🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!!!
Тўғри норози бўлиш, норозиликни керакли вақтда ва тўғри изҳор қилиш орқали ҳам зўр ўсишга эришиш мумкин. Айтишади-ку қаловини билсанг қар ҳам ёнади деб.
Одамлардан, вазиятлардан ва юз берган ҳодисалардан норози бўлишда фойдадан кўра зарар кўпроқ. Ахир ташқари бу сизнинг ичингиздагини кўрсатиб турувчи бир кўзгу, холос. Шунинг учун ҳам норозилик ташқарига қаратилган бўлмаслиги керак.
Норозилик ўша ташқарида сизга ёқмайдиган ҳолатни содир қилаётган ичингиздаги қарашларга, хулққа, одатларга қаратилиши керак.
Бу ердаги энг муҳим ва жуда нозик жиҳати айнан нимадан норози эканликни тўғри топиш керак. Бу қанчалик тўғри топилса ўсиш ҳам шунчалик тез содир бўлади. Шунингдек норозиликни изҳор этиш нолиш учун эмас, балки ўзини ислоҳ қилиш ниятида бўлиши шарт бўлади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Чидаш керак эмас ўзгариш керак.
**Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳу ва барокатуҳ!
Кечириш амалиёти устида ишлаш давом этяпти ...**Кечириш инсон ҳаётини энг тез яхшиловчи амалдир. Динимизда бу ишга кўп тарғиб бекорга эмас.
Бунинг натижасида сизда бекордан-бекорга сарф бўлиб ётган энергиянгиз ўзингизга қолади ва энди бу куч ва энергияни бошқа фойдали ишларга сарфлашингиз мумкин бўлади.
Елкангиздан босиб ётган оғир юкдан халос бўлишни истасангиз қуйидаги манзилга мурожаат қилинг:
P.S.: Ҳозирча бу машғулотларимизда иштирок этиш атиги 100 000 сўм. Кейин бу машғулотларимизда иштирок этиш баҳоси яна кўтарилади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Ҳурматли аёллар! Бу мурожаатимиз сиз учун.
Эрингиз ўзининг эътиборсизлиги, пул топишни билмаслиги, аҳмоқлиги, орсизлиги, қўполлиги, юзсизлиги, сурбетлиги ва яна нималаридир билан жонингиздан тўйдирдими?
Сиз уни ўзгартиришга уриниб кўрдингиз, бу ёрдам бердими? Эҳтимолдан узоқ.
Балким, сиздаги вазият унчалик оғир эмасдир, аммо барибир қандайдир бўлса ҳам эрингизнинг ўзини тутишини, ахлоқини тўғрилашни истарсиз? Тўғрими?
Аммо оқибатда фақат келишмовчиликлар, сизда пайдо бўлган турли касалликлар, сурункали равишдаги бузулган кайфият ва ҳаракатларингизнинг умуман натижаси йўқлиги. Шундай эмасми?
Бу ҳолатни ўзгартириш мумкинми?
Ҳа. Бунинг учун энг аввало бўлиб ўтган барча кўнгилхираликларни кечириш ва бундан кейин эр билан курашишни бас қилиш керак бўлади. Ана шунда ҳаётингизда ажойиб ўзгаришлар рўй бера бошлайди.
Аммо буни эшитган заҳотингиз ич-ичингиздан «БУ ИМКОНСИЗ-КУ! ҚАНДАЙ ҚИЛИБ БУНДАЙ ЭРНИ КЕЧИРИШ МУМКИН!?» деган фикрлар ярқ этиб ўтиши мумкин.
Ҳа, агар йўлини билмаса бу жуда қийин иш. Аммо халқимизда «Қаловини билсанг қор ҳам ёнади» деган зўр ибора бор. Бизда эса кечиришнинг жуда зўр усули бор. Натижалардан ўзингиз лол қоласиз.
Кечириш дегани - бу кўпчилик хаёлига биринчи бўлиб келадиган, ноиложликдан ҳамма нарсани ичига ютиб жим кетавериш эмас. Бу асло кечиришга кирмайди.
Буни амалда синаб кўриб кўпгина яхшиликларга эришишни истасангиз, марҳамат! Ҳозироқ қуйидаги манзилга мурожаат қилишингиз мумкин:
Бу тренингимизда қатнашиш нархи 100 000 сўм. Бунда сиздаги ўзингиз танлаган, ҳаётингизда содир бўлган исталган битта вазият устида қандай ишлаш кўрсатиб берилади. Ўрганиб олгач бошқа исталган вазиятлар билан ўзингиз мустақил ишлашингиз мумкин бўлади.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
«Ҳеч қандай аммо» усули
Исталган мақсадларингиз йўлидаги тўсиқларни олиб ташлашнинг ушбу усули Морти Лефко томонидан ишлаб чиқилган.
Морти шуни англаб етдики, одамлардаги биргина фикрлаш тарзининг ўзгариши уларни ўз мақсадларига боғланган тўсиқлардан озод қилиши мумкин экан. У бунинг имконини берувчи тўрт босқичдан иборат жараён ишлаб чиққан. Бу жараёнга унинг рафиқаси «Ҳеч қандай аммо» дея ном берган. Чунки бу жараён кўпчилигимизни чорасизликда ушлаб турувчи «аммо» лардан халос қилади.
«Ҳеч қандай аммо» усули қандай ишлайди?
Дастлаб ўз мақсадингизни иложи борича аниқ қилиб ифодалаб олинг. Керак бўлса сонлардан фойдаланинг. Масалан, «Мен ҳафтасига 3 марта 30 дақиқадан шуғулланмоқчиман».
Иккинчидан, ўз «аммо» ларингизни ифодалаб олинг. Бу мақсадингизга эришишингизга сизнингча нима халақит қиляпти? Масалан: «...аммо мен кўпинча чарчаган бўламан ва ҳар доим ҳам вақтим бўлмайди». Буни қилаётганингизда ўзингизда бўлаётган ҳисларга эътибор қилинг. Сиз ўзингизни тўсилгандек ёки тўхтатилгандек ҳис қиляпсизми?
Учинчидан, ўз мақсадингизни қайта ифода этиб олинг. Масалан, «Мен энергияга эга бўлишни ва машғулотлар учун ҳафтасига 3 марта 30 дақиқадан вақт ажратишни истайман».
Тўртинчидан, ўзингизни бошқача ҳис қилаяпсизми шунга эътибор қилинг. Кўпроқ имкониятларни сезаяпсизми? Сиз ўзингизни кўпроқ оптимистроқ ёки умидларга тўла ҳис қиляпсизми? Агар йўқ бўлса, у ҳолда яна бошқа тўсиқ бор экан. Энди ўша тўсиқни топинг ва юқоридаги қадамларни яна қайтадан ўтанг.
Бир киши имкониятларга эга эканлигини ҳис қилишга эришиш учун «Ҳеч қандай аммо» усулидан қандай фойдаланди
Женис ишга кўмилиб кетганлигидан чарчаганди ва дам олишни хоҳларди. Аммо унинг бир нечта ходимлардан иборат ўз бизнеси бор эди. У ҳаттоки бир ҳафтага ҳам кета олмаслигини ҳис қиларди. У ўзини бизнесига кишанлаб ташлангандек ва иложсиз ҳис қиларди. Бунинг шунчаки иложи йўқдек эди. У ўзининг ҳолатини баён қилганида унинг кўзларида чарчоқ аломатлари бор эди. Мен чиндан ҳам унга дам олиш керак деб ўйлаб қолдим.
Мана у машқни қандай бажарди:
Унинг мақсади: Мен ўз бизнесимдан бир ҳафтага дам олишга кетмоқчиман.
Унинг «аммо» си: ... аммо мен ўз ходимларимнинг ишларни бошқаришига ишонмайман.
Унинг қайта ифода этилган мақсади: Мен дам олишда бўлганимда ҳаммасини яхши қилишларини аниқ билган ҳолда, кўнглим хотиржам бўлиб 7 кунга дам олишга кетишни истайман.
Мақсадини қайта ифода этиб олгандан сўнг у тетиклашди ва табассум қилди. У: «Ҳозирча менда ечим йўқ, лекин мен имкониятлар борлигини сезаяпман. Мен тўсиқларга тиқилиб ўтириш ўрнига ечим топа олишимни ҳис қиляпман».
Балки сиз ҳам шундай қилиб кўрарсиз.
Мақсадингизни, унинг таркибига «аммо» ни киритган ҳолда қайта ифода этиб олинг.
Юқорида айтилган тўрт қадамнинг ҳаммасини бажаринг.
Мақсадингизни баён қилинг.
Ўз «аммо» ларингизни кўрсатинг.
Мақсадингизни, унинг таркибига «аммо» ни киритган ҳолда қайта ифодаланг.
Изоҳларда ўз натижаларингизни ёзинг.
Амалда синаб кўрсангизгина бу жараённинг ҳақиқий кучини ҳис қиласиз. Шунинг учун буни ҳозироқ бажариб кўринг.
Агар сиз менга: «Шелли, сиз ҳаётимга катта ҳисса қўшдингиз» десангиз, бундан хурсанд бўламан. Агар сиз менга: «Сиз менинг умидларимни оқламадингиз» десангиз, яхши, бу ҳақда батафсилроқ айта оласизми дейман.
Бугун сизларга мана шулар ҳақида айтмоқчи эдим. Умид қиламанки бу кичкина машқ сизга фойдали бўлди. Чунки, қачонки сиз бу ерда одамларнинг умидини оқлаш, улар кутгандек бўлиш учун эмас, балки ўз ҳаётингизни яшаш учун, ўз ажойиб саргузаштларингиз учун эканлигингизни тушунсангиз анча эркинроқ бўлган бўлар эдингиз.
Биз билан эканлигингиз учун ташаккур.
Ассалому Алайкум ва роҳматуллоҳи ва барокатуҳ!
Қандай қилиб ўз ҳаётингиздан безовталик ва изтиробни олиб ташлаш мумкин? (2-қисм)
Қачонки сиз «Мен безовтаман» деб айтганингизда ўша безовталикни ҳис қилган «мен» ким? ... Илтимос, бир дақиқа вақт ажратинг ва бу ҳақда ўйлаб кўринг. ...
Тасаввур қилинг болалик вақтингизда қўлингиздан бир буюмни тушириб юборганингиз учун отангиз сизни уришди, довдир, латта деб бақирди. Бунинг таъсирида сиз ўзингизни довдир ва латта деб ўйлай бошладингиз. Ва ҳозирги кунгача довдир, латта бўлиб яшаб келдингиз. Ич ичингиздан мен довдирман, мен латтаман деб ўйлаб, ҳис қилиб юрдингиз.
Энди эса ўша вазият устида ишлаяпсиз. Ўшанда отангиз сизга довдир, латта деб бақирганида сиз отам мендан кўра кўп нарса билади, уларнинг гапи ҳақ ва мен ҳақиқатдан ҳам шундайман деб ўйлагансиз. Бугунги кунда улғайган одам сифатида ўша вазият ҳақида ўйлаб кўриб болалар ниманидир қўлидан тушириб қўйса албатта довдир, латта бўлгани учун эмаслиги, балки бу ҳолат шунчаки ҳамма ёш болаларга хос, оддий ва нормал ҳолат эканлигини англадингиз.
Отангизнинг гапи ҳақиқат эмаслиги, шунчаки жаҳли чиққанда айтилган, тарбия учун айтилган гап эканлиги маълум бўлди. Буни англаган заҳоти ичингизда нимадир ўзгариб елкангиздан тоғ ағдарилгандек енгилликни ҳис қилдингиз. Энди аниқ билиб турибсизки сиз довдир ҳам, латта ҳам эмас экансиз. Сиз энг камида ҳамма қатори нормал инсон экансиз.
Энди эса диққат қилинг. Мен довдирман, мен латтаман деган қарашингиз йўқ бўлди. Аммо сиз ўзингиз ҳали ҳам шу ердасиз, йўқ бўлиб кетмадингиз.
Шунинг учун ҳам, агар ўзингизни ким деб ҳисобласангиз ўша йўқ бўлса ва сиз ҳали ҳам шу ерда бўлсангиз, у ҳолда сиз ўзингизни ким деб ҳисобласангиз у эмас экансиз. Сиз ўз қарашларингиз ва бу қарашлардан келиб чиқадиган ҳис-туйғулар ва ҳатти ҳаракатларингиз бўла олмайсиз.
Отангизнинг гапини ҳақиқат деб қабул қилаётганингизда сиз бу қарашни ўзингиз учун яратаётган бўласиз. Шунинг учун сиз ўз қарашларингиз йиғиндиси эмас, балки уларнинг яратувчисисиз. Бу сизга тушунарлими?
Сиз буни бир концепция сифатида эмас, балки ич-ичингиздан ҳис қилиб тушунган заҳотингиз ўз безовталигингиз таъсири остидан чиқиб уни ташқаридан кузатадиган мақомга чиқасиз.
Ўзингизни ким деб ҳисоблайдиган бўлсангиз у изтироб чекиши мумкин, лекин ўзингизни ким деб ҳисоблашни ҳал қиладиган асл ўзингиз эса изтироб чека олмайди.
Бу гапларни ўйлаб кўриб унга қўшилиш ёки қўшилмаслик мумкин. Бу фикрларга қўшилсангиз ҳам сиздаги безовталик, изтироб енгиллашмайди. Аммо бу айтилганларни ҳис қилиб кўрилса ана шунда унинг кучини сезасиз.
Бу айтилганларни концепция сифатида тушунилганда улар фойдасиз сўзларга айланади. Бу айтилганларни бошдан кечириб, ўзини ўз қарашларининг яратувчиси сифатида ҳис қилинганда сиздаги ҳар қандай безовталик ёки изтиробни эритиб йўқ қилиб юборади.
Сиз ҳар доим ҳам сиз билан нима содир бўлишига таъсир ўтказа олмайсиз. Аммо сиз ўзингиз билан содир бўлаётган нарсаларга қандай муносабатда бўлишни эса ҳар доим белгилай оласиз.
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 2 weeks, 5 days ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot
💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻💻 Админ: @XokimBuva_ads
Last updated 4 days, 17 hours ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 5 days, 11 hours ago