🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago
Агар Қуръон қалбга кирса... Қалбдан дунё (муҳаббати) чиқиб кетади ва ўрнига саодат жойлашади.
Аллоҳим! Бизларни Қуръон аҳлидан қилгин!
Шукруллоҳ қоридан гўзал қироат:
"Ясин" сураси.
┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**
@SaidAto_Uz
Жума куни Каҳф сурасини эшитинг. Қалбингиз ва хонадонингиз нурга тўлсин!
@SaidAto_Uz
Олтин қоидалар
1. Болаларингизни бой бўлиш истагида эмас, бахтли бўлиш истагида тарбияланг. Катта бўлганларида нарсаларнинг нархини эмас, қадрини биладиган бўладилар.
2. Таомни худди доридек истеъмол қилинг. Бўлмаса дорини овқатдек ейдиган бўласиз.
3. Сизни яхши кўрганлар 100% сабаб бўлса ҳам сизни тарк этмай, сизнинг ёнингизда қолиш учун битта бўлса ҳам сабаб топадилар. Ёмон кўрганларга эса юзта сабаб ҳам кифоя қилмайди.
4. Одам бўлиш билан одамийлик орасида жуда катта фарқ бор.
5. Агар сиз тез юрмоқчи бўлсангиз, ёлғиз кетинг! Лекин агар узоққа бормоқчи бўлсангиз, бирга кетинг!
┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**
@SaidAto_Uz
Қуръон мунча ҳам ажойиб-а!
Қуръонни Жаброил алайҳиссалом олиб тушди. Натижада, У Фаришталар орасида энг афзалига айланди.
Қуръон Муҳаммад алайҳиссаломга тушди. Натижида, У зот бутун одамзотнинг саййидига айланди.
Қуръон уммати Муҳаммадга нозил қилинди. Натижада, бу уммат энг яхши умматга айланди.
Қуръон рамазон ойида нозил бўлди. Натижада, рамазон ойи ойларнинг энг афзалига айланди.
Қуръон қадр кечасида нозил бўлди. Натижада, у кечалар ичида энг яхшиси ва минг ойдан афзалроқ бўлди.
Энди, нима деб ўйлайсиз? Агар Қуръон қалбларимизга жо бўлса қандоқ!
┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄
*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**
@SaidAto_Uz
**Бизга ета олмайсан!
Имом Бухорий, имом Муслим каби зотларнинг устози бўлмиш Убайдуллоҳ Қоваририй розияллоҳу анҳу айтади:
"Хуфтон намозини жамоат билан ўқишни ҳеч қачон канда қилмаганман. Бир куни уйимга меҳмон келиб қолди. У билан машғул бўлиб, хуфтонни жамоат билан ўқий олмадим. Кўчага чиқиб, қайси масжидда хуфтон ҳали ўқилмади экан деб, ҳаммаёқни қидира бошладим. Ҳамма жойда намоз ўқиб бўлинган, масжидларнинг эшиги ёпилиб бўлган эди. Ноилож уйимга қайтиб, "Ҳадисда айтилганки, жамоат билан ўқилган намоз ёлғиз ўқилган намоздан йигирма етти баравар устун бўлади", дедим-да, хуфтонни йигирма етти марта ўқидим.
Сўнг ухлаб қолибман. Тушимда от устида кетаётган бир тўда одамлар билан бирга эмишман. Менда ҳам от бўлиб, биз мусобақалашаётган эканмиз. Мен отимни ҳар қанча чоптиришимга қарамай, уларга ҳеч ета олмас эдим. Улардан бири менга ўгирилиб қараб:
— Отингни бекорга чарчатма, сен бизга ета олмайсан, — деди.
— Нима учун ета олмайман? — деб сўрадим. У:
— Чунки биз хуфтон намозини жамоат билан ўқидик, сен эса ёлғиз ўқидинг, — деди. Уйқудан ғамга ботган, маҳзун ҳолда уйғондим".
("Солиҳлар гулшани")
┄┅অঠই✯✯ইঠঅ┅┄**
*☝️*ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
КАНАЛГА УЛАНИШ УЧУН БОСИНГ!
👇👇👇👇👇👇**
@SaidAto_Uz
Жума куни Каҳф сурасини эшитинг. Қалбингиз ва хонадонингиз нурга тўлсин!
@SaidAto_Uz
Мана яна бир кунимиз ниҳоялаб боряпти.
**кимларнидир кўнглини билиб билмай оғритиб қўйдик...
Кимларга табассум ила боқдигу, яқин инсонимиз учун вақт ажратолмадик,..
Келинглар бу омонат дунёда бир биримиздан мехримизни аямайлик...
Бир биримизга ёрдам қўлимизни ўзатайлик....
Яхшилик қилайлик...
Агарда яхшилик қўлимиздан келмас экан, ёмонлик хам қилмайлик..
Бир биримизга табассум ила боқайлик...
Ахир қанча инсонларга сизнинг табассумингиз малхам эканлигини билмайсиз...
ХАЙРЛИ ОҚШОМ!
Оқшомингиз файзли ва
мазмунли ўтсин**
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
? каналга аъзо бўлиш ???
Аҳмад ДОНИШ (1826–1897)
Aҳмад Маҳмуд Дониш тахминан 1826 йилда Бухорода Мулло Мир Носир оиласида туғилган. Унинг отаси аслида Шофиркондан бўлиб, мадрасада таҳсил олиш учун Бухорога келган ва шу ерда оила қурган.
Аҳмад Дониш дастлабки таълимни онасининг хусусий мактабида олади ва 1842 йилда мадрасага киради. У 1855 йилда Амир Насрулло саройига даъват этилади ва меъмор, муҳандис этиб тайинланади, амир элчилари қаторида икки марта Петербургга сафар қилади. Кейинчалик саройдан узоқлашиб, 1875–1882 йилларда “Наводир ул-вақоеъ” (“Нодир воқеалар”) асарини ёзади.
1873 йилнинг охирларида Амир Музаффар Петербургга яна ўз вакилларини жўнатади. Аҳмад Дониш бу сафар бош мунший ва элчининг маслаҳатчиси сифатида уларга ҳамроҳ бўлади. Россиядан қайтгач, давлатни бошқариш тартиби, амирлик ҳукуматида ислоҳот тўғрисида рисола ёзиб, амирга тортиқ қилади, бироқ амир уни рад этади.
Аҳмад Дониш 1889 йили Мир Араб мадрасасида қарзга бир ҳужра олиб, танҳоликда илмий, адабий ижод билан шуғулланади. 1897 йили Бухорода вафот этади. Ундан бой илмий ва адабий мерос қолган. Аҳмад Дониш раҳбарлигида Бухорода XIX аср охирларида улкан маърифатпарварлик ҳаракати пайдо бўлди.
ҒАЗАЛ
Ҳилол монанд қошинг жонни шикор қилди,
Юракни кипригинг кўп беқарор қилди.
Умидвор кўзлара сурма эрур холинг,
Юзинг ранги заминни лолазор қилди.
Бу биллур қўлларинг паст ургай гавҳарни,
Ақиқдек лабларинг ёқутни хор қилди.
Кўринганда либосингдан ҳарир жисминг,
Бу оламни тароватли баҳор қилди.
Кумушдай оқ билак жонимни куйдирди,
Рикоби Ой оёғинг ёқутни хор қилди.
Қади сарвинг фирибгар ёғду чўққисин
Саодатманд киши ўзига ёр қилди.
Бошингда каж кулоҳинг кўрган одам
Ўшал лаҳза азиз жонин нисор қилди.
Бу зар дўппики, бошингга кийибсан,
Бўйингга дуру гавҳар интишор қилди.
Сен осмон-у, замин менман, нетай, лек
Гаҳи лутфинг висолга интизор қилди.
Оёғингга тушолмам соядек, найлай,
Камандмонанд бу зулф дилни шикор қилди.
Белингда ҳалқа соч заррин камардир,
Ўзининг ёғдусидан ифтихор қилди.
Қўлинг ўпмоққа Дониш бўлса муяссар,
Икки дунё ғуломлик ихтиёр қилди.
Тожик тилидан Самандар Воҳидов таржимаси
♻️?♻️?♻️?♻️
┈•┈•┈•┈•❁✿❁•┈•┈•┈•┈•
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
? каналга аъзо бўлиш ???
Аллоҳдан қўрқиш қандай бўлади ?!
ТАҚВО;
Тақво — Аллоҳ таолонинг буйруқларини бажариб, қайтариқларидан қайтишдир.
Тақво луғатда "виқоя" сўзидан олинган бўлиб, у сақланиш деган маънони билдиради. Яъни, Аллоҳнинг ғазабидан ва азобидан қўрқиб, буйруқ ва қайтариқларига бўйинсуниш дегани.
Тақво ризқнинг зиёда бўлиши учун энг кучли сабаблардан биридир.
Аллоҳ таоло айтади:
وَمَنْ يَتَّقِ اللَّهَ يَجْعَلْ لَهُ مَخْرَجًا وَيَرْزُقْهُ مِنْ حَيْثُ لَا يَحْتَسِبُ
«Ким Аллоҳдан тақво қилса, У Зот унинг учун (барча ғам-кулфатлардан) чиқар йўлни (пайдо) қилур. Ва уни ўзи ўйламаган томондан ризқлантирур».
("Талоқ" сураси, 2-3- оятлар.)
Яна бошқа оятда шундай марҳамат қилади:
وَلَوْ أَنَّ أَهْلَ الْقُرَىٰ آمَنُوا وَاتَّقَوْا لَفَتَحْنَا عَلَيْهِمْ بَرَكَاتٍ مِنَ السَّمَاءِ وَالْأَرْضِ وَلَٰكِنْ كَذَّبُوا فَأَخَذْنَاهُمْ بِمَا كَانُوا يَكْسِبُونَ
«Агар у қишлоқларнинг (жойнинг) аҳли иймон келтириб, тақво қилганларида эди, албатта Биз уларга осмону ердан баракот(дарвозаларини) очиб қўйган бўлур эдик. Лекин улар (пайғамбарларимизни) ёлғончи қилдилар, бас, уларни ўзлари қилган гуноҳлари сабабли ушладик».
("Аъроф" сураси, 96- оят.)
НАМОЗ;
Намозни ўз вақтида адо қилиш ва аҳли оилани намоз ўқишга буюриш ризқ келиши сабабларидандир.
وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ
«Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намозни адо қилишда) сабрли бўлинг! Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга ризқ берурмиз. Оқибат-жаннат аҳли тақвоникидир».
("Тоҳа" сураси, 132- оят.)
Беш маҳал намозни ўз вақтида адо қилган киши ризқдан, фақирликдан шикоят қилмайди. Чунки Аллоҳ унинг ризқини Ўз зиммасига олгандир.
♻️Дўстларингизга ҳам улашинг!!!
? каналга аъзо бўлиш ???
Х А Й Р Л И Т У Н.
Чиройли тун хамроҳингиз бўлсин!
Тонгги саломгача Аллоҳ таолонинг ҳивзу ҳимоясида бўлинг!
Эртанги ташриф буюрадиган яна бир кунни Аллоҳни зикр қилиб, эшикни очиш хар биримизга насиб этсин! АМИЙН!!!
*☝️ДЎСТЛАРИНГИЗГА ҲАМ УЛАШИНГ!!!
? каналга аъзо бўлиш ?*??
🔞КАТТАЛАР УЧУН!
🇺🇿 ТВ-да кўрсатмайдиган ва халқга айтилмайдиган махфий янгиликларни ёритиб борамиз!
Янгиликлар бўлса бизга юборинг, биз каналга чиқарамиз:👉 @SaraXabar_Aloqabot
Реклама: @SaraXabarda_reklama
Last updated 3 days, 2 hours ago
🕵🏻♂️ "ХОКИМ БУВА" нинг телеграмдаги расмий сахифаси шу, қолганлари фейк!
🔞 КАТТАЛАР УЧУН!
‼️ Воқеа ёки ҳодисанинг гувоҳи бўлдингизми?
Унда бизга юборинг: @hokimbuva_murojaatbot
💰 Реклама: @Xokimbuvareklama
Last updated 3 weeks, 4 days ago
🇺🇿 КАТТАЛАР УЧУН!
🌐 Ўзбекистон ва Жаҳондаги муҳим воқеалар, энг тезкор ва махфий хабарлар!
Yaxshi Yomon - Бизни кузатиб боринг...
Воқеа ва ҳодисага гувоҳ бўлдингизми бизга юборинг: @YaxshiYomon_Bot
☎️ Реклама: @YaxshiYomonda_Reklama
Last updated 3 weeks ago