?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 3 weeks ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 6 days ago
Doʻstim Mansur Jumayev bugun chin dunyoga safar qildi.
Manziling jannat boʻlsin, joʻra.
МЕН ҚАЙТАМАН
Мен қайтаман, кипригинг соясига қайтаман,
ирмоқларга – дунёнинг доясига қайтаман,
бошларини тошларга урган кекса бургутнинг
полапони кўз очган қоясига қайтаман.
Мен қайтаман, дилу ёд орасида қайтаман,
мен қайтаман, кўзларинг қорасида қайтаман,
бир қизчанинг кулгичли чеҳрасида порлагум,
бир жунунваш ўғилнинг оразида қайтаман.
Мен шундайин куюк дил порасида яшарман,
мен шундайин беғубор, норасида яшарман,
мен шундайин беқарор – тупроқ, ҳаво, ўт ва сув
ҳимматидан зарралаб бино бўлган башарман.
Англамайман қандайин туғилмоқда айтарим;
қулоғингга шивирлаб айтаётган байтларим
андозаси руҳимда яралгандир, эҳтимол,
раббим билан фалакда ваъдалашган пайтларим.
Мен қайтаман, кетди деб суюнма бир лаҳза ҳам,
ё қароқда жимирлаб ўйнамасин зарра нам,
ғам чекмагин, Сендаман – пок дилингда зиндаман;
шоирлар ўлиш учун туғилмайди, жонгинам!
© Мансур ЖУМАЕВ
✨МУНОЖОТ ✨
Фоний жоним риштасин
Фоний жона боғладинг.
Боғладингу шу асно
Қалбимни-да доғладинг.
Сўнгра мени имконсиз
Ишлар томон чоғладинг.
Руҳу тан, ақлу юрак
Аро саргардон этдинг.
Мени тупроқдан ясаб
Юракка юлдуз экдинг.
Умримни шамга менгзаб
Тун дунга кундуз экдинг.
Юрган йўлимда бир бор
Хуррамлик раво кўрсанг,
Шу бирга етгунимча
Турфа ғамни юз экдинг.
«Қул» дединг ҳузурингда
Қулдай ҳокисор бўлдим.
«Гул» дединг — неъматингга
Ошиқ, жоннисор бўлдим.
Тупроқтан жоним изин
Ердан узмадим лаҳза,
Аммо кўнгил кўкида
Озод учган сор бўлдим.
Сен не десанг — ҳукмдир,
Эътирозга ўрин йўқ.
Чунки бари одилдир,
Бирорта ноўрин йўқ.
Фоний дунё фонийдир,
Ишқим ундан мустасно,
Демак, мудом тирикман —
Ошиқларга ўлим йўқ.
[*©* Дилмурод Дўст
Telegram](https://t.me/Dil_Dost) | Facebook | You tube |** Instagram
BARIBIR
Men samodan topgan so‘zni
siz tuproqqa ko‘mgaysiz.
Balki, menga ayon sirlar
sizga biroz o‘ng‘aysiz.
Menga Xudo bergan ishqqa
shunga ko‘zni yumgaysiz.
Men dunyoni sharh etsam ham
baribir tushunmaysiz.
Ko‘ngildan arz etsam, sizlar
qaydan so‘rayapsizlar?
Nafas bo‘lib kirgan qolib,
loydan so‘rayapsizlar.
Gul shirasi bol bo‘lguncha
ming to‘lg‘ongan arining
qismatini boldan emas,
maydan so‘rayapsizlar.
Qay es bilan ishq sharhini
Qaysdan so‘rayapsizlar?
O'z-o'zidan adashganga
Najot bo'ladi qay iz?
Men dunyoni sharh etsam ham
Baribir tushunmaysiz.
Qarang, ikki qanot bilan
bir o‘ram go‘sht uchyapti,
Bu qushlari yolg‘on, tandan
ruh degan qush uchyapti.
Dunyosining sumbatiga
bino qo‘yib yurganlar
bu dunyodan xas ololmay
qo‘li bo‘m-bo‘sh uchyapti.
Ey, kuyini yo'qotganlar,
navo bo'lmaydi naysiz.
Men dunyoni sharh etsam ham
baribir tushunmaysiz.
Milliard zarra birlashgay-u
Bir vujudga jam bo'lgay,
Kimda nedir ortiq bo'lgay,
Kimda nedir kam bo'lgay,
Yo qumursqa, yo burgut, yo
hazrati Odam bo'lgay.
Ne bo'lsa ham bir hikmat bor,
hukmi muhtasham bo'lgay,
Va barchasi avval-oxir
yo'q bo'lgay, adam bo'lgay,
Qo‘yib bersa bu olamga
ustun bo‘lmoqqa shaysiz.
Men dunyoni sharh etsam ham
baribir tushunmaysiz.
1941-yil
Poyingga tiz cho‘kib, sevgilim,
Men ham dil roz aytaman dedim.
Jang maydoni chorladi seni,
Va’da berding, “Qaytaman!” deding...
Seni kutar qirg‘inbarot jang,
Men qanday jim o‘ltiraman-a...
Ketar сhog‘ing dedim chimrilib:
“Agar o‘lsang, o‘ldiraman-a!”
“Poyingga tiz cho‘kay, sevgilim...”
Bitdim kun-u tunlar ora xat.
Menga omon bo‘lsang bas edi,
Kelmasa bas edi qoraxat...
Qaytding...
Faqat oyoqlaring yo‘q...
Meni yengdi! Qayg‘ular yengdi!
Jilmaygancha deding: “Poyingda
Bir umr tiz cho‘kaman endi...”
© Muruvvat G‘afforjonova
Moviy dunyolardan bir nasim kelur,
Manim bu nasimga havasim kelur.
Jismim bunda mening, ruhim undadir –
Moviy dunyolardan nafasim kelur.
Mening xotirotim – zamindek qadim,
Yoshim barobardir Quyosh yoshiga.
Lekin hech beparvo qaray bilmadim
Xilqatning har bitta gul-u toshiga.
Gullar o‘zligini angladimi, bas,
Tosh ham toshligiga iqrormi bugun?
Chap ko‘krakda sanchiq hamon bosilmas,
Ikki qosh o‘rtasi tugundir, tugun.
Toshlar chatnay boshlar, gullarda titroq,
Segoh ohangida esadi nasim...
Hali bu dunyoda yashayman uzoq,
Hali bu dunyodan qaytmas nafasim.
*© Usmon Qo‘chqor*
ГУЛИЖОН
Тарновдан чак-чак томиб,
Гоҳо юракдай ёниб.
Сен менга ялинмайсан,
Мендай сенга ёлвориб,
Дардини этиб достон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Бош ялангсан, сочинг ҳўл,
Сувга шўнғиб олган йўл.
Дунё ғуборларидан
Қутулиш билан машғул.
Бутун табиат сарсон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Бу борлиқми?.. Бир танга!
Тўн ярашмас салламга.
Гоҳ бўзлатса битта нон,
Меҳр қайда санамга.
Кўзёшим топмай макон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Йўқ, сингилжон жилмайма,
Буни Худо билмайма?
Яшириб нима топдим,
Очиқ айтсам кулмайма
Устимдан уч-тўрт нодон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Ялпизга сиғинайми?
Ёлғизга сиғинайми?
«Юрагим тўкилди», деб
Ё қизга сиғинайми?
Оҳимга тўлиб осмон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Ғўзага эгилган у —
Онамдай йиғламсираб.
Осмонда қора булут
Оёғин босар судраб.
Эгатлар заҳридан-му,
Ёрилиб кетган товон...
Ёмғир ёғди, Гулижон.
Кўча чироқларининг
Танасидан томчилаб,
Ёмғир катта шаҳарни
Бир лаҳзада этди забт.
Гоҳ кечки шом толиққан
Кўзларингдай мўлтираб
Ё боғини излаган
Сендай қизга куйибми?
Ёки мендай қўлини
Иягига қўйибми?
Чақмоқнинг оловига
Тамакисин тутатиб,
Қурум босган ўпкадан
Гумбур-гумбур йўталиб.
Сўнг жимгина, безабон,
Ёмғир ёғди, Гулижон.
ОҚШОМ. СЕН ВА РАСМ
Тошкент тунги чироқлар
Нурлари оғушида.
Чироқ нурларин рақси
Ҳайрат навозишида.
Эслатар бунда сени
Ҳар қадам, гулу гиёҳ.
Чироқ орзуларингдек
Товланур пушти, сиёҳ...
Тарих мулкига жойлаб
Ўшал кун, ул насмни.
Чироқлар ёғдусида
Тушгандик бу расмни.
Бугун сен йўқ, қолгани
Расм, тунги чироқлар.
Энди мен билан кезар
Боғни соғинч, фироқлар...
Ҳайронман бу ҳолга мен,
Сенсиз ҳам осмон ойли.
Васлинг билмадим, аммо
Ҳижронинг ҳам чиройли.
Тошкент тунги чироқлар
Нурлари оғушида...
*© Дилмурод Дўст*
?КАТТАЛАР УЧУН!
?Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @Qoraxabar_aloqabot
☎️Реклама: @Qoraxabarda_reklama
Last updated 2 months ago
Расмий «ПАТРУЛ УЗ» каналига хуш келибсиз!
Фақат янги, долзарб мавзулар!
Инстаграм: http://Instagram.com/Patruluz
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз: @Patrul_Aloqa_bot
Реклама: @Patrul_Admin
Last updated 3 weeks ago
Тезкор янгиликлар фақатгина
@OPER_UZ 👈🏻да
Воқеа ва ходисага гувоҳ бўлдингизми 👀
бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз👇🏻
@oper_uz_bot 👈🏽
Реклама учун 👉🏻 @oper_admin
Last updated 1 week, 6 days ago