Infinite Entertainment, Zero Cost: Get Your Free Books, Music, and Videos Today!

Baxromjon Raxmonaliyev

Description
Депутатлик фаолияти.
Қонунчиликдаги янгиликлар.
Шахсий қарашлар.


Марожаатлар учун
@deputat_rahmonaliyev
Advertising
We recommend to visit

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 2 weeks, 1 day ago

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Last updated 2 weeks ago

ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали

youtube.com/@sarhad_24

Last updated 3 weeks, 3 days ago

2 months, 1 week ago
2 months, 2 weeks ago

Қадрли аёллар, мунис опа-сингиллар!

Азиз онахонларимиз, опа-сингилларимиз сизларни
“8 март – Халқаро хотин-қизлар куни” муносабати билан чин қалбдан самимий муборакбод этаман!
Аёл нафосати, садоқати, ақл-заковати ва ҳар бир ишдаги фидойилиги барчамиз учун ибратдир.
“Жаннат калити оналар оёғи остидадир” деган пурмаъно ҳикмат замирида оламча маъно борлигини ҳис этган ҳолда меҳрибон, муқаддас Она сиймоси олдида барчамиз бош эгиб, таъзим қиламиз!
Азиз онахонлар, опа-сингиллар яна бир бор байрам билан қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахту саодат, хонадонларингизга файзу барака тилайман!

Баҳромжон Раҳмоналиев
Ҳурмат ва эҳтиром билан,
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати.

@baxrom_raxmonaliyev

2 months, 3 weeks ago

Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президенти раислигида макроиқтисодий барқарорлик ва иқтисодий ривожланишни таъминлаш, инвестиция ва экспорт ҳажмини ошириш, саноат, қурилиш, транспорт, экология ҳамда ижтимоий соҳалар бўйича кенгайтирилган видеоселектор йиғилишлари ўтказилди. Уларда 2024 йилда амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар белгилаб берилган эди.

Шундан келиб чиқиб, Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатларидан иборат Ишчи гуруҳ Навоий вилоятида мазкур вазифаларнинг ўз вақтида ва самарали бажарилиши устидан таъсирчан парламент назоратини йўлга қўйиш, жойларда назорат-таҳлил тадбирларини олиб бориш, шунингдек бу борада вакиллик органларининг фаол иштирокини таъминлаш мақсадида амалий ташриф билан бўлиб турибди.

Ишчи гуруҳ аъзоларининг вилоят фаоллари ва мутасаддилари билан бўлиб ўтган учрашувда жойларда иқтисодий ўсишни таъминлаш, инфляция даражаси, солиқ тушумлари прогнози бажарилиши, жойларда харидлар ва логистикани такомиллаштириш, энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш ва рақамлаштириш орқали харажатларни қисқартириш, хусусийлаштириш дастурларининг ижросини таъминлаш, 2024 йилда иқтисодиётда самарадорликни ошириш ҳисобидан ҳудудий ялпи ички маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўсишини таъминлаш, яширин иқтисодиётга сабаб бўлаётган омилларга чек қўйиш, бюджет маблағларининг ишлатилишида коррупциянинг олдини олиш каби ўндан ортиқ йўналишларда олиб борилаётган ишлар ҳолати таҳлил қилиниши айтиб ўтилди.

Ишчи гуруҳнинг вилоятдаги бир неча кунлик ўрганишлари давомида 2024 йилда янги иш ўринларини ташкил қилиш ва аҳоли бандлигига кўмаклашиш дастурининг бажарилиши, фуқароларнинг касб-ҳунар ва тил ўргатиш, уюшган ҳолда чет эл корхоналарига ишга юбориш борасида, шунингдек ҳудудларда таълим, соғлиқни сақлаш, маданият ва спорт бўйича белгиланган дастур самарадорлигини таъминлаш бўйича амалга оширилаётган ҳолатини ўрганиш ишлари олиб борилади.

Барча соҳалардаги ўрганишлар якунлари маҳаллий Кенгаш сессияларида муҳокама этилади.

2 months, 3 weeks ago

Oliy Majlis Qonunchilik palatasidagi O‘zLiDeP fraksiyasining navbatdagi yig‘ilishida deputatlar tomonidan “O‘zboshimchalik bilan egallangan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish to‘g‘risida”giqonun loyihasi birinchi o‘qishda muhokama etildi.

Qonun loyihasi o‘zboshimchalik bilan egallangan yer uchastkalari hamda ularda qurilgan bino va inshootlarga bo‘lgan huquqlarni e’tirof etish sohasidagi munosabatlarni tartibga solish maqsadida ishlab chiqilgan bo‘lib, loyihada yer uchastkasi va unda qurilgan imoratga bo‘lgan huquqni, shuningdek yakka tartibdagi uy-joy qurilgan o‘zboshimchalik bilan egallab olingan yer uchastkasiga ijara huquqini e’tirof etish tartibi belgilanmoqda.

P/S Ta'kidlash joizki, ushbu qonunning qabul qilinishi fuqarolar va yakka tartibdagi tadbirkorlarning o‘zboshimchalik bilan egallangan yer uchastkalariga nisbatan ijara huquqi hamda ularda qurilgan uy-joy, boshqa bino va inshoot yoki ko‘chmas mulk obyektlariga nisbatan mulk huquqi rasmiylashtilishi uchun huquqiy asoslar yaratiladi.

@baxrom_raxmonaliyev

3 months ago

Барча турдаги ижтимоий ёрдам учун "ижтимоий карта" жорий қилинади.

@baxrom_raxmonaliyev

3 months ago

Ногиронлиги бўлган шахсларнинг меҳнат қилишга интилишини қўллаб-қувватлаш юзасидан топшириқлар берилди.

4 months, 1 week ago

Ҳукумат қарори (11-сон, 08.01.2024 й.) билан Олий таълим ташкилотлари талабаларининг иқтисодиёт тармоқлари корхоналарида ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низомга кўра, ҳақ тўланадиган ишлаб чиқариш амалиётини ташкил этиш мақсадида Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан талабалар ўртасида ҳар йили камида бир маротаба танлов ўтказилади.

Бунда амалиёт ўташ учун 500 та (Тошкент шаҳри учун – 45 та, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар учун – 35 тадан) ўрин ажратилади.

Танловда иштирок этиш учун талаба аризани шахсан ўзи, почта орқали ёки электрон шаклда ўзи ўқиётган олий таълим ташкилотига топширади.

Танловда қатнашиш учун талаба:

битирувчи босқичда таҳсил олаётган бўлиши;
таълим йўналиши (мутахассислиги) тармоқ корхонасидаги фаолият йўналишига мос бўлиши;
Ўзбекистон резиденти бўлиши лозим.

@baxrom_raxmonaliyev

4 months, 1 week ago
4 months, 3 weeks ago

2024 йил
"Ёшлар ва бизнесни қўллаб-қувватлаш йили"

@baxrom_raxmonaliyev

6 months, 1 week ago

Экспорт қачон ривожланади? Қачонки, ишбилармон тадбиркор бошқа давлат фуқароларига ўзида мавжуд бўлмаган ёки етарлича ривожланмаган хизмат ёки маҳсулотни сифатли ва қулай нархларда тақдим эта олса.

Бунинг учун эса бўлажак экспортёр хорижий давлатнинг иқлимидан тортиб, аҳолисининг қизиқиш ва эҳтиёжларидан, энг асосийси, қонунчилигидан хабардор бўлиши керак. Мухтасар айтганда, экспортчи-тадбиркордан дунёқараши кенг, илмли ҳамда замонавий маркетинг ва менежмент тизимларини мукаммал ўзлаштиришни тақозо этади.

2030 йилга бориб, Ўзбекистонда товар ва хизматлар экспортини $45 млрд етказиш кўзда тутилган экан, бунинг учун аввало халқаро стандартлар жорий қилинган корхоналарни кўпайтириш билан бир қаторда экспортёрларнинг билими, салоҳияти ва малакасини оширишга алоҳида эътибор қаратиш керак, деб ҳисоблайман.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларимиз дунё бозорини ҳам забт этиши учун жаҳон бозори ва унинг шартларини мукаммал ўрганиши керак. Ўзбекистоннинг 2030 йилга мўлжалланган экспорт стратегиясига кўра, хорижий давлатларда ташкил қилинадиган бизнес-форумлар ва тадбирлар доирасида ҳамда алоҳида хизмат сафарлари ташкил этилган ҳолда етакчи хорижий бренд ишлаб чиқарувчи компаниялар билан учрашувлар ташкил қилиниши айни муддао. Шунинг учун жойларда тадбиркорларга Ўзбекистонда экспортни ривожлантиришга хизмат қиладиган қонун ва қонуности ҳужжатларнинг мазмун-моҳиятини, бу жараёнда Экспортни қўллаб-қувватлаш жамғармасининг фаолиятини халқчил услубда тушунтириб беришимиз керак.

@baxrom_raxmonaliyev

We recommend to visit

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 2 weeks, 1 day ago

@sirdaryoonlayn_bot мурожаат учун

Last updated 2 weeks ago

ДХХ Чегара қўшинлари расмий канали

youtube.com/@sarhad_24

Last updated 3 weeks, 3 days ago