??????????? ?????? ?? ???????

Description
Advertising
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago

4 months ago

https://t.me/islomiy_odob1?livestream=4caf80e18ee435cdcb

Telegram

𝐈𝐒𝐋𝐎𝐌𝐈𝐘 𝐎𝐃𝐎𝐁

"اَللَّهُمَّ كَمَا حَسَّنْتَ خَلْقِي فَحَسِّنْ خُلُقِي" "Эй Аллоҳ, менинг аъзои баданимни гўзал қилиб яратганинг каби, ахлоқимни ҳам гўзал қилиб бергин" (Аҳмад, Байҳақий ва бошқа муҳаддис имомлар ривоят қилишган) Таклиф қиламиз!

??????????? ?????? ?? ???????
7 months, 2 weeks ago
7 months, 2 weeks ago

Рамазон ҳайитида такбир айтиш ҳайит кечаси бошланиб, имом ҳайит намозини ўқиш учун келгунига қадар давом этади.

Қурбон ҳайитида эса такбир айтиш Зулҳижжанинг 1-кунидан бошланиб, ташриқ кунларининг охири – Зулҳижжанинг 13-куни қуёш ботгунигача давом этади.
Такбирнинг кўриниши:

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ مَسْعُودٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ، أنَّهُ كَانَ يُكَبِّرُ أيَّامَ التَّشْريقِ: اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ وَللهِ الْحَمْدُ.

“Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ташриқ кунларида

اللهُ أَكْبَرُ اللهُ أَكْبَرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا اللهُ وَاللهُ أَكْبَرُ، اللهُ أَكْبَرُ وَللهِ الْحَمْدُ

“Аллоҳу Акбар, Аллоҳу Акбар. Лаа илааҳа иллаллоҳу Валлоҳу Акбар. Аллоҳу Акбар ва лиллаҳил ҳамд” деб такбир айтар эди”. Ибн Абу Шайба, “Мусаннаф” (5651). Саҳиҳ санад билан ривоят қилинган асар.

  1. Табриклаш.

Ҳайит кунининг одобларидан яна бири одамлар ўзаро бир-бирларини яхши сўзлар билан табриклашларидир. Бу ҳар қандай чиройли сўз билан бўлса кифоя. Масалан, “Аллоҳ сиздан ва биздан хайрли амалларимизни қабул қилсин”, “Ҳайит муборак бўлсин” ва шунга ўхшаш сўзларни ишлатиш мумкин.

عَنْ جُبَيْرِ بْنِ نُفَيْرٍ، قَالَ: كَانَ أَصْحَابُ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا الْتَقَوْا يَوْمَ الْعِيدِ يَقُولُ بَعْضُهُمْ لِبَعْضٍ: تَقَبَّلَ اللهُ مِنَّا وَمِنْكَ.

Тобеинлардан Жубайр ибн Нуфайр айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари ҳайит куни учрашиб қолишса, бир-бирларига: “Тақоббалаллоҳу минна ва минкум” – “Аллоҳ биздан ва сизлардан яхши амалларимизни қабул айласин”, дейишарди”. Бу асарни Ҳофиз Ибн Ҳажар Ал-Асқалоний ривоят қилиб, “Санади ҳасан”, деб айтган. “Фатҳул-Борий”, Икки ҳайит китоби, “Ислом аҳли учун икки ҳайит суннатлари” боби, 951-ҳадис шарҳи.

  1. Ҳайит учун безаниш, янги ва тоза кийимларни кийиш.

عَنْ عَبْدِ اللهِ بْنِ عُمَرَ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: أَخَذَ عُمَرُ جُبَّةً مِنْ إِسْتَبْرَقٍ تُبَاعُ فِي السُّوقِ فَأَخَذَهَا فَأَتَى بِهَا رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ فَقَالَ يَا رَسُولَ اللهِ ابْتَعْ هَذِهِ تَجَمَّلْ بِهَا لِلْعِيدِ وَالْوُفُودِ فَقَالَ لَهُ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِنَّمَا هَذِهِ لِبَاسُ مَنْ لا خَلاقَ لَهُ...

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо айтади: “Умар розияллоҳу анҳу бозорда сотилаётган истиброқ (майин ипакли) жуббани (тўнга ўхшаш устки кийим) олиб келиб, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламга кўрсатди ва “Эй Росулуллоҳ, мана буни сотиб олинг. Ҳайитда ва (олдингизга қабилалардан) элчилар келганида шуни кийиб чиқасиз”, деди. Шунда Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Бу (охиратдан) насибаси йўқ одамнинг кийими”, дедилар...” Бухорий (948), Муслим (2068/5294).
Яъни, Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Умар розияллоҳу анҳунинг ҳайит куни янги ва тоза кийим кийиш ҳақидаги таклифини маъқулладилар. Кийимни сотиб олмаганларининг сабаби эса унинг ипакдан бўлганлиги эди. Чунки эркакларга ипак кийим кийиш ҳаром қилинган.

عَنْ جَابِرِ بْنِ عَبْدِ اللهِ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا، قَالَ: كَانَ لِلنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جُبَّةٌ يَلْبَسُهَا لِلْعِيدَيْنِ وَيَوْمِ الْجُمُعَةِ.

Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо айтади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир жуббалари (тўнга ўхшаш устки кийим) бўлиб, буни икки ҳайит ва жума кунлари кияр эдилар”. “Саҳиҳи Ибн Хузайма” (1765).

Имом Байҳақий саҳиҳ санад билан Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо ҳайит куни энг яхши кийимини кийганини ривоят қилган.

Демак, эркаклар шу куни энг яхши, тоза ва имкони бўлса янги кийим билан намозга чиқишлари керак.
Аёллар эса – агар ҳайит намозига чиқадиган бўлсалар – турли зийнатловчи воситаларни ишлатмасликлари, атир ва бошқа хушбўйликларни сурмасликлари лозим. Чунки аёллар бегона эркаклар олдида бу тарзда юришдан қайтарилган.

#Ҳайит

7 months, 2 weeks ago

Ҳайит кунининг суннат ва одоблари1. Намозга чиқишдан олдин ғусл қилиш (ювиниш).

عَنْ نَافِعٍ، قَالَ: أَنَّ عَبْدَ اللهِ بْنَ عُمَرَ كَانَ يَغْتَسِلُ يَوْمَ الْفِطْرِ قَبْلَ أَنْ يَغْدُوَ إِلَى الْمُصَلَّى.

Нофеъ айтади: “Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Рамазон ҳайити куни намозгоҳга боришдан олдин ғусл қилар эди”. Молик, “Муватто” (438).

Имом Нававий роҳимаҳуллоҳ ҳайит намозига чиқишдан олдин ғусл қилиш мустаҳаблигига олимлар иттифоқ қилганини айтган.

“Мустаҳаб” деганда шуни тушуниш керакки, жума ва бошқа йиғинларда одам кўп тўплангани учун турли нохуш ҳидлардан холи бўлиб боришга, ғусл қилишга тарғиб этилади. Ҳайит намозида эса янада кўпроқ одам бир жойга йиғилиши бу ўринда ғуслнинг мустаҳаблигига кучлироқ асосдир.

  1. Рамазон Ҳайитида намоздан олдин егулик еб олиш. Қурбон Ҳайитида эса намоз ўқиб бўлингунича ҳеч нарса ейилмайди.

عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ قَالَ كَانَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لا يَغْدُو يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَأْكُلَ تَمَرَاتٍ .. وَيَأْكُلُهُنَّ وِتْرًا

Анас ибн Молик розияллоҳу анҳунинг ҳадиси: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Рамазон ҳайити куни бир нечта хурмо емагунча (намозга) чиқмасдилар... Хурмони тоқ қилиб ер эдилар”. Бухорий (953).

Айни шу вақтда бирон нарса еб олишнинг сабаби – Рамазон тугаганлиги ва бу кунда рўза тутилмаслигини билдиришдир.

Ҳофиз Ибн Ҳажар роҳимаҳуллоҳ бу ҳолатни “Рамазон рўзаси кўпайиб кетишининг (ой тугаганидан кейин ҳам рўзани давом эттиришнинг) олдини олиш, рўзани очиш ҳақидаги Аллоҳнинг буйруғига тезроқ бўйсуниш” деб изоҳлаган. “Фатҳул-Борий”, 2-жилд, 446-бет.

Хурмо топмаган киши қандай егулик бўлса ҳам еб олаверади.

Қурбон Ҳайитида эса намозгача ҳеч нарса ейилмаслиги мустаҳабдир. Чунки бу куни қурбонлик қиладиган кишининг илк ейдиган таоми қурбонлигидан бўлиши афзал. Аммо қурбонлик қилмайдиган киши намозгача бирор нарса еб олса ҳам жоиз.

عَنْ بُرَيْدَةَ بْنِ الْحُصَيْبِ رَضِيَ اللهُ عَنهُ، قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ لَا يَخْرُجُ يَوْمَ الْفِطْرِ حَتَّى يَطْعَمَ وَلَا يَطْعَمُ يَوْمَ الْأَضْحَى حَتَّى يُصَلِّيَ.

Бурайда ибн Ҳусайб розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам Фитр куни (Рамазон ҳайити)да таом емагунча (намозга) чиқмас, Адҳа куни (Қурбон ҳайити)да намоз ўқимагунча овқатланмас эдилар”. Термизий (542), Ибн Можа (1756). Шайх Муҳаммад Носируддин Албоний “Саҳиҳ ҳадис” деган.

  1. Ҳайит кунида такбир айтиш.
    Бу ҳайит кунларидаги улуғ суннатлардандир. Аллоҳ Таъоло айтганидек:

وَلِتُكْمِلُوا الْعِدَّةَ وَلِتُكَبِّرُوا اللهَ عَلَىٰ مَا هَدَاكُمْ وَلَعَلَّكُمْ تَشْكُرُونَ

“Бу саноқни тўлдиришингиз ва ҳидоят қилгани сабабли Аллоҳни улуғлашингиз учундир. Шояд шукр қилсангиз”. (“Бақара” сураси, 185-оят).Валид ибн Муслим айтади: “Мен Авзоъий ва Молик ибн Анасдан ҳайит кунларида такбир айтиш ҳақида сўрадим. Улар: “Абдуллоҳ ибн Умар Рамазон ҳайити куни токи имом намоз ўқигани чиққунича такбир айтар эди”, деб жавоб беришди”.

Абу Абдурраҳмон Ас-Суламийдан саҳиҳ санад билан ривоят қилинган асарда у: “Саҳобалар Рамазон ҳайитида Қурбон ҳайитидан ҳам кўпроқ такбир айтишарди”, деган. “Ирвоул-ғалил”, 3-жилд, 122-бет.

Доруқутний ва бошқа муҳаддислар Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо икки ҳайит куни намозгоҳга боргунча ва намозгоҳга етиб боргач, имом намозни бошлагунча такбир айтишни тўхтатмаганини ривоят қилишган.

Ибн Абу Шайба саҳиҳ санад билан Имом Зуҳрийдан нақл қилади: “Ҳайит куни одамлар уйларидан чиқиб намозгоҳга боргунларича, кейин эса имом намозга чиққунича такбир айтишарди. Имом чиққанидан кейин такбирни тўхтатишар, такбири таҳримани айтиб намозни бошласа, унга эргашишар эди”. “Ирвоул-ғалил”, 3-жилд, 121-бет.

Айни ҳолат салафлар орасида шунчалик машҳур бўлганидан Ибн Абу Шайба, Абдурраззоқ ва Фирёбийлар ўзларининг “Мусаннаф”ларидаги “Икки ҳайит ҳукмлари” китобида бу борада кўпчиликдан нақл қилишган. Машҳур тобеин Нофеъ ибн Жубайр икки ҳайитда такбир айтар ва бундай қилмаганлардан ажабланиб “Такбир айтмайсизларми?” – дер эди.

Имом Зуҳрий: “Одамлар (ҳайит куни) уйларидан чиққанидан токи имом намозга келгунича такбир айтардилар”, деган.

#Ҳайит

7 months, 2 weeks ago
7 months, 2 weeks ago

Амаллар хотимасида дуо қилиш мустаҳаб

وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌۖ أُجِيبُ دَعۡوَةَ ٱلدَّاعِ إِذَا دَعَانِۖ فَلۡيَسۡتَجِيبُواْ لِي وَلۡيُؤۡمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمۡ يَرۡشُدُونَ

«(Эй Муҳаммад алайҳиссалоту вассалом) бандаларим сиздан, Мен ҳақимда сўрасалар, Мен уларга яқинман. Менга дуо қилган пайтларида дуогўйларининг дуосини ижобат қиламан. Бас, улар ҳам Менинг (даъватимга) жавоб қилсинлар ва Менга иймон келтирсинлар. (Шунда) шояд Тўғри Йўлни топсалар» (Бақара, 186).

Баъзи имомлар бу оятдан солиҳ амаллардан кейин, хусусан рўза хотимасида дуо қилиш мустаҳаблигини олишган. Бу фикрни рўзадонинг ифтор пайтидаги дуосига оид ҳадислар ҳам қувватлайди. Улар гарчи заиф бўлса-да, бир-бири билан бирикади ва бири бирини таъкидлайди. Далиллар амалдан кейинги дуо қабул бўлиши учун унинг махфий бўлиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Зеро, дуонинг асли махфийликдир. Аллоҳ таолонинг: «(Эй мўминлар), сизлар Парвардигорингизга тазарру билан ичингизда (махфий) илтижо қилингиз» (Аъроф, 55) ҳамда
«Мен уларга яқинман» (Бақара, 186) оятлари дуонинг махфий бўлиши мақсадга мувофиқлигини кўрсатади. Дуонинг махфий ёки ошкора бўлиши Аллоҳнинг наздида баробар. Бироқ махфийлик ихлосга яқинроқдир. Қолаверса, Аллоҳ махфий дуони яхши кўради. Чунки Унинг яқинлигига иймон келтирган кишигина У билан ёлғиз гаплаша олади.
Ибодатлардан кейин умумий зикр ва дуолар қилиш мустаҳаб бўлиб, Аллоҳ таоло уни намоз, рўза ва ҳаж каби кўп ибодатларда жорий қилди. Аллоҳ таоло айтганидек:

فَإِذَا قَضَيۡتُم مَّنَٰسِكَكُمۡ فَٱذۡكُرُواْ ٱللهَ

«Маросимларингизни адо қилиб бўлгач, Аллоҳни эсланг!» (Бақара, 200).https://t.me/oxirgi_10_kun

7 months, 2 weeks ago
7 months, 3 weeks ago
We recommend to visit

🔞КАТТАЛАР УЧУН!

🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!

Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot

Реклама: @SaraXabarda_reklama

Last updated 2 weeks, 6 days ago

🕵🏻‍♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!

🔞 КАТТАЛАР УЧУН!

‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_bot

💰 Реклама: @YD_Reklama
🧑🏻‍💻 Админ: @XokimBuva_ads

Last updated 5 days, 17 hours ago

🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!

🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!

Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...

Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot

☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama

Last updated 6 days, 11 hours ago