шундоқ экан, биргаликда ўтказган яхши кунларимизни нафратланмай эслаб юришимиз, келажакда душман бўлиб қолмаслигимиз учун ҳамма нарсаларни ўзимизга ярашган вазиятда муҳокама қилиб олмасак бўлмайди. Узоқ ўйладим. Гуноҳ ўзимда экан.
Ҳеч қачон сиз орзу қилган эркак бўлолмас эканман. Бу ёғи энди сизга ҳавола. Танлаш ҳуқуқи ўзингизда.
− Жуда соз. - Ичимдаги гапни айтдингиз. Гапиринг, нимадан бошлайсиз?
**ДУНЁ ТАШВИШЛАРИ
Уммонлар тақдири елканда эмас,
Оқ-қора бир сенинг ўлкангда эмас.
Ҳуда-беҳудага чекаверма ғам,
Дунё юки фақат елкангда эмас.**
БУГУННИНГ РАҲБАРЛАРИ
Кўз ташласанг мозийнинг бепоён даштларига,
Саробдек жимирлагай замонлар карвонлари.
Саҳройи қирлар каби саҳро оташларида
Чарчаган карвонларнинг серташвиш сарбонлари.
Ярадор шердек ваҳший тўфонлар чангалида,
Ожиз капалак мисол титранганда кемалар;
Дарғалар бўлмасайди уммонлар жангларида,
Кемани бир пашшадек ютарди ваҳималар.
Панипатда бир ҳовуч шерюрак лашкар билан
Бобуршоҳ қучмасайди ғолибона талъатни;
Ботирларнинг пойига тўшалмасди пат гилам,
Замин асло кўрмасди муҳташам салтанатни.
Ҳа, тарих чархпалаги айланмоқда бемалол,
Асрларни дон каби янчар тегирмонтоши.
Сергак турмасанг аммо тоғлар ҳам топгай завол,
Илло, тегирмонга ҳам шартдир тегирмонбоши.
Юз қўшчига бир бошчи, дейилмиш ота мақол,
Қуёш каби мангудир, барҳаётдир ғазалдай.
Ҳар гузарга бир пешво, маҳаллага оқсоқол,
Ҳар туманга доруға лозим эрур азалдан.
Кун чиқиб, ботса ҳам ой, билмай ором, ҳаловат,
Элбошилар, элларга мулки чироқ бўлганлар.
Нуҳ тўфони сингари қутурганда қабоҳат,
Бири Рустами достон, бири Широқ бўлганлар.
Эслар бўлсак бийларнинг забаржад довларига,
Адолатли кўзгудир ўтмишнинг дафтарлари.
Хўш, сиз-чи, сиз тайёрми даврон синовларига,
Талотўп асримизнинг иззатли раҳбарлари?
ЕТМИШДАН СЎНГ
Эл ичра топай деб обру,эътибор,
Етмиш йил яшадим тоза, беғубор.
Бахтимни авайлаб яшайман энди
Муҳташам боғимга ёғмасин, деб қор.
ОҚИБАТЛИ ОДАМ “Ўзбек тилининг изоҳли луғати” китобида изоҳланишига кўра, “оқибат” деган сўзнинг асл наслу насаби арабий бўлиб, натижа, якун, самара; из, асар, эргашиш, таъқиб қилиш каби маъноларга эга. Оқибати бор, меҳр-мурувватли, қадрдонлик, дўстлик туйғуларини қадрловчи кишилар эса оқибатли одамлар, дейилади.
Имон-эътиқод бутлиги, виждон софлиги оқибатли одамлар чеҳрасида жилоланувчи серҳавас фазилатларнинг энг биринчисидир. Ор-номусни дуру жавоҳиротлардан аъло суядиган бундай инсонлар дўстларга садоқати, меҳру оқибати билан ажралиб туради. Улар фисқу фасод, бахиллик, қитмирлик каби иллатлардан узоқ бўладилар. Безбет ва мижғов кимсаларга ўхшаб бекордан-бекорга бировларни ранжитмайдилар, туҳмат-маломат қилмайдилар, рост гапирадилар, алдамчилик, тилёғламалик, хушомадгўйлик, суллоҳликдан эҳтиёт бўладилар. Бахил кимсалар сингари таниш-билишларининг ютуғини кўрганда ичини ит тирнаб, ҳасаддан куймайдилар, кўкраги тўлиб қувонадилар! Чақимчилик қилиб, бировни-бировга тезлаб, жамоани чалғитиб, жамиятнинг оёғига тушов бўлишдан орланадилар. Гапни ўйлаб, мулоҳаза қилиб айтадилар. Оғирнинг усти, енгилнинг остини кўзламайдилар. Чигитдай мукофот учун тоғдай таянчини алдамайдилар, сухсурдай биродарининг кўзига чўп суқмайдилар, суяк ташлаганга суйкалиб, суянчини сотмайдилар. Улар...
ТОМЧИ
Ҳавасинг келмасин тоғлар қорига,
Дарё бўлмоғинг ҳам унча шарт эмас.
Элнинг юмушига, юртнинг корига,
Бир томчи сувчалик нафинг тегса, бас.
ЮКСАКЛИК
Тоғларга чиқмоқни ким қилмас ҳавас,
Чўққига интилмоқ инсонга хосдир.
Аммо қор, бўронга чидаб ҳар нафас,
Юксакда турмоқ ҳам осон эмасдир.
ЁНИДАГИЛАР...
Ғаним буколмади Спитаменни,
Жонига қасд қилди жонидагилар.
Бир тонг бола каби боғлашиб уни,
Ёвга тутиб берди ёнидагилар.
Қанчалар отмасин жаҳолат тошин,
Муродга етмади манфур фотиҳлар.
Сўнг... Номозботирнинг олдилар бошин
Бегоналар эмас, ёнидагилар.
Тупроққа қорилди не-не суронлар,
Не-не соҳибдавлат шонидагилар.
Абадий жумбоқдир, абадий хатар –
Ҳамиша салтанат ёнидагилар...
ОГОҲ БЎЛМАСА
Битта тош дарани тўлдирар гоҳо,
Бир эпкин боғларни сўлдирар гоҳо.
Ёлғон хушомаддан бўлмаса огоҳ,
Тулки айиқни ҳам ўлдирар гоҳо.
Ўқувчини жазолашнинг дунё тажрибаси
АҚШ
Энг даҳшатли жазо — бу дарсларга боришни тақиқлаш. Америкада мактаб ўқувчиси учун бу фожиа. Чунки ёмон баҳо олганлар кейинги йилга қолдириб юборилади. Баҳолар эса компьютер дастури ёрдамида қўйилади. Жиддий мактаб қоидабузарликлари билан полиция ва суд тизими шуғулланади.
Япония
Японлар болани кичик ёшидан меҳнатга ўргатади. Синфхоналар ва мактаб ҳовлисига қўшиб ҳожатхонани ҳам ўзлари тозалайди. Мактабларда интизомга қатъий риоя қилинади. Кеч қолиш, бўяниш ёки формасиз дарсга кириш жисмоний меҳнат ёки дарра билан жазоланади.
Германия
Ўқувчи дарсдан қочса, вояга етмаганлар хизмати аралашади. Агар таълим интизоми бузилган бўлса, мактаб маъмурияти полицияга хабар беради. Ойига 3 кундан ортиқ сабабсиз дарс қолдирганларга 1000-2500 евро жарима солинади.
Жанубий Корея
Ўқитувчи итоатсиз ўқувчиларни жисмоний жазолаш ҳуқуқига эга. Масалан, кафтларга калтак билан уриши мумкин. Бунинг учун ота-оналар ҳеч қандай эътироз билдира олмайди.
Буюк Британия
Дарс пайтида ўқувчиларни мактаб ҳудудидан чиқариш тақиқланади. Фақат ота-оналар ёки кураторнинг ёзма илтимоси билан рухсат этилади. Шу билан бирга, ота-оналар ўз фарзандини мактабдан олиб кетгани учун жаримага тортилиши мумкин. Агар жарима 28 кунда тўланмаса, жиноий жавобгарликка тортилади.
Франция
Агар ўқувчи ойда тўрт мартадан кўп дарс қолдирса 150 долларгача жарима солиниши мумкин. Агар ўқишни қолдириш боланинг таълимига таъсир қилаётган бўлса, ота-оналар 2 йиллик қамоқ жазоси ва 33 минг доллардан ортиқ миқдорда жаримага тортилади
ЎЗБЕКИСТОН
Бизда ўқувчини жазолаган ўқитувчини жазолашади
@TvTalimKasaba каналига қўшилиш https://t.me/joinchat/AAAAAEbHK-fu44Z5shwl9g
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago