Baxromjon Raxmonaliyev

Description
Шахсий қарашлар.
We recommend to visit

Fantasy Queen 👸
Follow Me On Instagram - https://www.instagram.com/ananya.thakre/profilecard/?igsh=NWgwMG4xbXo0bHVx

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 4 months, 2 weeks ago

Berdaq atındaǵı Qaraqalpaq mámleketlik universiteti Jaslar awqamı baslanǵısh shólkemi rásmiy telegram kanalı

📬Murajaat hám usınıslar ushın
@qmu_jaslar_murojaat_bot

📊Kanal 2020-jıl 29-yanvar kúni ashılǵan.

Last updated 1 month ago

3 weeks, 5 days ago

Normativ-huquqiy hujjatlarning turlari quyidagilardan iborat:

O‘zbekiston Respublikasining Konstitutsiyasi;

O‘zbekiston Respublikasining qonunlari;

O‘zbekiston Respublikasi Oliy Majlisi palatalarining qarorlari;

O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining farmonlari va qarorlari;

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining qarorlari;

vazirliklar va idoralarning buyruqlari hamda qarorlari;

mahalliy davlat hokimiyati organlarining qarorlari.

@baxrom_raxmonaliyev

1 month ago

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Ҳокимликларга қуйидаги ваколатлар…

1 month ago

“Ҳудудларда юқори иқтисодий ўсиш ва аҳоли бандлигини таъминлашнинг янги тизимини йўлга қўйиш ҳамда бу борада маҳаллий ҳокимликларнинг роли ва масъулиятини ошириш  чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.

Ҳокимликларга қуйидаги ваколатлар берилади:

- 2025 йил 1 мартдан ҳудуди 10 минг метр квадратдан, баҳоланган қиймати 5 минг БҲМдан ошмаган ҳамда 6 ой давомида сотилмаган маҳаллий давлат ҳокимияти органларига тегишли кўчмас мулк объектларини 2 йил ичида янги лойиҳани ишга тушириш ва иш ўринлари яратиш шарти билан:
тадбиркорларга тўғридан тўғри 10 йил муддатга ижарага бериш ҳамда давлат мулки учун 4 йил давомида узлуксиз ижара тўловларини амалга оширган ва ижара шартномаси шартларини бажарган тадбиркорга хусусийлаштириш ёки баҳоланган қийматда тўғридан тўғри сотиш;

- халқаро тан олинган хорижий тил ва малака сертификатларини олишга ўқитадиган маҳаллий ҳамда хорижий мутахассислар ёки ташкилотларга дастлабки биринчи йили ижара тўлови ундирмасдан 5 йил муддатга кейинчалик унинг муддатини узайтириш шарти билан ижарага бериш.

@baxrom_raxmonaliyev

3 months, 3 weeks ago
АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

АЙЁМИНГИЗ МУБОРАК, АЗИЗ УСТОЗЛАР!

1 октябрь – Устоз ва мураббийлар куни билан юртимиздаги барча устоз ва мураббийларни самимий қутлайман.

Сиз азиз устозларнинг ёш авлод тарбиясига бахш этадиган шарафли меҳнатингиз ва жасоратингиз ҳар қанча эътироф ва юксак баҳоларга муносибдир.

Бизларнинг эришаётган ҳар бир ютуқларимизда сизлардек устозларнинг улкан ҳиссаси бор.

Машаққатли ва масъулиятли фаолиятларида улкан зафарлар ҳамда куч-қувват тилайман. Соғлик-саломатлик, оилавий хотиржамлик доимо халқимиз ва шогиртларингиз ардоғида бўлиш насб қилсин.

Ҳурмат билан,
Бахром Рахмоналиев
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати

@baxrom_raxmonaliyev

3 months, 3 weeks ago
Baxromjon Raxmonaliyev
4 months ago

#Муносабат

Бугун Қонунчилик палатасининг мажлисида “Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Мазкур қонун лойиҳаси Қишлоқ хўжалик вазирлиги ҳузуридаги Ветеринария ва чорвачилик қўмитаси томонидан ишлаб чиқилган бўлиб, жорий йилнинг 5 август куни қонун ташаббускори томонидан Қонунчилик палатасига киритилган.
Қонун лойиҳаси билан жисмоний ва юридик шахслар томонидан сақланадиган (парвариш қилинадиган) ва урчитиладиган уй ҳайвонлари – қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя, ит, мушукни идентификация қилиниши (визуал ёки электрон биркаларни ҳамда электрон микрочипларни ҳайвонларга ўрнатиш) назарда тутилган.

Мазкур қонун лойиҳасини Қонунчилик палатасининг қўмитасида, сиёсий партиялар фракцияларида ва ялпи мажлисида кўриб чиқиш жараёнида депутатлар томонидан эшак, ит ва мушукнинг идентификация қилиниши асослиги бўйича эътирозлар билдирилган.
Эътирозлар қонун ташаббускорлари томонидан қабул қилиниб, лойиҳа биринчи ўқишда маъқулланган тақдирда, иккинчи ўқишга тайёрлаш жараёнида олиб ташланиши қайд этилган.
Қонун лойиҳасида эшак гўштини истеъмол учун ишлатиладиган гўшт тоифасига киритиш назарда тутилмаган.

☝️ Умуман бу қонун “гўшт истеъмоли” ҳақида эмас, балки ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш, кузатиш муносабатларини тартибга солади. Матбуот хабарномасидаги таҳририй хато туфайли тушунмовчилик келиб чиққан.

Одилжон Тожиев

5 months, 2 weeks ago

O'tgan yalpi yig'ilishda “Davlat ijtimoiy sug‘urtasi to‘g‘risida”gi qonun loyihasi birinchi o‘qishda konseptual jihatdan ko‘rib chiqildi. Mazkur qonun loyihasining maqsadi davlat ijtimoiy sug‘urtasi tizimi, uni tashkil etish hamda davlat ijtimoiy sug‘urtasi to‘lovlarini to‘lash sohasidagi munosabatlarni tartibga solishga qaratilgani bilan ahamiyatlidir.

Qonun loyihasi bilan Davlat ijtimoiy sug‘urtasi bo‘yicha to‘lanadigan quyidagi nafaqalar turlari belgilanmoqda:

kasallik – ishchilarning betobligi sababli mehnatga layoqatsizligi davri uchun to‘lanadigan nafaqa;

“dekret” — ayollarning tug‘uruqqacha va tug‘uruqdan keyingi davri uchun to‘lanadigan nafaqa;

ishdan bo‘shatish nafaqasi – fuqarolarning vaqtincha ishsizligi davrida to‘lanadigan nafaqa.

Shuningdek, qonun loyihasida Ijtimoiy sug‘urta jamg‘armasi tomonidan aholini sug‘urtalash tizimi joriy etilishi belgilanmoqda.

@baxrom_raxmonaliyev

5 months, 3 weeks ago
6 months ago

Ассалому алайкум. Ҳурматли Олтиариқ тумани фуқаролари!

Бугундан Олтиариқ туманида сайловчилар билан учрашувларни бошлаймиз.
Учрашувларда қонунчиликдаги янгиликлар ва уларнинг мазмун моҳиятини тушунтириш, фуқаролар томонидан келган мурожаатлар натижаси ва албатта фуқаролар томонидан таклиф ва мурожаатлар тингланади.

@baxrom_raxmonaliyev

8 months, 1 week ago

❗️Уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлганларга 120 млн сўмгача ипотека кредити берилади “2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш ва аҳолининг уй-жой шароитларини яхшилашга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони…

We recommend to visit

Fantasy Queen 👸
Follow Me On Instagram - https://www.instagram.com/ananya.thakre/profilecard/?igsh=NWgwMG4xbXo0bHVx

Last updated 1 month, 2 weeks ago

🔴JONLI EFIR VA GOLLAR 👇

Last updated 4 months, 2 weeks ago

Berdaq atındaǵı Qaraqalpaq mámleketlik universiteti Jaslar awqamı baslanǵısh shólkemi rásmiy telegram kanalı

📬Murajaat hám usınıslar ushın
@qmu_jaslar_murojaat_bot

📊Kanal 2020-jıl 29-yanvar kúni ashılǵan.

Last updated 1 month ago